Telegram Web Link
#Online

Фуқаролар муаммоларини ҳал этиш, турмуш тарзи ва ҳаёт сифатини яхшилаш – бош мақсадимиз!

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев 1-сектор штабида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш мақсадида сайёр қабули ҳамда очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Шу кун қабул давомида ўттиздан ортиқ фуқаролар томонидан асосан, кредит, моддий ёрдам олиш, ер, уй-жой муносабатлари, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган масалалар шаҳар раҳбари ҳамда ишчи гуруҳ томонидан диққат билан тингланди.

Фуқаролар томонидан сайёр қабул давомида кўтарилган масалаларнинг 20 яқини жойида ҳал этилди, айримлари маҳалла еттилиги хулосасига кўра ёрдам кўрсатилиш белгиланди. Вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар ижросини таъминлаш назоратга олинди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube

📍 Murojaat uchun
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон маданияти кунларини ўтказиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси маданият вазири Адил Каримлини қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял министра культуры Азербайджанской Республики Адиля Каримли, находящегося в нашей стране для проведения мероприятий Дней азербайджанской культуры.

#Mirziyoyev #qabul #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Online

Бугун, 11 июнь куни Наманган шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг "Qianxing Investment Group" компанияси билан инвестиция лойиҳалар бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Музокараларда "Qianxing Investment Group" компанияси вакиллари ҳамда шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев иштирок этишди.

Инвесторлар билан лойиҳаларни қандай кетаётганлиги бўйича икки томоннинг маълумотлари тингланди.

Лойиҳаларни дастлабки биринчи босқич ишларини тез якунига етказиш ва иккинчи босқичда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни келишиб олинди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube

📍 Murojaat uchun
#инфографика

Республика Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2024 йилнинг январь-апрель ойларида энг кўп иш ўрни яратган ҳудудлар ТОП 5 талик рейтингини эълон қилди.

Эътиборли томони, ушбу бешталикдан Наманган вилояти ҳам жой олган.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
2024/06/11 15:24:32
Back to Top
HTML Embed Code: