Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Қутлов

⚡️ Бугун Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси соҳанинг барча вакилларини, фахрийларни касб байрамлари муносабати билан самимий қутлайди.

Жамиятимизда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни қарор топтириш, шунингдек, халқчил ислоҳотларимизни амалга оширишдаги фаол иштирокингизни қадрлаймиз.

Давлатимиз ва халқимиз ўртасидаги таъсир кучига эга муҳим бўғин сифатида доим қайноқ нуқталарда бўлишни талаб этадиган шарафли касбингиз ортидан ҳамиша эътироф ва қадр кўринг!

Сизларга, аввало, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тинчлик ва фаровонлик, ижодий фаолиятингизда эса янги-янги зафарлар тилаймиз!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим этилди!

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг edu.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги  https://youtu.be/dUyriuU_wDo?si=ZBObqkaqzhBMjcr8 саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади

— Глобал ижтимоий-сиёсий жараёнлар беқиёс шиддат билан ўзгараётган ҳозирги ўта мураккаб ва нотинч дунёда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсири ҳар қачонгидан ҳам кучли аҳамият касб этаётганини ҳаммамиз сезиб-англаб турибмиз.

Шу маънода, бепоён медиаоламда холис ва ҳаққоний ахборот тарқатиш билан бирга, миллий манфаатларимизни қатъий ҳимоя қиладиган журналист аҳлининг машаққатли меҳнатини муқаддас сарҳадларимизда сергак турган Ватан посбонларининг жасоратига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади.

Ушбу қутлуғ айёмда мамлакатимизда амалга оширилаётган тарихий ишларга ўз истеъдоди, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган оммавий ахборот воситаларининг барча ходимларига халқимиз номидан юксак ҳурмат ва эзгу тилаклар изҳор этиш мен учун катта шарафдир, — дейилади табрик матнида.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Инфографикада Чехиянинг бошқарувга оид тажрибаси ҳақида маълумот берилган

#Бошқарувда_тажриба

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Қонунчиликда_янгилик

⚡️Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти янада ривожлантирилади


▫️Президент Фармони билан “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқланди.

Концепцияга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

▫️ Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш;

▫️ Аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни “маҳалла еттилиги” – туман (шаҳар) Кенгаши –вилоят Кенгаши – Сенат” тамойили асосида кучайтириш;

▫️ Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда кенг жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш;

▫️ Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш

▫️ Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;

▫️Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

▫️ Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, “E-Kengash” электрон платформасини такомиллаштириш.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Минск шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида EОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
2025/06/28 20:38:30
Back to Top
HTML Embed Code: