Telegram Web Link
Allaev Uz
20 yildan keyingi karyerangizga boqqanda qanday yutuq va koʻnikmalarga erishgan boʻlishni xohlaysiz?
Bundan 20 yil oldin fransuz adabiyotidan biror romanni qo'ltiqqa qistirib qishloqda qo'y boqib yurardim. Adabiyot ta'sirida o'sha vaqtlarda umrimni oxirigacha bir marta Fransiya borarmikanman deb orzu qilardim.

Hozir 35 yoshdaman. Maqtanib qo'yay, oldin sanamagan edim, bugun sanaganda qolib ketmagan bo'lsa, borgan davlatlarim soni 52taga yetibdi.

#orzu
@allaevuzb
👍18028😢9
У ўз мутахассислигини француз тилига ўзгар­тириш ҳақида ҳам ўйлади. “Француз тили ўқитувчим олдига бу ҳақда гаплашгани бордим. У мендан нима билан шуғулланаётганимни сўради.” Даудна “кимё” деб жавоб берганида, ўқитувчи унга шу со­ҳада қолишни маслаҳат берган. “У ўз сўзида қатъий туриб олди. У шундай деди: “Агар кимёни ўргансанг, ҳамма нарса билан шуғуллана оласан. Агар француз тилига ўтсанг, француз тили ўқитувчиси бўласан холос.”


© Фақат тил ўрганиш етарли эмаслиги ҳақида “Код бузар” китобидан


#kitob
@allaevuzb
👍9814
Hech "men notoʻgʻri oilada tugʻilganman" deb his qilgan vaqtingiz boʻlganmi?
😢47👍25👎17😁91
Муҳожирликни романтизация қилишда давом этмоқдамиз.

Биздан инсонлар ташқарига чиқиши, бошқа мамлакатда ўзини топиши, бирор соҳа мутахассиси бўлишини иқтисодий томондан яхши жараён деб биламан. Улар жўнатадиган пул оиласи ва мамлакат иқтисодиётига фойдали эканлигидан ташқари, маълум бир маънода бу тайёр экспертиза ва тажриба. Қанчадир миқдорда муҳожирлар барибир қайтади, улар ўзи билан тажрибасини олиб қайтади. Меҳнат бозори ва бизнес муҳити мафтункорроқ бўлса, қайтиш кўпаяди.

Кўпчилик ўйлайди: чет элга кетсам, ҳар ойда бир уй пул топаман. Лекин аслида ҳеч ким сени чемоданда пул кўтариб кутиб тургани йўқ. Аслида, пулсиз ҳам ҳеч ким кутиб тургани йўқ. Ҳатто иш жойи ҳам муаммо. Тилни билмасанг, орқага эмас – пастга қараб силжишинг мумкин. У ерда ҳам ҳаёт осон эмас, сиёсий популистлар у ерда ҳам бор ва аҳолининг бир қисмини муаммолар сан каби муҳожирлар сабаб эканлигига ишонтиришган. Мигрантмисан, ҳар куни бўлмаса ҳам ҳар замонда бегоналигингни ҳис қилдиришади, дискриминацияга ҳам чидайсан.

Буни кўтарсанг, меҳнат бозорига келганда ким эканлигинг эмас — нима қила олишинг муҳим бўлади. Очиқ бозор ва рақобат.

Муҳожирлик — бу қийин қарор, нони оғир. Янги жой, янги маданият, янги қоидалар. Кўчага чиқиб йўл сўраш ҳам қўрқинчли бўлиши мумкин. Оилангдан узоқда, бегоналар орасида, ҳар куни ўзинг учун курашишинг керак бўлади.

Бошида деярли ҳар ким юрагини тишлаб оғир ишларни қилади, кечаси шифтга қараб “шу тўғрими?” деб ўйлайди, қувонч, соғинч, ғурур, хўрликни бир пайтда ҳис қилади. Ўзбескитонда қайсидир биринчи дунё мамлакатига кетган одамни бой бўлиб кетди, маза қилиб юрибди деб мақтаб юришганда, у учма-уч пул етказиб, қарзга бўлсада уйга пул жўнатиб, ундан ташқари идиш-товоқ ювиб ёки юк ташиб юрган бўлиши мумкин. Меҳнатнинг ёмони йўқ. Муҳими муҳожирлик эртакдаги ҳаёт эмаслигини тушуниб етиш.

Аммо чидаган инсон мослашади. Меҳнаткаш бўлса, қадри билинади. Вақт ўтиб, орзу қилган ҳаёт эмас, ҳақиқатли ҳаётга эга бўлади.

Муҳожирлик хато эмас. Лекин оддий ҳам эмас. Бунга тайёр бўлмасанг, бориб ҳам йўқ бўлиб кетишинг мумкин.

Ким чет элда юриб, ўзини топган бўлса — у ҳақиқатдан ҳам нимадирда кучли одам.

Бугун ўз муаммоларидан қочиш учун суришни ўйлаётган инсонлар шуни тушуниб олиши зарур. Сурган билан муаммолар ечилмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сан шахс сифатида ўсишинг, ривожланишинг, қийналиб йиллар давомида меҳнат қилиб ўзингни қуришинг зарур. Шу қийинчиликларга тайёр бўлиб сурсанг ўзингни топасан.

Бир сирни айтаман, бу қийинчиликлардан ўтсанг, Ўзбекистонда ҳам зўр мутахассис бўлиб яхши даромадга чиқиб олишинг мумкин.

PS: Кунига 12-14 соат ишлаб қийналиб юрган муҳожирларимиз фойдасига фақат Ўзбекистондаги ижтимоий баҳо яхшиланиши бор. Кимдир биринчи дунё мамлакатига кетдими, автоматик уни бой, маза қилиб юрибди деб фараз қилишади.


#hayot #mulohaza
@allaevuzb
👍7315😢2👎1
Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев телеграм каналида ёзмоқда:

“Энди ҳар йили икки минг нафар талабага “Wоrк and Travel” дастури орқали ривожланган давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш учун фоизсиз ссуда берилади!

Бу дастур талабаларга нима беради?

1. Талабаларга таътил даврида Буюк Британия, АҚШ, Канада, Корея, Япония, Австралия, Янги Зеландия, Европа Иттифоқи давлатларида ишлаш ва тажриба орттириш;

2. Бориш-келиш авиачиптаси учун давлат томонидан 15 миллион сўм фоизсиз қарз (ссуда);

3. Ҳафтасига 30-40 соат ишлаш ва бу орқали бир мавсумда ўртача 3-7 минг долларгача даромад топиш имконини беради.

Дастурда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган талаба ёшлар (кундузги, кечки ёки сиртқи) иштирок этиши мумкин.

Ариза топшириш 15 майдан Давлат хизматлари маркази ёки мй.гов.уз орқали амалга оширилади.”


Истеъдодли ёшлар учун яна бир яхши қадам ва енгиллик.


#pozitiv
@allaevuzb
👍57😁5😢2
Humo нинг олдинги раҳбари Шуҳрат ака Қурбонов ТBC банкда бошқарув раиси маслаҳатчиси лавозимида иш бошлабди. Бу ҳақида Шуҳрат ака ижтимоий тармоқларда пост қўйган.

Шуҳрат ака яқинда Ҳумо тўлов тизими Paynet га сотилиши ортидан раҳбарлик лавозимини тарк этганди. Энди Шуҳрат ака Ўзбекистоннинг энг илғор рақамли банки раҳбариятида иш юритади.

#biznes #bank
@allaevuzb
👍6213😁2
Agar oʻzingiz haqingizda aytilgan eng ogʻriqli tanqidni ochiq tan olsangiz, bu tanqid nima boʻlardi?
👍386
Яна бир давр ортга қолмоқда. Skype ёпилибти.

2010 йилларнинг охири. Интернет ҳали суст, лекин одамлар бир-бирини “кўриб гаплашиш”ни энди ўрганяпти. Уйда камералик компьютер, смартфон ёки ноутбук бўлса – байрам.

Skype — ўша давр технологик орзуси эди.

Кимдир у орқали севганини кўрган, кимдир (онам) четда ўқийдиган ўғлини, муҳожирликдаги кимдир Ўзбекистонда қолган боласини, кимдир қари онасига “мана бу тугмани бос” деб 30 дақиқа тушунтириб, 5 дақиқа кўрган.

Ҳаммаси “Skype уланди” деган ҳаяжондан бошланарди.

Бугун Microsoft расмий равишда уни ёпишини эълон қилди. Энди барча эътибор Teams га. Янги давр, бошқа ритм.

Лекин Skype — бу фақат алоқа эмас эди. У — бизнинг илк “рақамли яқинлик” тажрибамиз эди. Skype Узоқни яқин қилган, одамга технология мўжизаси бўлиб кўринган янгилик эди.


Mail. ru Агентдан кейин ёшлигимизнинг яна бир хизмати хотирага айланмоқда.

#texnologiya
@allaevuzb
👍92😢19😁3
"La’nati dangasalik! Agar u menga halal bermaganda, qanday ajoyib inson bo‘lardim-a."

© Lev Tolstoy

Hammamiz ham ozmi-ko'pmi Tolstoymiz😁

#dangasalik
@allaevuzb
😁137👍24😢2412
Nima uchun O'zbekistonda suiqasd ayollar orasida ko'proq?
😢17👍3
Allaev Uz
Nima uchun O'zbekistonda suiqasd ayollar orasida ko'proq?
Gazeta uzga koʻra 2019-yilda Oʻzbekistonda erkaklar oʻrtasida suiqasd 700dan ortiq, ayollar oʻrtasida 600dan ortiq boʻlgan ekan: https://www.gazeta.uz/oz/2019/07/12/suiqasd/?utm_source=chatgpt.com

Boshqa yillar boʻyicha raqamlar topilmadi.

Post bir mutaxassisning ayollar oʻrtasida suiqasd koʻproq degan fikridan kelib chiqib yozilgan edi.

Yanglishlik uchun uzr.

#uzurasiz
@allaevuzb
👍113
Nima uchun Oʻzbekistonda oʻz joniga suiqasdlar erkaklar orasida koʻproq?
😁47👎29👍3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Россиянинг “Диви” кинокомпанияси ҳамкорлигида ҳужжатли фильм суратга олибди.

Эртага, 8 май соат 16.15да
(Тошкент вақти билан соат 18.15да) "Россия-Культура" телеканалида ва 9 май соат 16.20да "Севимли" телеканалида (ўзбек тилида)
ушбу фильмнинг намойиши бўлиб ўтаркан.

#film
👎44👍7
Бизнесда ўз майдонини тўғри танлаш муҳим.


Қаерда ўйнаш кераклигини аниқлаш компания (бренд, тоифа ва ҳоказо) учун ўйин майдонини белгилайди. Бу савол сизнинг қандай бизнес билан шуғулланишингизни, қаерда рақобатлашишингиз ва қаерда рақобатлашмаслигингизни олдиндан кўрсатиб беради. Бу танловнинг аҳамиятини англаш жуда муҳим, чунки муваффақият ўйин майдонига боғлиқ. Ўйин майдонини танлаш бир неча йўналишлар бўйича амалга оширилади:

• Географик ҳудуд. Қайси шаҳар ёки маҳаллада рақобатлашмоқчисиз?

• Маҳсулот тури. Қандай турдаги товар ва хизматларни таклиф этасиз?

• Истеъмолчилар сегменти. Мақсадли истеъмолчилар сифатида қайси сегментларни танлайсиз? Қайси нарх оралиғида? Истеъмолчиларнинг қандай эҳтиёжларини қондириш учун? (Арзон, ўрта ёки премиум?)

• Сотиш канали. Маҳсулотларингизни харидорларга қандай етказиб берасиз? Бунинг учун қандай каналлардан фойдаланасиз? (дўкон, онлайн, бозорлар, ритейл (супермаркет))

• Ишлаб чиқариш жараёнлари босқичлари. Ишлаб чиқаришнинг қайси босқичлари билан шуғулланасиз? Қиймат яратиш занжирининг қайси даражасида? Қандай кўламда?


Бу саволларга аниқ жавоблар берилса, бизнес ўз майдонини билиб олади. Бўлмаса ҳаос бўлиб, доимий ўзгаришлар гирдобида қолади. Бу худди одам ўзига мен кимман, мақсадим нима, кимлар мен учун муҳим деган фундаментал саволларни берганида кўп нарса ойдинлашишига ўхшайди.

#biznes
@allaevuzb
👍24
Allaev Uz
Бизнесда ўз майдонини тўғри танлаш муҳим. Қаерда ўйнаш кераклигини аниқлаш компания (бренд, тоифа ва ҳоказо) учун ўйин майдонини белгилайди. Бу савол сизнинг қандай бизнес билан шуғулланишингизни, қаерда рақобатлашишингиз ва қаерда рақобатлашмаслигингизни…
Ривожланиш учун аниқ бир стратегия бўлиши керак. Ким нима деса шунга қараб кетавериш, вазиятга қараб қарор бериб кетавериш фақат хаос яратади. Ўзи қарор бериб, ўзи қарши кетишга, кайфиятга қараб у шоҳдан бу шоҳга қўнишга олиб келади. Мақсад қанчалик олий бўлмасин, қатъият, принцип, аниқ йўл бўлмаса, фақат бугун билан яшалса, қарорлар фундаментал изланишлар ва аниқ стратегия билан қабул қилинмаса, на компания ичидагилар, на ташқаридагилар ишонмай қўйишади. 

Тизим ичидаги ҳар бир одам қаерга қараб кетилаётганлигини билмаса ва ҳаракатларини шунга қараб мослаб бормаса тартибсизлик кўпайиб боради. Аниқ қоидалар бўлмаган жойда компания шалоқ аравага ўхшаб қолади. Шалоқ аравани раҳбар қаерга олиб кетаётганини ҳам ҳеч ким билмайди. Раҳбар ўзи ҳам аниқ манзилни билмайди, йўлдаги вазиятга қараб юраверади. Ундан ҳам ёмони раҳбар узоқни кўрадиган қилиб эмас, вазиятга қараб, ўз манфаатига қараб қарор беришга тарбияланганлиги бўлиши мумкин. 

«Латте омили» китобидаги ўша ибора қайта-қайта мияда айланади: «Қаерга кетаётганингизни билмасангиз, борадиган манзилингизни ёқтирмаслигингиз эҳтимоли катта». 


Буюк бизнес яратиш осон эмас...

#biznes
@allaevuzb
👍223
Forwarded from Asaxiy Books
"Kunning syurpriz chegirmasi" aksiyasi ham nihoyasiga keldi.

Bugun aksiya doirasida so'nggi kun va so'nggi kitob. Eng yaxshisini eng so'nggiga saqladik.

Tungi 23-59ga qadar: https://asaxiy.uz/uz/product/robert-grin-mahorat

#super_chegirma
@asaxiybooks
👍19😁3
Ishga kirishga suhbat paytida, agar suhbatdosh sizdan: "Boshqa joyda yaxshiroq imkoniyat topilsa, ishdan ketishni o‘ylab ko‘rarmidingiz?" deb so‘rasa, qanday javob berardingiz?
👍218
Блогерлик фаолиятини лицензиялаш ҳақида умуман гап-сўз йўқ

Яқинда онлайн платформаларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари масаласига оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганди. Кўпчилик уни нотўғри тушуниб, энди блогерлар фаолияти лицензияланади деб ўйлаган кўринади.

Аслида ундай эмас. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев қонун лойиҳаси билан тўлиқ танишиб чиққан инсон сифатида блогерлик фаолиятини лицензиялаш ҳақида бирор бир норма йўқлигини ёзмоқда.

У қонун онлайн-платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқлари, соҳада юзага келаётган ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилганини ва интернетда қонун лойиҳаси тўғрисида жамоатчиликни чалғитиши мумкин бўлган ёлғон маълумот тарқатилаётганини айтган.

#bloger
@allaevuzb
👍214😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Халқимиз учун ўзбек тили хорижий тил сифатида деган тушунча йўқлигини билдим”- Саида Рашидова.

Тўлив видео: https://youtu.be/2yBkn7wrCe0?si=RqPt0DTVHrgHR2DO

#podcast
@allaevuzb
👍236👎5
Forwarded from HabiKatura
👍54😁362
2025/07/13 06:56:41
Back to Top
HTML Embed Code: