Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшлар ойлиги" доирасида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида бўлиб ўтган гала-концерт тадбирлари мушакбозлик билан якунланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ўзбекистон - Хитой ҳудудлараро форуми ҳамкорликнинг янги истиқболларини очди


Самарқандда Ўзбекистон- Хитой иккинчи ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди

Унда икки томон ҳукумат аъзолари, вазирлар, ҳудудлар раҳбарлари, жумладан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Хитой Халқ Сиёсий маслаҳат Кенгашининг 14-чақириқ йиғилиши раисининг ўринбосари, ШҲТнинг қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шэнь Юэюэ хоним сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарларининг фаол ва прагматик ташқи сиёсатлари, халқларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик ва азалий дўстлик алоқалари туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик йил сайин ривожланиб бораётганини таъкидладилар.

Форумда Хитой Миллий хорижий давлатлар билан дўстлик уюшмаси вице-президенти Цзян Цзян, “Хитой – Марказий Осиё“ ҳамкорлик котибияти бош котиби Сун Вейдонг йил сайин ривожланиб бораётган Ўзбекистон – Хитой муносабатлари нафақат давлатларимиз, шу билан бирга Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятги эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек, жорий йил 1 июндан Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари учун визасиз режим жорий этилиши ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга катта туртки бериши қайд этилди.

Икки томон ҳудудлар раҳбарлари эса мавжуд ресурслар ҳамда иқтисодий, инвестициявий имкониятлари ҳақида маълумот бериб, тадбиркорларни ҳамкорликка чорлади.
 
Батафсил

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижонлик Саодат Миллий касблар чемпионати ғолиби бўлди

Жорий йил баҳорида бўлиб ўтган "WorldSkills Samarkand- 2025" V Миллий касблар чемпионатида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган истеъдодли ёшлар ўзаро куч синашди.

Жумладан, мазкур танловда Пахтаобод туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникуми ўқувчиси Саодат Неъматова ҳам иштирок этиб, "Тиббий ва ижтимоий ғамхўрлик" йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Саодатнинг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбига бўлган ёндашуви ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.

Эндиликда у Хитой Халқ Республикасининг Тайпей шаҳрида бўлиб ўтадиган "WorldSkills Asia Competition Taipei 2025" мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда вилоятимизда импорт ўрнини босувчи ва экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳалар салмоғи ортиб бормоқда.

Шундай лойиҳалардан бири Хўжаобод туманидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Fazo R" масъулияти чекланган жамияти. Корхона қиймати 100 млн. долларни ташкил этган лойиҳа асосида айни пайтда 1500 дан зиёд фуқароларни иш билан таъминламоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
2025 йил май ойи пенсия тўловлари учун маблағлар молиялаштирилди

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан 2025 йилнинг май ойи тўлов рўйхатларига киритилган 395 450 нафар пенсия олувчилар учун 484,8 млрд сўм маблағ талаб этилади.

Пенсияларни банк карталари орқали олувчи фуқароларнинг банк карталарига жами 404,7 млрд сўм маблағлар юклаб берилиши таъминланди.

Нақд пулда олувчиларга график асосида тарқатиш учун тижорат банкига 80,1 млрд сўм маблағлар график асосида етказиб берилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хавфсизлик техникаси" кўрик ойлиги доирасида касб маҳорати мусобақаси ўтказилди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали, "Ҳудудий қурилиш монтаж" дирекцияси Андижон бўлинмаси ҳамда "Энергосавдо" филиали Андижон бўлинмаси ходимлари ўртасида Булоқбоши туманидаги Марказий ўқув машғулот майдонида “Хавфсизлик техникаси” кўрик ойлиги муносабати билан ходимларнинг касб маҳоратини ошириш мақсадида мусобақа ташкил этилди.

Ўтказилган мусобақа давомида барча жамоалар хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига оид билим ва кўникмаларини намойиш этдилар.

Натижаларга кўра, 1 ўринни Марҳамат туман электр таъминоти, 2 ўринни Андижон шаҳар электр таъминоти, 3 ўринни Булоқбоши туман электр таъминоти жамоалари қўлга киритди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ёшлар оқшоми

Бобур шаҳрида юз мингдан зиёд андижонликларни бирлаштирган фестиваль бўлиб ўтди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Хонобод шаҳрида янги “Оила ва хотин-қизлар маскани” фойдаланишга топширилди

Бугун Хонобод шаҳрида аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик ҳимоясини кучайтириш мақсадида янги "Оила ва хотин-қизлар маскани" фойдаланишга топширилди.

Мазкур маскан замонавий ички инфратузилмага эга бўлиб, унда психологик маслаҳат, ҳуқуқий ёрдам ҳамда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш  каби масалаларда  малакали мутахассислар фаолияти йўлга қўйилган.

Ушбу масканнинг фаолият юритиши Хонобод шаҳрида оила муаммоларини барвақт аниқлаш, уларни комплекс ёндашув асосида ҳал қилиш, аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва салоҳиятини юзага чиқариш борасида яна бир муҳим қадам қўйилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғнор Андижоннинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу туманда ҳам аҳолини рози қилиш йўлида ишлар жадал олиб борилмоқда.

Аҳолининг томорқалари учун оқин сувларни узуликсиз етказиб бериш мақсадида, жорий йилда “Улуғнор” каналининг 8 км қисмини бетонлаш ишлари режалаштирилган, шу кунга қадар 3 км қисмида бетонлаш ишлари якунланди. Ҳозирда ишлар давом этяпти.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
2025/07/13 18:44:02
Back to Top
HTML Embed Code: