Yakshanba kunida sizlarga bir foydali kontentni bo‘lishaman. Sun’iy intellektni asosli tarzda o‘rganish uchun eng yaxshisi shu bo‘yicha dars olish. Courserada boshlang‘ich ajoyib kurs bor. Andrew NG yaxshi kurs o‘tgan.
Hozir bir tanishimga tavsiya qilaman deb kirsam, kurs hozircha bepul qilib qo‘yilgan ekan. Xullas, AIni hayotda, ishda qo‘llashni o‘rganmoqchi bo‘lsangiz, courseradan sizga tayyor tekinga sifatli kurs:
https://www.coursera.org/learn/ai-for-everyone
Rahmatiga kanalni o'qishni, o'rganishni, o'zgarishni yaxshi ko'radigan tanishlarga tavsiya qilsangiz, minnatdor bo'laman))
#tavsuyu
@allaevuzb

Coursera
AI For Everyone
Offered by DeepLearning.AI. AI is not only for ... Enroll for free.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Парда подкастда долзарб мавзу кўтарилган. Фарзандида аутизм аниқлангач, кимёвий воситалар соғлиқга қандай таъсир қилишини ўрганиб ва бутун ҳаётини ўзгартирган Ойдин Пулатова билан фойдали суҳбат бўлибди.
“Боламга ёрдам бериш истагидан ўтиролмадим”-Ойдин Пулатова.
Тўлиқ видео: https://youtu.be/EJHgTWYX1dE?si=z1ydBJ5g0Qwn15ly
PS: Яқинда аутист бола ҳақида ёзилган "Нозик оҳанг" китобини ҳам чоп этган эдик.

Forwarded from ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР
ЎЗБЕКЛАР АРАРАТ ТОҒИ (АҒРИ ДАҒИ) ГА ЧИҚИШДИ
Арарат тоғи (туркча: Ağrı Dağı) – Туркиянинг шарқий қисмидаги энг баланд тоғ бўлиб, 5137 метр баландликка эга. У Евроосиёнинг энг машҳур тоғларидан бири ҳисобланади ва Арманистон билан Туркия чегарасига яқин жойлашган.
Асосий Хусусиятлари:
- Баландлиги: 5,137 м (денгиз сатидан)
- Жойлашуви: Шарқий Анадолу, Ağrı вилояти
- Тоғ тизмаси: Арарат вулқон тоғ тизмасининг бир қисми
- Вулқон ҳолати: Фаол эмас, охирги марта милоддан аввалги 1840-йил отилган
Диний ва Маданий Аҳамияти:
- Нуҳ пайғамбарнинг кемаси (Туфон ҳикояси) билан боғлиқ деб ҳисобланади. Кўплаб диний манбаларда (Библия, Қуръон) Нуҳ кемасининг бу тоғда тўхтаганлиги айтилади.
- Арман халқи учун рамзий аҳамиятга эга – Арманистон гербидаги асосий белгиларидан бири.
Альпинизм ва Сайёҳлик:
- Тоғга чиқиш учун махсуз рухсатнома олиш керак (Туркия ҳукуматидан).
- Энг яхши чиқиш мавсуми: Июль–Август (қор кам бўлган пайт).
- Қийинчилик даражаси: Ўрта (профессионаллар учун эмас, лекин тажриба талаб қилади).
Қизиқарли Фактлар:
1. Икки чўққиси бор: Катта Арарат (5,137 м) ва Кичик Арарат (3,896 м).
2. NASA тасвирларида тоғ ёнбағʻрида Нуҳ кемасига ўхшаш тузилма кўринади (илмий жиҳатан тасдиқланмаган).
3. Туркия ва Арманистон ўртасида сиёсий баҳс-мунозараларга сабаб бўлган (Арманистон уни "Арарат" деб атайди, Туркия эса "Ağrı Dağı").
Агар сиз тоғга чиқишни режалаштирмокчи бўлсангиз, Туркиянинг Ağrı шаҳрига бориб, маҳаллий гидлар ёрдамида экспедиция ташкил қилишингиз мумкин!

Тарихни зериктириб эмас, қизиқтириб ўргатиш вақти келди
Тарихни ҳар ким ўзича гапиради, лекин уни тўғри ва қизиқарли етказиш осон иш эмас. Айни шу ишни Республика маънавият ва маърифат маркази амалга оширишга ҳаракат қиляпти. Марказ тайёрлаган “Буюклар ҳақида 100 та далил” китобининг тақдимот маросимига мени ҳам таклиф қилишди.
“Ҳамма билиши шарт” шиори билан нашрдан чиққан бу китоб ёшлар учун мўлжаллангани айтилаётган бўлса-да, уни ўқиш жараёнида ҳар ким ўзи учун янгилик топишига ишонаман.
Чунки китоб суратларга бой, содда, аниқ ва энг муҳими, фактларга асосланган. Қолаверса, ҳар бир маълумот QR код билан боғланган видеога эга экан. Улар эса сунъий интеллект орқали яратилган — бу замонавий илғор технологияларни яхши қўллаш, деб ҳисоблайман. Китоб 8 тилда чоп этилганига қараганда, ижодкорлар нафақат ички, балки минтақавий ва глобал ўқувчиларни ҳам унутишмабди.
#kitob

Forwarded from Shoshmasangchi... (Ziyodaxon G‘ayratova)
Бир йил аввал бир машҳур китобнинг таржима ҳуқуқини излашни бошлагандим. Расмий сайтида келтирилган электрон манзилга хатим етиб бормади. Қайси агентликка ёзмай, бизда эмас, деган жавоб олардим. Латвия, АҚШ, Британия, Хитой, Индонезиядаги агентликларга ёздим. Охири асарни инглиз тилига ўгирган таржимонни ижтимоий тармоқдан топиб, муаллиф билан боғланишда ёрдам сўрадим. Сўровим жавобсиз қолди. Кейин Россиядаги доим ҳамкорлик қиладиган агентга ёздим. Рус тилидаги ҳуқуқларни кимдан олганликларини сўрадим. У жавоб ёзди. Хурсанд бўлиб, у берган манзилга ёзсам, мазкур асарнинг муаллифлик ҳуқуқининг иккита мулкдори борлигини, у рус тилига масъул, бироқ ўзбек тили учун ҳуқуқларни бошқаси беришини айтиб, маълумотлар билан бўлишди. Ва ниҳоят, бугун у берган электрон манзилдан жавоб келди. "Ҳа, ўзбек тилига таржима қилиш ҳуқуқлари бўш, ҳеч кимга сотилмаган"😍
Қайси асар эканини бошлиқдан (Фируз Аллаев) суюнчи олганимдан кейин айтаман. Унгача тахминларингизни ёзишингиз мумкин😊
@Shoshmasangchi...

Табрикласанглар бўлади, илмий ҳамжамият ва зиёли қатлам ўртасида катта шов-шувларга сабаб бўлган Хитойлик ёзувчи Лю Сисиннинг "Уч жисм муаммоси" китобини ўзбек тилига таржима ҳуқуқи бўйича келишувга эришдик.
Китобдан маза қилганман, муаллифлик ҳуқуқини харид қилишни бир йилдан ортиқ ҳаяжон билан кутдим.
#kitob
@allaevuzb
Китобдан маза қилганман, муаллифлик ҳуқуқини харид қилишни бир йилдан ортиқ ҳаяжон билан кутдим.
#kitob
@allaevuzb
InfinBANKдан ёзги янгилик: "MORE"га бепул йўлланма имконияти!
Дўстлар, 21 июлгача InfinBANK'нинг Visa картаси орқали 20 АҚШ долларидан ортиқ харидларни амалга оширинг ва "MORE" мажмуасига дам олиш учун йўлланмани қўлга киритинг! Ҳар бир 20 доллардан ошган харидингиз ютуқ эҳтимолини оширади.
Акция доирасида 7 нафар ғолиб учун жами 14 та йўлланма ўйналади. Ғолиблар 25 июль куни InfinBANK'нинг Instagram саҳифасида тўғридан-тўғри эфир орқали, тасодифий танлов асосида аниқланади.
🤝 Иштирок этиш учун InfinBANK'нинг Visa картасига эга бўлишингиз ва акция давомида белгиланган миқдордаги харидларни амалга оширишингиз кифоя.
Картани InfinBANK мобил иловасида расмийлаштиришингиз мумкин.
Акция шартлари билан батафсил танишинг ⬅️
#reklama

Нақд пулда уй-жой сотуви тақиқланадими?
Ўзбекистонда уй-жой харид қилиш ва сотишда нақд пул тўловларини тақиқлаш бўйича ташаббус кўтарилди. Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубиннинг Мирзаевнинг таъкидлашича, бу чоралар иқтисодиётдаги “соя” амалиётларини камайтириб, молиявий жараёнларни очиқлашга хизмат қилади.
Ушбу лойиҳа тегишли вазирлик ва ташкилотлардан ўтиб, ҳозирда Администрациясида кўриб чиқилмоқда экан.
Бу қарор нималарга олиб келиши мумкин?
Аввало, молиявий шаффофлик ошади. Уй-жой савдоларида ноқонуний ва коррупсиявий схемаларнинг қисқариши мумкин. Энди шартномаларда уйларнинг реал нархлари кўрсатилади.
Бозор нархлари ҳам янада аниқроқ шаклланади: Расмий равишда ўтказиладиган битимлар нархларнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттириб, бозордаги спекуляцияни камайтиради.
Банк хизматларига талаб ортади: Бу банк тизимининг ривожланишига туртки бериб, молиявий хизматларга талабни оширади.
Ундан ташқари қарор аҳолини пулни ҳисоб рақамларда нақдсиз кўринишда йиғишга ундайди. Бу бўлса пул ва қорабозор назоратига янги имконлар очади.
Айрим хавфлар ҳам мавжуд: Илк босқичда бюрократик тўсиқлар битимларни мураккаблаштириб, уй-жой савдосида вақтинчалик сусайишга олиб келиши мумкин. Ундан ташқари, энди битимлар реал нарх асосида шаклланишини ҳисобга олсак, солиқлар ҳам икки томонга реал нархлардан келиб чиқиб шаклланади.
Солиқлар эвазига, уй-жой нархи бироз ошиши мумкин. Лекин, талаб ва таклиф учрашиб, шундоқ ҳам уй-жой нархи стабиллашганини ҳисобга олсак, 3-5 йиллик планда бу нарх ошиши унчалик катта акс этмаса керак, яна вақт кўрсатади.
Лекин, уй-жойнинг нархидан келиб чиқиб кейинчалик харид қилган томон тўлайдиган солиқлар ошганча қолади.
Қарор ижроси учун қонуний механизмлар ва инфратузилмани ривожлантириш талаб этилади. Халқаро тажрибадан ўрганиш ва аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилиши зарур бўлади.
Муҳими, бу соҳада бутун дунёдаги каби шаффоф тизим шаклланишига имкон пайдо бўлмоқда.
Агар яна нақд орқали ноқонуний нимадир келишув бўлмаса, янги уй харид қилиб, қурилишини кутаётган инсонлар муаммо чиққанда, реал суммадан келиб чиқиб ҳаққини талаб қилиб билади.
Хуллас, ижро қанақа бўлиши ва янги тизим қанчалик бозор қонунларига асосланганлиги кўп нарсани ҳал қилади.
#qonun

Forwarded from Paiziev24
Содда ўйлаш - муваффақиятга элтувчи қисқа йўл
Бу фикрлар айрим стартап асосчилари билан бўлган суҳбатлардан кейин пайдо бўлди. Улар ўзлари қилиб юрган ишни узоқ ва мураккаб қилиб тушунтиришарди. Ҳар бир сўз ортида тўғри фикр бор эди, лекин улар шу қадар қопланганки, аслида нима қилишаётганини англаш қийин эди.
Паул Грэм айтганидек, ҳақиқий ақл — содда фикрлашда. Агар ғоянгизни 30 сонияда тушунтира олмасангиз, демак у ҳали пишмаган.
1. Қисқартир. Соддалаштир. Фокуслан.
Бир стартапчи айтди: “Биз ML асосида NLP’ни real-time’да call center’ларда автоматлаштиряпмиз, бу engagement ва efficiency’ни яхшилайди.”
Аслида улар нима қиляпти? — Телефонда оператор ўрнига гапирадиган бот яратяпти.
Қисқа ва равшан.
2. Одамларнинг оғриғини топинг
Технология — бу восита, муаммони ҳал қилиш — мақсад. Стартап ғояси фойдаланувчи муаммосига жавоб бериши керак. Ундан сўранг:
→ “Бу нимани енгиллаштиради?”
→ “Мижоз учун қайси оғриқли нуқта йўқолади?”
3. Жавоб эмас, савол изланг
Савол бериш содда фикрлашга олиб келади.
→ “Агар биз ҳозир янгидан бошласак, нимани қилмасдик?”
→ “Бу маҳсулотсиз ҳам одамлар қандай ҳал қилишяпти?”
→ “Нима учун бу ғоя жуда узоқ тушунтирилишга муҳтож?”
Агар ғоя яхши бўлса, у ўзини ўзи сотади. Ёмон ғоя эса қопқон: уни тушунтиришга бор кучинг кетади.
Хулоса
Стартап — бу мураккаб дунёга содда ечим топиш. Агар ғоянгизни бола, инверстор, ҳамкасб ва мижоз бир хил даражада тушуна олса — сиз тўғри йўлдасиз.
Унинг устига соддарок уйлаш анча энергиянгизни тежайди.
@paiziev24