Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алгоритмлар — бу бирор масалани ҳал қилиш учун кетма-кет бажариладиган аниқ ва тушунарли қадамлар мажмуасидир. Оддий қилиб айтганда, бу — компьютерга ёки инсонга “аввал шуни қил, кейин буни, сўнг уни” деб кўрсатма берадиган йўл-йўриқдир. Масалан, чой тайёрлашни олайлик: 1) чойнакка сув қуйинг, 2) сувни қиздиринг, 3) чой солинг, 4) дам бўлишини кутинг, 5) пиёлага қуйинг. Бу кетма-кетлик — алгоритм. Агар босқичлардан бири ўтказиб юборилса, натижа тўлиқ бўлмайди. Дастурлашда ҳам алгоритмлар шундай ишлайди: улар муаммони босқичма-босқич ҳал қилади ва ҳар бир қадам аниқ тартибда бажарилиши керак. Шу сабабли, алгоритм — бу ҳар қандай дастур ёки ҳисоблаш жараёнининг асоси ҳисобланади.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/2uwOcq_lZXg?si=o0nraxYCSCCkM9j7
👍142
Forwarded from Paiziev24
Америка AI пойгасини моделлар эмас, электр энергияси сабабли ютқазиши мумкин.

Бу ҳақда Ден Ванг “Founders in Arms” подкастида таъкидлади. Ҳамма ҳозир ақл даражаси, мантиқий фикрлаш қобилияти ва тренинглар ҳақида гапиряпти. Лекин агар AI ҳаётимизнинг ҳар бир қурилмаси ва фойдаланиш соҳасига кирса, шунда асосий тўсиқ — электр энергияси бўлади. Америкада эса электр тармоғи бундай юкни кўтара олмаслиги мумкин, Хитойнинг электр қуввати эса икки баробар кўп.

Бундан ташқари, Америкадаги етакчи AI лабораторияларида ишлаётган кўплаб олимлар Хитой фуқаролари. Улар хоҳлаганда кучли электр инфратузилмасига эга мамлакатга — масалан, Хитойга — кўчиб ўтишлари мумкин.

Биз “қайси модел ақллироқ” деб баҳслашаяпмиз, улар эса бу моделларни улкан масштабда ишлатиш учун электр тармоғини қуряпти.

Ден Ванг фикрича, AI пойгасида ғолибни алгоритмлар эмас, инфратузилма ҳал қилади.

@paiziev24
👍3215
АҚШ доллари расмий курси 12 149 сўмгача (+8,64) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb
👎16👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
20 ёшда бориш мумкин бўлган энг яхши жой — Кремний водийси

Сигма Подкастда стартап асосчиси, ҳуқуқшунос Асрор Арабжанов билан қизиқарли сон чиқибди.

Томоша қилиш орқали дунёни ўзгартирган технологиялар қандай пайдо бўлиши, стартаплар қандай бошланиши, йўқ бўлиб кетиши ёки сармоя топиши ҳақида анча нарса билиб оласиз.

https://youtu.be/hWcR-4O1te8?si=fabT4UySJGwEDyom

#podcast
👍103
АҚШ доллари расмий курси 12 185 сўмгача (+35,56) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb
9👎5😢2👍1
АҚШ доллари расмий курси 12 160 сўмгача (-72,68) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
👍17👎71
Миллий комплексларимиз бор нарса. Улар кўп ҳолларда ўзимизни айбдор қилишга ундайди. Ҳаммаси бирдек ёмон эмас, яхши ҳам эмас. Шунчаки ўзига хос муаммолари бор, лекин устунликлари ҳам бор давлатмиз.

Черногория Ўзбекистон фуқароларига жорий қилинган визасиз режимни бекор қилибди. Жуда кўп постлар кўрдим, Ўзбекистон фуқаролари нимадир муаммо қилгани учун бекор қилди деган. Ман ҳам ҳақиқатдан нимадир муаммо қилишгандир деб қарамай қўйгандим. Ҳозир Ўзбекистонга алоқаси йўқ бошқа манбадан ўқидим, Черногория Шенгенга кириш учун бир нечта мамлакат фуқароларига визасиз режимни бекор қилибди. Шенген умумий шартнома бўлгани учун, алоҳида бир давлатни очиб қўйишга Европа Иттифоқи руҳсат бермайди.

Қарорни БАА даги кейсга ёки бошқа воқеаларга алоқаси йўқ экан.

Бу қарорни ёмон томони, паспортлар рейтингида 10 поғона пастга тушиб кетибмиз. Ўзбекистон фуқаролари олдиндан виза олмасдан энди 61та мамлакат ҳудудига бориши мумкин.

#viza
👍214
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
XVI асрда дунё денгиз йўллари орқали бирлашар эди. Шу даврда Минг сулоласи ҳукмрон Хитой қирғоқларига португал савдогарлари ва миссионерлар кириб келди. Бу Хитойнинг Ғарб билан биринчи бевосита алоқаси эди.

Бироқ империя ўзини “Дунёнинг маркази” деб билганидан, ғарбий маданият ва технологияни эҳтиёт билан, ҳатто шубҳа билан қабул қилди. Чет эл савдогарлари фақат Гуанчжоу (Кантон) порти орқали савдо қилишга рухсат олди.

Шунга қарамай, Ғарб Хитойга олмос, кумуш ва илмий билимлар олиб келди, Хитой эса уларга ипак, чой ва чинни билан жавоб берди. Бу алмашинув кичик бошланган бўлса-да, кейинчалик бутун жаҳон тарихини ўзгартирган Шарқ ва Ғарб мулоқотининг бошланиши бўлди.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/1jz85Uf5FTw?si=bGmjamq-BYA3Skl6
👍132
АҚШ доллари расмий курси 12 108 сўмгача (-52,75) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
👍16😢93😁1
Заъфарон — энди тўлиқ маҳаллий пиёзбошлар билан!

Жиззахнинг Бахмал туманида бу йилги заъфарон экиши тарихий аҳамият касб этди: импортсиз, фақат маҳаллий пиёзбошлар ҳисобидан амалга оширилди.

Бу — Ўзбекистонда заъфарон селекцияси ва ички агротехнологияларни ривожлантиришда янги босқич.

Плантацияларда AgroNanoGel Basic гидрогели қўлланилди — бу тажриба сув ресурсини 45% гача тежаш имконини берди. Польшалик экспертлар билан ҳамкорликда амалга оширилган бу технология, заъфарон экишни экологик барқарор ва кам харажатли қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

Бугунги кунга келиб, лойиҳа доирасида 820 гектар ерда заъфарон етиштирилаётган бўлса, келгуси йилларда бу сон 2000 гектарга етказилиши мақсад қилинган.

Реклама
10👍4
1000KITOB лойиҳаси доирасидаги китоблар чиқибди. Илк чоп этилган китоблар Миллий кутубхонага етказилган. Бу ҳақида лойиҳанинг телеграм каналида эълон қилинди.

Айтишларича, олдинда бир нечта тақдимотлар кутиб турибди.

Лойиҳага ҳиссаси қўшилган барчани табриклайман.

Эслатиб ўтаман, Президент қарори билан ташкиллаштирилган лойиҳа доирасида умумий ҳисобда илмий ва илмий-оммабоп йўналишда 1000та китоб ўзбек тилига таржима қилиниши керак.

“Asaxiy Books” ҳам ўтган йили лойиҳа доирасида танланган 50та китобдан 4тасини таржима қилиб берган эди.

#kitob #1000kitob
👍3811😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BLACK MYTH: ZHONG KUI – WUKONG ИЖОДКОРЛАРИДАН ЯНГИ ШЕДЕВР! 🐵👹

Gamescom'нинг энг катта сюрпризи! Kiber Uz каналида Black Myth: Wukong ижодкорларининг янги лойиҳаси ҳақида гапиришди! 💥 Бу сафар биз Хитой мифологиясидаги жинлар овчиси – Чжун Куй ролини ўйнаймиз. Ҳозирча фақат CGI трейлер, лекин шунисининг ўзи ҳам жуда кучли! 💯

Бу анонсни биринчилардан бўлиб кўринг! 👇

➡️ Тўлиқ видеони бу ерда томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=zijCdTXUURQ
👍31
Намангандаги 7 ёшли қизалоқни зўрлаган педофил ҳақида бугун ўқидим. Аввал ҳам икки марта судланган жиноятчи бу ишни қилишига имкон бўлгани энди аниқ тизимли муаммо.

Педофилия ҳазиллашиладиган масала эмас. Кимёвий кастрация, бир умрлик қамоқ, педофилларнинг очиқ реестри, жазони ўтаб чиққан педофилларга давлат ишида, айниқса таълим ва болалар билан боғлиқ ишларда ишлашни тақиқлаш каби экстремалроқ жазога ўтиш вақти келди.

Педофилияга ўлимдан бошқа имкони бор энг оғир жазони беравериш керак.

#afsus
4👍15822
"Диққат"ни аҳамияти ошиб бормоқда.

Бугунги дунё шовқинга тўла. Минглаб чалғитувчи нарсалар, кераксиз хабарлар, майда-чуйда вазифалар, диққатимизни ўғирлаш учун нарсалар керагидан ортиқ бор.
Кундан кунга ишончим ортмоқда, мақсадга эришишнинг сири — "ҳамма нарсани қилиш" эмас, балки "энг муҳим ишни қилиш"дир.
Муваффақиятли инсоннинг фарқи шунда: у нимага эътибор қаратиш кераклигини ва бундан-да муҳими, нимани бутунлай эътиборсиз қолдиришни билади. У ўз энергиясини ўнлаб майда вазифаларга сочмайди. У бор диққатини асосий мақсадга, ўзи учун энг зарур бўлган нуқтага жамлайди.
Бу — "банд бўлиш" ва "самарали бўлиш" ўртасидаги улкан фарқдир. Сизнинг диққатингиз қаерда бўлса, натижангиз ҳам айнан ўша ерда бўлади.


Ман учун энг муҳимини ажратиб билиш ва фокусни айнан ўшанга қаратиш бугун ҳар доиимгидан муҳим.


#fokus
1👍4119👎1
Asaxiy учун ажойиб янгиликлардан бири, Лондондаги катта китоб дистрибьютори билан келишувга эришдик. Бу бизга инглиз тилида китобларни тўғридан-тўғри импорт қилиш имконини беради.

Яқин ойларда божхона орқали илк босқич китоблар кириб келади. Биринчи босқични ўзида сайтда инглиз тилидаги китоблар каталоги 32 фоизга ошишини кўзлаганмиз.

Олдинроқ, Россиянинг 5та йирик дистрибьютори (40дан ортиқ нашриёт) тўғридан - тўғри шартнома қилиб, русча китобларни олиб кириб бошлаган эдик. Ноябрнинг дастлабки 10 кунида рус тилида китоблар каталоги ҳам 10 фоизга яна ошади.

#kitob #asaxiy
2👍6531
156👍25
Forwarded from Salohiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Choy bilan pechenyeni qo‘yib qo‘ying, bolalar ichib kitob o‘qisin

To'liq suhbatni ko‘rish uchun havola: https://youtu.be/1SsnorQ4Z2A

📱 You Tube | 📱 Instagram | 📱 Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4010👎3😁2
2025/10/27 06:43:34
Back to Top
HTML Embed Code: