Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фахрийларга эҳтиром...., журналистика соҳасида кутилган китоблар тақдимоти..., байрамона кайфият...


📼 Барчаси видеотасвирларда

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5
✍️ АОКАда ёшлар билан мулоқот: имконият ва илҳом манбаи

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида фото ва видео йўналишида ижод қилувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Агентликнинг ёшлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Рауф Садиков, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Махмуд Розиметов, Ўзбекистон нашриёти бош муҳаррири Муҳиддин Омон, АОКА масъул ходимлари Абдумуталлиб Ўктамов ва Ботир Ғафуровлар иштирок этиб, ёшларга АОКА фаолияти, унинг вазифалари ва ваколатлари, медиа соҳасидаги ислоҳотлар ва амалий имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

📌Шунингдек, учрашув доирасида:

🔵Ахборот сиёсати ва давлат идораларининг очиқлик даражаси;
🔵Оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришда ёшларнинг ўрни;
🔵Медиа соҳасида фаолият юритаётган ёшлар учун яратилаётган шароитлар;
🔵Давлат ва нодавлат медиа лойиҳаларда қатнашиш имкониятлари ҳақида тўғридан-тўғри савол-жавоблар ва фикр алмашинуви бўлиб ўтди.

Ёшларнинг давлат идоралари билан очиқ мулоқоти, улар фаолиятини тўғридан тўғри англаш имкониятини беради. Шунингдек, ташаббус билан чиқиш, лойиҳа таклиф этиш, медиа саводхонлик кўникмаларини мустаҳкамлаш учун илғор майдон сифатида хизмат қилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
📢 26 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Янги уй-жойлар харид қилишда "Эскроу" тизимининг аҳамияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Президент, ижод, спорт, ихтисослаштирилган ҳамда ал-Беруний мактабларига ҳужжатлар қабули
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Жўрабек Жангиров, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Зебо Тўхтаева, “Ўзмиллийбанк” АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармонида белгиланган вазифалар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
🖼 “Ўзбекистон матбуоти архив ҳужжатларида” фото-кўргазмаси: мозийни акс эттирган тасвирлар

Бугун Тошкент Фотосуратлар уйида “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги, Тошкент Фотосуратлар уйи, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ҳамкорлигида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан фото кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган 1928-2021 йилларга оид, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги томонидан тақдим этилган Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг ривожланишини акс эттирувчи 150 дан ортиқ фотоҳужжат намойиш этилди.

Шунингдек, даврий нашрлар таҳририятларининг ижодий учрашувлари, босмахоналар фаолияти, интервью ва суҳбатлар, марказий ва ҳудудий, маҳаллий газета, журналлар ҳамда телерадио студияларининг иш жараёнлари, теледастур ва эшиттиришлар тайёрлаш, материаллар устида ишлаш, тасвирга олиш ва овоз ёзиш жараёнлари, ОАВ ходимлари учун ташкил этилган семинарлар, давра суҳбатлари, съезд ўтказилиши, турли мавзуларга бағишланган матбуот анжуманлари акс этган.

Бундан ташқари, телевидения ва радио биринчи сухандонлари, режиссёр ва операторлари, таниқли ва халқ суйган бошловчи ва сухандонлари фаолияти ёритилган.

Маълумот учун: ушбу кўргазма формати ва йўналишига кўра илк бора ташкил этилди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👏4👍3
2025/07/13 17:01:01
Back to Top
HTML Embed Code: