Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
90 кун - 90 имконият

Ёшларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилаётган "Долзарб 90 кун" лойиҳаси Андижоннинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
10-15 июнь кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида "Путешествуй!" халқаро туризм форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси таркибида Андижон вилояти жамоаси ўзбек миллий рақслари, куй ва қўшиқлари ҳамда туристик маҳсулотлари билан иштирок этиб, томошабинлар қалбидан жой олди.

Ушбу форум санъат орқали халқларни яқинлаштириш, маданиятлар кўпригини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлиб, Ўзбекистон маданий дипломатиясининг халқаро нуфузини юксалтиришга ҳисса қўшмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ кубоги мусобақаларининг Андижон вилояти босқичига қуръа ташланди

Маҳаллалардаги ёшлар ўртасида футбол ҳамда мини футбол бўйича "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ДХХ кубоги учун мусобақаларнинг туман, шаҳар босқичлари якунланиб, ғолиб маҳалла жамоалари аниқланди.

Бугун ушбу жамоалар иштирокида мусобақаларнинг вилоят босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб, ўтди. Унда масъул ташкилот ва идоралар қатнашиб, гуруҳ ўйинларида қатнашувчи жамоалар рўйхати шакллантирилди. Рақиб жамоалар аниқланиб, кейинги босқичга тайёргарлик кўриш учун кузатилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Тўкинлик, фаровонлик мужассам бунда...

Бугунги кунда юртимизда пишиқчилик палласи. Бозорларимиз миришкор деҳқонлар, боғбонлар етиштирган маҳсулотлар билан файзли, баракали. Даладан келтирилган полиз, сабзавот маҳсулотлари, кўкатлар, сарҳил мевалар кўзни қувонтиради. Беихтиёр мана шундай жаннатмонанд юртда туғилганингга шукрона келтирасан.

Шаҳрихон деҳқон бозори доимо гавжум. Маҳаллий аҳоли, қолаверса қўшни туманлардан ҳам харидорлар келади. Сифатли, дидларига мос маҳсулотларни сотиб олиб, қайтадилар. Айни кунда 150 нафардан зиёд тадбиркор аҳолига хизмат кўрсатмоқда. 

- Юртимизда биз учун кенг имкониятлар яратилмоқда, - дейди тадбиркор Аҳмаджон Мўминов.
- Улардан оқилона фойдаланиб, фаолиятимизни янада ривожлантиряпмиз. Бугунги кун талаблари даражасида иш ташкил этиб, эл дуосини олишга интиляпмиз.  Бизга ҳам, харидорларга ҳам яхши шароитлар мавжуд.

Мана шундай фикрларни кўплаб тадбиркорлардан, доимий келиб кетувчилардан ҳам эшитдик. 

Масканда катта павильон, 100 дан зиёд турғун савдо дўкони фаолият олиб боради. Натижада 70 нафар ишсизнинг доимий бандлиги таъминланган. Пишиқчилик сабаб деҳқончилик маҳсулотлари кўпайган. Уларни жойлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ҳар бир деҳқон учун махсус савдо расталари ташкил этилди. Эҳтиёжга қараб уларни кенгайтириш режалари ҳам тайёрлаб қўйилган. Бозор тўкинлик, фаровонлик рамзи бўлиши билан бирга халқимиз турмуш тарзининг белгисидир. Ундаги қадимий савдо-сотиқ анъаналари, урф-одатлари ўзига хослиги билан ажралиб туради. Энг асосийси ҳалоллик, бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилмаслик, ўзаро ҳурмат, энг яхшиларини илиниш каби фазилатлар ҳанузгача яшаб келаётгани қувонарли.

Батафсил

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Долзарб 90 кунлик" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куз-қиш мавссумига тайёргарлик кўриш, аҳолини бугунги кунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида жойларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, навбатда Андижон шаҳридаги шимолий кичик даҳа - Қўшариқ, Яшнаобод, Бунёдкор ва Бинокор маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлик ҳудуд иқтисодиётининг мустаҳкамлиги асоси. Бугунги кунда Андижон туманида ҳам кўплаб тадбиркорлик корхоналари фаолият олиб бормоқда. Улардан бири "Kwangjin autosystems" масъулияти чекланган жамияти.

Лойиҳа қиймати 3 млн доллар бўлган ушбу корхона автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 200 миллиард сўмни ташкил этади. Натижада 150 дан зиёд фуқаронинг доимий бандлиги таъминланмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Европа технологияси асосида қадоқланган маъданли сув ишлаб чиқарилмоқда

Хонобод шаҳрининг Янги ҳаёт маҳалласида жойлашган "Water Life Mineral" масъулияти чекланган жамияти томонидан қадоқланган маъданли сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариш корхонаси нафақат вилоятда, балки бутун Ўзбекистонда машҳур бўлмоқда.

Ушбу корхона 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, 300 иш ўрнига эга. Умумий қиймати 22,5 минг еврога тенг лойиҳа доирасида барпо этилган корхона тўла қувват билан ишга тушгач, йилига инсон организми учун фойдали бўлган минералларга бой жами 20 миллион донадан ортиқ маъданли сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарилади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар юртимиз бозорларида сотиляпти. Маълум қисми эса экспортга йўналтирилмоқда. Йилига 7 миллион доллар қийматдаги маҳсулотни экспорт қилиниши кўзда тутилган. Айни кунларда 9 хилдаги маъданли газланган ва газсиз сувлар қадоқланиб, ташқи ва ички бозорга етказиб бериляпти. 

Бундан ташқари спортчи ва ёш болалар учун махсус қадоқланган сувлар ҳам тайёрланмоқда. Европа технологиялари билан тўла жиҳозланган корхона суткасига 80 тонна сув қадоқлаш қувватига эга.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
2025/07/12 17:33:51
Back to Top
HTML Embed Code: