This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
11 май куни футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларининг Амударё тумани босқичи ғолиблари аниқланди.

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказилган финал ўйинида Тўлқин овули ва Беш овул маҳалласи жамоалари куч синашди. Учрашув якунларига кўра Тўлқин овули жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва турнирнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи йўлланмасига эга бўлди.

3-ўрин учун кечган ўйинда Арна бўйи маҳалласи ва Куюк кўпир овули жамоалари ўзаро баҳслашди. Асосий ҳамда қўшимча ўйинларда ғолиб аниқланмади (2:2). Пеналтилар сериясида эса 4:3 ҳисобида Куюк кўпир овули жамоаси ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда футбол бўйича ўтказилган ДХХ кубоги мусобақаларида 1-ўринни Тўлқин овули ёшлари жамоаси, 2-ўринни куюк кўпирлик ёшлар жамоаси ҳамда 3-ўринни Холимбег овули ёшлари жамоаси эгаллаган эди.

📌Kanalga a’zo bo‘ling: https://www.tg-me.com/amunewsuz

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
2023 ва 2024 йилларнинг январ-март ойларини таққослаганда Амударё туманининг ташқи савдо айланмаси сезиларли даражада камайган.

2023 йилнинг 1-чораги якуни бўйича туманнинг ташқи савдо айланмаси 6 млн 628,8 минг АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2024 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 2 млн 503,8 минг АҚШ долларини ташкил қилган. Бу ўтган йилдаги ҳажмнинг 37,8 фоизини ташкил қилади.

Экспорт бўйича ҳам камайиш кузатилган. 2023 йилнинг 1-чорагида 4 млн 381,5 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 1 млн 966,2 минг АҚШ долларини ташкил қилган (ўтган йилга нисбатан 44,9 фоиз).

Импорт ҳажми ҳам камайиб, 2023 йилдаги 2 млн 247,3 минг АҚШ долларидан жорий йилнинг 1-чораги якуни кўра 537,6 минг АҚШ долларига тушган. Бу ўтган йил билан солиштирганда 23,9 фоизни ташкил қилади.

📌Kanalga a’zo bo‘ling: https://www.tg-me.com/amunewsuz

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН

2024 йилнинг 15 май куни соат 10:00дан 13:00гача Қорақалпоғистон Республикаси суди, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди ва бошқа суд масъуллари томонидан Амударё туманида сайёр қабул ўтказилади.

Қабулда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари тингланади.

Қабул жойи: Амударё тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биноси.

📌Kanalga a’zo bo‘ling: https://www.tg-me.com/amunewsuz

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
Amudaryo tumanida 2024 yilning dastlabki uch oyi davomida asosiy kapitalga kiritilgan investitsiyalar hajmi 160.9 milliard so‘mni tashkil etib, o‘tgan yilning shu davriga nisbatan o‘sish sur’ati 121.8%ga yetdi.

Bu davrda qurilish ishlari hajmi 69.2 milliard so‘mga yetib, o‘sish sur’ati 112.1%ni tashkil qildi.
——————————
Амударё туманида 2024 йилнинг дастлабки уч ойи давомида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 160.9 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 121.8%га етди.

Бу даврда қурилиш ишлари ҳажми 69.2 миллиард сўмга етиб, ўсиш суръати 112.1%ни ташкил қилди.

📌Amudaryo tumanining https://www.tg-me.com/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
11-сонли мактабда “Ҳамма касблар керак, барча касблар муҳим” мавзусида психологлар учун ўқув-семинари ўтказилди

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 11-сонли мактабда ўтказилган туман психологларининг навбатдаги ўқув-семинаридан кўзланган асосий мақсад – ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини янада такомиллаштириш, мактаб психологларининг бир-бири билан тажриба, янги ғоя ва фикрлар алмашишлари учун шароит яратишдир.

Семинарда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ялғош Шомуратов ҳамда бўлимнинг болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва инклюзив таълим бўйича психолог-методисти, 11-сонли мактаб директори ва умумтаълим мактабларининг психологлари иштирок этди.

Давоми:
https://amunews.uz/news/9831

📌Amudaryo tumanining https://www.tg-me.com/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
Тўлқин овулида марҳум спортчи Фурқат Ражапов хотирасига бағишлаб бокс бўйича очиқ биринчилик ўтказилди

Тўлқин овулида шу овулнинг бир гуруҳ фаоллари – бокс мураббийлари Азимжон Мухторов, Низомаддин Қипчақбаевлар ҳамда маҳалла фаоли Абай Сағинбаев ташаббуси билан хотира тадбири ҳамда бокс бўйича очиқ биринчилик мусобақалари ташкил қилинди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 9, 10 ва 11 май кунлари ўтказилган, бир қанча Халқаро мусобақалар, уч карра Қорақалпоғистон Республикаси чемпиони бўлган марҳум Ражапов Фурқат Гулмирзаевич хотирасига бағишланган бокс мусобақалари юзлаб ёшларни қамраб олди.

Батафсил:
https://amunews.uz/news/9832

📌Kanalga a’zo bo‘ling: https://www.tg-me.com/amunewsuz

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
2023 ва 2024 йилларнинг январь-март ойларини солиштирган ҳолда Амударё туманининг демографик кўрсаткичлари:

Туманнинг доимий аҳоли сони:
2023 йилда – 209,3 минг киши;
2024 йилда 212,9 минг киши (+3600 киши).

Аҳолининг табиий ўсиши:
2023 йилда – 885 киши;
2024 йилда –886 киши.

Туманда туғилиш кўрсаткичлари бироз камайган:
2023 йилда – 1 092 нафар;
2024 йилда – 1 080 нафар (-12 нафар) чақалоқ туғилган.

Вафот этганлар сони ҳам камайган:
2023 йилда – 207 киши;
2024 йилда – 194 киши (-13 киши) вафот этган.

📌Amudaryo tumanining https://www.tg-me.com/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар бўлими биносида очиқ ва сайёр суд мажлиси ўтказилди

2024 йил 13 май куни жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди ва Фуқаролик ишлари бўйича туман суди томонидан туман Ички ишлар бўлими биносида очиқ ва сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Дастлаб Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси Аскар Сафаров раислигида ҳамда судья ёрдамчиси Фазилат Юлдашова котибалигида ўтказилган сайёр ва очиқ судда туман Ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари томонидан фуқароларга нисбатан тузилган маъмурий баённомалар кўриб чиқилди.

https://amunews.uz/news/9833

📌Kanalga a’zo bo‘ling: https://www.tg-me.com/amunewsuz

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўлқин овулида марҳум спортчи Фурқат Ражапов хотирасига бағишлаб бокс бўйича очиқ биринчилик ўтказилди (Видео)

Матн:
https://amunews.uz/news/9832

YouTube:
https://youtu.be/0pUeC5aZlbU

📌Kanalga a’zo bo‘ling: https://www.tg-me.com/amunewsuz

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
69-сонли мактабда Афғон уруши фахрийлари билан учрашув ва “Заковат” интелектуал ўйинининг финал босқичи ўтказилди (Видео)

Матн:
https://amunews.uz/news/9828

YouTube:
https://youtu.be/DSBfdJNMQ3w

📌Amudaryo tumanining https://www.tg-me.com/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
15 май — Халқаро оила куни

Оила жамиятнинг бошланғич бўғини, миллатнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи, кейинги авлодларга етказувчи муқаддас маскандир. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади ва жамиятга кириб боради.

БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 15 май кунги резолюциясига асосан ушбу сана бутунжаҳон оила куни (International Day of Families) деб эътироф этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808 қарорига асосан 15 май Халқаро оила куни мамлакатимизда ҳам кенг нишонланиб келинади.

📌Kanalga a’zo bo‘ling: https://www.tg-me.com/amunewsuz

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
2024/05/15 05:52:31
Back to Top
HTML Embed Code: