Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатларни ёнингизда олиб юриш шарт эмас!

Жорий йил 1 июлдан Ўзбекистонда рақамли ҳужжатлар тизими расман жорий этилди.

Энди фуқаролар шахсни тасдиқловчи бир қатор ҳужжатларни рақамли кўринишда тақдим этишлари мумкин.


📲 Рақамли ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали кўрсатилади.

✖️ Ҳужжатларнинг рақамли версияларидан фойдаланилганда, уларнинг қоғоздаги кўриниши талаб этилмайди ва давлат муассасаларида қабул қилинади (банк, нотариал идоралар, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб парвоз ва поездларга рўйхатдан ўтиш учун ва ҳоказо).

📱Бунда MyGov иловасини Play Market ёки App Store орқали юклаб олиб, рўйхатдан ўтиш ва “Профилим” бўлимидаги “Электрон ҳужжатларим ва гувоҳномаларим” қисмини танлаш кифоя.

🔴 Батафсил видеода
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥21😍1
Имтиёз ва енгилликлар: ноширлик ва матбаа соҳасида қандай ўзгаришлар кузатилди?

✏️ Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ноширлик ва матбаа соҳасида давлат аралашуви кескин камайиб, қулай ишбилармонлик муҳити яратилди.


⚫️2020 йил 1 июлдан ноширлик фаолиятини лицензиялаш ҳамда матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиблари бекор қилиниб, ваколатли давлат органини хабардор этиш тизими жорий қилинди (маълумот учун: нашриётлар сони 3,5 баробарга ошиб, бугунги кунда 601 тани ташкил этмоқда);

⚫️ 2021 йил 1 январдан ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “Ижод” фондига босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек, босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумлардан 1 фоизли ажратмалар бекор қилинди;

⚫️2022 йил 1 июлдан уч йил муддатга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган матбаа ускуналари ҳамда қоғоз божхона божидан озод этилди;

⚫️2023 йилдан бошлаб тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа муассасаларга 67 нусха китоб маҳсулотларининг мажбурий бепул нусхаларини юбориш амалиёти бекор қилинди (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бундан мустасно);

⚫️2023 йил 1 майдан болалар ва ногиронларга мўлжалланган нашрлар учун ISBN, ISSN ва классификация индекслари учун тўлов 50 фоизга камайтирилди;

⚫️2025-2029 йилларда нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромад фойда солиғидан озод қилинди.

📌 Болалар учун мўлжалланган миллий контентларни ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида ноширлик субъектлари –

✔️болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган нашриётлар 2025 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар:

🔍фойда солиғи тўлашдан озод қилинди;

🔍ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди;

🔍нашриётларга болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан боғлиқ бўлган харажатларини фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилди;

🔍нашриётлар томонидан болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш учун бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғи солиқ ҳисоботлари тақдим этилгандан кейин Давлат бюджетидан уларга тўлиқ миқдорда қайтарилади.

Бу имтиёзлар, ўз навбатида, мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш, ноширлик фаолиятини ривожлантириш ва ёш авлод тафаккурини бойитишда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31👏1
📢 11 июль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: “Cyber University” давлат университети фаолияти, таълим йўналишлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: “Cyber University” давлат университети раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ипотека кредитлари бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Равшана Умарова, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: 2025/2026 ўқув йили учун олий ва касбий таълим муассасалари ҳамда лицейларга қабул жараёнларини ташкил этилиши
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍4
🔝Репост қилиш — ҳақиқатни тушунишга тўсиқ бўлиши мумкин!

Агар сиз интернетдаги ҳар бир хабарни улашишдан олдин унинг ростлиги ҳақида ўйлаб кўрсангиз, ёлғонни фош қилиш қобилиятингиз ошади. Аммо, агар шу пайтда: “Бу хабарни улашсам дўстларим нима деркин?”, “Қанча лайк йиғаман?”, “Мени ҳурмат қилишармикин?” деган саволлар билан овора бўлсангиз — онгингиз чалғийди.


📔 Бу хулоса 2023 йилда “Science Advances” илмий журналида чоп этилган тадқиқотда тасдиқланган. Тадқиқот Стэнфорд университети олимларидан доктор Зив Эпштейн бошчилигида ўтказилган.

💬 3 157 нафар америкалик иштирокчи воқеий ва сохта онлайн сарлавҳаларни баҳолашда қатнашди. Бир гуруҳдан фақат “Ростми?” деб сўралди, иккинчи гуруҳга эса “Ростми?” саволи билан бирга “Шу хабарни улашасизми?”, деб ҳам мурожаат қилинди.

⚠️ Тадқиқот натижаси хулосаси шундай бўлди: репост қилиш ҳақида ўйлаш одамларнинг ёлғонни таний олиш қобилиятини пасайтирди.

📌Чунки улашиш — бу ижтимоий мақсад. Онг остида пайдо бўладиган саволлар эса эътиборни асосий вазифадан — ҳақиқатни англашдан четлатади.


🛎 Фундаментал хулоса: Агар “ҳақиқатни тан олиш” вазифасига “лайк йиғиш” мақсади қўшилса, инсон мияси чалғийди, ва ёлғонга ишониш эҳтимоли ошади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6😍2
📹 YouTube'да AI орқали яратилган видеолардан пул ишлаш чекланмоқда

YouTube 2025 йил 15 июлдан сунъий интеллект яратган видеолар мавжуд контентни монетизация қилишни тўхтатишини эълон қилди. Ушбу дадил сиёсат янгиланиши платформадаги синтетик медиаларнинг ҳақиқийлиги, сифати ва ахлоқий оқибатлари ҳақидаги ўсиб бораётган хавотирларни бартараф этиш учун мўлжалланган.

❗️Генератив сунъий интеллект воситаларининг ривожланиши минимал инсон иштироки билан ишончли видеолар яратишни ҳар қачонгидан ҳам осонлаштирди.

Бу технология ижодкорлик ва қулайликни таъминлаган бўлса-да, сифатсиз, чалғитувчи ёки бутунлай сохта контентнинг кўпайишига олиб келди.

Рекламачилар ва томошабинлар нотўғри маълумотлар, муаллифлик ҳуқуқи бузилиши ва бренд хавфсизлиги хавфлари эҳтимоли ҳақида хавотир билдиришди.


Қандай видеолар монетизацияланмайди?

🔴AI ёрдамида яратилган слайд-шоулар, ҳеч қандай таҳрирсиз қайта-қайта юкланган видеолар.

🔴Фақат сунъий интеллект овози ёки матнни ўқишга асосланган фон контентлар.

🔴"Clickbait" сингари аудиторияни ўзига тортадиган, аммо фойдали маълумот бермайдиган видеолар.
〰️〰️〰️〰️


Қандай видеолар монетизацияда қолади?

Агар видеода инсоннинг шахсий таҳлили, тадқиқоти, янгича ёндашуви бўлса;

AI фақат ёрдамчи восита сифатида фойдаланилган бўлса (масалан, сценарий ёзиш, видео таҳрирга ёрдам бериш);

Видеода тажриба, шахсий фикр, ёки билим беришга қаратилган мазмун бўлса.

❗️Ҳозирча ижодкорлар 2025 йил 15 июлгача контент стратегияларини мослаштириши ва YouTube янги кўрсатмаларига мувофиқлигини таъминлаши мумкин. Рақамли видео экотизими ривожланишда давом этар экан, инновация ва яхлитлик ўртасидаги мувозанат платформа сиёсатининг олдинги сафида қолмоқда.

👍 YouTube’нинг сунъий интеллект яратган видеоларни демонетизация қилиш ҳаракати онлайн контентнинг келажагини шакллантиришдаги муҳим қадамдир, яъни ижодкорлар, реклама берувчилар ва томошабинлар учун ҳақиқийлик, ишонч ва сифатга устуворлик бериш.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4💯3🔥21
🇫🇷 Францияда X (Twitter) платформасига қарши расман тергов бошланди

Париж прокуратураси Илон Маскга тегишли бўлган X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғига нисбатан жиддий жиноий тергов бошлади.

📌Айбловлар жумласига:

🔘Алгоритмни манипуляция қилиш;

🔘Фойдаланувчи маълумотларини ноқонуний йўллар билан йиғиш қайд этилмоқда.

🟠Тергов 2025 йилнинг январь ойида француз депутати Эрик Боторел ва киберхавфсизлик соҳасидаги юқори лавозимли амалдор томонидан берилган шикоятлар асосида олиб борилмоқда.

🐦 Улар X платформаси орқали сиёсий ва ташқи аралашувни рағбатлантирувчи контентнинг атайлаб тарқатилиши мумкинлигини маълум қилишган.

🧑‍✈️Жиноят ишлари доирасида Франциянинг махсус кибержиноят бўлими, полиция ва прокуратура ҳамкорликда ҳаракат қилмоқда.

Ҳозирча Илон Маск шахсан айбланаётгани йўқ, аммо платформа фаолияти хавф остида.

⚠️ Демократик жараёнларга технологик таъсирнинг олдини олиш мақсадида Европа давлатлари бу каби таҳдидларга нисбатан қатъий чоралар кўраётгани қайд этилмоқда.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥32👍1
📢14 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Болалар омбудсманининг ярим йиллик фаолияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Дилноза Юсупова, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ўткир юқумли ичак касалликларини олдини олишда олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Эргашева, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Маҳалла банкирлари фаолияти орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Азизхон Анвархонов, “Асакабанк” АТБ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранди танлови якунлари
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Uzbekistan Airways" АЖ фаолияти, ютуқлари ва долзарб янгиликлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Қизлархон Бегматова, "Uzbekistan Airways" АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
2025/07/13 20:34:08
Back to Top
HTML Embed Code: