Telegram Web Link
Янгиликлар макони — бу замонавий китоб. Унда ҳаёт, жамият, сиёсат, иқтисод, инсон ва технология ҳақидаги воқеалар ҳар куни қайтадан ёзилади. Лекин бу “китоб”ни ўқиш фойдали бўлиши учун у содда, тушунарли ва энг муҳими, керакли маълумотларга бой бўлиши керак.

Ана шундай бирини биламан, — бу UZ24. Каналда чиқаётган янгиликлар содда, тушунарли, шунингдек, жуда маълумотларга бой тарзда берилади. Шахсан ўзим UZ24 ни кузатувчисиман. Энг қизиқарлиси, UZ24 кўп хабар бермайди, кераклисинигина беради. Шунинг учун, бошқа каналлардан фарқли равишда, ундан келадиган билдиришномаларни ўчирмаганман.

Вақтини қадрлайдиганлар учун энг тўғри танлов 👉 @uz24newsuz
👍6😁2
Жеффри Ж. Фокс шундай дейди:
Ҳеч бир раҳбар мижоздан устун эмас.

Кўп компанияларда раҳбарлар ва ходимлар, кундалик ишлар устида юриб, аслида ким учун меҳнат қилаётганини унутиб қўйишади. Мижоз қолиб кетиб, бутун компания ички жараёнлар, муносабатлар билан овора бўлиб қолади. Аслида эса ҳар бир қарор ва ҳаракатнинг бошида – мижоз туриши зарур.

Ривожланишни истасангиз, жамоани ўқитинг, яроқсиз ходимларни эса ушлаб ўтирманг.

Компаниянинг куни самарасиз инсонларга қолса, нафақат натижалар пасаяди, иш муҳитининг ҳам расвоси чиқади.

Барча жараёнлар мижоз манфаати учун бўлса, бизнес тез ўсади.

Ўзгаришга тайёр ва мижозга хизмат қиладиган жамоа – бу асосий устунлик!

Сиз монополь эмасмисиз, мижозга йўналтирилган тизим яратишга бугуноқ киришинг. Бўлмаса, бизнеснинг умри қанча қолганлиги ҳақида жиддий саволлар беришга тўғри келиши мумкин.

Мижозга йўналтирилганлик - шу жумлани эслаб қолинг, у сизда қадрият даражасига етсин!

#biznes
@allaevuzb
1👍3312
Forwarded from 1000KITOB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kutganmidingiz, tayyormisiz?👀

Doʻstlar, va nihoyat oʻsha kun keldi – bir necha yillik mehnat natijasi koʻrina boshladi: biz Loyiha doirasida tarjima qilingan va chop etishga tayyor boʻlgan kitoblarning bir nusxadan sinov variantlarini qoʻlimizga oldik!

Endi jarayon tezlashadi, tez orada ushbu kitoblar sizning ham qoʻlingizda boʻladi. Biroz kutish kerak boʻladi, koʻp emas.

Eslatib oʻtamiz, birinchi bosqichda 2024-yilda nashrga tayyorlangan 27 ta kitob nashr etiladi.

Aytgancha, ushbu mavzu doirasidagi memlarga ochiqmiz: tayyorlang va sahifalarimizni belgilagan holda ijtimoiy tarmoqlarda ulashing.

Unutmang, endi Siz — futbol terma jamoasi Jahon chempionatiga chiqqan, 1000KITOB loyihasi esa kitob chiqargan Oʻzbekistondasiz! ;)

Sahifalarimizga ulaning va ulashing👇

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
23👍13😁8
АҚШ доллари расмий курси 12 653 сўмгача (-58,77) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
👍10👎3
Кеча Grok нинг янги 4.0 версияси ҳеч кимни аямади. Ҳатто Илон Маскни ўзини ҳам. Алгоритмда нимадир ўзгаришлар бўлган шекилли, баҳсларда суҳбатдошга мослашиб, баъзан ҳатто қўполлашиб ўз ҳақиқатини ҳимоя қилди. Айниқса, Украинага уруш масаласида рус "ватниклари" билан анча тортишди.

Бугун, Твиттерда постларга жаваоб беришда Грокни ўчириб қўйишди. Туркияда бўлса мамлакат президенти Эрдоғанни ҳақорат қилганликда айблаб суд Грокни блоклаш қарорини берибди.

Ажойиб даврда яшаяпмиз.

#ai
@allaevuzb
1😁104👍83
Тадбиркорлар аста-секин Fold телефонларга миграция қилишмоқда. Аслида бу смартфонлар ишлатишга жуда қулай. Шу вақтгача жараён секинлиги сабаби Samsung да Fold серияси анча қўпол ва ноқулайлиги эди. Бу борада чемпионлар Honor, Vivo, Huawei, Oppo бўлса бор эътиборни ички Хитой бозорига қаратган. Ўзим бир йилдан ортиқ Honor Magic V3 ишлатаман, унинг ёпилган ҳолатдаги қалинлиги iPhone Pro Max серия билан деярли бир хил.

Энди Fold лар ишбилармон доираларда янада оммалашса керак, Samsung кеча 8.9 ммлик янги Fold 7 ни тақдим қилди. Баҳолаш учун iPhone 16 Pro Max қалинлиги 8.28 мм. Fold 7 қалинлиги очилган ҳолатда 4.2 ммга тенг.
Ундан ташқари смартфонда S25 сериясида фойдаланилган камералар тўплами ва сўнгги Snapdragon 8 Elite процессори жамланган.

Очилган ҳолатдаги 8 дюмлик экран ишлаш, ўқиш ва ёзиш учун жуда кўп қулайликлар яратади.


Яқин орада Asaxiy да кутамиз.


#galaxy
37👍26
Лондонда ислом меросига бағишланган кўргазма ташкил этилибди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Лондондаги Sotheby’s ва Christie’s аукцион уйларида Ўзбекистон тарихий меросига бағишланган кўргазма бўлиб ўтган. Мазкур кўргазмада тақдим қилинган экспонатлар Ўзбекистонга қайтарилиш арафасида. Кўргазма орқали нафақат экспонатлар жамоатчиликка тақдим этилди, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги маданий нуфузи янада мустаҳкамланишига туртки бўлган.

Тадбир давомида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган Ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси жаҳон олимлари, музейлари ва коллекционерлари томонидан юксак баҳоланди.

Буюк Британиядаги "Ал-Фурқон" фонди, Sotheby’s, Christie’s, шунингдек, халқаро экспертлар ушбу жараёнда фаол иштирок этган. Улар Ўзбекистоннинг ўз меросига бўлган эҳтироми, тадқиқотларга берилган эътибори ва бу соҳадаги масъулиятини алоҳида таъкидлашди.


#meros
👍124👎1
АҚШ доллари расмий курси 12 634 сўмгача (-18,98) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
👍104😢3
Ўқиган бўлсангиз керак, Nvidia капитализацияси 4 триллион доллардан ошиб кетди.

Компания тарихда бундай натижага биринчи бўлиб эришган. Apple, Microsoft, Saudi Aramco — булар ҳам узоқ йиллик гигантлар. Аммо Nvidia булардан олдинроқ 4 триллионлик маррага етиб олди.

Нега? Сабаб битта: сунъий интеллект (АI). АI ривожланмоқда — ва унинг ривожи учун ҳаммага “қурол” яни процессорлар керак.

Сунъий интеллектни ўргатиш учун улкан ҳисоблаш қуввати керак. Бу қувватни эса ҳозирча ҳаммадан яхши Nvidia нинг GPUлари таъминлайди.

ChatGPT, Claude, Gemini, X АI — бу технологик илғорликнинг юзи.
Аммо уларнинг орқасида биринчи навбатда темирлар турибди.
Nvidia бугун AI даврининг асосий инфратузилмасини таъминлаётган компаниялардан биридир.

Бу технологик инқилобда фақатгина дастурий ечимлар эмас, балки физик қувват ҳам устун аҳамиятга эга.
Шу сабабли, AI бу — фақат ChatGPT эмас.

АI бу — Nvidia.
AI бу — H100.
AI бу — минглаб серверлар, технологик марказлар, оптик кабеллар, электр станциялар.

АI бу — янги нефть!

Ва Nvidia ҳозирча энг катта конни эгаллаган.
Кимки АI революциясида иштирок этса — исталган занжир бўғинида бойийди.
Бу занжирда чип ишлаб чиқарувчи ҳам, сервер қурувчи ҳам, электр етказиб берувчи ҳам бор.

Яқин 10 йиллик — АI инфратузилмаси учун уруш (яширин) бўлади.
Ким кучли процессорлар, яхши етарли арзон энергия ва юқори тезликдаги алоқа тармоғига эга бўлса — ўша ғолиб.
Nvidia бу урушда аллақачон олдинда.

4 триллионлик капитализация — шунчаки рақам эмас.
Бу — келажак сари очилган эшик, қудрат манбаи.

Биз навбатдаги энг йирик саноат революцияси даврида яшамоқдамиз.

#ai
1👍5214😁3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Депутатлар фаолиятини онлайн кузатиш имконияти пайдо бўлибди. Буни e-kengash.gov.uz платформаси орқали кузатиш, ҳатто йўналтирилган мурожаатингиз қайси жараёнда эканлигини ҳам кўриш мумкин экан. Депутатларнинг бўлиб ўтаётган сессияларида ҳам онлайн иштирок этиш имконияти бор.

Подкастда шу ҳақида айтиб ўтилибди

🔗 https://youtu.be/aiCoRIrTK50

#podcast
👍92😁2
АҚШ доллари расмий курси 12 615 сўмгача (-19,27) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
😁15👍7👎1
Яна бир яхши янгилик, Япониянинг "Gojo & Company, Inc." компанияси Ўзбекистондаги йирик микромолия ташкилотларидан бири - "Ренесанс"нинг 9,8 фоиз аксиясини сотиб олибди.

Япон холдинги шу кунга қадар дунёнинг 14 та давлатида, хусусан Грузия ва Тожикистонда турли банк ва микромолия ташкилотларига инвеститсия киритган.
"Gojo & Company, Inc." Япониянинг Токио шаҳрида жойлашган молиявий холдинг бўлиб, компания таъсисчилари қаторида Mitsui, Itochu, Marubeni, SMBC, Dai-Ichi Life Insurance, Jafco, Marui, Ricoh, Credit Saison каби йирик япон бизнеслари санаб ўтилган.

Ренесанс микромолия ташкилоти аксиядорлик жамияти 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб 24 та филиалга эга. Асосий эътиборини анъанавий ва замонавий каналлар орқали қишлоқ жойлардаги жисмоний шахсларга, жумладан аёл тадбиркорларга, микро ва кичик бизнесга мослаштирилган ва қулай микромолия хизматларини тақдим этиш ва уларни ривожлантиришга қаратади.

Ренесанснинг асосчиси Ўзбекистоннинг банк-молия соҳасида энг таржибали тадбиркорларидан бири Анвар ака Ирчаев эканлиги айтилади. Анвар ака Универсал банк кузатув кенгаши раиси сифатида фаолият юритган. Шу йили 6-январь куни Анвар ака Инвеститсия институтлари миллий уюшмаси раиси этиб тайинланган эди. Шунингдек, Анвар ака Ирчаев Team University нинг ҳам таъсисчиларидан бири ҳисобланади.

#investitsiya
19👍6
Венчур фондларидан бирининг раҳбари:
- Хитойда 10 000 киши имкониятни кўрса, улардан юзтаси бизнесни бошлайди, ўнтаси фаолиятини давом эттиради ва охир-оқибат биттаси жаҳон бозорини лидерига айланади.


#biznes
1👍595
“Ноширлик фаолияти тўғрисидаги” қонунга ўзгартиришлар киритилиши ҳақида хабардан сўнг турли хил хавотирлар пайдо бўлди. Бу мани ҳам хавотирга солди. Лекин, аниқ ўзгаришлар айтилмаганлиги учун, нималар ўзгаргани қизиқ эди. Шу учун ҳам масалани ўрганиб чиқаман деб бу борада ҳали ёзмасликка қарор қилгандим.

Қонун муҳокамасида қатнашган бир нечта инсон билан гаплашдим. Вазият аслида унақа ёмон эмаслиги, гап китобларга цензура ҳақида кетмаётганлиги маълум бўлди.

Ўзи биринчи қонундан бошлайлик. “Ноширлик фаолияти тўғрисида”га Ўзбекистон Республикаси қонуни 2021 йил 26 ноябрда қабул қилинган. Унга кўра нашриётлар фаолиятини айнан шу қонунга биноан ташкиллаштириши зарур. Унгача 2020 йилда нашриётларга нисбатан лицензия бекор қилингач, фаолият бўйича аниқ тартиб йўқ эди.

Сиз қонун билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин: https://lex.uz/docs/-5743059

Ҳозирда ушбу қонунга қўшимчалар киритиш ҳақида гап кетмоқда экан. Қанақа қўшимчалар эканлиги муҳим.

Биринчиси, “китобхонликни рағбатлантириш” ҳақида бўлим қўшилар экан. Унда тўғри тушунган бўлсам, қамоқхоналарда маҳбусларга китоб ўқиганда берадиган қисқартиришлар ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга китоб олганда ҚҚС қайтарилиши расмийлаштирилса, шунингдек, турли китобхонлик танловларини ўтказиш рағбатлантирилса керак.

Ундан ташқари алоҳида моддада бош муҳаррир фаолияти белгиланиши айтилмоқда. Бу нима учун муҳим? Нашриёт аввало бизнес, уни асосчиси кўпинча тадбиркор бўлади. Лекин, нормал нашриётларда китобни тайёрлаш билан, айнан контент қисми бош муҳаррир шуғулланади. Бухгалтер ёки директор иши кўпинча ташкилотчилик (менежмент) ва иқтисодий масалалар бўлади. Худди, хусусий клиника эгаси хоҳлаган тадбиркор бўлиши мумкинлиги, лекин бош врач албатта мутахассис бўлиши зарур бўлганидек.

Бу ерда ҳам нашриётларга бош муҳаррир ёллаш мажбурияти юкланар экан. Бош муҳаррирни бизнес эгалари ёки директор тайинлайди. Бош муҳаррирга талаб олий маълумотли бўлиш ва соҳада 3 йил меҳнат тажрибасига эга бўлиш деб тушунтиришди. 3 йил қисмига бироз эътирозим бор. Бунга аниқлик киритиб, нашриётларда 3 йил ва ундан ортиқ тажрибага эга бўлган деган пункт киритса бўлади. Балки бордир ҳам. Шунда кимдир олий маълумотли ва бирор нашриётда 3 йил хоҳлаган ишда (таржимон, корректор, муҳаррир, дизайнер) бўлиб ишлаган бўлса, бош муҳаррирликка даво қилиши мумкин.

Кейинчалик, китобларга нисбатан талабларни тўғри ташкиллаштириш бош муҳаррирдан сўраб олинади. Бош муҳаррир нашриётнинг ижоди учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

Қонун муҳокамасида қатнашган бир тажрибали мутахассис айтишича, ҳозирда нашриётлар сони 600тадан ошибди. Лекин, уларнинг деярли 300дан ортиғида бош муҳаррир йўқ эмиш. Ундан ҳам ёмони аксарият нашриётларда ҳатто таҳририят йўқлиги айтилмоқда. На муҳаррирга ва на ижодий жамоага эга бўлмаган нашриётлар қандай китоб чиқаради деган саволнинг жавоби манга ҳам қизиқ. Кейин, ўзи нашриёт борки, унда бош муҳаррир бўлади.

Хуллас, мани тушунишимча асосий масала бош муҳаррирнинг қонуний эътирофи ва унинг контентга нисбатан қонуний жавобгарлиги ҳақида кетмоқда.

Муҳими, амалдаги қонуннинг 5-моддасида айтилган “ Нашрга тайёрланган қўлёзмаларни ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди” деган қисмида ўзгариш йўқ.

Қонун чиқса, янада деталларини аниқроқ билиб оламиз.


#kitob #qonun
1👍147👎1
Навбат Илон Маскка!

Францияда Маск устидан жиноий иш очилди

Энди Маск Францияга боришга журъат эта олмаса керак. Париж прокуратураси унга нисбатан жиноий иш очганини расман эълон қилди.

Айблов жуда жиддий: алгоритмларни хорижий сиёсатга аралашув мақсадида манипуляция қилишда гумон қилинмоқда. Бу дегани – ижтимоий тармоқлар ёки ахборот платформалари орқали жамоатчилик фикрига таъсир қилиш, сиёсий жараёнларга нозик усулда аралашиш.

Аввал Павел Дуров – Telegram асосчисига қарши шунга ўхшаш тергов бошланган ва Парижга қўниши билан Дуров қўлга олинган эди. Энди эса навбатда Муск.

Европада технологик гигантлар устидан назорат кучаймоқда. Суверенитет, ахборот хавфсизлиги, ва фуқароларнинг онгини ҳимоя қилиш устувор вазифага айланмоқда. Айниқса, сунъий интеллект ва алгоритмларнинг ортидаги яширин кучлар тобора сиёсий майдонга чиқмоқда.

Аммо бу ҳолат бошқа саволларни ҳам туғдиради. Ким алгоритмни манипуляция қиляпти, ким эса шунчаки технологияни ривожлантиряпти? Технологик тадбиркорлар ва давлатлар ўртасидаги чизиқ тобора хира бўлиб бормоқда.

Франциянинг бу ҳаракати кўплаб миллиардерлар учун хавотирли. Ундан ташқари сўз эркинлиги назорати чегараси қаерда деган савол ҳам янада актуал бўлиб қолмоқда.

#siyosat
1👍197👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 Авлоний – ахлоқни дарсликка айлантирган инсон.

1913 йилда ёзилган “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” ва 1918 йилдаги “Муаллим ул-авлод” ўзбек тилида ёзилган илк фуқаролик ва ахлоқ дарсликларидир.

Бу жамият онгини шакллантириш бўйича дастлабки уринишлар эди.

Авлоний ўз замонасида мактаблар учун дарслик ёзган кам сонли мутахассислардан бири бўлган.

Бугун ҳам бу асарлар маънавий тарбиянинг пойдеворидир.

🎙 Қурултойда бу ҳақида сўз боради.

Томоша қилинг: https://youtu.be/cISifa5w36s

#podcast
7👍4
2025/07/13 05:26:32
Back to Top
HTML Embed Code: