Asaxiy учун ажойиб янгиликлардан бири, Лондондаги катта китоб дистрибьютори билан келишувга эришдик. Бу бизга инглиз тилида китобларни тўғридан-тўғри импорт қилиш имконини беради.

Яқин ойларда божхона орқали илк босқич китоблар кириб келади. Биринчи босқични ўзида сайтда инглиз тилидаги китоблар каталоги 32 фоизга ошишини кўзлаганмиз.

Олдинроқ, Россиянинг 5та йирик дистрибьютори (40дан ортиқ нашриёт) тўғридан - тўғри шартнома қилиб, русча китобларни олиб кириб бошлаган эдик. Ноябрнинг дастлабки 10 кунида рус тилида китоблар каталоги ҳам 10 фоизга яна ошади.

#kitob #asaxiy
2👍6331
156👍25
Forwarded from Salohiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Choy bilan pechenyeni qo‘yib qo‘ying, bolalar ichib kitob o‘qisin

To'liq suhbatni ko‘rish uchun havola: https://youtu.be/1SsnorQ4Z2A

📱 You Tube | 📱 Instagram | 📱 Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3810👎3😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Достон ва тор — анъанадан янгиланиш сари

Аслида достон ҳеч қачон тор билан ижро этилмаган. Асрлар давомида достончиликнинг юраги — дутор ва дўмбира эди. Улар бахшининг овозини тўлдирган, халқнинг оҳангини сақлаган энг муқаддас созлар саналган.

Аммо Бола Бахши ансамблда куйлаганида бир муаммони пайқайди!

Ансамблнинг оркестрдан фарқи шуки, ансамблда дирижор бўлмайди. Аммо ансамбилнинг ичида битта соз қолганларни бошқариши керак. Дутор эса куч жиҳатидан бошқа чолғулар орасида етакчилик қила олмайди. Шунда у бош созни торга алмаштиради ва шу билан Хоразм достончилик мактабида янги саҳифа очилади: достон энди тор билан янграй бошлайди.

Бу тарихий бурилиш ҳақида “Қурултой” подкастининг янги сонида сўз боради.

🔗 Тингланг: https://youtu.be/mm3BfI1xz-M

#podcast
👍6😢1
АҚШ доллари расмий курси 12 060 сўмгача (-48,09) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
👍11👎7
Тадбиркорнинг энг катта душмани: Унутилган учрашувлар ва тарқоқ календар
Тадбиркор ёки менежер учун энг қиммат ресурс — вақт. Ундан-да қимматроғи — бу диққат. Лекин биз кун давомида турли иловаларга сакраб ишлашга мажбурмиз: муҳим учрашувни Google Calendar'га киритамиз, вазифаларни Todoist'га ёзамиз, муҳокамани эса Telegram'да қиламиз. Натижада, ахборот тарқоқ, диққат бўлинган ва энг ёмони — муҳим қўнғироқ ёки дўстлар билан чойхона ҳам эсдан чиқиб кетади.

Яқинда бир қизиқарли ечимга дуч келдим. Агар бизнинг асосий мулоқотимиз барибир Telegram'да ўтаётган бўлса, нега календарни ҳам шу ерга кўчирмаслик керак? tCalendar мини-иловаси айнан шу муаммони ҳал қилишга уринибди.

Бу шунчаки яна бир календар эмас. Бу — бутун иш жараёнини Telegram'нинг ўзида марказлаштиришга уриниш. Унинг асосий афзалликлари:

Ягона марказ (Лента): Барча тадбир ва учрашувларингиз Telegram'нинг ичида, бир оқимда туради. Ҳамкасбни қўшиш учун шунчаки чатга юборасиз, тамом.

Жамоавий режалар (Афиша): Бутун жамоа учун умумий тадбирлар яратиш, такрорланувчи йиғилишларни белгилаш ва лойиҳаларни биргаликда кузатиш учун идеал.

Учрашув белгилаш азобига чек қўйинг (Слотлар): Ўзингизнинг бўш вақт оралиғингизни кўрсатасиз, ҳамкорлар эса ўнлаб хабар ёзмасдан, ўзларига қулай вақтни танлаб қўя қолади.

Сунъий интеллект ёрдамида: Ботга "Эртага соат 15:00да маркетинг бўйича йиғилиш" деб ёзсангиз, СИ буни ўзи тушуниб, календарингизга қўшиб қўяди.

Хулоса шуки, бу каби воситаларнинг асосий қиймати — улар бизнинг диққатимизни бир жойда жамлашга ёрдам беради. Қанча кам иловага сакрасак, шунча кўп энергия ва вақтни тежаймиз.

Ўзингиз синаб кўринг, ҳавола мана бу ерда: Telegram Calendar

#foydali
1👍191
Кўпчилик, айниқса талабалар китоб дўконига иш сўраб ёзишарди. Улар учун китоб дўконининг ҳам романтикасини, ҳам тинч, қулайлигини тушунаман.

Китоб дўконларимизга тонгги графикка бир нечта янги иш ўрни очилди. Тошкент шаҳридаги китоб дўконларимизна бир нечта қўшимча ходим оламиз. Орасида ярим ставка ва тўлиқ ставка иш ўринлари бор.

Тайёр CVни телеграмдан қуйидаги аккаунтга жўнатиш керак: @asaxiyhr

#vakansiya #asaxiy
1👍267
Til bayramiga hech qachon qilmagan aksiyamiz. 2+1!

www.asaxiy.uz saytimizdan 3ta oʻzingizga yoqqan kitobni tanlang, eng arzoni bizdan sovgʻa. 30ta kitob tanlasangiz, 10ta arzoni sovgʻa boʻladi.


Taklif har 3 kitob uchun amal qiladi:
6 ta olsangiz - 2 tasi, 30 ta olsangiz - 10 tasi bizdan sovg‘a! 😍

Aksiya faqat 1 KUN amal qiladi.

Bayram muborak!

@asaxiybooks
127👍22
АҚШ доллари расмий курси 12 011 сўмгача (-49,13) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
👍18😢62
Ўзбекистонликларда дунёда номаълум бўлган ген ўзгаришлари аниқланди

Олимлар бу ҳолатни айрим ҳудудларда қариндошлар ўртасидаги никоҳлар улушининг юқорилиги билан изоҳламоқда. Баъзи вилоятларда бундай никоҳлар умумий никоҳларнинг чорагига яқинини ташкил этади.

👉 https://kun.uz/kr/05532618

Kun.uz расмий канали
😢42😁9👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сингапур майдони жиҳатидан Москвадан кичик бўлса-да, дунёнинг энг бой ва ривожланган мамлакатларидан биридир. Унинг бойлиги табиий ресурсларда эмас, балки инсон капитали, интизомли бошқарув ва технологик тараққиётда намоён бўлади. Сингапур ҳукуматининг самарали сиёсати, коррупциянинг деярли йўқлиги ва меритократия тамойили мамлакатни глобал молия, савдо ва инновация марказига айлантирган. Бугунги кунда Сингапур аҳолиси юқори даражадаги фаровонлик, сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидан баҳраманд.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/Ok4GoNSDVJg?si=5BsNx-ColLI-SDH1
👍212
АҚШ доллари расмий курси 12 101 сўмгача (+90,27) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb
👍13👎51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Biz yasharkanmiz, o'zimizni muhim odam deb o'ylaymiz. Vazifamizni hech kimga topshirolmaymiz, lekin har kimni o'rnini bosadigan odam topiladi"- Sarvara Abdullayeva.

“Parda Podcast'ning navbatdagi sonida migratsiya, germaniyadagi hayot va stereotiplar haqida gaplashishgan.

To'liq video: https://youtu.be/6LYt56jjqck?si=059LbxVhSAKuo5Wv

#podcast
👍145👎1😁1
Ҳаж зиёрати учун ариза тўлдириш, ҳужжат йиғиш, навбат кутуш — қанчалик қийин бўлганини яқинлар орқали биламан. Ҳатто йиллаб кутиб, ҳажга бориш орзусини ортида қолдирганлар ҳам бўлган. Тез-тез навбат олиш учун коррупция ҳолатлари ҳақида ҳам эшитганмиз.

Бугун ўқиб қолдим, президент ташаббуси билан “Ҳаж ва Умра” ягона портали ишга тушибди. Портал орқали бошқа аксар давлат хизматлари каби уйдан чиқмасдан ариза бериш, навбатини кузатиш, маълумотларини кўриш мумкин экан. Яна бир муҳим янгилик — манзил ўзгарса ҳам навбат йўқолмайди. Фуқаро янги жойда қайта рўйхатдан ўтади ёки аввалги навбатини сақлаб қолади. Бу билан одамларнинг йиллаб тўплаган ҳақли навбатини асраб қолади. Шу билан бирга, тўловлар ҳам онлайн амалга оширилади — хоҳлаган киши бўлиб-бўлиб тўлай олади ёки зарурат бўлса, маблағни портал орқали қайтариб олади дейилмоқда.

Ҳажга бориш йўлида “кимни таниш” эмас, балки “қандай ниятда” бўлиш муҳим бўлиши зарур.

Шахслар эмас, олдиндан аниқ қоидалар асосида дастур қарор берадиган шаффоф ва инсон омилисиз тизим энг яхшиси эканлигини Ўзбекистон тажрибасида бир неча маротаба кўрганмиз. Энди ҳаж масаласи ҳам маданий, тоза ва тенг йўлга ўтгани билан табриклайман.

#ziyorat #yangilik
1👍4516
😁69👍159
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оксфорд махсус факультетида энди ўзбек ва чиғатой тиллари ҳам ўрганилиши ҳақида видеони катта нашр ва каналларда кўрган бўлсангиз керак.
Мани Оксфорддаги мана бу турколог олим Николас Контавоснинг Саида Мирзиёева билан суҳбатдаги ўзбек тилиси қойил қолдирди.
Адабий ўзбек тилида урғуни жойига қўйиб бунақа харизма билан гапириш осон деб ўйламийман.


#til #ofarin
👍6112👎2
Тажрибадан келиб чиқиб айтаман, катта авлод вакилларини (44+) сервис соҳасида ишлатиш, уни ўргатиш жуда қийин. Деталлари билан ишлаб хизмат қиладиган, мижозни ҳурматини жойига қўядиган, хушмоамала айрим ёши катта одамлар қоидадан ташқари ҳолат.
Бу ерда менталитет, ҳаётдаги муаммолар, таълимдаги фарқ, улар ёшлигида хизмат кўрсатиш унчалик ривожланмаганлиги ёки бошқа хоҳлаган сабаб бўлиши мумкин. Лекин, мани тажрибамда шунақа, аксар ҳолларда катта авлод сервис соҳасида қийналади.

#tajriba #servis #biznes
👍368👎4
АҚШ доллари расмий курси 12 117 сўмгача (-11,98) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
👍9👎2
Forwarded from Asaxiy Books | Kitoblar
АВВАЛО ЎЗИНГИЗГА ТЎЛАНГ!

- Ишга борганингизда вақтингизни пулга айирбошлайсиз. Ҳеч бўлмаганда бир соатлик даромадингизни ўзингиз учун сақламасангиз, нима учун ҳар куни кун бўйи ишлашингиз керак? - деди Ҳенри чизишда давом этаркан.

- Шунга қарамай, кўпчилик иш ҳақини олганидан сўнг нима қилади: давлат ўз улушини олиб бўлгач, пулларини қарз тўлаш ва турли буюмлар сотиб олишга сарфлайди. Шундан сўнг нимадир ортиб қолса, ўзларига сақлаб қўяди. Лекин пулнинг ортиб қолиш эҳтимоли жуда кам. Балки, ортиб қолар, балки, йўқ. Одамлар биринчи навбатда бошқаларга, ўзларига эса охирида тўлайдилар. Мабодо ортса.


Китоб: Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн - "Латте омили"

@asaxiybooks
1👍321
Энди чегирма ва акциялар тартибга солинади.

Ҳукуматнинг 21 октябрдаги қарори билан чакана савдо қоидаларига ўта муҳим ўзгартириш киритилди. Энди сотувчиларга "чегирма" эълон қилишдан олдин нархни сунъий равишда ошириш қатъиян тақиқланди.

Бу айниқса "Қора Жума"ларда биз кўп кузатадиган, нархни аввал икки баравар ошириб, кейин 50% "чегирма" деб эълон қиладиган алдовларга чек қўйиши керак.

Энг асосий қоида: "Чегирма" деб айтилиши учун, маҳсулотнинг акциядан олдинги нархи сўнгги 30 кун ичидаги энг паст нарх бўлиши шарт (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно).

Бундан ташқари, акцияларнинг барча шартлари, муддати ва товарлар сони аниқ ва тушунарли кўрсатилиши ҳамда сотувчилар эълон қилинган барча бонусларни бажариши мажбурий этиб белгиланди.

Бизнес вакиллари учун содда қилиб тушунтираман: Сиз бирор маҳсулотга чегирма бермоқчисиз, чегирмадан олдин нархни ошириш тақиқланган. Агар нархни оширмасдан чегирма берсангиз, лекин бу нарх сўнгги ўттиз кундаги энг арзон нарх бўлмаса, яна муаммо чиқади.
Импорт маҳсулот сўмга сотилса ҳам, аксар тадбиркорлар ҳисоб китобни долларда олиб боради. Энди дейлик сиз 130 АҚШ долларидан сўмга чақиб сотиб юрган маҳсулотингизни 120 $дан чегирмада сўмга чақиб сотсангиз ва эртаси кун курс ошгани эвазига маҳсулот озгина ошса, қоидани бузган бўлиб қоласиз. Натижада курс захирасини ҳисобга олишингиз керак.
Яна бир ҳолат, ой бошида черигма қилдингиз. Ой охирида кассага пул етишмаганда яна чегирма қилмоқчисиз. Энди сиз бу сафарги чегирмани ой бошидаги нархдан пастга тушириб қилишингиз керак. Бўлмаса сўнгги 30 кунда энг минимал нарх деган талабни бузиб қўясиз.

Ой бошида 20 % чегирма берилгани, энди бўлса 15 % берилаётгани қандай амалда тушунтирилади, маълум эмас.

Хуллас, бизнес учун қатор ноқулайликлар пайдо бўлмоқда. Агар асоссиз тарзда чегирма билан хавф яратаётган ҳолатлар учун қарор қабул қилинган бўлса, бундан маданий йўл билан ишлайдиганларга зарар етиши керак эмас эди.
Амалда назорат қанақа бўлади, кўрамиз.




#qonun #biznes
👍236
2025/10/25 04:40:50
Back to Top
HTML Embed Code: