Telegram Web Link
😁74👍1710
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оксфорд махсус факультетида энди ўзбек ва чиғатой тиллари ҳам ўрганилиши ҳақида видеони катта нашр ва каналларда кўрган бўлсангиз керак.
Мани Оксфорддаги мана бу турколог олим Николас Контавоснинг Саида Мирзиёева билан суҳбатдаги ўзбек тилиси қойил қолдирди.
Адабий ўзбек тилида урғуни жойига қўйиб бунақа харизма билан гапириш осон деб ўйламийман.


#til #ofarin
1👍7115👎2
Тажрибадан келиб чиқиб айтаман, катта авлод вакилларини (44+) сервис соҳасида ишлатиш, уни ўргатиш жуда қийин. Деталлари билан ишлаб хизмат қиладиган, мижозни ҳурматини жойига қўядиган, хушмоамала айрим ёши катта одамлар қоидадан ташқари ҳолат.
Бу ерда менталитет, ҳаётдаги муаммолар, таълимдаги фарқ, улар ёшлигида хизмат кўрсатиш унчалик ривожланмаганлиги ёки бошқа хоҳлаган сабаб бўлиши мумкин. Лекин, мани тажрибамда шунақа, аксар ҳолларда катта авлод сервис соҳасида қийналади.

#tajriba #servis #biznes
👍4110👎4
АҚШ доллари расмий курси 12 117 сўмгача (-11,98) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
👍9👎21
Forwarded from Asaxiy Books | Kitoblar
АВВАЛО ЎЗИНГИЗГА ТЎЛАНГ!

- Ишга борганингизда вақтингизни пулга айирбошлайсиз. Ҳеч бўлмаганда бир соатлик даромадингизни ўзингиз учун сақламасангиз, нима учун ҳар куни кун бўйи ишлашингиз керак? - деди Ҳенри чизишда давом этаркан.

- Шунга қарамай, кўпчилик иш ҳақини олганидан сўнг нима қилади: давлат ўз улушини олиб бўлгач, пулларини қарз тўлаш ва турли буюмлар сотиб олишга сарфлайди. Шундан сўнг нимадир ортиб қолса, ўзларига сақлаб қўяди. Лекин пулнинг ортиб қолиш эҳтимоли жуда кам. Балки, ортиб қолар, балки, йўқ. Одамлар биринчи навбатда бошқаларга, ўзларига эса охирида тўлайдилар. Мабодо ортса.


Китоб: Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн - "Латте омили"

@asaxiybooks
1👍444
Энди чегирма ва акциялар тартибга солинади.

Ҳукуматнинг 21 октябрдаги қарори билан чакана савдо қоидаларига ўта муҳим ўзгартириш киритилди. Энди сотувчиларга "чегирма" эълон қилишдан олдин нархни сунъий равишда ошириш қатъиян тақиқланди.

Бу айниқса "Қора Жума"ларда биз кўп кузатадиган, нархни аввал икки баравар ошириб, кейин 50% "чегирма" деб эълон қиладиган алдовларга чек қўйиши керак.

Энг асосий қоида: "Чегирма" деб айтилиши учун, маҳсулотнинг акциядан олдинги нархи сўнгги 30 кун ичидаги энг паст нарх бўлиши шарт (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно).

Бундан ташқари, акцияларнинг барча шартлари, муддати ва товарлар сони аниқ ва тушунарли кўрсатилиши ҳамда сотувчилар эълон қилинган барча бонусларни бажариши мажбурий этиб белгиланди.

Бизнес вакиллари учун содда қилиб тушунтираман: Сиз бирор маҳсулотга чегирма бермоқчисиз, чегирмадан олдин нархни ошириш тақиқланган. Агар нархни оширмасдан чегирма берсангиз, лекин бу нарх сўнгги ўттиз кундаги энг арзон нарх бўлмаса, яна муаммо чиқади.
Импорт маҳсулот сўмга сотилса ҳам, аксар тадбиркорлар ҳисоб китобни долларда олиб боради. Энди дейлик сиз 130 АҚШ долларидан сўмга чақиб сотиб юрган маҳсулотингизни 120 $дан чегирмада сўмга чақиб сотсангиз ва эртаси кун курс ошгани эвазига маҳсулот озгина ошса, қоидани бузган бўлиб қоласиз. Натижада курс захирасини ҳисобга олишингиз керак.
Яна бир ҳолат, ой бошида черигма қилдингиз. Ой охирида кассага пул етишмаганда яна чегирма қилмоқчисиз. Энди сиз бу сафарги чегирмани ой бошидаги нархдан пастга тушириб қилишингиз керак. Бўлмаса сўнгги 30 кунда энг минимал нарх деган талабни бузиб қўясиз.

Ой бошида 20 % чегирма берилгани, энди бўлса 15 % берилаётгани қандай амалда тушунтирилади, маълум эмас.

Хуллас, бизнес учун қатор ноқулайликлар пайдо бўлмоқда. Агар асоссиз тарзда чегирма билан хавф яратаётган ҳолатлар учун қарор қабул қилинган бўлса, бундан маданий йўл билан ишлайдиганларга зарар етиши керак эмас эди.
Амалда назорат қанақа бўлади, кўрамиз.




#qonun #biznes
👍3711
GPTga ishonma, GPTsiz yurma.

#zamon
😁182👍26👎31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
XVI асрда дунё денгиз йўллари орқали бирлашар эди. Шу даврда Минг сулоласи ҳукмрон Хитой қирғоқларига португал савдогарлари ва миссионерлар кириб келди. Бу Хитойнинг Ғарб билан биринчи бевосита алоқаси эди.

Бироқ империя ўзини “Дунёнинг маркази” деб билганидан, ғарбий маданият ва технологияни эҳтиёт билан, ҳатто шубҳа билан қабул қилди. Чет эл савдогарлари фақат Гуанчжоу (Кантон) порти орқали савдо қилишга рухсат олди.

Шунга қарамай, Ғарб Хитойга олмос, кумуш ва илмий билимлар олиб келди, Хитой эса уларга ипак, чой ва чинни билан жавоб берди. Бу алмашинув кичик бошланган бўлса-да, кейинчалик бутун жаҳон тарихини ўзгартирган Шарқ ва Ғарб мулоқотининг бошланиши бўлди.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/1jz85Uf5FTw?si=bGmjamq-BYA3Skl6
👍42
Муваффақият учун мижоз вақтини тежаш ҳам энди зарурат!


Бугунги кунда вақт ҳам пул каби қимматбаҳо ресурсга айланди. Катта ахборот оқими, тинимсиз ишлар, оила ва кундалик ташвишлар орасида одамлар учун вақт етишмовчилиги асосий муаммога айланди.

Бу — бизнес учун янги имконият ва янги таҳдид. Энди мижозга шунчаки яхши маҳсулот ёки сифатли хизмат таклиф қилиш етарли эмас. Агар жараёнингиз мураккаб, сайтингиз секин ёки етказиб бериш узоқ бўлса, мижоз сизни тарк этади.

Муваффақиятга эришадиган бизнес — бу мижознинг нафақат пулини, балки унинг вақтини ҳам тежайдиган бизнесдир. Қулайлик, тезкорлик ва соддалик — бугунги куннинг энг муҳим рақобат устунлигидир.

Рақобатда устунлик излаяпсизми? Марҳамат, мижознинг вақтини тежаш имконини топинг!

Биз ҳам Asaxiy нинг янги стратегиясини қабул қилганда, уни амалга оширишда мижознинг вақти масаласини алоҳида эътиборга оляпмиз. Усиз ўзимиз хоҳлаган ақлли инсонларнинг танлови бўлган бренд сифатида доимий қолишимиз осон бўлмайди.

#biznes #vaqt
1👍2110
АҚШ доллари расмий курси 12 053 сўмгача (-63,89) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
👍105👎3😢1
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳукумат қарори билан:

2026 йил 1 январдан мопед ва скутерларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасида “А1” кичик тоифа жорий этилади. Талабгорлар ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқиши ёки мустақил тайёрланиши мумкин. Улар назарий имтиҳонда 20 та саволдан камида 16 тасига тўғри жавоб берса, амалий имтиҳонга қўйилади.

2026 йил 1 апрелдан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган тегишли йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳам жарима баллари ҳисобланади.

2026 йил 1 февралдан «A» ва «B» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштириши мумкин бўлади, бунинг учун автомактабларда ўқиш мажбурий бўлмайди.

«A», «B», «C» ва «D» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси эгалари «А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини тўғридан-тўғри бошқаришга ҳақли бўлади.
👍205
2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади. Инфлация 7 % атрофида бўлиб, ялпи ички маҳсулот 150 миллиард АҚШ долларига етиши айтилмоқда.

Бу ҳақида 2026 йил давлат бюджети масаласида давлат раҳбари иштирокида йиғилишда маълум қилинган.

#iqtisodiyot #soliq
👍158👎2
АҚШ доллари расмий курси 12 004 сўмгача (-48,99) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
17👍10😢6
АҚШ доллари расмий курси 11 990 сўмгача (-13,94) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
👍34👎81
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yangi doʻkonimiz. Keling, koʻring.


#asaxiy #kitob
2👍6230
АҚШ доллари расмий курси 12 025 сўмгача (+34,69) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb
7👍5👎5
Forwarded from AloqaBank
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Daromadli kasbni bepul o'rganing

AloqaBank tashabbusi bilan "SMM AI Savodxon" dasturi ishga tushmoqda.

Bu dastur bilan SMM va Sun'iy Intellektni bepulga o'rganishingiz mumkin.

6 hafta siz 0 dan ijtimoiy tarmoqlardan marketing qilish va sun'iy intellekt yordamida kontent yaratish ko'nikmalarini egallaysiz.

Shoshiling, joylar soni chegaralangan.

👉 Ro'yxatdan o'tish

Aloqa uchun: +998555206060

Telegram | Instagram | Sayt
👍64
Сербия Президенти Ўзбекистонга келмагани унинг катта хатоси эканлигини айтди

Ўзбекистонга ташриф доирасида Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич Тошкент шаҳрида жойлашган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, ислом дунёси маънавий ва маданий меросини асраб-авайлаш ҳамда тарғиб этишда ушбу марказнинг ўрни ва аҳамиятини юқори баҳолабди.

“Ўзбекистон Президенти ва бутун ўзбек халқини бундай муҳташам мажмуа очилиши билан самимий табриклайман. Аввало, бизни бу бетакрор марказ билан яқиндан танишиш имконияти билан таъминлаганингиз учун миннатдорлик билдираман.

Ислом цивилизацияси — бу асрлар давомида инсониятни илм, санъат ва маърифат сари илҳомлантириб келган буюк маънавий ва маданий асосдир. Ушбу марказ ана шу улкан мероснинг чуқур илдизларини ва ўзбек халқи тарихий қадриятларига бўлган эҳтиромини ёрқин намоён этади.

Бу йирик илмий-маърифий марказ нафақат хорижий меҳмонлар, балки ёш авлод учун ҳам катта аҳамиятга эга. Зеро, айнан шу ерда улар Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини чуқурроқ англай оладилар.

Бугун мен учун жуда кўп янгилик очилди ва, албатта, бу ерга яна қайтиш истагидаман. Ислом цивилизацияси маркази жуда замонавий ва таъсирчан услубда барпо этилган — мен бунга ўхшаш марказни ҳали ҳеч қаерда кўрмаганман.

Мен ўзимнинг барча сербиялик ватандошларимга шундай деган бўлардим: “Азиз дўстларим, мен катта хато қилганман — чунки ҳалигача Ўзбекистонга келмаганман. Илтимос, имконият туғилиши билан албатта бу гўзал юртни зиёрат қилинглар!” — деди Александр Вучич."
1👍6321😁6😢1
2025/10/31 08:39:18
Back to Top
HTML Embed Code: