Audio
    
  Audio kitob. "Katta o'yin. Ikki imperiya to'qnashuvi". 1-bob, 4-bo'lim
1. So'z boshi
2. Muqaddima
3. 1-bob, 1-bo'lim
4. 1-bob, 2-bo'lim
5. 1-bob, 3-bo'lim
Audio kitobni Hamza Jumayev o'qidilar.
Qog'oz kitobni xarid qilish: https://asaxiy.uz/product/piter-hopkirk-katta-uiin-ikki-imperiya-tuknashuvi
#audio #kitob

👍7❤2
  Профилингиз сиз ҳақингизда нималарни "сотади"?
Ижтимоий тармоқлардаги профилингиз номи ва расми — бу сизнинг рақамли паспортингиз ва биринчи таассуротингиздир. Сиз ҳали оғиз очмасингиздан, улар сиз ҳақингизда кўп нарсани айтиб қўяди.
Бизда, афсуски, бунга етарлича жиддий эътибор берилмайди. "@adamni_ogli", "@1998n86" ёки "@n1bandaman" каби аноним номлар ортига яшириниш — бу ўз-ўзига ишончсизлик ва масъулиятдан қочиш белгисидир. Ёш ўсмирда буни кўриш унча муаммо эмас, лекин ҳатто тажрибали тадбиркорларга ҳам бу этика етиб бормаганини кўп кўрамиз.
Ўз исм-шарифини тўлиқ ёзган инсон эса ўзи билмаган равишда "мен борман, мен ўз сўзларим ва шахсиятим учун жавоб бераман" деган сигнални беради. Бу ўзига ва суҳбатдошига нисбатан ҳурматнинг биринчи белгиси.
Профиль расми эса бу ҳикояни янада чуқурлаштиради. Футбол жамоаси логотипи ёки Рамзанни сурати — бу ҳали шаклланмаган шахсиятдан далолат. Энг кенг тарқалган хатолардан бири — қўлда "iPhone" билан тушилган расм. Бу онгсиз равишда "менинг энг катта ютуғим ва қадриятим мана шу буюм" деган хабарни беради. Бу сизнинг савиянгиз битта телефонни мақтаниш объекти деб билиш даражасида эканини кўрсатади.
Аксинча, юзингиз аниқ кўриниб турган, самимий табассумли, сифатли сурат эса "менинг энг асосий активим — бу ўзим, менинг шахсиятим ва билимим" дейди.
Профессионал ва ўзига ишонган инсон образини яратиш учун учта оддий қоида бор:
Тўлиқ исм-шариф: Бу сизнинг брендингиз.
Аниқ ва сифатли расм: Одамлар сизни танисин ва сизга ишонсин. Қадрият расм қўйишга руҳсат бермаган ҳолатда иш ёки ўқиш жойи логотипи ҳам бўлади.
Изоҳ (Bio): Иш ёки ўқиш жойи, лавозим. Бу сизнинг ким эканингизни ва нима билан шуғулланишингизни аниқ кўрсатади.
Буларнинг бари сизни боридан уялмайдиган, ўзига ишонган ва шаклланган шахс сифатида намоён қилади. Рақамли иқтисодиёт даврида рақамли профессионал портрет ҳам жуда муҳим. Чунки сиз хонага киришингиздан анча олдин, профилингиз сиз ҳақингизда гапириб бўлади.
#biznes #etika #professionalizm

4👍89❤14👎7😁6
  Yuqori savdo mavsumi yaqinlashmoqda 🎉 Noyabr aksiyalari va Yangi yil oldidan xaridlar — sotuvchilar uchun eng katta imkoniyat!
📦 Saqlash bo‘yicha komissiyalar 6–12 baravar kamaytirildi va endi atigi 0,5 yoki 3 so‘m/litr (oborot muddatiga qarab)
💸 Joylashtirish tariflari 2,5–10 p p ga tushirildi kiyim-kechak, poyabzal, aksessuarlar, texnika, avtotovarlar, uy buyumlari va boshqalar kategoriyalarida
🌍 Xaridorlaringiz Toshkentdan tashqari Samarqand, Farg‘ona, Buxoro, Andijon va boshqa shaharlarda ham buyurtma bera oladi.
👉 Ro‘yxatdan o‘ting

👍2❤1
  This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  "Ta’limda raqobat paydo bo‘lganidan keyin albatta qaysidir davlat universitetlari yopiladi. Mening fikrimcha davlat o‘z universitetlarini sotishi kerak. Bu raqobat bizni yuqoriga olib chiqadi"
Qo’shtirnoq podkastni bu soni judayam dolzarb bo’lgan. Ta’lim bo‘yicha ekspert Komil Jalilov va Profi ta’lim muassasalari asoschisi Bektosh Khatamov bilan suhbat.
▶ https://youtu.be/jBRp9Vv2iKs
#podcast
Qo’shtirnoq podkastni bu soni judayam dolzarb bo’lgan. Ta’lim bo‘yicha ekspert Komil Jalilov va Profi ta’lim muassasalari asoschisi Bektosh Khatamov bilan suhbat.
#podcast
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍28❤7👎5
  BMB AGRO PLUS “яшил энергетика”дан унумли фойдалана бошлади 
Ўзбекистонда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ишлари изчил давом этмоқда.
Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–57-сон қарори ижроси доирасида BMB HOLDING тизимига кирувчи BMB AGRO PLUS корхонасида замонавий қуёш панеллари ўрнатилди. Бу ҳақда ҳолдинг ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ташаббус замирида экологик жиҳатдан тоза ҳудудларни шакллантириш ва “яшил энергетика“ тамойилларини жорий этиш каби мақсадлар ётади. Қолаверса, бу корхонанинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини мустақил таъминлаш имконини яратади. Ортиқча ишлаб чиқарилган энергия эса давлат электр тармоқларига сотилиши назарда тутилган.
Шундай қилиб, корхона фаолиятида муқобил энергия манбалари татбиқ этилиши нафақат иқтисодий жиҳатдан самарали, балки экологик барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Реклама

👍5❤1
  Бугун Марказий банк ташкиллаштирган "Банк ва маърифат" форумида қатнашдим. Форумда соҳа ривожи учун фойдали бўлган ўнта китоб таржимасини эълон қилишди. "Молиявий билимлар" лойиҳаси доирасида таржима қилинадиган ўнта китобдан иккитасини бизни нашриётга буюртма қиладиган бўлишди. Умид қиламан, фойдали бўлади.
Ундан ташқари, нашриётлар ва банклар ўртасида ҳамкорлик масаласида меморандум имзоланди. Биз ҳам "Халқ банки" билан меморандум имзоладик. Биз банк билан шундоқ ҳам ҳамкормиз. Меморандум шу ҳамкорлик доирасида қилинадиган ишларни янги даражага олиб чиқиш, фокусни нималарга қаратиш ҳақида бўлди.
Шу муносабат билан сизга "Халқ банки" билан ҳамкорлигимиз қандай бошланганини ва нима натижаларга олиб келганлигини айтиб бермоқчи эдим. Ҳамкорлигимиз ҳақида турли хил гап сўзларни айтиб кўришди, лекин аслида вазиятни бошидан кўрган, ҳатто банкка алоқаси йўқ етарлича гувоҳлар бор.
Ҳаммаси "Банк 4.0" китоби билан бошланди. 2021 йили офисимизга соҳадаги катта блогерлардан бири Исмоил ака (bankers_uz) ва бир банкнинг матбуот котиби келиб, китоб ҳақида айтиб беришди. Банк китобни молиялаштиришга тайёр эди. Китобни ўқиб чиқдим ва ҳам бугунги банкирлар, ҳам бўлажак банкирлар учун қанчалик муҳимлигини англадим. Китобни таржима қиладиган бўлдик. Лекин, нариги банк раҳбариятида ўзгаришлар бўлди ва ҳаммаси орқага қолди. Биз маркетинг жамоаси билан бирма-бир Республиканинг катта банкларига мурожаат қилдик. Энг йирик банклардан бирининг раиси ўринбосари китобхон одам экан, жуда қизиқди ва музокаралар анча давом этди, банк раиси ҳам розилик билдирди. Ҳаммаси келишиб бўлиниб, банк раисига имзога олиб кирилганда, нимагадир лойиха бекор қилинди. Ундан кейин яна бир нечта банкка мурожаат қилдик, афсуски фойдасиз бўлди.
Шу билан умидни узиб, бу масалага қайтмадик. 2023 йил китоб бозори учун, айниқча биз учун оғир келди. Асосий бизнесимизга катта рақобатчи пайдо бўлган, катта ўзгаришлар (харажат ҳам) қилиш зарур, ундан ошириб, катта миқдорда китобга инвестиция килолмаймиз. Лойиҳа босмахоналар, муаллифлардан қарзга ботган, маошлар кечикиши қийнаб қўйган бир даврлар эди. Бу руҳиятга ҳам таъсир қилган, “Asaxiy Books” масаласида одам пессимистик ҳолатда эди. Ўша вазиятда бир спортчи билан банклардан бири 100 000 АҚШ долларига шартнома қилганлиги ҳақида янгилик айланди. Спортга пул бор, лекин китобга ҳеч ким эътибор қилмайди деб бироз нолиб телеграмда пост ёздим. Шу постдан кейин манга банк раиси Шуҳрат аканинг ўзлари алоқага чиқиб, келинг бир дардингизни эшитайлик деб қолишди. Унгача ҳам жуда кўп ташкилотлар нима қилайлик деб чақириб, масала пиар учун расмга тушишдан ошмаган учун унча жиддий ўйламагандим ҳам. Очиғи нима таклиф билан боришни ҳам билмасдим. Битта “Банк 4.0” китоби нари борса 100-150 миллион сўм пул олиб келади, бу бўлса лойиҳани давом эттиришга катта рол ўйнамайди.
Лекин бизда ижтимоий фойдали, аллақачон миллионлаб зиёли китобхон аудиторияга эга лойиҳа бор эди. Шу учун ҳам маркетинг шартномаси таклифи билан бордик ва банк раҳбарияти ҳам бизни қўллаб-қувватлади. Ўша вақтда келишувдан келган пул қарзларни деярли ёпди ва бу худди тузалиш учун қуйилган янги қон ролини бажариб берди.
Натижа энг муҳими десак, Халқ банки кўмагидан кейинги икки йилди “Asaxiy Books” бир эмас, уч маротабага кенгайди. Иккита янги редакция, болалар адабиёти ва Asaxiy Pro редакциялари очилди, биргаликда 42та китобни чоп этдик, миллионлаб китоблар ўқувчи қўлига етиб борди. Муҳими, мана 2 йилдирки китобларнинг ўртача нархини деярли оширмасдан ушлаб туриммиз.
Ҳозир ҳам ҳамкорлигимиз давом этмоқда. Халқ банки кўмаги ҳар бир янги китобнинг 20 % атрофида харажатини қоплаб беради. Бу бизга сезиларли ёрдам, банкка бўлса китобхон, зиёли аудиторияга етиб бориши имкони.
Бу учун бутун банк жамоасидан чин кўнгилдан миннатдорман.
#kitob #bank

1❤34👍27
  Media is too big
    VIEW IN TELEGRAM
  Рим империясида дастлаб ер давлатники бўлиб, уни сенаторлар, зодагонлар ёки ҳарбий хизмат кўрсатганларга бериш одати мавжуд эди. Империя кучсизлана бошлаган даврларда эса ерларни маҳаллий ҳокимлар, бойлар ва ҳарбий сардорларга бўлиб бериш кучайди. Бу жараёнда ер эгалари ўз ҳудудларида мустақил бошқарув юрита бошлади, оддий одамлар эса уларнинг қўл остида яшаб, меҳнат қилишга мажбур бўлди.
Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/Pl1nMsQMjTc?si=clDKct936F1UPi_o

👍8❤3
  Баъзан кейинчалик кўп вақтни тежаш учун, ҳозир озгина вақт сарфлаш яхшироқдир.
Бу — шошқалоқлик ва доимий "ёнғин ўчириш" режимида ишлайдиган замонамиз учун энг оддий, лекин энг қийин қоидалардан бири. Биз кўпинча "ҳозир бунга вақтим йўқ" деб, узоқ муддатда биздан ўнлаб, балки юзлаб соатларни ўғирлайдиган самарасиз жараёнларга ёпишиб оламиз.
Буни тушуниш учун ўтинчи ҳақидаги машҳур масални эслаш кифоя:
Бир ўтинчи бор кучи билан дарахтни арралар эди. Унинг ёнидан ўтиб кетаётган одам сўради: — Нима учун аррангизни ўткирлаб олмайсиз? Ишингиз анча осонлашарди-ку. Ўтинчи жавоб берди: — Аррани ўткирлашга вақтим йўқ, мен дарахт кесишим керак!
Абсурд, шундай эмасми? Лекин биз ҳар куни ўз ишимизда айнан шу ўтинчига ўхшаб иш тутамиз.
15 дақиқа вақт сарфлаб, "Excel"даги бир функцияни ўрганиш ўрнига, ҳар ой бир неча соатлаб ҳисоботни қўлда қиламиз.
Бир кун вақт сарфлаб, янги ходим учун аниқ йўриқнома ёзиш ўрнига, ҳар сафар янги одам келганда бир хил саволларга қайта-қайта жавоб берамиз.
Вақтни режалаштиришга, тизим яратишга, янги кўникма ўрганишга ёки шунчаки аррани ўткирлашга сарфланган вақт — бу йўқотилган вақт эмас. Бу — келажакдаги ўзингиздан қарз олиш ўрнига, унга сармоя киритишдир.
Ўзингизга савол беринг: бугун сизнинг "аррангиз" ўткирми? Ёки уни ўткирлашга "вақтингиз йўқ"ми?
#mulohaza

1👍53❤19
  This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  Фабиан Готтлиэб фон Беллинсгаузен — рус денгизчиси ва тадқиқотчиси бўлиб, 1820 йилда Антарктида қитъасини кашф этган экспедиция раҳбарларидан биридир.
1819 йилда у Михаил Лазарев билан бирга икки кема — "Восток" ва "Мирний"ни бошқариб, Жанубий қутб томон йўл олади. 1820 йил 28 январда улар Жанубий материк қирғоқларини кўриб, тарихда биринчи марта Антарктида қитъасини расмий равишда қайд этишди.
Бу кашфиёт география фанида улкан аҳамиятга эга бўлди, чунки шу пайтгача Антарктида фақат тахминий “Жанубий материк” сифатида мавжуд деб ҳисобланарди. Беллинсгаузен ва Лазаревнинг экспедицияси нафақат қитъани тасдиқлади, балки унинг айрим қисмларини харитага туширди ва кўплаб илмий кузатувлар олиб борди.
Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/6cpnSbK_6vE?si=tQGUYCU8783A4BKL

❤6👍3
  Rahmat sizga, ustoz! 
Biz bayramga chegirmalar boshladik! Bugundan boshlab 3 kun davomida turli xil kategoriyalardagi mahsulotlarni super chegirma narxlarda xarid qiling.
Chegirmaga tushgan mahsulotlar: https://asaxiy.uz/u/ustozlar

❤12👍5
  Ўзбекистонда сифатли сервис яратиш — тадбиркор учун энг оғриқли ва чарчатадиган жараёнлардан бири. Бу муаммонинг илдизи чуқур: кадрлар савиясидан тортиб, умумий иш маданиятигача.
Кўпчилик "нарх, тезлик ва сифат" учбурчагида адашиб қолади. Ҳамёнбоп, тезкор ва айни пайтда юқори сифатли хизмат кўрсатиш деярли имконсиз вазифа. Учбурчакнинг икки томонини танласангиз, учинчиси доим "оқсайди".
Бу ботқоқликдан чиқишнинг ягона йўли "кайзен"дек кўринади. Лекин, ўрта ва катта бизнесда ўша ўзгаришларни кўриб биладиган, уни амалга ҳам ошириб биладиган, нархи ўз малакасидаги шартли Россиялик ёки Қозоғистонлик мутахассисдан қиммат бўлмаган топ менежер топишнинг ўзи катта муаммо.
Сифатли хизмат — "спринт" эмас, бу — марафон. Бу — тезкор натижа кутмасдан, ҳар куни, ҳар ҳафта тинимсиз равишда жараёнларни 1%га бўлса-да яхшилаб бориш демакдир. Бу — йиллар давомида тўғри жамоани шакллантириш, ходимларни ушлаб қолиш, ҳар бир ходим онгига сифат стандартини сингдириш ва хатоларни дарҳол тузатадиган назорат тизимини яратиш.
Бу жуда секин, асабни эговлайдиган ва қиммат йўл. Лекин Ўзбекистон шароитида барқарор ва сифатли сервис қуришнинг бундан бошқа самарали усули, афсуски, ҳозирча кўринмайди.
PS: Пост ижтимоий тармоқда мижознинг ҳақорат аралаш ёзилган навбатдаги постидан кейин ёзилди.
PS2: Asaxiy мингта буюртмага тўғри келадиган муаммолар камлиги бўйича Ўзбекистонда топ брендлардан бири эканлигига, 11 йилда шаклланган тизим сифатига ишонаман. Лекин, олдинда сифат масаласида жуда кўп ишимиз бор.
#servis #biznes

1👍32❤25😁5👎2
  Телеграм асосчиси Павел Дуров Лекс Фридманга интервью берибди. Бу сафар жуда катта интервью бўлибди.
https://youtu.be/qjPH9njnaVU?si=erM9kHgwNqqBT1Na
PS: Созламада аудиода рус тилини танлаб, рус тилида ҳам кўрса бўлади.
#podcast
#biznes
  
YouTube
  
  Pavel Durov: Telegram, Freedom, Censorship, Money, Power & Human Nature | Lex Fridman Podcast #482
  Pavel Durov is the founder and CEO of Telegram.
Thank you for listening ❤ Check out our sponsors: https://lexfridman.com/sponsors/ep482-sb
See below for timestamps, transcript, and to give feedback, submit questions, contact Lex, etc.
*Transcript:*
http…

1👍7❤3😁1