Telegram Web Link
🤔 Оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда медиа вакиллари ўртасида "Zakovat" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

Xalqaro press klub ташаббуси билан ташкил этилган "Zakovat" интеллектуал ўйини юқори кайфият ва кутилмаган натижалар билан якунланди!

Тадбирни очиб беришда иштирок этган АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов барчани касб байрами билан қутлаб, жамият тараққиётида, аҳоли билан самарали коммуникацияда ОАВ ва медианинг роли алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Ўйинда 29 та ОАВ жамоаси таркибида тахминан 200 нафар журналист ва ахборот соҳаси вакиллари иштирок этди. Икки босқичдан иборат интеллектуал беллашувда жами 24 та савол атрофида зеҳнлар чархланди.

👍 Ғолиблар қуйидагича аниқланди:

🥇 I ўрин — “Oyina” жамоаси
💰 18 миллион сўм пул мукофоти + “The Travel” миллий туроператори ҳомийлигида Самарқандга сайёҳат йўлланмаси.

🥈 II ўрин — “O‘zJOKU” жамоаси
💰 15 миллион сўм пул мукофоти.

🥉 III ўрин — “Yoshlar” телеканали жамоаси
💰 12 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Беллашувнинг қолган иштирокчилари ҳам эътибордан четда қолмади:

📖 Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди, Asaxiy.uz, The Travel миллий туроператори ва ҳамкоримиз "Zakovat" клуби томонидан барчага фаоллик сертификатлари, эсдалик совғалари ва бебаҳо китоблар тўплами топширилди.

🔗Бу нафақат билим беллашуви, балки ижодкорлар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва интеллектуал алоқаларни мустаҳкамловчи муҳим тадбир бўлди.


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏1🏆1
📢 25 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбир:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Кинематография агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан “Тирик тарих” дастурининг ижроси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Кинематография агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Ўзбекистоннинг янги журналистикасини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда – Асаджон Ходжаев

АОКАда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида фахрий журналистлар, нашриёт ва матбаа, ахборот-кутубхона соҳасидан узоқ йиллар меҳнат қилган ходимлар, мутасадди органлар раҳбарлари иштирокида “Ўзбекистон матбуотининг янги саҳифалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий журналистикани ривожлантириш, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, журналистларнинг самарали фаолияти учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, медиа соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида самарали ишлар олиб борилаётганини қайд этишди.

Хусусан, Агентлик директори Асаджон Ходжаев ахборот олиш ва ахборотлаштириш, сўз эркинлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари очиқлигини таъминлаш, соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қатор янгиликлар жорий этилгани, имтиёз ва имкониятлар яратилгани борасида сўз юритди:

Айни кунда Ўзбекистонда 2385 дан ортиқ оммавий ахборот воситаси фаолият юритмоқда. Бу рақам 2016 йилга нисбатан медиа тузилмалар 871 тага, ёки 55 фоизга ошганини кўрсатади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, уларнинг 65 фоизи нодавлат ОАВ ҳисобланади. Интернет-нашрлар ҳам жадал ривожланиб, 738 тага етгани эса уларнинг аудиторияси муттасил ортиб бораётганидан дарак беради.


Шунингдек, ЎзЖОКУ ректори Ш.Қудратхўжа, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Х.Салимов, Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори ўринбосари А.Хаджаев, Миллий Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Акрамжон Фозилов ва бошқа кўплаб меҳмонлар ўзбек миллий журналистикасининг ривожланишгача босиб ўтган тарихий йўли ҳақида сўз юритишди, рақамли муҳит тараққиётида миллий журналистика интеграциялашувида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга тўхталишди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, АОКА, ЎзА, МТРК ҳамкорлигида ишлаб чиқилган икки жилдлик “Ўзбек журналистикаси антологияси” ҳамда “Таниқли журналистлар мактаби” туркум китоблар доирасида Ирисмат Абдухолиқов ва Маматқул Ҳазратқулов ижодларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Давра суҳбати жонли мулоқот ва долзарб таклиф-ташаббусларни илгари суриш билан қизғин тарзда бўлиб ўтди.

Агентлик директори А.Ходжаев ҳар бир билдирилган таклиф-мулоҳазалар соҳа ривожида бебаҳо қийматга эгалигини таъкидлаб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда уларни амалга ошириш механизмлари ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини айтди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🔥2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📖 “Ўзбек журналистикаси антологияси” — сўз қадрини улуғлаган, қаламнинг муқаддаслигини англатувчи нодир тўплам.

Икки жилддан иборат китобда 300 га яқин муаллиф ҳақида маълумот бор.

Ўзбек журналистикаси тарихи ва бугунги куни ҳақидаги муҳим манбани тайёрлашда филология фанлари докторлари Насимхон Раҳмонов, Нурбой Жабборов, Ҳалим Саидов, Назира Тошпўлатова, Беруний Алимов, Акбар Нурматов, Амрулло Каримов ҳамда таниқли соҳа фидойилари Карим Баҳриев, Алижон Сафаров иштирок этди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📚“Таниқли журналистлар мактаби” – Сизга ўзбек миллий матбуоти – оммавий ахборот воситалари дарғаларини, журналистика соҳасида кўп йиллар фидойиларча меҳнат қилган сиймоларни таништириб боради.

Бу – китоб туркуми эмас, бу – ҳақиқий ижод мактаби. Бу – шахслар ҳаёти орқали шаклланган ҳаётий сабоқлар, тарих кўзгусидир.

Асарнинг илк қаҳрамонлари сифатида юртимиз журналистикасида ўчмас из қолдирган икки сиймо танланди: Ирисмат Абдухолиқов ва Маматқул Ҳазратқулов.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
5👍3
2025/07/14 13:49:08
Back to Top
HTML Embed Code: