Forwarded from ТАҒО ТАЙМ
Замона қаҳрамони ким?
Саволнинг жавоби -- расмдаги одам. Абажан аканинг 4 қизи бор. Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидан. Касби -- деҳқон.
Унинг ёнида турган қизига кейингиси ўғил бўлсин деган ниятда Оғулжерен (Ўғилжайрон) деб исм қўяди. Кейингисига эса Майя...
Хуллас, Абажан ака деҳқон ҳолидан нолимай, кеча кундуз меҳнат қилади ва қизларининг илм олишига бор-будини сарфлайди. Бугун унинг 3 қизи пойтахтда ўқийди.
Оғулжерен "Ёш китобхон" танловида бир нечa бор иштирок этади. Баъзан вилоятдан, баъзан республикадан қайтади. Бироқ чекинмайди. Ўқийверади, ўқийверади. Охири 2024 йилги мавсумда биринчи ўринни эгаллайди ва қаҳрамонига президент совғаси "BYD- Chazor" автомашинасини ҳадя қилади.
Ота эса шу даражагача қандай келганини ўзи билади, худо билади. Бандасига ошкор қилмайди. Азобларини қандай ичига ютган бўлса, қувончини ҳам сездирмай бир зайлда тураверади.
Гап сўрасангиз, ўзим 200 тача китоб ўқидим, қизларимга ўрнак бўлдим, ... яна бир нарсалардан воз кечишимга тўғри келди, дейди ва ўша нарсалар нималигини айтмай қўяверади...
Кафтлари меҳнатдан тошдек қотган ота автомобилни қизидан қабул қилишга қилади-ю, энди уни Тўрткўлга олиб кетиш ташвишига тушади. Чунки, ўзи ҳайдаб кетиши учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган бўлади...
Ишониш қийин а? Ҳайдовчиликка ўқиб гувоҳнома олишни ўзига эп кўрмай қизларини ўқитган ота қаҳрамон бўлмаса, айтинг чи, ким қаҳрамон?
Мен эса Абажан ака воз кечган "бир нималар" нинг биттасини билгандайман. У ҳам бўлса, ошна оғайнилари қатори ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб, машинани ялтиллатиб учириб юриш ҳаваси... Бугун эса унинг тагида ҳамманикидан зўр машина. Бўлибам, Президент берган машина!
... Ўтган куниЖайрондан отаси ҳақида сўрадим. Ерга қараб, мийиғида кулди ва "ҳайдовчиликка ўқияптилар" деди...
@hamzajumayev

... Ўтган куни
@hamzajumayev
❤113👍76😢23😁2
Forwarded from Asaxiy Books
Bugunning syurpriz chegirmasi!
Tungi 23-59ga qadar: https://asaxiy.uz/uz/product/teodor-draizer-sarmoyador
@asaxiybooks

👍24❤1
Savollarga ochiqdan ochiq javob berish muammo bo'lsa, iltimos [email protected] ga javob yozing. Anonimlikni kafolatlayman.
Oilaviy zoʻravonlik, jinsiy tajovuz, spirtli ichimliklar bilan bogʻliq yoki umuman kanalda e'lon qilingan xohlagan savolga javob biz uchun zarur.

👍11
Sizningcha kamera va radarlarni oʻqqa tutib chiqqan inson qahramonmi yoki xavfli jinoyatchi?
👍44❤1
Альберт Эйнштейн бир куни ўзининг битирувчи талабаларидан имтиҳон олди. Бу саволлар ўтган йилги саволларнинг айни ўзи бўлиб чиқди. Бундан хабар топган ассистент ўқитувчи профессорнинг паришонхотирлиги сабабли юз берган бўлса керак, дарҳол бунинг олдини олиш керак деб хавотир олди ва профессор олдига бориб:
— Кечирасиз, сер, — деди улуғ одамга хато қилиб қўйганини айтишга ийманиб.
— Ҳа? — дея жавоб берди Эйнштейн
— Сиз талабаларга берган тест ҳақида айтмоқчи эдим.
Эйнштейн сабр билан тинглади.
— Сиз буни сезганингизга ишончим комил эмас, лекин бу тестлар ўтган йили берилган тестларнинг айни ўзи экан. Умуман олганда улар бир хил.
Эйнштейн бироз ўйланиб туриб:
— Ҳа, саволлар ўша-ўша, лекин жавоблар ўзгарган, — деб жавоб берган.
Янги ихтиролар қилингани сабаб физикада ҳам жавоблар ўзгариб тургани каби бизнес ва маркетингда ҳам жавоблар тез-тез ўзгариб туради.
📔 Аллан Дибнинг "Бир варақли маркетинг режа" китобидан
#kitob #mulohaza
@allaevuzb

👍95😁19❤1
Mahsulot yoki xizmat zo‘r, lekin bu sotuv uchun yetarli emas.
Ko‘p tadbirkorlar mahsulotga keragidan koʻp eʼtibor beradiyu, uni xaridorga yetkazish ustida ishlamaydi.
"Mahsulotim sifatli, endi o‘zini o‘zi sotadi" deb o‘ylashadi.
Lekin bu bozorda faqat yaxshi mahsulot yetarli emas.
Asosiy farq — uni qanday tushuntirayotganingizda.
Mijozga: – Bu mahsulot nimasi bilan boshqalardan yaxshiroq?
– Nega aynan hozir aynan sizdan sotib olishi kerak?
– Undan nima yutadi?
Shularni aniq qilib bera olmasangiz, eng yaxshi mahsulot ham e’tiborsiz qoladi.
Yaxshi mahsulot — shart.
Lekin tushuntira olish — yutuqni belgilaydi.
"Asaxiy Books" da chop etilgan yangi "Alifbo" kitobini soddaligini, uni bola bir koʻrishda oʻqituvchisiz ham qiziqib tushunib ketishini qanday qilib auditoriyaga yetkazish ustida bosh qotirib shu xayollar keldi.
Siz mahsulot yoki xizmatingizni qanday tushuntiryapsiz — texnik ma’lumotlar bilanmi, yoki odamning muammosini hal qilayotganini ko‘rsatibmi? Qaysi yoʻllar bilan yetkazyapsiz?
#biznes #marketing

👍38
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир умрга жуфти ҳалол топиш – бу ҳаётдаги энг катта бахтлардан бири. У инсоннинг энг яқин сирдоши, суянч тоғи ва ҳамдардига айланади. Ҳар қандай қувонч ва қийинчиликда ёнингда бўладиган, сени борлигингча қабул қиладиган инсонни топиш – чинакам саодатдир. Бундай одам билан ҳаёт оддий эмас, мазмунли бўлади.
Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/0Vr9jr0Zaq4
#foydali
@allaevuzb
Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/0Vr9jr0Zaq4
#foydali
@allaevuzb
❤26👍9
Tramp Xitoy hukumatiga qarab:
- Hamma kartalar bizning qoʻlimizda.
Xitoyliklar:
- Kartalarni ham biz ishlab chiqarganmiz.
#hazil

😁263❤13👍1
Yana bir yangilikka qo'l urdik. Kolleksionerlar uchun kitoblarning noyob yoki ekslyuziv nashrlarini sotishni yo'lga qo'ydik. Albatta, sotilishi qonuniy bo'lgan kitoblarni.
Hozirda qidirish va bo'limni boyitish bilan bandmiz:
https://asaxiy.uz/product/knigi/dlya-kollekcionerov
#yangilik

asaxiy.uz
Книги для коллекционеров - купить в ASAXIY
Заказать книги для коллекционеров в интернет-магазине ASAXIY⭐ Низкие цены ⌛ Быстрая доставка по Ташкенту и Узбекистану ✅ Скидки на для коллекционеров
👍28👎1
Biznesni ko‘pchilik noto‘g‘ri boshlamaydi. Aksincha, yetarlicha davom ettirmaydi.
Daromad kam chiqsa, reklama ish bermasa, mijoz kam bo‘lsa — darrov boshqa ishga o‘tib ketishadi.
Aslida ko‘p bizneslar yomon emas.
Ular shunchaki meva berishga ulgurmaydi.
Doim ko‘chat ekib, hali ildiz otmasidan boshqa joyga ko‘chiraversang — hech qachon daraxt ko‘rmaysan.
Xuddi shunaqa, aksar bizneslar shakllanib, mijoz to'lab, foyda keltirishi uchun muddat kerak bo'ladi.
Davomiylik juda muhim.
#biznes

1👍67❤14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлом севги- сенсиз ҳам бахтлиман, сен билан ҳам бахтлиман, лекин иккаламиз бирга бўлганда 2 карра бахтлимиз.
Парда Подкастнинг янги сонида эркак ва аёл қандай мезонлар асосида бир-бирини танлаши, танловига хиёнат қилиши каби мавзуларда суҳбат бўлибди.
Кўриш: https://youtu.be/xYb9l4Q2J3c?si=fZkrilBSZfO6LXqQ

❤20👍9👎3
Qanday qilib bolani kitob oʻqishga qiziqtirish, oʻqish jarayonini boʻlsa jozibali qilish mumkin?
❤21👍15
O'tgan yili iyulda Honor Magic V3 smartfoni eng ingichka smartfon sifatida e'lon qilinganda, qiziqib bitta test uchun buyurtma berdim. Galaxy Fold seriyasi hech ko'nglimdagidek chiqmagan, ishlatishga noqulay uchun Fold smartfonga juda skeptik edim. Odatda 10-15 kun smartfonlarni test qilib, keyin olxda sotib yuboraman. Lekin, Magic V3 telefon shunchalik yoqdiki, yakunda uni emas, iPhone 15 Pro Maxni sotib yubordim. Bugun qo'rqmasdan aytaman, bu man ishlatgan eng zo'r smartfonlardan biri, agar eng zo'ri bo'lmasa. Bunaqa yaxshi xotira bilan faqat 3-4ta smartfonni eslayman. Huwei P30 Pro, iPhone 14 Pro Max, Samsung Galaxy S23 Ultra, va oldingi LG G3 seriya.
Oxirgi yillarda birinchi marta 9 oy smartfon alishtirmadim, alishtirish xayolga ham kelmadi. Nihoyat, hamkorlar bilan Honor Magic V3 smartfonlarini rasman O'zbekistonga olib kirdik.
Ekslyuziv tarzda Asaxiyda global versiyasi sotuvda:
https://asaxiy.uz/product/smartfon-honor-magic-v3-512-gb-chernyy

Смартфон HONOR Magic V3 16/512 ГБ черный. Премьера! ▷ купить в ASAXIY: цены, характеристики, отзывы
Купить Смартфон HONOR Magic V3 16/512 ГБ черный. Премьера! по выгодной цене в ASAXIY⭐️Акции⚡️Гарантия✅Описание⌚Рассрочка⌛️Быстрая доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz
👍30😁5❤4
Forwarded from davletovuz
Шавкат Мирзиёев:
– Ҳозирги дунё аввалгидек эмас. Гап тариф ёки уларни миқдорида ҳам эмас. Узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб бораяпти.
Манба

😁40👍18👎2
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз бизнес учун тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
- деди давлат раҳбари.
Лекин айрим товарлар бозорларимизга сунъий пасайган нархда кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрнини заифлаштираётгани кўрсатиб ўтилди.
Масалан, ўзимизда чиқаётган таннархи 220 долларлик кичик музлатгич бозорда ўртача 250 доллардан сотилаётгани учун 30 доллар ҚҚС тўланади.
Худди шундай музлатгичнинг импорт нархи сунъий пасайтирилиб, 25 доллар кўрсатилгани учун бор-йўғи 3 доллар ҚҚС олинаяпти. Яъни, ишлаб чиқарувчи импортга нисбатан 10 карра кўп солиқ тўлаяпти.
Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.
Facebook|Instagram|X
“Маҳаллий корхоналаримизга йўл очиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қиммат бозорларга янги-янги маҳсулотлар билан киришига шароит яратишимиз зарур”,
- деди давлат раҳбари.
Лекин айрим товарлар бозорларимизга сунъий пасайган нархда кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрнини заифлаштираётгани кўрсатиб ўтилди.
Масалан, ўзимизда чиқаётган таннархи 220 долларлик кичик музлатгич бозорда ўртача 250 доллардан сотилаётгани учун 30 доллар ҚҚС тўланади.
Худди шундай музлатгичнинг импорт нархи сунъий пасайтирилиб, 25 доллар кўрсатилгани учун бор-йўғи 3 доллар ҚҚС олинаяпти. Яъни, ишлаб чиқарувчи импортга нисбатан 10 карра кўп солиқ тўлаяпти.
Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.
Facebook|Instagram|X
👎23😁18👍10❤2
Hozirgi vaqtda nima harakatdasiz?
Anonymous Poll
13%
Uyni remontiga harakat
15%
Toʻyga harakat
9%
Yangi mashina yoki mashinani alishtirishim kerak
63%
Boshqa
😁33👍4
Bloomberg O‘zbekistonda QQS to‘lovchisi sifatida ro‘yxatdan o‘tibdi.
Bu man uchun yangilik bo'ldi.
Bu nimani anglatadi?
Bloomberg dunyodagi eng yirik moliyaviy-tahliliy platformalardan biri hisoblanadi. Endilikda u O‘zbekistonda QQS (qo‘shilgan qiymat solig‘i) to‘lovchisi sifatida rasman ro‘yxatdan o‘tgan. Uning O'zbekistonda nima xizmatlar taqdim etib, nimadan daromad qilishini hozircha bilmayman.
Lekin, bu Bloomberg o‘z xizmatlarini O‘zbekiston rezidentlariga taqdim etayotganda QQS hisoblashini va to‘lashini anglatadi.
O‘zbekiston bozori xalqaro gigantlar nigohida ekani quvonarli, albatta.
Bu — moliyaviy axborot, investorlar va regulyatorlar uchun yangi bosqich bo'lishi mumkin.
Sizda Bloombergning O'zbekistonda ko'rsatadigan xizmatlari haqida ma'lumot bormi?
#biznes #axborot #soliq

👍59❤6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kompyuter o‘yinlarida, strimda qizlar ham hozir juda aktiv deyishmoqda. Lekin ular kam va yo‘nalish tanlolmay qiynalishadi. UPG rahbari va "Tanka" nomi bilan tanilgan Shahzod Kasimov Qo‘shtirnoq podkastida strimer qizlarga murojaat bilan chiqibdi.
Game sohasiga qiziqmayman uchun strimer qizlar borligi manga yangilik boʻldi.
Qo’shtirnoq podkastda Fezot, Kiberuz, UPG egasi Shaxzod Kasimovlar bilan birga Strimerlar, geymerlar, PUBG va dunyoning boshqa mashhur o’yinlari haqida suhbat.
▶️ https://youtu.be/t7eh8zzuqMw
#podcast

👍14👎7😢4❤1
Xalqaro moliya va biznes bilan bogʻliq bugunning yana ikkita yangiligi:
- Paynet appda yaqin oylarda USDT olib sotish imkoni paydo boʻlarkan.
- Burger King Oʻzbekiston bozoriga kirar ekan. KFC, EVOS, Feed Up va Oqtepa Lavash bozorida raqobat yanada kuchayadi.

👍80❤5👎5