Telegram Web Link
“Энг яхши ахборот хизмати” танлови ғолиблари тақдирланди

Тошкент вилоятининг Олмос дам олиш зонасида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари учун анъанавий “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” V миллий конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни очиб берган АОКА директори Асаджон Ходжаев, сўзининг аввалида, иштирокчиларни яқин кунларда бўлиб ўтган касб байрами билан самимий қутлади.

Бугунги кунда — геосиёсий зиддиятлар, гибрид урушлар ва ахборот орқали таъсир ўтказиш замонида — ахборот хизматлари энди фақат “маълумот тарқатувчи” эмас, балки ахборот фронтидаги асосий кучдир, десам муболаға бўлмайди.

Сунъий интеллект, дипфейклар, фишинг ва фейк хабарлар, дезинформация — буларнинг барчаси ҳар куни фаолиятимизни янада мураккаблаштирмоқда. Шунинг учун ахборот хизматлари нафақат жавоб берувчи эмас, балки олдини олувчи, “ақлли” хавфлар таҳлилчиси сифатида проактив шаклда фаолият олиб бориши ниҳоятда зарур, дея таъкидлади Ходжаев ўз нутқида.


Миллий конференцияда сўзга чиққан Миллий Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Акрамжон Фозилов, “Янги медиа таълим маркази” ННТ директори Беруний Алимов бугунги кунда кенг ислоҳотлар, ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, кенг кўламли тадбирлар самарасида сезиларли ижобий ўзгаришлар, матбуот котибларининг профессионал ва салоҳиятли ўсишлари кузатилаётганини қайд этди.

🏆 Хабар берилганидек, Миллий конференция очилиш маросимида “Энг яхши ахборот хизмати” танлови ҳамда “АОКА спартакиадаси” мусобақалари ғолиблари тақдирланди.

👀 “Энг яхши ахборот хизмати” танловида қуйидагилар ғолиб деб топилди:

📰 Ҳудудий ахборот хизматлари йўналишда:

➡️1-ўрин Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Абдушукурова Мафтунахон Ҳикматилла қизи

➡️2-ўрин Ангор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати Жумаева Гавҳар Тоштемировна

➡️3-ўрин Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Тўраев Тўрабек Эргашевич

➡️4-ўрин Нукус шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати Эльмира Сагалатдинова Шакирбаевна

➡️5-ўрин Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Пардаев Эркин Эгамберди ўғли
〰️〰️〰️〰️〰️

📰 Республика ташкилотлари ва ҳокимликлар ахборот хизматлари йўналишида:

➡️1-ўрин “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев

➡️2-ўрин Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова

➡️3-ўрин Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова

➡️4-ўрин Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев

➡️5-ўрин Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Адамбаев Одилбек Жумабаевич

🎁 Бундан ташқари, волейбол йўналишида жамоавий 3 та гуруҳ, аёллар ва эркаклар ўртасида шахмат-шашка, теннис спорти бўйича 1-,2- ва 3- ўрин ғолиблари тақдирланди, шунингдек, “Энг яхши ахборот хизмати” танлови ғолибларига рағбатлантирувчи пул мукофоти ва диплом, спорт мусобақаси ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

➡️Миллий конференция панел сессия йиғилишларида ўз ишини давом эттирмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг финал босқичида ҳудудий йўналишда 3-ўрин соҳиби Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Тўраев Тўрабекнинг “Медиа-визитка”си

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
👨 Ахборот хизматида ички коммуникация ва хориж ОАВда ташкилот фаолиятини ёритиш тажрибаси

💻 “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида V миллий конференциянинг панел сессиялари бошланди. Сессиянинг биринчи қисмида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Севара Закирова ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳманбаева "Ахборот хизматида ички коммуникацияни институционаллаштириш: корпоратив моделлар ва самарали алоқа усуллари" бўйича тақдимот ўтказишди.

⬇️Тақдимотда –

🔷Корпоратив коммуникация моделлари ва ички ахборот оқими;

🔷Коммуникация тизимида мулоқот каналлари, мунтазам фидбек ва самарали алоқа усуллари;

🔷Лидерлик ва ўзаро ишонч асосидаги ички муҳитни ривожлантириш юзасидан малакавий кўникмалар тақдим этилди.

📈 Туризм қўмитаси матбуот котиби Муниса Асилхўжаева ҳамда Миллий статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов хорижий оммавий ахборот воситаларида ташкилот фаолиятини ёритишда халқаро медиа тажрибалар билан ўртоқлашди.

Унда хорижий ОАВ билан муносабатлар стратегиялари ва трансчегаравий ахборот сиёсати; халқаро ОАВда материал берилиши учун умумий талаб ва стандартлар борасида маълумотлар беришди.

❗️ Панел сессия йиғилиши соҳадаги муҳим ва долзарб мавзуларда давом этмоқда. Бундан ташқари, Миллий конференция доирасида ахборот хизматлари раҳбарлари учун “Янги медиа таълим маркази” НТТ раҳбари Беруний Алимов иштирокида "PR Lab – Ахборот хизматлари устахонаси" – соҳавий ва амалий медиа кўникмалар, инновацион ёндашувларга бағишланган интенсив тренинг ўтказиш кўзда тутилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹“Энг яхши ахборот хизмати” танловининг 1-ўрин ғолиби “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиевнинг 3-босқич шарти бўйича тақдим этган “Медиа-визитка”си

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥32👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг финал босқичида ҳудудий йўналишда 1-ўрин совриндори Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Абдушукурова Мафтунахон фаолиятларидан видеолавҳа

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фейк контент турларини биласизми?

👍 Ўз ишини давом эттираётган V миллий конференция давомида “Янги медиа таълим маркази” НТТ раҳбари Беруний Алимов "Дезинформация ва фейк контент тарқалишининг олдини олишда сунъий интеллект технологияларининг когнитив мониторинги ва алгоритмик таҳлил воситасидаги салоҳиятидан фойдаланиш имкониятлари" мавзусида матбуот котиблари учун тренинг ўтиб берди.

👍 Тақдимотда сунъий интеллектнинг афзалликлари ва камчиликлари, дезинформация, мизинформация, малинформация фарқлари ва таснифи, фейк контент турлари, дезинформация оқимида сунъий интеллектнинг роли, конитив мониторинг, алгоритмик таҳлил моҳияти ҳақида таҳлилий маълумотлар берилди.

👍 Мавзудан келиб чиққан ҳолда ахборот хизматлари фаолиятида енгиллик яратиши мумкин бўлган фойдали сунъий интеллект воситалари тавсия қилинди.

👍 Шу билан бирга, Ўзбекистонда сунъий интеллектни қўлланишнинг технологик имкониятлари таҳлили тақдим этилиб, унинг имкониятларидан оқилона фойдаланиш бўйича амалий таклифлар берилди.

✍️Маълумот учун: Миллий конференция панел сессияларининг иккинчи қисми давом этмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 2- ўрин эгаси Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурованинг “Энг яхши ахборот хизмати” танлови учун тайёрлаган "Медиа визиткаси"

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥6👏3💯1
2025/07/12 15:16:43
Back to Top
HTML Embed Code: