Telegram Web Link
Ваъда

📜 Албатта, нафси маъсият, гуноҳларни хоҳлаган, сўнгра уларни Аллоҳ учун тарк қилган кишилар "...ана ўшалар Аллоҳ қалбларини тақво учун имтиҳон қилган зотлардир. Уларга мағфират ва буюк ажр бор", деди. (Ҳужурот сураси, 3-оят).

"Фавоид" асаридан.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
111😢56👍25🔥3🤩3
13182. Жаннат аҳли шаҳватларини шариат кўрсатмаларига кўра жиловладилар. Мукофот қуйидагича бўлди: “Сизга у (жаннат)да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир...”, Фуссилат сураси, 31 – оят.

Дўзах аҳли шаҳватларини эркинлик бериб, бўш қўйишди ва натижа қуйидагича бўлди: “Ва улар билан ўзлари иштаҳа қилган нарсанинг ораси тўсилди”, Сабаъ сураси, 54 – оят.

Чуқур ўйлаб кўринг!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢11140👍16🔥5😱4
Ҳимоя

📜Болаларингиз уйдан чиқаётганларида, бошларини ўнг қўлингиз билан силанг ва: "Фаллоҳу хойрун ҳаафизо ва ҳува арҳамур роҳимийн"ни ўқиб қўйинг. Токи улар (уйга қайтгунларига қадар) Аллоҳнинг ҳимояси ва иноятида бўлсинлар.

🟢Маъноси: "Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофаза қилувчи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг раҳмлисидир», Юсуф сураси, 64-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
121👍43😢16🤩5🔥3
13183. Ҳар бир яхшиликнинг асоси тавфиқдир. Тавфиқ эса банданинг эмас, Аллоҳнинг қўлидадир. Унинг калити дуо, (Аллоҳга) муҳтожликни изҳор қилиш, умид ва қўрқув билан Унга сидқ билан юзланиш биландир.
Қачонки бандага ушбу калит ато этилса, унга эшикнинг очилиши ирода қилинган бўлади. Қачонки йўлдан буриб юборилса, яхшилик эшиги ёпиқлигича қолади.

“Фавоид”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
97😢53🔥7👍5😱1
Жаноза

📜 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга жаноза ўқиб, шундай дедилар: «Аллоҳуммағфир лиҳаййинаа ва маййитинаа ва соғийринаа ва кабийринаа ва закаринаа ва унсаанаа ва шааҳидинаа ва ғооибинаа. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу миннаа фа аҳйиҳии ъалал иймаан ва ман таваффайтаҳу миннаа фатаваффаҳу ъалал ислаам. Аллоҳумма, лаа туҳримнаа ажроҳу, ва лаа тузилланаа баъдаҳу».

* Маъноси: «Аллоҳим, тиригимизу ўлигимизни, кичигимизу каттамизни, эркагу аёлимизни, шоҳидимизу ғойибимизни мағфират қилгин.
Аллоҳим, биздан кимни яшатсанг, иймонда яшатгин, биздан кимни вафот қилдирсанг, Исломда вафот қилдиргин.
Аллоҳим, бизни унинг ажридан маҳрум қилмагин ва ундан кейин бизни адаштириб қўймагин».

Абу Довуд ва ибн Можа ривояти
.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | YoutubeЖ
89😢57👍15🔥1
13184. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бизга қарши қурол кўтарса, биздан эмас!» дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢6446🔥18👍15
Қуръон

📜 Имом Қуртубий ўз тафсирида имом Лайс раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб айтади: "Раҳмат ҳеч кимга Қуръон тингловчи инсонга етганидек тез етмайди. Бунга Аллоҳ таолонинг: “Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз”, деган сўзи далилдир . (Аъроф сураси, 204 – оят) Оятдаги “шояд” сўзи Аллоҳ томонидан вожибликни англатади".

🟢Мен айтаман: Бу (Қуръонга) қулоқ солувчи, тингловчи ҳақида экан. У ҳолда, тиловат қилувчи, ўқувчининг ҳоли қандай бўлар экан?!
Ёд олган қори, ҳофизнинг ҳоли-чи, у қандай бўлар экан?!
(Унинг маънолари устида) тафаккур қилувчининг ҳоли қандай бўлар экан?!
(Уни таълим бериб ўргатувчи) муаллимнинг ҳоли қандай бўлар экан?!
(Ундаги амр ва қайтариқларга) амал қилувчининг ҳоли қандай бўлар экан?!

" Улар Аллоҳнинг ҳузурида турли даражалар(да)дир", Оли Имрон сураси, 163-оят.
Аллоҳим! Бизни аҳлинг ва хосларинг бўлган Қуръон аҳлидан қил!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
100😢59👍16🔥3🤩1
13185. Никоҳ - ризқ очқичларидан биридир

Аллоҳ таоло айтади: “Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир”, Нур сураси, 32 – оят.

🟢Изоҳ: Ушбу ояти каримадаги хитоб ота-она, хожа ва мусулмон ишбошиларга қаратилган бўлиб, уларга ўз қарамоғидаги ўғил-қизлари, қулу чўрилари ва ёрдамга муҳтож ёру биродарларини никоҳлаб қўйишга бош-қош бўлиш амр этилмоқда.
Мусулмон кишининг фақат ўзи никоҳда бўлиши билан кифояланиб қолмай, бошқа мусулмон биродарларининг ҳам никоҳли бўлишлари учун ҳисса қўшиши лозимлиги шундан олинган. Шу боис мусулмонлар оиласиз юрган эркак ва аёлларга никоҳли бўлишни тарғиб қиладилар.
Шу боис улар ўғил-қизларини, яқин кишиларини уйлаб-жойлаб қўйиш учун бутун имкониятларини ишга соладилар. Ва ниҳоят, шу боис мусулмонлар ҳамиша никоҳ ишида қийналиб қолган дийн қардошларидан ёрдамларини аямайдилар.
Никоҳ масаласи ўта нозик масала бўлиб, бу ояти каримада фақир-фуқаро бўлиш, камбағаллик никоҳдан қочишга сабаб бўлмаслигига ҳам алоҳида ишора келмоқда. Бинобарин, бундан баъзи кишиларнинг «қўли калталик»ни баҳона қилиб, никоҳни ортга суришлари мусулмончилик одобларига тўғри келмаслиги тушунилади.
Дарҳақиқат, эътибор берадиган бўлсак, кўпчиликнинг авваллари бепарво юрган бўлса ҳам, оила қургач, жиддий ҳаракатга тушиб, иқтисодий аҳволларини яхшилаб олганларини кўрамиз.
("Ҳадис ва ҳаёт"дан)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
128😢23🔥22👍17🤩6
13186. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах шаҳватлар билан ўралган, жаннат эса (нафсга) ёқмайдиган нарсалар билан ўралган», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Имом Нававий “Шарҳин Нававий ъала Муслим”да айтадилар: «Нафсга ёқмайдиган нарсалар» бу инсоннинг ибодатда тиришиши, унда бардавом бўлиши, унинг машаққатларига сабр қилиши, ғазабни ютиши, кечиримли ва ҳалим бўлиши, ёмонликка яхшилик билан жавоб бериши, гуноҳлардан ва шаҳватлардан ўзини тийиши каби амаллардир.
«Нафсий шаҳватлар» эса дўзах билан ўралган бўлиб, зоҳиран улар ҳаром бўлган шаҳватлардир, масалан, хамр ичиш, зино қилиш, бегона аёлга қараш, ғийбат қилиш, кўнгилочар ўйин-кулгулар билан машғул бўлиш ва шу кабилар.
Ҳалол бўлган шаҳватлар бунга кирмайди, лекин улардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш кароҳиятга олиб келиши, ҳаромга сабаб бўлиши, қалбни қотириши, тоатдан тўсиши ёки дунё топишга ҳаддан зиёд берилишга олиб бориши мумкин.


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook
😢8160👍16😱5🔥2
13187. Хаттоб ибн Муълий Маҳзумий Қураший ўғлига насиҳат қилиб деди: “Эй болажоним, албатта кишининг аёли унинг сокинлиги, хотиржамлиги бўлади. Ундан айро ҳолда ҳаёти дуруст бўлмайди. Агар никоҳга киришмоқчи бўлсанг, (келин бўлажак) аёлнинг илдизи (насли, қариндош-уруғи)ни суриштир. Албатта покиза илдизлардан ширин мевалар униб-ўсади”.

“Ровзатул ъуқало” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
150👍58😢26🔥8🤩3
13188. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ: “Тажрибада кўрилган иш шулки, ибодат баданни фаол ва юмшоқ қилади. Уйқу эса баданни танбал ва суст қилади” , деди.

“Ал бидоя ван ниҳоя” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
98😢55👍27🔥16😱5
Қалб иллати

📜"Ёки улар Роббингнинг раҳматини тақсимлайдиларми?", Зухруф сураси, 32-оят.

Йўқ, Аллоҳга қасамки, ундай эмас (яъни, агар Аллоҳ сизга бирор нарсани ато этмоқчи бўлса, ҳеч ким тўсқинлик қилолмайди).
Сиз ҳақингиздаги ҳасадгўйларнинг гапларидан ташвишланманг. Чунки Аллоҳ сизга (Ўз фазли ила ризқ ёки раҳмат) беришдан олдин асло улар билан маслаҳатлашмайди.
Аллоҳдан бўлган раҳматлар ва ризқлар (у ҳасадчи инсонлар буни асло исташмасада) уларнинг хоҳишига зид равишда сизга келаверади.

🟢«Ҳасад» сўзи луғатда «арчиш» ва «шилиш» маъноларини билдиради. Чунки, ҳасад қалбни арчади ва шилади. Уламолар, ҳасад бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетиб, ҳасадчига етиб келишини қаттиқ хоҳлашдир, дейдилар.
Оятда келади: «Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми?», Нисо сураси, 54-оят.
Бошқа оятда: "Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан», деб айт», дейилади. Фалақ сураси, 5-оят.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
71👍30😢14🔥2😱1
13189. Умрнинг баракаси

Тожуддин Субкий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Нақл билан иттифоқ қилинганки, имом Шофеий роҳимаҳуллоҳнинг умрида бир қанча ажойиб нарсалар содир бўлди. Унинг ёзиб қолдирган асарлари, ҳар куни тадаббур билан ўқиб бир марта Қуръон хатм қилиши, Рамазонда эса ҳар кеча-кундузда икки марта хатм қилиши, дарслар, фатволар, зикр ва фикр билан машғуллиги, турли касаллик ва оғриқлари билан машғуллиги. У зотда доим иккита ва ундан кўпроқ касаллик бўларди. Балки у зотда ўттизта касаллик жам бўлганди.
Имомул Ҳарамайн Абулмаолий Жувайний раҳимаҳуллоҳ ҳақида ҳам у зотнинг умрини тасниф қилган асарларига тақсимлаб ҳисобласа, яна доим талабаларга дарс ўқитиши, зикр мажлисларида ўтган вақтларини қўшса, ҳисобга тўғри келмайди.
Шунингдек, раббоний имом Муҳиддин Нававий раҳимаҳуллоҳнинг кечирган умрини тасниф қилган асарларига бўлиб чиқса, уларни шундай кўчириб чиққанда ҳам етмаган бўларди. Яна бошқа ибодат, амалларини қўшмаса шундай.
Имом Волид раҳимаҳуллоҳнинг ҳам ёзган, тасниф қилган асарлари, нақл қилган фойдали илмлари, ёзган фатволари, ўқиган Қуръонлари ва рўбаро келган синовлари билан ҳисобланса, умри уларнинг учдан бирига тенг келмаган, қопламаган бўларди.
Уларга бу хусусда барака ато этган, уларни тарқатган Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир!

“Табақот Шофеъиял кубро” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
109😢56👍12🔥8🤩3
Биродарлик

📜Тобеин Муҳаммад ибн Мункадирдан: "Дунёдан сизга нима (кўпроқ) ёқди?", дейилди. У зот: "Мўминни хурсанд қилиш", деди.

Ибн Абу Дунёнинг "Қозоул ҳаваижи" асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
125👍40😢28🤩7🔥3
13190. Инсоннинг салобати ва куч-қудрати қай даражага етган бўлмасин, у ҳамиша яхши кўрган кишисининг сўзи ва дўстининг чорловидан беҳожат бўлмайди (яъни, унга доим эҳиёжи бўлади).
Мана, имом Шофеийдек қадри улуғ зот, дўстига қарата: «Мендан ғофил бўлма, (ташлаб қўйма) мен қайғудаман», деган эдилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
114😢64👍21🔥7😱4🤩2
13191. Абу Молик отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир одам келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Роббимдан сўраганимда нима деб айтай?» деганида у зотнинг «Аллоҳуммағфирлии, варҳамнии, ваъаафинии, варзуқнии, дегин», деганларини эшитганман. У зот шундай деб, бошмалдоқдан бошқа бармоқларини бирлаштирдилар ва «Булар (яъни бу сўзлар) сенга дунё ва охиратингни жамлайди», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

🟢Изоҳ: Абу Молик Ашжаъий отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Бир киши Исломни қабул қилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намозни ўргатар, сўнг унга ушбу «Аллоҳуммағфирлии, варҳамнии, ваҳдинии, ваъаафинии, варзуқнии» калималарини айтиб дуо қилишни буюрар эдилар». Имом Муслим ривояти.

* Маъноси: «Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени ҳидоят қил, мени афв қил, мени ризқлантир».


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
123👍37😢18🔥2🤩1
13192. Аллоҳ таоло: “Ва Нуҳга ваҳий қилдикки: «Қавмингдан иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас...”, деди. Иш тугади, лекин шунга қарамасдан у(Нуҳ): “«Эй ўғлим, биз билан бирга мингин, кофирлар билан бирга бўлмагин!» – дея нидо қилди”. (Ҳуд сураси, 36 ва 42 оятлар)

Аллоҳ таоло Мусонинг онасига: “...Биз, албатта, уни сенга қайтарувчимиз...”, дея ваъда қилди, шунда ҳам она: “...у (Мусо)нинг опасига: «Изидан бор», – деди”, яъни, унинг изидан кузатиб боргин, деди. (Қосос сураси, 7 ва 11 – оятлар).

Ота-оналардаги безовталик (фарзандига қайғуриш) доимийдир...


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
116😢63👍10🔥10🤩3
13193. Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: “Қалбдаги ихлоснинг ҳиди тоза бухур (хушбўйлик)нинг ҳидига ўхшайди. Уни қанчалик кийим билан беркитсанг, шунчалик унинг атри тарқалиб, атрофга буткул ўзига хослик бағишлайди.
Риёнинг ҳиди эса, ўтиннинг тутуни ҳидига ўхшайди. У осмонга кўтарилиб, сўнгра йўқ бўлиб кетади ва унинг фақат ёқимсиз ҳиди қолади”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
82😢37👍14🔥6😱2
13194. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир”, Зориёт сураси, 15 – оят.

Албатта, “тақводор” сўзи бу шариатда ўзини дунё ва охират зараридан сақлайдиган кишига нисбат берилади. Унинг уч даражаси бор:

​Биринчиси: Ширкдан пок бўлиш билан абадий азобдан сақланиш.

​Иккинчиси: Гуноҳ бўладиган барча нарсадан четланиш.

​Учинчиси: Ўзининг сиррини (қалбини) Ҳақдан машғул қиладиган ҳар қандай нарсадан поклаш ва Унга бутунлай юзланиш.

Ким тақво қилса, жаннатга киради ва унинг неъматларидан баҳраманд бўлади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
85😢43👍12🔥2🤩2
Улуғ сура

📜Фотиҳа сурасини кўп-кўп такрорлаб (ўқиб) юринглар. Чунки у илм, тиловат, зикр, дуо, руқя ва (турли зарарлардан ҳимоя) қўрғондир.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

🟢Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Қуръоннинг бари шифодир, Фотиҳа сураси ундаги энг улуғидир. Ушбу сурада бошқаларида бўлмаган ўзига хос шифо хусусияти бор. Ориф инсонлар у ила хасталикларидан даволанишда давомий бўлганлар ва унинг самарали даво ва тез шифо топишдек таъсирини кўрганлар”, деди.

🟢"Қуръондаги барча нарсалар Фотиҳа сурасида мужассам. Фотиҳа сурасидаги барча нарсалар Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзида жамланган: "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн" - "Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз", Фотиҳа сураси, 5 оят.

🟢Фотиҳа сураси икки шифони қамраб олади: 1. Қалбларнинг шифоси. 2. Баданларнинг шифоси.
“Бадоиъут тафсир”дан.

🟢"Фотиҳа сураси барча касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Уйларингизни Фотиҳани ўқиш билан хушбўй ҳидга тўлдириб юборинг! Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг. Муҳими, такрор ва такрор ва бардавом ўқинг!" Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

🟢Фотиҳа(ни ўқиб дам солиш) энг улуғ дам солиш, руқядир. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Замзам сувига бир неча марта Фотиҳа сурасини ўқиб дам солиб, сўнг ичсам, тўлиқ шифо топар эдим”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
132👍34😢21🔥14😱1🤩1
2025/10/28 07:13:13
Back to Top
HTML Embed Code: