Birma bir dunyoning aksar mamlakatlarida smartfonlarning bolalarga chalgʻituvchi ta'siri masalasida koʻproq qaygʻurishmoqda. Fransiya milliy talim vaziri Elizabet Born yangi oʻquv yilidan kollejlarda (11-16 yosh) ham telefonlar taqiqlanishini eʼlon qilibdi.
Telefonlarni oʻqishga kirishdan oldin topshirish va chiqqanda olish majburiy boʻladi.
#talim #dolzarb
@allaevuzb

👍131❤10
Agar toʻy va u bilan bogʻliq marosim va urf-odatlarni ikki marotabaga qisqartirsak nima oʻzgaradi?
👍117❤8
Donald Tramp smartfonlar, kompyuterlar va boshqa elektronika jihozlariga yaqinda joriy qilingan bojxona toʻlovlarini bekor qilibdi.
Bu AQShda shu kategoriya mahsulotlar, ayniqsa Apple mahsulotlari narxi oshib ketishi va uning ortidan keladigan norozilik xavotiridan qilingan.
Bugungi kunda bu mahsulotlar asosan Xitoyda ishlab chiqariladi.
Appledan tashqari bu yoʻnalishda oʻrni katta boʻlgan Samsung, Google, Motorola va boshqa kompaniya mahsulotlari ham aksar hollarda Xitoy yoki Sharqiy Osiyoning boshqa mamlakatlarida ishlab chiqariladi.
#tramp #siyosat

👍45😁28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навбатдаги Қурултой: Илмий Баҳс
Навбатдаги Қурултой подкастида тарих ва илм-фан соҳасидаги иккита машҳур олим, профессор Ғайбулла Бобоёров ва Бобуршунос Ботирали Йўлдошев, Шайбонийхон мероси ва Бобур сиймоси масаласида илмий бахс олиб боришди.
Бу баҳсда олимлар ўз нуқтаи назарларини асослаб, тарихий масалаларга ёндашувларидаги фарқларни очиб бердилар. Уларнинг ўзаро мулоқоти, илмий тарзда ёритилган мавзу, ўтмиш ҳақидаги янги қарашларни кўришга имкон яратди.
Агар тарих ва илм-фан ҳақидаги муҳим баҳсларга қизиқсангиз, ушбу подкастни тинглаб, ўзингиз учун янги маълумотлар олишингиз мумкин.
👉🏻https://youtu.be/Je8topetVDY
#podcast

👍24❤5
Zamonaviy ish o‘rinlari va jamiyat fuqarolardan qanaqa ko'nikmalarni talab qiladi? Jamiyatga foyda keltirish va shaxsiy farovonlikka erishish uchun qanday ko‘nikma, bilim va qobiliyatlar zarur?
Mutolaa qilayotgan kitobimda bu haqida ijtimoiy tadqiqotlar natijasini keltirilibdi. Yangi dunyoda kadrlardan koʻproq mustaqil o‘rganish qobiliyati, ijodkorlik, ixtirochilik
#mulohaza

va
doimiy o‘zgarishlarga moslasha olish koʻnikmalari talab qilinadi degan xulosaga kelishibdi.#mulohaza
@allaevuzb
👍58❤3
Biz hududimiz tariximida eng farovon davrni yashamoqdamiz. Bu fikrga qanday qaraysiz? Bizning hududda hozirgidan farovonroq davr bo'lganmi?
👍49😢6❤2👎1
Бугунги фаровонлик ҳақида берилган саволга ҳамма ҳар хил жавоб берди.
Идеал ҳолатда биз йилдан-йилга мамлакатда ҳаёт фаровонроқ бўлишини таъминлашимиз керак. Ҳар бир ҳукумат ўзидан кейин янада фаровонроқ мамлакат қолдириши керак.
Келинг, ўзи фаровонлик нима билан баҳоланишини билиб олайлик. Бу ҳақида дастлаб "Фаровонлик парадокси. Қандай қилиб инновациялар халқларни қашшоқликдан қутқара олади" китобида танишганим эдим. Бу биз ўзбек тилига таржима қилганимиздан фархланадиган ТОП 3 китобдан бири.
Фаровонликни аниқлаш учун махсус The legatum prosperity index деган халқаро рейтинг бор. Бу рейтинг мамлакатларда фаровонликни ўлчайди. Фаровонликни ўлчаш учун бир нечта мезонлар аниқлаб олинган. Фаровонлик фақат даромад билан ўлчанмайди. Шу учун ҳам аҳоли оладиган ойлиги баланд бўлган АҚШ рейтингда 19-ўринни олган.
Қайси мезонлар билан баҳоланади:
1. Хавфсизлик. Бунга сиёсий хавфсизликдан ташқари жиноятчилик кўрсатгичлари ҳам киради.
2. Шахсий эркинлик даражаси. Бунда инсон ҳуқуқлари, ижтимоий толерантлик, шахсий ҳуқуқлар киради.
3. Бошқарув. Бунда аҳолини текшириш ва чеклашлар даражаси, ҳамда ҳукумат қанчалик самарали ва коррупциясиз ишлаётганлигини ўлчанади.
4. Ижтимоий ишонч. Бунда давлат ва фуқаролик институтларига ишонч, ижтимоий алоқалар, ижтимоий нормалар ва фуқароларнинг ижтимоий ҳаётда фаоллиги ўлчанади.
5. Инвестиция муҳити. Бу мамлакатда инвестициялар имконияти осонлиги ва ҳимояланганлиги билан ўлчанади.
6. Бизнес эркинлиги. Мамлакатда бизнес очиш ва фаолият юритиш эркинлиги, корхоналарга нисбатан ҳуқуқлар ва тақиқлар даражаси билан ўлчанади.
7. Бозор инфраструктураси. Фуқаролар хизмат ва маҳсулотларини қанчалик эркин сотиб билиши ва бунга шароит борлиги.
8. Иқтисод. Мамлакатда иқтисодиёт қиймат яратиш учун қанчалик яхши аҳволда эканлиги ва ўзида бор имкониятлардан қанчалик унумли фойдаланаётганлигини баҳолайди.
9. Яшаш шароитлар. Бунда яшаш учун зарур шароитлар қанчалик мавжудлиги. Йўл, коммунал хизматлар, сув, бирламчи манбалар, хуллас ҳаммаси шу рейтингда ўлчанади.
10. Тиббиёт.
11. Таълим.
12. Экология.
Рейтинг тузувчилари аҳоли фаровонлиги учун мана шу 12та мезоннинг ҳаммаси аҳамиятли деб ҳисоблашади. Демакки, идеал ҳолатда мамлакат шу 12 йўналишда бирма-бир вазиятни яхшилаб бориши керак.
Энди рейтингга қарайдиган бўлсак, 2023 йил рейтинги энг сўнггиси бўлади. Унга кўра ҳозир дунёда энг фаровон давлатлар Шимолий Европада жойлашган. Дастлабки 5 ўринни Дания, Швеция, Норвегия, Финландия ва Швейтсария эгаллаган. Аҳоли учун энг оғир вазият бўлса Жанубий Судан, Яман, Марказий Африка Республикаси, Афғонистон ва Сомалида. Булар бугун дунёда аҳволига ачинса бўладиган энг оғир аҳволдаги мамлакатлардир.
Ўзбекистон ҳозир рейтингда 162 мамлакат ичида 100-ўринда турибди. Яхши янгилик, ҳар йили рейтингда 1 ёки 2та ўриб кўтарилмоқдамиз. Рейтингимизни энг пастга тортадиган мезон экологиядир. Бу борада дунёда 162 ўриндамиз. Рейтингда тиббиёт ва ижтимоий ишонч мезонлари яхши баҳо олган.
Умумий олганда, шахсан ман ҳудудимиз тарихида энг фаровон даврда яшаяпмиз деб ҳисоблайман. Ҳеч қачон тўлиқ 12та мезон бўйича олганда бу ҳудудда ҳозиргидек фаровон давр бўлмаган. Қайсидир алоҳида мезон қайсидир даврда яхшироқ бўлган булиши мумкин. Лекин, индексда фаровонлик учун ҳамма мезонлар умумийлиги зарур демоқда.
Рейтинг билан қуйидаги хаволада танишишингиз мумкин:
https://index.prosperity.com/rankings
Якунда, “Фаровонлик парадокси” китобини ўқинг. Агар китоб ёқмаса, қайтариб олишга тайёрмиз.

👍41😁3❤1
Mana bu podcastda bizni plagiatda ayblashibdi.
Mana bu kanal bo'lsa bu haqida axborot tarqatgan.
"Dunyo daholari" seriyasi haqida ma'lumot berib o'tmasam bo'lmaydi.
Bu seriya g'oyasini bizga Navro'z Ergash o'g'li olib kelgan va aynan shu seriyada 15ta kitob chiqishi ko'zlangan. Dastlab o'zimizdagi allomalar va jadidlar bilan shunaqa loyiha fikri bor edi. Lekin, "Mutolaa" loyihasida ular tayyorlanganligi sababli Navro'z aka bilan shartnoma qilib olganmiz va ular ishga kirishishgan.
G'oya ko'proq o'zimizni mahalliy loyihadan ilhomlangan desak ham bo'ladi.
Podcastda aytilgan "Little people, big dreams" loyihasi bilan tanishib chiqdim. Loyiha 5 kishining emas, yuzlab insonlarning hayotini kitob qilgan ekan. Man havas qildim. Oldin bu loyiha haqida eshitmagan ekanman. Manga juda qiziqarli, seriyadan buyurtma qilib solishtirib ham ko'rmoqchiman.
"Dunyo daholari" kitoblarini ichidagi kontentni muallif tayyorlagan, u keyin redaktorlar bilan qayta va qayta ishlashgan. Muallif bilan albatta mualliflik huquqi asosida shartnoma qilingan.
Rasmlarni bo'lsa mahalliy rassomlar Mohina Raimova va Sarvar Farmonovlar qo'lda bittalab chizishgan. Butun jarayon isboti bilan bor. Biror rasm programma yoki sun'iy intellekt bilan tayyorlanmagan.
Shuningdek podcastda bizga bog'lamagan holatda, lekin umumiy kontekstda xato tushunilishi mumkin bo'lgan ko'p loyihalar O'zbekistonda agentlikdan pul undirib olish maqsadida qilinadi degan iddao yangradi. Bizga bog'lashmasligi uchun ma'lumot berib o'taman.
Asaxiy qaysidir loyihalarda ishtirok etgan bo'lsa, bularning hammasi ochiq ma'lumot. Kimdan qancha pul olganimiz ham ochiq ma'lumot. Yoshlar ishlari agentligi bilan shu vaqtgacha ikkita loyihada hamkorlik qilganmiz. Birinchisi agentlik buyurtmasi bilan "Tadbirkor" kitobi tayyorlangan. Kitobni agentlik bilan taqdim qilganmiz, kitobning o'zida ham agentlik buyurtmasi ekanligi ko'rsatilgan, agentlik logotiplarigacha turibdi. Har doim bu uchun agentlikka minnatdorlik bildirganmiz.
Ikkinchi holatda, 1000 kitob loyihasi doirasida 5ta kitobga shartnoma qilingan va boshqa o'zbek nashriyotlari kabi kitoblarni tayyorlab berganmiz. U yerda ham bizga qaysi kitoblar berilishi va boshqa detallarni loyiha rahbarlari va eskpertlari hal qilishgan. 1000 kitobda adashmasam o'nlab o'zbek nashriyoti qatnashgan.
"Dunyo daholari" kitobiga AOKA grant ajratgan va grant puliga kitobdan 1000 donadan "Jurnalistlar uyushmasi" bilan birgalikda xarid qilib (bozor narxlarida), undan kutubxona va mehribonlik uylariga tarqatishgan.
"Asaxiy Books"da shu vaqtgacha 62 xil kitob chiqdi. Loyigaga 36 milliard so'mdan ortiq o'z hisobimizdan pul ajratdik va hali ham investitsiya qilishda davom etmoqdamiz. Davlat yordami to'g'ridan to'g'ri 1ta kitobga "Tadbirkor" tekkan, "1000 kitob" loyihasida davlat bizga buyurtmachi. Kitoblarni tayyorlab berganimiz uchun pul olganmiz. Ularni chop etib sotganimiz yo'q.
"Dunyo daholari" kitoblari 1000tasi xaridiga grand ajratilgani kitoblar tan narxi pasayishiga sabab bo'lgan va shu sabab kitoblar narxi hech qachon 50 000 so'mdan oshmadi.
Loyiha 2023-yildan beri Xalq banki bilan hamkorlik qiladi va Xalq banki yordami kitoblar xarajatlarining bir qismini oqlaydi.
Loyihaga turli xil bosqichda yordamga kelayotgan har bir rahbar yoki tashkilotlar jonkuyar xodimlariga alohida minnatdorchilik bildiraman.
Podcastda bilib bilmay aytilgan takliflar biz uchun xavotirli va munosabat bildirmaslik xato bo'lardi.
#kitob

👍46❤7
Aytib o'tish kerak.
Kitoblarni tayyorlash jarayonida o'sha daholar hayotiga doir turli xil kitoblar o'rganib chiqilgan. Undan tashqari maqolalar, internet manbalari o'qilgan, alohida holatda olimlardan ham ilmiy tomoni so'rab, to'g'ri noto'g'riligini tahlil qilingan.
Matnni tayyorlagandan keyin, bolalar redaktoridan tashqari, kitob tili bolaga mos bo'lishi uchun bolalar psixologi nazoratidan ham o'tkazganmiz.
Foydalanilgan yoki ma'lumot olingan kitoblar ro'yxatida kitobga kiritganmiz.
Kitoblarni chop etishda ham qog'oz, rang, muqova tanlovigacha yuqori sifatda bo'lishi ustida ishlangan.
#manbaa

👍47❤3
Hozir buyurtma qilaman deb o'rganayotgan joyda e'tibor berdim, "Little people, big dreams" loyihasida 32 betlik kitoblar ekan. Bizdagi "Dunyo daholari" seriyasi 127 betlik standart kitoblar.
O'rtada 4 marotabalik farq.
#kitob
@allaevuzb
O'rtada 4 marotabalik farq.
#kitob
@allaevuzb
👍44😢3
Hozir yana o'rganish jarayonida qiziqarli narsaga duch keldim. Bu kabi loyihalar turli mamlakatlarda yana o'nlab kelib chiqdi. Qidirsa, yuzlab chiqsa ham hayron bo'lmas edim.
Eng qizig'i O'zbekistonda ham bo'lgan ekan. Mana bu kitoblar O'zbekistonning eng yirik nashriyotlaridan biri "Yangi Asr avlodi"ga tegishli "Yoshlar nashriyoti" tomonidan tayyorlangan ekan.
Kitob ko'paysin, hammaga yaxshi. Bu kitoblarni ham yaqin orada Asaxiyda sotuvga qo'yamiz.

👍34❤13👎1
Ниманингдир ҳақиқий қиймати унга эришиш учун нимадан воз кечишингиз билан белгиланади. Ҳар доим фақат пулдан эмас, кўп нарсалардан воз кечилади. Агар олти соат ёмғирда тик оёқда навбат кутган ва концертга текин чипта олган бўлсангиз, бу вазиятда “текин” деган тушунча ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас.
Бошқа мисол: дейлик, инжиқ мижозингиз билан учрашувга кеч қоляпсиз. Уни куттириб қўйсангиз, у эллик минг долларлик транзакцияни бекор қилиши мумкин. Бундай вазиятда учрашувга бориш учун 15 долларлик такси ўрнига 2.75 долларлик автобусдан фойдаланиш сизга арзонга тушади, деб бўлмайди.
Дўконга бориб, чегирмага савдо қилиш арзонга тушади, аммо кўпроқ вақтингизни олади. Мен ёзувчиман, асарларим учун қалам ҳақи оламан. Янги оёқ кийим олишда эллик доллар тежаб қолиш учун машинамда 144 километр юриб, Висконсин штати Кеноша шаҳридаги дўконга боришим мумкин. Ёки тушлик учун ажратилган вақтда Мичиган шоҳкўчасидаги “Nordstrom" дўконига кириб, оёқ кийим сотиб олишим мумкин. Мен одатда иккинчисини танлайман, умумий харажатим 225 доллар бўлади. Шунингдек, кетган ўн беш дақиқа вақтим ва онамнинг: “Нега Кеношага бориб келмадинг?” ‒ дея муқаррар койишларини ҳам бу ҳисобга қўшиб қўйиш лозим.
© Чарльз Уиланнинг "Яланғоч иқтисодиёт: мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" китобидан
#iqtisod

👍43❤9