Ибратли дунё
📜Ҳалолликнинг мукофоти ёки 86 йил фақирликка сабр қилган ва Аллоҳ уни бой қилган қария қиссаси
Аллоҳ уни бой қилгунига қадар, саксон олти йил қашшоқликка сабр қилди. У бирор кун ҳам Аллоҳга маъсият билан ризқ талаб қилмади!
(Буюк тарихчи олим, муфассир) Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади: "Маккада, ҳаж мавсумида эдим. Хуросонлик бир кишининг: «Эй ҳожилар жамоаси, эй Макка аҳли, шу ерлик ҳозиру узоқдан (саҳродан) келганлар! Мен ичида минг динор бўлган ҳамёнимни йўқотиб қўйдим. Ким уни менга қайтарса, Аллоҳ уни яхшилик билан мукофотласин ва дўзахдан озод қилсин, ҳисоб кунида эса унга ажру савоб бўлсин», дея нидо қилаётганини кўрдим.
Макка аҳлидан бўлган бир шайх (қария) ўрнидан туриб, унга: «Эй хуросонлик, бизнинг диёримиз аҳволи оғир, ҳаж кунларининг узунлиги маълум, мавсумлари чекланган, касб эшиклари ёпиқ. Эҳтимол бу мол мўмин, фақир ва кекса бир чолнинг қўлига тушгандир. У сиздан бир ваъда умид қилмоқда. Агар мол қайтарилса, унга арзимас бир нарса, ҳалол мол беринг...», деди.
Хуросонлик: «Унинг мукофоти қанча бўлади? Қанча сўрайди?» деди.
Кекса чол: «У ўндан бирини - юз динор, мингнинг ўндан бирини сўрайди», деди.
Хуросонлик рози бўлмади ва: «Ундай қилмайман, лекин унинг ишини Аллоҳга топшираман ва Унга йўлиқадиган кунимиз (қиёматда)да у одамнинг устидан шикоят қиламан. Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл! У бизга етарлидир ва у қандай ҳам яхши вакилдир», деди.
Ибн Жарир Табарий айтади: «Кўнглимга, бу шайх фақир одам бўлиб, динорлар ҳамёнини топган ва арзимас бир бўлакка умид қилган”, деган ўй келди.
Мен уйига қайтгунча унга эргашиб бордим. Ўйлаганимдек бўлди.
Унинг хотинига: «Эй Лабоба!» деб нидо қилганини эшитдим. У: «Лаббай, эй Абу Ғиёс!», деди. Қария: «Динорлар соҳиби (йўқолган молига) чорлаб нидо қилаётганини топдим, лекин у топган одамга ҳеч нарса бермоқчи эмас. Мен унга: «Бизга ундан юз динор бер», дедим, у эса бош тортди ва ишини Аллоҳга топширди. Нима қилай, ё Лабоба? Мен уни қайтаришим керак. Мен Роббимдан қўрқаман, гуноҳимни икки баробар қилишидан қўрқаман».
Хотини унга деди: «Эй эр, биз эллик йилдан бери сен билан бирга қашшоқлик азобини тортяпмиз. Сенинг тўрт қизинг, икки синглинг, мен ва онам бор, сен тўққизинчимиз. Бизнинг на қўйимиз, на ўтлоғимиз бор. Молнинг ҳаммасини ол, бизни тўйдир, чунки биз очмиз. Бизга кийим-бош ол, чунки сен бизнинг аҳволимизни яхшироқ биласан.
Шоядки, Аллоҳ сенга бундан кейин бойлик берса ва аҳлингни тўйдирганингдан сўнг унга молни қайтиб берарсан, ёки мулклар Молик(Аллоҳ)ники бўладиган (қиёмат) Кунида Аллоҳ қарзингни адо қилар».
Қария унга: «Эй Лабоба, ёшим саксон олтига етганида ҳаром ейманми,? Қашшоқлигимга шунча сабр қилганимдан сўнг энди жисмимни (дўзахда) оловда куйдираманми? Қабримга яқин турганимда Қаҳҳор Зотнинг ғазабига лойиқ бўламанми? Йўқ, Аллоҳга қасамки, бундай қилмайман», деди.
Ибн Жарир Табарий айтади: «Мен у ва хотинининг ҳолидан ажабланиб, қайтиб кетдим. Эртаси куни кундузи айнан ўша вақтда, динорлар соҳибининг кечагидек нидо қилаётганини эшитдим.
Кекса чол ўрнидан туриб, унга деди: «Эй хуросонлик, кеча сенга айтдим ва насиҳат қилдим. Аллоҳга қасамки, бизнинг юртимиз экин ва чорваси оз. Молни топган кишига бирор нарса бериб, шариатга хилоф қилмаслиги учун сахийлик қил. Мен сенга топган кишига юз динор беришингни айтдим, сен эса бош тортдинг. Агар молинг Аллоҳдан қўрқадиган бир кишининг қўлига тушса, юз динор ўрнига ўн диноргина бермайсанми? Бу улар учун сатр, ҳимоя, етарлилик ва омонат бўлади».
Хуросонлик: «Ундай қилмайман, молимни Аллоҳда ҳисоблайман ва (қиёматда) Унга йўлиққан кунимизда у одамнинг устидан шикоят қиламан. У бизга етарлидир ва у қандай ҳам яхши вакилдир», деди.
(давоми бор..)
@arabicuz

❤57😢17👍11🔥3😱2🤩1
  (давоми)
Кейинги кун бўлди ва динорлар соҳиби яна айнан ўша чақириқни, эълонни қилди. Кекса чол ўрнидан туриб, унга деди: «Эй хуросонлик, ўтган кундан олдин топганга юз динор бер дедим, сен бош тортдинг. Кейин ўн динор дедим, сен бош тортдинг. Унда топган кишига бир диноргина бермайсанми? Унинг ярмисига ўзига керакли меш сотиб олади, қолган ярмисига эса соғадиган қўй сотиб олади. Шунда у одамларга сув беради ва касб қилади, болаларини тўйдиради ва савоб умид қилади».
Хуросонлик: «Ундай қилмайман, лекин унинг ишини Аллоҳга ҳавола қиламан ва учрашган кунимизда Роббига шикоят қиламан. Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил», деди.
Кекса чол уни тортди ва унга: «Кел, эй киши, динорларингни ол ва мени тунлари ухлашга қўй. Бу молни топганимдан бери менга тинчлик йўқ», деди.
Ибн Жарир айтади: «У динорлар соҳиби билан бирга кетди, мен ҳам уларга эргашдим. Чол уйига кириб, ерни кавлаб, динорларни чиқарди ва: «Молингни ол, Аллоҳдан мени афв этишини ва Ўз фазлидан ризқ беришини сўрайман», деди.
Хуросонлик уни олди ва чиқиб кетмоқчи бўлди. Ҳовли эшигига етганида,шундай деди: «Эй шайх, отам раҳматли вафот этаётиб менга уч минг динор қолдирди ва: «Унинг учдан бирини чиқариб, ўзинг энг ҳақли деб билган одамга тақсимла», деди. Мен уни кимга сарфлашни билиш учун шу ҳамёнга боғлаб қўйган эдим. Аллоҳга қасамки, Хуросондан бу ергача келганимдан бери, сендан кўра бунга лойиқроқ одамни учратмадим, кўрмадим.
Уни ол, Аллоҳ сенга уни баракали қилсин ва омонат(га риоя қилган)инг ҳамда фақирлигингга сабринг учун яхшилик билан мукофотласин», деди.
Сўнгра кетди ва динорларни қолдирди. Шайх ўрнидан туриб, йиғлади ва: «Аллоҳ ушбу мол-мулк соҳибини қабрида раҳм қилсин ва ўғлига барака берсин», дея дуо қилди.
  🟢  Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир». Талоқ сураси, 2,3 – оятлар 
«Жамҳаратул ажзааил ҳадисия” асаридан.
@arabicuz
Кейинги кун бўлди ва динорлар соҳиби яна айнан ўша чақириқни, эълонни қилди. Кекса чол ўрнидан туриб, унга деди: «Эй хуросонлик, ўтган кундан олдин топганга юз динор бер дедим, сен бош тортдинг. Кейин ўн динор дедим, сен бош тортдинг. Унда топган кишига бир диноргина бермайсанми? Унинг ярмисига ўзига керакли меш сотиб олади, қолган ярмисига эса соғадиган қўй сотиб олади. Шунда у одамларга сув беради ва касб қилади, болаларини тўйдиради ва савоб умид қилади».
Хуросонлик: «Ундай қилмайман, лекин унинг ишини Аллоҳга ҳавола қиламан ва учрашган кунимизда Роббига шикоят қиламан. Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил», деди.
Кекса чол уни тортди ва унга: «Кел, эй киши, динорларингни ол ва мени тунлари ухлашга қўй. Бу молни топганимдан бери менга тинчлик йўқ», деди.
Ибн Жарир айтади: «У динорлар соҳиби билан бирга кетди, мен ҳам уларга эргашдим. Чол уйига кириб, ерни кавлаб, динорларни чиқарди ва: «Молингни ол, Аллоҳдан мени афв этишини ва Ўз фазлидан ризқ беришини сўрайман», деди.
Хуросонлик уни олди ва чиқиб кетмоқчи бўлди. Ҳовли эшигига етганида,шундай деди: «Эй шайх, отам раҳматли вафот этаётиб менга уч минг динор қолдирди ва: «Унинг учдан бирини чиқариб, ўзинг энг ҳақли деб билган одамга тақсимла», деди. Мен уни кимга сарфлашни билиш учун шу ҳамёнга боғлаб қўйган эдим. Аллоҳга қасамки, Хуросондан бу ергача келганимдан бери, сендан кўра бунга лойиқроқ одамни учратмадим, кўрмадим.
Уни ол, Аллоҳ сенга уни баракали қилсин ва омонат(га риоя қилган)инг ҳамда фақирлигингга сабринг учун яхшилик билан мукофотласин», деди.
Сўнгра кетди ва динорларни қолдирди. Шайх ўрнидан туриб, йиғлади ва: «Аллоҳ ушбу мол-мулк соҳибини қабрида раҳм қилсин ва ўғлига барака берсин», дея дуо қилди.
«Жамҳаратул ажзааил ҳадисия” асаридан.
@arabicuz
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  ❤98😢57👍27🔥5🤩2😱1
  13230. Ибн Муборакка ўлим ҳозир бўлганида кўзини очди, кулди ва: “Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!”, деди. (Соффаат сураси, 61 – оят).
Ибн Асокирнинг “Тарихи Димашқ” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

😢118❤55👍14🔥4🤩4
  13231. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангизга мусибат етса, бас, менга етган мусибатни эсласин. Чунки у (менинг ўлимим) мусибатларнинг энг улканидир», дедилар.
Ибн Можа, Доримий ва Байҳақийлар ривоят қилган.
Изоҳ: Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топишлари билан само билан ер орасидаги алоқа узилди. Авваллари бирор муаммога дуч келинса Жаброил алайҳиссалом тушишлари кутилар эди. Вафот топишлари билан алоқалар тўхтаган. Шу узилиш мусибати олдида ҳар қандай мусибат кичик бўлиб қолади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ибн Можа, Доримий ва Байҳақийлар ривоят қилган.
Изоҳ: Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топишлари билан само билан ер орасидаги алоқа узилди. Авваллари бирор муаммога дуч келинса Жаброил алайҳиссалом тушишлари кутилар эди. Вафот топишлари билан алоқалар тўхтаган. Шу узилиш мусибати олдида ҳар қандай мусибат кичик бўлиб қолади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢184❤48👍12🔥3😱2
  13232. “Одамлардан Аллоҳга бир томонлама ибодат қиладиганлари ҳам бор”, Ҳаж сураси, 11 – оят
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Одамларнинг Аллоҳга бир ёқлама ибодат қиладигани ҳам бор: Киши Мадинага келар эди. Агар хотини ўғил туғса ва бияси қулунласа, «Бу яхши дин экан», дер эди. Агар хотини туғмаса ва бияси қулунламаса, «Бу ёмон дин экан», дер эди».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Одамларнинг Аллоҳга бир ёқлама ибодат қиладигани ҳам бор: Киши Мадинага келар эди. Агар хотини ўғил туғса ва бияси қулунласа, «Бу яхши дин экан», дер эди. Агар хотини туғмаса ва бияси қулунламаса, «Бу ёмон дин экан», дер эди».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢101❤32😱6👍4🔥3
  Эълон
📚  «Саодатга етакловчи ҳикматлар» китобининг 1,2,3 ва 4 тўпламлари сотувда
Ушбу китобларда турли мавзудаги ҳикматлар, ривоятлар, дуо, зикр ва саловотлар жой олган.
Муаллиф: Анвар Аҳмад
Нашриёт: «Sano-standart»
Сана: 2025 йил.
📱Китобларни сотиб олиш учун
@kitoblarda_admin ёки
932967766 рақамига боғланишингиз мумкин.
@arabicuz
Ушбу китобларда турли мавзудаги ҳикматлар, ривоятлар, дуо, зикр ва саловотлар жой олган.
Муаллиф: Анвар Аҳмад
Нашриёт: «Sano-standart»
Сана: 2025 йил.
📱Китобларни сотиб олиш учун
@kitoblarda_admin ёки
932967766 рақамига боғланишингиз мумкин.
@arabicuz
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍49❤22🔥9🤩2
  13233. Нафл ибодатларни муҳофаза қилинглар! Чунки улар бузилса, шайтон фарз ибодатларга кириб боради ва уларда сизни заифлаштиради.
“Саҳиҳи Бухорийнинг шарҳи”дан
Нафл ибодатлар (ихтиёрий намозлар, рўзалар ва бошқалар) фарз ибодатлар (беш вақт намоз, Рамазон рўзаси кабилар) учун ҳимоячи ва қўрғон вазифасини ўтайди. Агар банда нафлларни тарк қилса, бу ҳимоя бузилади ва шайтон фарз ибодатларга кириб бориб, ундаги хушуъ ва ихлосни камайтиришга ҳаракат қилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
“Саҳиҳи Бухорийнинг шарҳи”дан
Нафл ибодатлар (ихтиёрий намозлар, рўзалар ва бошқалар) фарз ибодатлар (беш вақт намоз, Рамазон рўзаси кабилар) учун ҳимоячи ва қўрғон вазифасини ўтайди. Агар банда нафлларни тарк қилса, бу ҳимоя бузилади ва шайтон фарз ибодатларга кириб бориб, ундаги хушуъ ва ихлосни камайтиришга ҳаракат қилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢104❤31👍16🔥5😱4
  13234. Ибн Аббос розиялллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, у зот айтади: “Аёлим мен учун безаниб, зийнатланганини яхши кўрганимдек, мен ҳам унинг учун ўзимга қарашни яхши кўраман”, деди. Аллоҳ таоло айтади: “Ва уларнинг бурчлари муқобилида маъруф ила ҳақлари ҳам бордир”, Бақара сураси, 228 – оят.
Байҳақий “Сунани Кубро”да, ибн Абу Шайба “Мусаннаф”ида ривоят қилганлар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Байҳақий “Сунани Кубро”да, ибн Абу Шайба “Мусаннаф”ида ривоят қилганлар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤96👍27🔥13🤩5😢2
  13235. Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «...Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга худди ўшани қилганнинг ажридек ажр бордир», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤99👍32🤩9😢4
  Эслатма
📜Дунё сени Қуръон ўқиш ва тадаббурга ажратилган саноқли дақиқалардан иборат вирдингдан чалғитишига йўл қўйма!
Қуръон оятлари қалбингга ҳаёт беради ва дунёнинг ҳақирлигию охират мукофотининг улуғлигини кўрсатиб беради.
Шунинг учун ўзингга зулм қилиб, уни Ваҳий нуридан маҳрум қилма.. Унга қарши эмас, балки ёрдамчи бўл..
Бу ишда Аллоҳдан ёрдам сўра ва ожизлик қилма!

❤137😢63👍15🔥13🤩2😱1
  13236. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз биродарининг кўзидаги чангни (кичик айбни) кўради, лекин ўз кўзидаги йирик чўпни (катта айбни) унутади», дедилар.
Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Абу Нуаймлар ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Абу Нуаймлар ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢123👍35❤26🔥3😱2
  13238. Ким уламоларни ерга урса (хушламаса), унинг охирати кетади.
Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ “Сияру аъламин нубало”дан.
🟢 Юқорида "Ким уламоларни ерга урса (хушламаса)" жумласида "истихфоф" (الاستخفاف) сўзи қўлланган ва бу сўз араб тилида қуйидаги маъноларни англатади:
Қадрсизлаш: Бирор нарсани енгил санаш, аҳамиятсиз деб билиш.
Менсимаслик: Ҳурматсизлик қилиш, паст назар билан қараш.
Камситиш: Уларнинг илмини, мартабасини ёки шахсиятини оёқости қилиш.
Уламоларга нисбатан "истихфоф": Бу уламоларни илмлари ва тақволарини ҳурматга лойиқ кўрмаслик, уларнинг насиҳатларини беписандлик билан рад этиш, уларни ғийбат қилиш ёки уларни масхара қилиш орқали бўлади.
🟢 "Охирати кетади" (ذهبَتْ آخِرَتُهُ) ибораси энг оғир қисмидир. Бу қуйидагиларни англатиши мумкин:
Имонсиз кетиш хавфи: Бу гуноҳнинг улканлиги шунчаликки, инсонни имон билан дунёдан ўтиш бахтидан маҳрум қилиши мумкин.
Катта азобга дучор бўлиш: Охиратда Аллоҳ ҳузурида уламоларга нисбатан ҳурматсизликнинг жиддий жазосини тортиш.
Ҳидоятдан маҳрум бўлиш: Уламоларни ҳурмат қилмаган одам ҳидоят манбасидан юз ўгиргани учун дунёда ҳам тўғри йўлдан адашади ва бу адашиш охиратига салбий таъсир кўрсатади.
Ушбу ҳикмат мўминларни динни етказувчи солиҳ уламоларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан қарашга, уларнинг қадрини билишга чақиради, чунки уларни менсимаслик энг катта хавф - охират азобига дучор бўлишга олиб келади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ “Сияру аъламин нубало”дан.
Қадрсизлаш: Бирор нарсани енгил санаш, аҳамиятсиз деб билиш.
Менсимаслик: Ҳурматсизлик қилиш, паст назар билан қараш.
Камситиш: Уларнинг илмини, мартабасини ёки шахсиятини оёқости қилиш.
Уламоларга нисбатан "истихфоф": Бу уламоларни илмлари ва тақволарини ҳурматга лойиқ кўрмаслик, уларнинг насиҳатларини беписандлик билан рад этиш, уларни ғийбат қилиш ёки уларни масхара қилиш орқали бўлади.
Имонсиз кетиш хавфи: Бу гуноҳнинг улканлиги шунчаликки, инсонни имон билан дунёдан ўтиш бахтидан маҳрум қилиши мумкин.
Катта азобга дучор бўлиш: Охиратда Аллоҳ ҳузурида уламоларга нисбатан ҳурматсизликнинг жиддий жазосини тортиш.
Ҳидоятдан маҳрум бўлиш: Уламоларни ҳурмат қилмаган одам ҳидоят манбасидан юз ўгиргани учун дунёда ҳам тўғри йўлдан адашади ва бу адашиш охиратига салбий таъсир кўрсатади.
Ушбу ҳикмат мўминларни динни етказувчи солиҳ уламоларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан қарашга, уларнинг қадрини билишга чақиради, чунки уларни менсимаслик энг катта хавф - охират азобига дучор бўлишга олиб келади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  ❤72👍32😢25🔥7😱4
  13240. Ҳар бир асрнинг ўз жоҳилияти бўлган. Бугун эса биз барча асрларнинг жоҳилиятини жамламоқдамиз.
Изоҳ: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар қилиб юборилишларидан олдинги Арабистон яриморолида ҳукм сурган давр ва ҳолатга жоҳилият даври дейилган. Яна бир маъноси, жоҳилият - бу Аллоҳ томонидан юборилган илм ва ҳидоят ўрнига, билимсизлик, ширк, зулм, асабийлик ва ахлоқсизлик ҳукмронлик қилган ҳар қандай замон, макон ёки ҳолатни англатади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Изоҳ: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар қилиб юборилишларидан олдинги Арабистон яриморолида ҳукм сурган давр ва ҳолатга жоҳилият даври дейилган. Яна бир маъноси, жоҳилият - бу Аллоҳ томонидан юборилган илм ва ҳидоят ўрнига, билимсизлик, ширк, зулм, асабийлик ва ахлоқсизлик ҳукмронлик қилган ҳар қандай замон, макон ёки ҳолатни англатади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢116👍23❤19🔥7😱7🤩2
  Жума фазилатли кун
📜Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Одам шу куни яратилди, шу куни қабз қилинди. (Сурга) пуфлаш шу кунидир. Қаттиқ қичқириқ шу кунидир.
Бу кунда менга салавотни кўп айтинглар, чунки салавотларингиз менга намоён қилинади», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, сиз йўқ бўлиб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга намоён қилинади?» дейишди.
У зот: «Аллоҳ азза ва жалла ерга анбиёларнинг жасадини ҳаром қилган», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
🟢 Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалаа саййидина Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи васаҳбиҳи ажмаъийн!

  ❤75😢36👍14🤩4