Telegram Web Link
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга чиқишга чеклов

👉@bahodirahmedoff👈
2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Парда подкаст баҳсли, лекин долзарб масалаларни кўтаришда давом этмоқда:
“Бизда нотўғри таҳорат олинади. Беморларга бу ҳақида тушунтиришга ҳаракат қиламан”- уролог Телман Нуралиев.

Аёлларда кўп учрайдиган, гапиришга уяладиган нозик мавзуни уролог Телман Нуралиев батафсил тушунтирнае.

Парда Подкастнинг Youtube саҳифасида тўлиқ видео: https://youtu.be/kaVu0jZmyzc?si=f6oq8dbBrZCPysX-

#podcast
@allaevuzb
👍1713👎3
Forwarded from davletovuz
Youtube монетизацияси ўзбекистонликларнинг даромадини йилига 30-50 миллион долларга ошириши мумкин

"Иқтисодий шарҳ" журнали ўрганишларига кўра, Youtube Ўзбекистонда монетизация қилиниши натижасида маҳаллий блогерларнинг даромади йилига $30-50 млн.га етиши мумкин.

Ҳозирда Youtube'нинг ўзбек сегментида контент яратувчиларда платформадан олинадиган бевосита даромад йўқ. Минтақада фақат Қозоғистонда монетизация очиқ.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда маҳаллий реклама бозори ҳажми ўтган 2024 йилда 2,1 трлн.сўмни ташкил этган, 29% - рақамли рекламага тўғри келади (20% - ташқи реклама, 51% - телерекламалар).
👍155👎3
Тарихда биринчи марта жавобни билишдан кўра савол бериш муҳимроқ кўникмага айланди.

Ким тўғри савол қўйиб билса, ўша тўғри йўлга тезроқ боради. Бизнес тренерлар учун идея, яқин орада тўғри промпт тузиш бўйича кимдир бизнес тренинг ташкил қилса, аниқ учади😊!

Идеяни олиш бепул! Фақат мавзуни халқаро даражада ўрганиб, асосли ва сифатли қилиб курс ташкиллаштирсангиз бўлди))

#biznes
@alleevuzb
😁30👍145
Нефрит кўли.

Кўлга "Фикр етакчилари" тадбиркорлар клуби билан бирга чиқдик.


#sayohat
@allaevuzb
157👍24
Японияда яна бир бор интернет тезлиги бўйича янги рекорд ўрнатилибди. Бир сонияда 1 миллион гигабайт! Interesting Engineering хабар беришича, бу ишланма юқори трафик талаб қиладиган сунъий интеллект ва автоном тизимлар учун мўлжалланган.

#texnologiya
@allaevuzb
👍549
Asaxiy да янги лойиҳа!

Asaxiy Pro - профессионаллар учун адабиётлар!

Роппа-роса бир йил олдин Asaxiy Books да болалар адабиёти редакциясини ишга туширган эдик ва лойиҳа доирасида чиққан китоблар сони тўққизтага етди.

Бугун кейинги қадамни босмоқдамиз. Янги лойиҳа - Asaxiy Pro!

Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз, 2018 йилдан бери ўзбек китоб бозорида катта тараққиёт бўлди. Ҳозирга келиб нашриётлар сони ошди, китоблар тури ҳам кўпайди. Энг замонавий китоблар ўзбек тилига тажрима қилинмоқда, тажриба ошган сари сифат ҳам яхшиланмоқда. 2018 йилгача классика ва баъзи бир енгил адабиётлардан ташқари деярли танловга эга бўлмаган ўзбек китобхони учун деярли ҳамма мавзуларда ранг-баранг китоблар ҳозир мавжуд. Лойиҳани бошлаганимизда бу кунларни орзу қилгандик.

Қилинган ишларни янада яхшилаб давом этишдан ташқари, энди кейинги қадамни ташлаш ҳам муҳим.

Муаммо: Ўзбекистонда профессионал адабиётлар етишмайди. Кўпчилик кадрлар бўлса хорижий тилни етарли билмайди ёки вақт етишмайди. Билганлар ҳам қайси китобни ўқишни билмасдан, аксар ҳолда мотивацион ёки оммабоп китоблар ўқиб юришибди.

Давлат ва хусусий сектор учун ўзбек тилида сифатли профессионал контент жуда кам. Билим олишни хоҳлаганлар ҳам қайси китобларни ўқиш кераклигини билмайди.

Ушбу бўшлиқни тўлдириш учун Asaxiy Pro лойиҳасини бошладик. Лойиҳадан мақсад бизнес, банк, молия, IT, педагогика, тиббиёт, саноат, машинасозлик, давлат бошқаруви, қишлоқ хўжалиги, мудофаа, қурилиш, авиация ва бошқа соҳалар учун профессионал адабиётлар рўйхатини шакллантириш ва бирма-бир ўзбек тилига таржима қилиш. Лойиҳа муваффақиятли чиқиши учун уни катта компаниялар, вазирликлар, ташкилотлар билан ҳамкорликда қилиш долзарб ҳисобланади.

Лойиҳа бўйича музокараларни бошлаганмиз. Йирик бир соҳа тепасидаги бир ташкилот аллақачон келишув асосида таржима қилиниши керак бўлган китоблар рўйхатини тақдим этди. Яна 2та вазирликда экспертлар зарурий адабиётлар рўйхатини шакллантирмоқда. Умумий ҳисобда 7та ташкилот ва 2та йирик компания билан музокаралар кетмоқда.

Умиқ қиламанки, яқин 5 йилда соҳаларда ишлаётган ҳам профессионаллар учун фойдали, ҳам шу соҳада профессионал бўлмоқчи бўлган талабалар учун фойдали профессионал адабиётларни ўзбек тилида шакллантириб оламиз ва бу катта ютуғимиз бўлади.

Лойиҳа доирасида натижалар узоқ куттирмайди. Июль ойида бизнес учун Asaxiy Pro доирасида илк Элияҳу Голдраттнинг “Мақсад. Узлуксиз такомиллаштириш жараёни” китобини тақдим қиламиз. Шунингдек, “Asaxiy Books”да чоп этилган профессионал китобларнинг кейинги нашри “Asaxiy Pro” доирасида чоп этилади.


Лойиха доирасида ташкилот ва идораларни ҳамкорликка чақириб қоламан. Соҳангиз келажаги учун муҳим қадамни биргаликда босамиз!


#asaxiy #asaxiypro
@allaevuzb
52👍28
Willis Tower дан Чикагонинг кўриниши. Расм 442 метр тепадан олинган. Willis Tower 1970 йилдан бошлаб бир неча ўн йил дунёнинг энг баланд биноси бўлган.

#sayohat
@allaevuzb
👍6512
Сиз сунъий интеллектдан фойдаланасизми?
Ҳа, бўлса, қайси бирларидан ва қанақа мақсадларда?
👍59👎5😁42
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Ойлик кўтарилса яхши. Лекин жарима ҳам ошаркан, дейишяпти. Нега шундай бўлади?

Июлдан бошлаб нафақалар, пенсиялар, августдан ойлик ва стипендиялар 10 фоизга ошади. Буни эшитиб, кўпчилик хурсанд. Бу давлат тарафидан қўллаб-қувватлаш дегани.

Лекин шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ҳам 10 фоизга кўтарилади — 412 минг сўм бўлади.

Энди одамлар савол беришяпти:
• БҲМ ошса, жарима ҳам ошадими?
• Ҳа, ошади. Чунки жарималар БҲМга қараб ҳисобланади.

Лекин бу янги тушунча эмас. Ҳар сафар БҲМ ошса, жарималар ҳам ортади. Бу қонун билан белгиланган тартиб. Яъни жарима шунчаки кўпайтирилмайди, БҲМ билан бирга автоматик кўтарилади.

Шундай экан, БҲМ ошгани ёмон нарса эмас. Бу ойликни ҳам кўтаради, айрим тўловларни ҳам тартибга солади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
👎23👍122
Биз учун яхши янгиликлардан, Кэл Ньюпортнинг "Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари" китобига муаллифлик ҳуқуқини яна 5 йилга янгиладик. Шунақа қилиб, китобнинг ўзбек тилида нашр ҳуқуқи 2030 йилгача Asaxiy Books га тегишли бўлади.

Ҳозирда китобнинг қайта таҳрир қилинган лотин алифбосидаги янги нашри тайёрланмоқда.

#kitob
@allaevuzb
42👍18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧬 Генетик химера: икки одам — битта тана ичида?

Генетик химера — бу бир одам танасида икки хил ДНК тўплами мавжуд бўлган ноёб ҳолатдир. Оддий одамда барча ҳужайраларда бир хил ДНК бўлади, аммо химера бўлган инсонда бу генетик "паспорт"лар турлича бўлади.

Бу қандай содир бўлади? Ҳомиладорликнинг энг бошида, икки алоҳида эмбрион (эгизаклар) бирлашиб, битта организмга айланади. Натижада битта одам танасида икки турли генетик код яшай бошлайди — масалан, қонида битта ДНК, терисида бошқаси бўлиши мумкин.

Дунёдаги энг машҳур химера ҳолатларидан бири — Лидия Фаирчилд. У ДНК тестида ўз фарзандларига "она эмас" деб чиқди, лекин аслида фарзандлари ўз танасининг бошқа ДНК қисмидан туғилган эди.

🎯 Хулоса: Биз ўзимизни битта инсон деб биламиз, аммо табиат баъзида танамизни ҳам "кўпликда" яратади. Генетик химера — бу реал воқелик, нафақат фантастика.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/4g_RofmAeq8?si=lh6eWcqWBwECHfkf
👍173👎2
Энг қиммат хазина қаерда деб ўйлайсиз?
Олтин конларидами? Марказий Банк заҳирасидами?

Йўқ! Энг қиммат хазиналар – қабристонда ётибди.Шу фикрни бир пайтлар доктор Майлс Монро айтган. У ерда ҳеч қачон очилмаган бизнеслар ётибди.Ярим йўлда тўхтаб қолган бестселлерлар. Ҳеч кимга айтилмаган ихтиролар. Чизилмаган буюк расмлар, ёзилмаган буюк асарлар. Изҳор қилинмаган севги, амалга ошмаган саёҳат, йиғиб ишлатилмаган пул ва журъат етмаган ўзгариш.

Яратиш ёки ҳаракат ўрнига ҳаяжонларга, шубҳаларга, қўрқувга бой берилган бойликлар ётибди.

Биз ҳар куни бир имконият билан уйғонамиз: ё ичимиздаги ғояни реал ҳаётга чиқарамиз,ёки уни навбатдаги “бир кун”га суриб, секин-секин ўлдирамиз.Шундай қилиб, тириклар дунёсида ўлиб юраверамиз. Ва бир куни қабристонни бойитамиз...

#mulohaza
@allaevuzb
2👍9129😢21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда шундай давлатлар бор, алифбосини кўп маротаба ўзгартиришган. Тил бу жонли жараён, инсоният ривожлангани сари тил ҳам ўзгариши ривожланиши мумкин. Тил ҳам ҳар куни ривожланиши мумкинлигини, ҳар-хил тенденсияларга учраши мумкинлигини одамларимиз қабул қилишолмаяпти. Тилнинг аҳамиятига қарайлик, энг кичкина аҳамияти бу коммуникация-мулоқот. Тилнинг аҳамияти аслида жуда юқори, биз шуларга эътибор беришимиз керак аслида.

Қўштирноқ подкастида Шаҳноза Соатова ва Ситора Барлибоевалар билан суҳбат.

🔗 https://youtu.be/U2fnZgwycOc


#podcast
@allaevuzb
👍169
Ўзбекистонда қарз улуши аҳоли даромадининг 34 фоизига етибди.

Бунинг асосий қисми микрокредитларга (мирозайм, рассрочка, насия) тўғри келади.


Бу ман учун хавотирли янгилик. Бу уч миллион маош оладиган одам унинг бир миллиондан ортиғини кредитга тўлайди дегани. Даромади ўртадан паст аҳоли учун бу тўғридан тўғри ҳаёт сифатига таъсир қиладиган ҳолат. Шу учун ҳам уч-тўрт миллион маош оладиган одамлар қўлида iPhone кўрганда доим ачиниб қўяман. iPhone учун 1.5-2 млн пул харажат қилган одам қолган пулга бир ой яшаши керак.

Кўпинча iPhone ёки бошқа муҳим бўлмаган нарсалар учун энг муҳим соғлиқ ёки таълимдан иқтисод қилинади. Буниси бўлса янада ачинарли.

Қарз босими иқтисодиёт учун ҳам хавотирли вазият яратади деб ўйлайман.

Молиявий саводхонлик энг оғриқли муаммоларимиздан бири.


#mulohaza
@allaevuzb
👍82😢2315👎2
Ўзбекистонда $5 млн капиталли янги венчур фонд — Imkon Ventures ишга тушибди.

Бу фонд финтех, сунъий интеллект ва deeptech йўналишидаги бошланғич босқичдаги стартапларга сармоя киритади.
Бу шаклланаётган венчур экотизим учун зарур кейинги туртки.

Бизда венчур фондлари кўпайиши жуда муҳим. Бу янги авлод тадбиркорлари учун венчур инвестицияларнинг қандай ишлашини тушунишга имкон бўлади. Улар инвестор билан қандай мулоқот қилиш, қандай тайёргарлик кўриш, қандай презентация қилиш, қандай жавобгарликни олишни ўрганади.

Venture фондлар ва муваффақиятли кейслар кўпайган сари Ўзбекистонда ҳали шаклланмаган сармоя жалб қилиш маданияти шаклланади. Бу узоқ муддатли ижобий оқибатларга эга бўлади. Бир неча йилда шаклланган маданият орқасидан халқаро инвестицияларни жалб қилаётган стартаплар кўпаяди. Қолгани вақт масаласи. Маданият шакллантириш ва экотизим пайдо бўлиши мураккаб ва секин жараён. Лекин, ўтиб олинса, меваси келганда бутун бизнес ва стартаплар муҳити ўзгаради.

Бу фақат шу фонд билан боғлиқ ҳолат эмас. Ундан олдин очилган ҳар бир фонд келажак учун муҳим бўлган. Масалан, Aloqa ventures (Алоқабанк) ўзи қанча ўзгаришларга сабаб бўлган. Бу фонд ҳам бошқа фондлар пайдо қилган занжир давомидир. Занжир давом этиб яна ўнлаб фондлар пайдо бўлиши, муваффақиятли мисоллар кўпайиши, улар орасида рақобат бўлиши зарур. Ҳар бир фонд бошқа-бошқа ғояларга йўл очади, рақобатни оширади ва бозорда сифатни кўтаради.



#biznez #venture
@allaevuzb
👍1710
2025/07/13 20:54:56
Back to Top
HTML Embed Code: