Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асакада оилавий поликлиника реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди
Давлатимиз раҳбари шаҳар аҳолисининг кўпайиб бораётгани ҳамда замонавий тиббий хизматга эҳтиёж юқори эканини ҳисобга олиб, янги тиббий муассасалар ташкил этиш, оилавий поликлиникалар томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб берган эди.
Ушбу вазифалар асосида Асака туманидаги 7-оилавий поликлиника биноси ҳам қайта реконструкция қилинди.
Поликлиника биносининг очилиш маросимини вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очиб берди.
Тадбирда тиббиёт соҳаси фахрийлари, маҳаллалар фаоллари сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган юксак эътибор учун миннатдорлик билдирди.
– 150 қатновга мўлжалланган муассасамиз тумандаги Эргашобод, Кўркам, Дориломон, Юксалиш, Файзобод, Янги сор маҳаллаларининг 24 мингдан ортиқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади, – дейди оилавий поликлиника бош шифокори Муҳаммадсиддиқ Мадаминов.
– 76 нафар юқори малакали мутахассислар муассасада фаолият олиб бормоқда. Президентимизнинг алоҳида эътибори натижасида эндиликда бу ерда халқимизга сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатиш имконияти янада кенгайди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёзги таътилда бекор эмасмиз,
меҳнатга биринчи қадамни ташлаймиз
Ёз - имкониятлар фасли. Ундан эса унумли фойдаланиш зарур. Қаҳрамонимиз Андижон тумани “Завроқ” маҳалласида яшовчи Ойдиной Ўринова ҳудуддаги 3-мактабда ўқийди. У ёзги таътил кунларини ҳунар ўрганишга сарфламоқда.
“Меҳнатга биринчи қадам” лойиҳаси доирасида “Устоз-шогирд” анъанасига кўра маҳалласидаги ҳунарманддан миллий кўрпа-ёстиқ тайёрлаш сирларини ўрганмоқда.

Миллий либос - маданият кўзгуси
Андижоннинг дўпписи...
Андижоннинг энг катта Жаҳон бозорига борганингизда, албатта, миллий либослар бўлимига ўтинг. Дилингиз яйраб, кўзингиз қувнайди. Ял-ял ёнган адрасу атлас белбоғлар, тўнлар, миллий либослар узоқдан сизни ўзига чорлайди.
Эркакларнинг Андижон дўппиларини бошига қўндириб олган ширинсўз аёллар: “Куёв болагами, бахти доим бошида бўлади” , “Хожидадагами, келинг, шунисини олинг, дуони тагида қоласиз”, “Тўй болагами, нақшларини қаранг, қиқирлаб турибди-я”, - деб оҳанграбодай ўзига қаратишади.
Икки дақиқа ичида сотувчилар миллий бош кийимларининг табиий, сифатли толадан тайёрланганидан тортиб, нақшларининг маъно-мазмуни, дўппиларнинг тарихи ва турлари, саломатлик учун фойдасигача батафсил маълумот беришади. Тужжорлик маданияти, харидор билан мулоқот санъати деб шунга айтишади-да!
Дарвоқе, бизнинг Андижон дўппиларини воҳада, Самарқандда, бу ёғи Қозоғистоннинг Сайрамида, Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод вилоятларида, Тожикистоннинг Душанбе, Хўжанд, Конибодом, Исфара, Пролетар, Нов каби шаҳарларида қадрлаб кийишади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
"Ёшлар ойлиги" Бўстон туманида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Айниқса ойлик доирасида бўлиб ўтган галаконцерт туман аҳолиси ва ёшлар учун катта шодиёнага айланди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари, ахборот хизматлари, нашриёт, матбуот тарқатувчи корхоналар вакиллари, соҳа фахрийлари, блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда соҳа фахрийларини касб байрамлари билан муборакбод этиб, мамлакатимизда уларнинг самарали фаолият юритишлари, сўз эркинлигини таъминлаш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини, улар жамият ривожида алоҳида ўрин тутишини таъкидладилар.
Байрам тадбирида самарали фаолият юритаётган, шунингдек, муборак ёшини нишонлаган бир гуруҳ соҳа ходимлари, фахрийлари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сўлим Боғи Бобурдаги “Кўхинур” тантаналар саройида ўтказилган байрам тадбирида таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур барчага хуш ва байрамона кайфият улашди.

Миллий мерос ва маданият рамзи
Сўнгги йилларда миллий қадриятларни асраш, уларни кенг тарғиб қилиш ҳамда авлодлар ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар кўлами кенгайди.
Масалан, ҳафтанинг бир куни миллий либослар куни сифатида ўтказилиши белгиланди, нафақат ёшлар балки барча ёшдагилар орасида миллий либосларга “қайтиш” кузатиляпти.
Шаҳар ва туман ҳокимларининг иш фаолиятидан фотолавҳалар.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳридаги 2-сон политехникуми ўқувчилари ёзги таътил даврини дуал таълим йўналишида “Uz Dong-Yang” корхонасида ўтказмоқдалар.
Ўқувчилар бўш вақтларини самарали ўтказиш билан бирга, ушбу корхонада ишлаш имкониятига эга бўлдилар.
Натижада, улар амалий тажрибага эга бўлиш билан бирга, меҳнат фаолиятлари эвазига ойлик маош ҳам олмоқда.
Бу эса уларни келажакда етук мутахассис бўлиб шаклланишига, касбий кўникма ва малакаларини оширишга хизмат қилади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ўқувчилар бўш вақтларини самарали ўтказиш билан бирга, ушбу корхонада ишлаш имкониятига эга бўлдилар.
Натижада, улар амалий тажрибага эга бўлиш билан бирга, меҳнат фаолиятлари эвазига ойлик маош ҳам олмоқда.
Бу эса уларни келажакда етук мутахассис бўлиб шаклланишига, касбий кўникма ва малакаларини оширишга хизмат қилади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгдан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Пахтаобод туманида бўлиб, маҳалла аҳли, нуроний отахонлар билан мулоқот қилди.
Ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, ишларни сифатли ва қисқа муддатларда якунлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.