Telegram Web Link
Хонобод шаҳрида ёшлар ойлиги доирасида "Янги руҳиятдан илҳомланиб, излан" шиори остида гала концерт дастури бўлиб ўтди.

Мазкур концерт дастурида Сардор Таиров ҳамда водийнинг кўплаб эстрада юлдузлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида бир гуруҳ фаол ва иқтидорли ёшлар тақдирландилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Президентимиз бугун “Креатив иқтисодиёт”, “Рақамли яшил ташаббуслар”, “Ёшлар тадбиркорлиги ва стартаплар” ва “Ёш инноваторлар” майдончаларидаги ўғил-қизларимиз билан мулоқот қилиб, ҳозирги ёшларимиз – Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий бунёдкорлари эканига яна бир бор амин бўлганини таъкидлади.

Мен сизлар билан фахрланаман! Сизларнинг ҳар бир ютуғингиз бу – кўп миллатли бутун халқимизнинг ютуғидир.

Азму шижоатингиз, соғлом дунёқарашингиз, бахту иқболингиз – миллионлаб ота-оналар, устоз-мураббийлар, яқинларингизнинг ҳам бахту саодатидир
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари ўз соҳасида илғор, ташаббускор ёшлар билан мулоқот қилди, уларнинг таклиф ва ғояларини тинглади.

Президент фармони билан илм-фан, технология, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ўғил-қизларимиз мукофотланган эди.

Бугунги тадбирда давлатимиз раҳбари ушбу мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Facebook|Instagram|X
Тадбир якунида давлатимиз раҳбари яна бир бор ёшларга мурожаат қилди:

Ёшликда олинган билим – тошга ўйилган нақш, келажак учун пойдевор дегани. Пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, ҳаётингиз, бахтингиз биноси шунчалик муҳташам бўлади.

Ёшликдаги ҳаракат келажакдаги ютуқ дегани. Ёшликда орттирилган дўст бир умрлик ҳамкор, таянч ва суянч дегани.

Ҳеч қачон унутманг, фарзандлари билимли, соғлом, мард ва жасур, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг келажаги албатта ёруғ бўлади.

Мен бутун Ўзбекистон ёшлари ана шундай фазилатлар эгаси бўлишини тилайман!

Ишончим комил, биз кўп миллатли бутун халқимиз билан, сиз, азиз фарзандларим билан улуғ мақсадларимизга, албатта, етамиз! Янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда, албатта, барпо этамиз!”
.


Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов: Шу муқаддас заминни асраб-авайлаш, меҳнаткаш халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш, юртимизни дунёнинг тараққий этган давлатлари қаторига олиб чиқишдек ниҳоятда шарафли ишда сиз азиз ёшларга ишонаман. Масъулиятли вазифани виждонан, сидқидилдан адо этишда барча ёшларга куч-қувват, улкан зафарлар тилайман.

Бугун вилоят ҳокими ёшлар билан учрашиб, самимий мулоқотда бўлди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Ёшлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан анъанавий форматдан фарқли, янгича руҳдаги тадбир ташкил этилди.

Ушбу ташаббус вилоят ҳокими томонидан илгари сурилган бўлиб, ёшлар билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Учрашувда вилоят раҳбарияти, турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ёшлар, талабалар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Самимий муҳитда ўтган суҳбатлар давомида ёшлар ўзлари дуч келаётган муаммолар, ғоя ва таклифлари билан ўртоқлашиш имкониятига эга бўлдилар.

Мазкур тадбир — ёшлар овозини эшитиш, уларнинг позицияси ва ташаббусларига эътибор қаратиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Куннинг иккинчи ярмида ёшлар учун Андижон вилояти маданият бошқармаси томонидан концерт дастури ҳам ташкил этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманидаги тиббиёт бирлашмасида бўлди. Қурилиш ишларини яна бир бор кўздан кечириб, муассаса шифокор, ходимлари билан мулоқот қилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юзма-юз мулоқот - муаммолар ечимида муҳим омил

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида «Инсон манфаатлари — олий қадрият!» деган тамойил устувор аҳамият касб этмоқда. Шу боис бевосита давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан муаммоларни «маҳаллабай» ўрганиш ва одамларни рози қилишнинг мутлақо янгича, самарали тизими ишга туширилди.

Бугун Асака туманида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳамда фаолиятини кенгайтириш истагидаги фуқаролар мурожаатлари тингланиб, жойнинг ўзида, тезкорлик билан ижобий ҳал этилди.

Режа-жадвал асосида вилоятимизнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳам фуқароларнинг розилигига сабаб бўлаётганини эътироф этиш зарур.

Мутасаддилар ҳар бир фуқарога «Бизга қандай мурожаатингиз бор?» дея юзланиб, самимий мулоқот қилаётгани, мурожаатларда кўтарилган муаммоларнинг илдизигача кириб борилаётгани қабулларнинг аҳамиятини янада оширмоқда.

Энг муҳими, сайёр қабулларда аҳолининг бугунги кундан розилиги ва давлат органларига бўлган ишончи янада ортмоқда.

Буни қабулдан қайтаётган инсонларнинг чеҳрасида зоҳир бўлаётган миннатдорлик кайфиятидан ҳам англаб олиш мумкин.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Саттаров Давронбек Хасанбоевич  Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Давронбек Саттаров 1984 йилда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган.

У 2005 й. Андижон давлат тиллар педагогика институтини (кундузги), 2020 й. Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясини (кундузги) тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бугун Пахтаобод туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, ташкилот ва корхона раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, мутасадди ходимлар, туман фаоллари қатнашди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди. 2023 йилдан буён туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Бабаев Шоядбек Ҳасанбоевич ўз аризасига кўра, ишдан бўшатилди.

Туманга Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган Саттаров Давронбек Хасанбоевич ҳоким этиб тайинланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
2025/07/12 16:51:29
Back to Top
HTML Embed Code: