Telegram Web Link
Бугун футбол бўйича Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги 10 тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Бунёдкор" стадионида Қатар терма жамоаси билан рақобатлашди. Ўйин миллий терма жамоа устунлигида 3:0 ҳисобида якунланиб, илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Шунингдек, вилоятимизнинг барча шаҳар ва туман марказларида Ўзбекистон - Қатар ўйини транслацияси катта экранларда намойиш этилди.

Жумладан, Андижон шаҳрида ҳам каттаю-кичик футбол ихлосмандларидан иборат мухлислар жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун жам бўлди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Асаларичилик - қишлоқ хўжалигининг энг қадимги тармоқларидан бири. Бу борада вилоятимизда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Булоқбошилик Абдуманноб ота Олимжонов соҳанинг ҳадисини олган.

Йигирма беш йилдан зиёд умрини асалари парваришига бағишлаган. Ота ўз ҳовлисида икки юз уя асалари боқади. Бугунги кунда унинг маҳсулотлари ҳаридоргир. Асал, шунингдек, асалари муми, прополис, асалари сути, заҳари энг шифобахш ва ҳаридоргир маҳсулот ҳисобланади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Она ва бола саломатлиги – эътиборда

“Соғлом она – соғлом авлод кафолати”, деган ҳақиқат бугунги кунда амалда ўз тасдиғини топмоқда. Бу борадаги тизимли ишлар самарасини Андижон вилояти Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси қошидаги туғруқ комплекси мисолида ҳам кўриш мумкин.

Муассаса 2019 йили тубдан таъмирланиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланган. 100 ўринли мазкур комплексда 2024 йил давомида 3900 дан ортиқ туғруқ муваффақиятли амалга оширилди. Шунингдек, 1000 дан зиёд акушерлик-гинекология операциялари юқори малакали шифокорлар томонидан бажарилди.

Комплексда 269 нафар тиббиёт ходими фаолият юритади. Улар орасида 13 нафар шифокор, 171 нафар ўрта ва 85 нафар кичик тиббий ходими бор. Шунингдек, 10 нафар шифокор олий тоифага эга.

Муассасанинг моддий-техник базаси замонавий талабларга жавоб беради. Жумладан, рақамли рентген, УТТ, лабораториялар ва электрон ташхис тизими мавжуд. Бу касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш имконини яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Батафсил

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
2025 йилнинг беш ойи давомида андижонликларга 34 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилди

Об-ҳавонинг ҳар қандай бўлишидан қатъий назар газ соҳаси ходимлари аҳолига бир маромда суюлтирилган газ етказиб беришда давом этмоқда. Зеро, маиший эҳтиёжларини қондиришда ва табиий газ етиб бормаган ҳудудларда истеъмолчилар учун суюлтирилган газнинг ўрни беқиёс.

Булоқбоши туманидаги “Қақир” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Тошкони” кўчаси Андижон вилоятнинг энг чекка ҳудудларидан бир ҳисобланади. Имом тоғлари ён бағрида жойлашган ушбу маҳаллага “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан суюлтирилган газ ўз вақтида олиб келинмоқда.

“Қақир”ликлар ҳам суюлтирилган газни онлайн тизим асосида олмоқдалар, - дейди “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлимининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими етакчи муҳандиси Музаффар Арипов.

–Уларнинг ҳар бири ID карталар билан таъминланган. Маиший газ баллонлар эса махсус бар кодлик ёрлиқлар билан таъминланган. Бугун мазкур маҳаллада яшовчи барча 1 175 нафар истеъмолчимиз об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида ҳам суюлтирилган газ билан таъминланмоқдалар.”


Вилоятимизда аҳоли хонадонлари ва бошқа турдаги истеъмолчиларга жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида 34 минг 100 тонна суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказилди. Бунда, 1 миллион 705 минг дона маиший газ баллонлари “айланма” усул орқали алмаштирилиб берилди.

Ўтган вақт мобайнида, белгиланган режани “Қорасувшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими 106 фоизга, Пахтаобод тумани 104 фоизга, “Қўрғонтепатумангаз” ва “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлимлари 102 фоизга, Андижон, Жалақудуқ ва Избоскан туманлари ходимлари ҳам 100 фоиздан ошириб бажардилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон далаларида "Голландия" манзараси

Балиқчи туманида "Чинобод нурли замин агрофирмаси" томонидан 10 гектар майдонда 570 хил атиргул навлари парваришланиб, экспорт қилинмоқда.

Агрофирма базасида маҳсулотларни қадоқлаш ҳам йўлга қўйилган. Ўтган йил давомида 550 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинди. Мавсумий 100 нафардан зиёд ишчи иш билан таъминланди. Жорий 2025 йилда агрофирма бу кўрсаткичларни янада оширмоқчи.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Taekvondo WT бўйича "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" спорт мусобақаларининг минтақавий босқичи бўлиб ўтмоқда

Бугун Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида мусобақанинг навбатдаги минтақавий босқичи бўлиб ўтди. Унда 15-17 ёш тоифасидаги спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, ўзаро кураш олиб бордилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
2025/07/12 17:37:11
Back to Top
HTML Embed Code: