Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиё интеграцияси — бу романтик орзулар эмас, балки реал иқтисодий ва сиёсий зарурат. Беш давлат ўртасидаги қардошлик алоқалари ҳақида кўп бор гапирилган. Аммо бугун бу жараёнлар рақамлар, стратегиялар ва аниқ манфаатлар тилида муҳокама қилинмоқда.

“Қурултой” подкастининг янги сонида соҳа эксперти Наргиза Умарова билан айнан шу масала — минтақавий яқинлашув, интеграциялашган иқтисодиёт ва умумий сиёсий масъулият ҳақида фикр юритилган.

🎧 Подкаст ҳаволаси: https://youtu.be/T6A9B2pwTsU?si=rWIFqh8CCXcpQjfB


#podcast
@allaevuzb
Market Yandex Go’нинг биринчи очиқ тадбири — Seller Gapi

2025 йил 27 май, Тошкент шаҳрида

Маркетплейслар билан ишловчи барча учун бу — Market Yandex Go ҳақида кўпроқ маълумот олиш ва экспертлар билан муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун ажойиб имконият.

Бу галги тадбир — платформанинг сотувчилари ва ҳамкорлари учун энг долзарб масалалар кўтариладиган биринчи очиқ учрашув ҳисобланади. Онлайн бозорда ўз фаолиятини кенгайтиришни истаганлар учун жуда фойдали маълумотлар тақдим этилади.

Тадбирда сизни нималар кутмоқда:
▪️Янги маркетплейс билан самарали ишлаш бўйича фойдали инсайтлар
▪️Соҳа вакиллари ва экспертлар билан нетворкинг
▪️Савдо жараёнларини яхшилаш бўйича таклифлар ва барча муҳим саволларга жавоблар

Агар сиз маркетплейслар қандай ривожланаётгани ва бизнес учун қандай янги имкониятлар очилаётгани билан қизиқсангиз — ушбу тадбирни ўтказиб юборманг.

📲Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола.


#marketplace #biznes #yandex

@allaevuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tadbirkor Laziz aka Adhamov haqida biografik film olinibdi.

Bugun 18-00da premyera ekan: https://youtu.be/XpXFPLjqVgk

#biznes
@allaevuzb
Tadbirkor do'stlarimizga foydali:

🚀 Sotuv va marketing bo‘limlarini boshqarishni o‘rganmoqchimisiz?


📍MFaktor Biznes Maktabi siz uchun ayni muddao bo‘lgan kursni taklif qiladi!

“Tijoriy Direktor” — savdo va marketingni bir tizimda boshqarishni o‘rgatuvchi kurs!

🔰 Xususiyatlari:
– Real case’lar va amaliy topshiriqlar
– Sotuv, marketing, moliyaviy boshqaruv va KPI bo‘yicha chuqur bilimlar


🔰 Afzalliklari:
– Tez orada natija ko‘rish imkoniyati
– Katta jamoalarni boshqarishga tayyorlanasiz
– Savdodan tortib, strategiyagacha — barchasi bitta kursda


🔰 Foydalari:
– Kompaniyangizda tizim ishlaydi
– Rahbar sifatida qarorlaringiz aniq va asosli bo‘ladi
– Ish natijalari ortadi, daromad esa o‘sadi


🎁 Endi esa eng quvonarli jihat —"Firuzbek Allaev" obunachilari uchun 40% chegirma bilan ro‘yxatdan o‘tish imkoniyati mavjud!

Faqat 10 ta joy qoldi — o‘tkazib yubormang.
Ro’yxatdan o’tish uchun havola- https://forms.gle/x7ipRgSvytk6ihnFA

☎️ Aloqa uchun:
+998-78-113-90-88

Telegram | Instagram | YouTube
Хитой расман дунёдаги ва тарихдаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи!

2024 йилда Хитой жаҳон автосаноатидаги улушини 33% га етказган. Бу мамлакатни ҳам бугуннинг, ҳам тарихдаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчига айлантирмоқда.

1997 йилда Хитойнинг жаҳон автомобил саноатида улуши 3% бўлганлигини ҳисобга олса, 28 йиллик натижа инсон онгини лол қолдиради.

2024 йилда мамлакатда жами ишлаб чиқарилган автомобиллар сони 31,28 млнтага етган.
Бу натижага электромобиллар ишлаб чиқаришга катта инвестициялар, R&D (илмий тадқиқотлар ва ишланмалар)га давлат ёрдами, субсидиялар ва BYD каби маҳаллий гигантларнинг экспансияси орқали эришилган.



#iqtisodiyot #byd
@allaevuzb
Тошкентда чанг бўрони: бу шунчаки об-ҳаво эмас, бу навбатдаги сигнал!

Бугун Тошкентда яна кучли шамол ва чанг бўрони. Кўчаларда нафас олиш қийин, осмон кулранг.

Сўнгги йилларда Тошкент экологияси кескин ёмонлашди. Дарахтлар кесилиши, қурилишлар экологик назоратсиз олиб борилганлиги, автомобиллар сони кўпаяётгани, ҳавога чиқарилаётган заҳарли газлар меъёрдан анча ошиб кетгани ҳақида анча гапирилди. Ҳатто расмийлар ҳам буни тан олиб, хавотирларини айтишди. Бугунги кунда Тошкент дунё шаҳарлари орасида ҳавоси энг ифлосланганлар бири, бу биз яшаётган реаллик!

Экологик фалокатни тўхтатиш учун ҳукумат ҳам, аҳоли ҳам бугун ҳаракат қилиши керак. Бу битта қарор ёки пиар компания билан ечиладиган муаммо эмас. Бугун керакли ишлар бошланса, натижа камида 10 йилда келади.

Экологик вазиятни эътибордан четда қолдириш — ўз келажагимизни йўқ қилиш билан баробар. Ҳар бир фуқаролик позицияси, ҳар бир экологик қарор аҳамиятли. Фақат ҳамжиҳатликда, онгли ва масъулиятли ҳаракат орқали биз бу муаммога қарши кураша оламиз.

Аввало, бизга сабаблар ҳақида имкони бўлса чет эллик кучли тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқотлари зарур. Бу масалада популистик ҳаракатлар эмас, ҳақиқий илмий хулосалар керак. Ундан сўнг 10 йилдан кейин ҳақиқатдан натижа олиш учун, дунёнинг соҳадаги энг кучли экспертлари билан лойихаларни ишлаш зарур бўлади.

Ўзимизни алдамасдан, аниқ стратегия билан ҳаракатни қилишимиз керак. Бу ўзимизнинг ҳам, фарзандларимиз, ҳатто ундан кейинги авлоднинг ҳам соғлиғи масаласи.

Кимдандир ечим кутмасдан, ҳар бир шахс алоҳида ҳозир қўлидан келганини қилиши, истеъмол маданиятини ўзгартириши, уйида ҳаво тозалагич қўйиши, оиласини вазият оғир ҳолларда маскада кўчага чиқариши, дарахт экиши, хуллас қўлидан нима келса шуни қилиши ҳам зарур деб ўйлайман.



#ekologiya
@allaevuzb
Мотивацион дарслар билан узоқ муддатга муваффақиятли бизнес қуриб бўлмайди. Тадбиркормисиз, дарс орқалими ёки китоблар орқалими қуйидаги 10та муҳим соҳани тизимли ўрганишингиз зарур. (ўзингизни ҳар бирида 10 баллик тизимда баҳолаб кўринг)

Кўпчилик бизнес фақат маҳсулот ва реклама деб ўйлайди. Аслида тадбиркор бир вақтнинг ўзида камида 10 та йўналишда ўзини ривожлантириши керак бўлади:

1. Маркетинг – мижозни жалб қилиш, бренд яратиш, рақамли реклама

2. Сотув (Sales) – мижоз билан савдо психологияси, савдо тизими

3. Молия (Finances)– фойда-зарар, пул оқими, бюджет ва KPI

4. HR – жамоа танлаш, мотивация, компания маданияти

5. Операцион жараёнлар – иш жараёнини стандартлаштириш ва соддалаштириш

6. Лидерлик – қарор қабул қилиш, эмоционал интеллект, жамоани илҳомлантириш

7. Мижоз тажрибаси (Customer experience) – хизмат сифати, мижозлар фикрини эшитиш

8. Маҳсулот бошқаруви (Product management) – эҳтиёжни аниқлаш, маҳсулотни яхшилаб бориш

9. IT – автоматлаштириш, ERP, CRM, IT воситалари

10. Бизнес стратегияси – рақобат, бозор позицияси, ўсиш режаси

Яхши тадбиркор ҳар бир йўналишда 7-10 баллга етишга интилади. Айнан шу билимлар бизнесни кучли, барқарор ва фойдали қилади.

Сиз ҳозир айнан қайси йўналишда устингизда ишлаяпсиз?


#biznes
@allaevuzb
Кўп гувоҳ бўлдим, ҳатто айрим яқинларим мисолида, айрим контекстларда тизимлашмаган билимдан кўра билимсизлик афзал экан. Тизимлашмаган билим орқасидан келадиган миядаги хаос одамни ўзини ҳам адаштириши, атрофдагиларга ҳам ёмон таъсир қилиши мумкин.
AQSH dollari kursi erta 58.95 so'mga pasayar ekan. Ertadan rasmiy kurs 12 858 So'm bo'ladi.

Ertaga o'rtacha tovar kursi: 12 910 So'm

#kurs
@allaevuzb
Марказий банкнинг I чорак учун пул-кредит сиёсати шарҳи ҳисоботидан:

2025 йилнинг январь-март ойларида аҳолига жами 34,9 трлн сўмлик ёки 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 74 фоизга кўп кредитлар ажратилган. Аҳолига ажратилаётган кредитларининг нисбатан тезлашувини аҳоли даромадлари ўсиши фонида уларнинг ипотека кредити, микроқарз ва микрокредитларга бўлган талабининг ортиши билан изоҳлаш мумкин.

2025 йил I чорагида жами аҳолига ажратилган кредитларнинг 53,6 фоизи микроқарзлар, 15,6 фоизи микрокредитлар, 12,8 фоизи ипотека кредитлари, 10 фоизи автокредитлар ва қолган 8 фоизи бошқа кредитлар ҳисобига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, 2025-йил I чорагида ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда микроқарз ва микрокредитлар мос равишда 2,3 ва 1,9 баробарга, кредит карталари орқали ажратилган маблағлар 3,3 баробарга, ипотека кредитлари 26,3 фоизгача ўсган бўлса, автокредитлар 17,6 фоизгача камайган.

#bank #kredit
@allaevuzb
Pul_kredit-siyosati-sharhi-_-I-chorak.pdf
2.2 MB
Ҳисоботда яна бир қизиқарли маълумотга дуч келдим. Автомобиль импортига жорий қилинган янги қоидалар (тўсиқлар) сабаб 2025 йилда январь-март ойларида 2024 йилнинг шу даврига нисбатан автомобиллар импорти 69 фоизга қисқарибди.

Ҳисоботда жуда кўп қизиқарли маълумотлар бор.

#import #avtomobil
@allaevuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушкуйлар — асрларда Россиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида яшаган қабилалардан бири.

Улар асосан овчилик, балиқ овлаш ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган. Ушкуйлар қаттиқ табиат шароитларида яшаб, қалин ўрмонлар ва дарёларни ўзига паноҳ қилиб, мустақил ҳаёт кечирган. Уларнинг маданияти ва урф-одатлари маҳаллий славян халқлари билан аралашиб, минтақанинг ривожланишида ўзига хос роль ўйнаган.

Tўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/hch0_QloyiU?si=SERpFR4MrplWX7db
Ўзбекистон Баҳрайн, Қувайт ва Уммон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилмоқда. 1 июндан бошлаб шу мамлакатлар фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз ташриф буюришлари мумкин.

Мамлакатда йил охиригача туризм хизматлари экспортини 4 миллиард долларгача ошириш ва 378 та янги туроператор очилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтаман, 1 июньдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз боришлари мумкин.

#viza #turizm
@allaevuzb
Экология йилдан-йилга жиддий муаммога айланиб бормоқда. Бу масалада ҳар бир фуқаро таъсир қилиши мумкин бўлган катта муаммолардан бири чиқиндилар муаммосидир. Эрталаб ишга кетаётганда тоза кўрган кўчанг кечга бориб чиқиндига тўлади. Сигарет пўчоғи, пластик, қоғоз — ҳаммасидан бор. Энг ачинарлиси бунга кўникиб боряпмиз.

Катта авлодга тушунтирган фойдасиздек, лекин ҳеч бўлмаса болаларни тарбиялаш керак.

Президент қарорини ўқиб қолдим, энди 3,3 миллион боғча боласига боғчаларда асрашни ўргатилади. Боғчаларда махсус экобурчаклар, мультфильмлар ва веломарафонлар орқали эко тарбия берилади. Болалар орқали катталарга таъсир ўтказиш модели ишга тушади.

Қарорда, энди мактаб ва боғчалар ҳудудидаги боғлар хусусийлаштирилмасдан, улар ўша таълим муассасасининг доимий қисмига айланиши ҳам белгилаб қўйилган экан.

Яна бир янгилик, энди маҳаллий кенгашларда экологияга масъул ташкилотларни ҳисоботи эшитилади. Демак, ҳар бир туман, шаҳар даражасидаги депутатлар экологик ишларни назорат қилади.

Шунингдек, “Эколог олимлар ҳамжамияти” ҳам тузилар экан. Унда юртимиз ва хориждаги олим, талабалар экология атрофида бирлашиб, муаммога ечимлар қидиришади.

Яқинда ҳам ёзган эдим, ўн йилдан кейин натижа олишимиз учун бугун ҳаракатни бошлашимиз зарур.

#ekologiya
@allaevuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан сиз эсладим деб ўйлайдиган нарса — аслида сизга сингдирилган бўлиши мумкин. Психолог Элизабет Лофтус ўз тажрибаларида одамларга бўлмаган воқеаларни ҳақиқий деб ишонтиради. У инсон мияси маълумотларни қайта ёзиши мумкинлигини илмий равишда исботлади. Бу бизга хотира фақат маълумот сақловчи эмас, балки қайта тузувчи тизим эканини кўрсатади. Шунинг учун, ҳар бир “эслайман” деган сўз ортида шубҳали ўзгаришлар яширинган бўлиши мумкин.

Мия қандай қилиб хотирани қайта ёзиши мумкин? Видео орқали билиб олинг: https://youtu.be/qQ11yQJsuaA?si=_PcZV1lGGKiK_KGi
Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилмоқчи экан.

Ҳозирда бу имтиёз фақат 55 ёшдан ошган америкаликларга тааллуқли бўлса, яқин келажакда бу чеклов бекор қилиниши мумкин.

Бу тўғри қадам деб ўйлайман. Ҳозирги АҚШ халқаро сиёсати икки томонлама қадамларга асосланган. Қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига АҚШ визаси учун анча енгиллаштирилган режим амал қилади.

Олдин америкаликлар визани енгиллаштириш АҚШ билан музокараларга имкон очади. Ташқи ишлар вазирлиги бу бўйича ишлаши ҳақида ҳам маълумотлар тарқалмоқда.

Ҳозирда ўзбекистонликлар учун АҚШ визасини олиш мураккаб ва бюрократик жиҳатдан оғир жараёнлигича қолмоқда. Виза интервьюси учун навбатлар узоқ муддатли, рад этилиш фоизи юқори, сарф-харажатлар эса сезиларли даражада. Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визаси, амалда, кенг оммага очиқ бўлмаган тизимдир.

Шундай шароитда, Ўзбекистон томонидан АҚШ фуқароларига виза эркинлиги берилиши бир томонлама ихтиёрийлик бўлиб қолмаслиги керак. Бу — дипломатик тенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилига асосланиши лозим. Ҳар қандай соддалаштирилган тартиб қарама-қарши тарафдан ҳам мувофиқ ёндашувни кутиш асосида амалга оширилиши мантиқан ва сиёсий жиҳатдан асосли.

Эслатиб ўтаман, 1 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқароларига Хитойга бориш учун 30 кунлик визасиз тизим амал қилади.

#viza #siyosat
@allaevuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қариндошдан сўрашга уяламан…” — танишми?

Маош охирига етмаяпти. Нархлар ошиб кетган. Тўсатдан касаллик, тўлов, таъмир… Қариндошдан сўраш — ноқулай, банкдан — оворагарчилик.

Zoomrad иловасида эса сўроқ йўқ. Фақат ечим:
👉100 млн сўмгача маблағ;
👉10 дақиқада натижа;
👉кафолат ва тезкорлик.

Иловани ҳозироқ юклаб олинг👈.

Реклама
Bitcoin тарихда биринчи марта 110 000 АҚШ долларидан ошди.

Ҳозирда бир биткоин 111 000 USD баҳоланмоқда.

#kripto #biznes
@allaevuzb
2025/07/01 02:55:38
Back to Top
HTML Embed Code: