This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😄 Пора олманглар! Нима десам экан, олинглар, инсоф билан олинглар...
✍️ Мен ҳам уйда пайтим вақти-вақти билан худди шунақа мажлис ӯтказаман. Болаларимга – телефонни кӯп кӯрма, бадиий китоб ӯқи, эрта ётиб, эрта туришни одат қил, дейман. Лекин ӯзим тескарисини қиламан...
P.S.: Мажлисга келсак: бу даврада ӯтирганларга яхшилаб қарайлик. Менимча, бу залда фақат стол-стуллар пора олмайди холос. Янаям билмадим... Столларни айтяпман)))
Аброр Зоҳидов
@az_sss

😁33💯7🤣7👍4👏1
Abror Zohidov
👁 Боши катта бўлиб кетган болажон жилмайди... ✍️ Мусофирхонамиз бўшаб қолди. Кеча кечаси гематология ёнига бордим. Тўрт йигит турган экан. – Юринглар, уйимизга таклиф қиламан. Дам олиб келасизлар. – Йўғе, шарт эмас, мошинада ухлаб ўрганиб қолганмиз, –…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ “Боши катта” болажонни эслайсизми?
👁 Оққон ярамас дард, лекин енгса бўлади. Беш ёшли Имронбек ҳам бор кучи билан олишяпти.
✍️ Эсингизда бўлса, шу бола ҳақида ёзгандим. Лекин ота-онасидан рухсат олмаганим учун шахсини, суратларини кўрсатмагандим. Ҳозир ака-сингил бўлиб кетдик.
Имронбек кучли бола, оғриса ҳам жилмайиб туради. Худо хоҳласа кўрмагандай бўлиб кетади. Дуо қилинг!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

❤40🙏27🕊3🥰1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅ Домла "қарздор ҳамма ишлари битса, кейин қарзини беради" дебди. Бўлмаган гап – қарзини вашшше бермайди 😒
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
😁12💯7✍1
✅ "ОҚҚОНГА ЧАЛИНГАНЛАР СОҒАЙМАЙДИ!" деганлар бекорни ебди. Мана мисол!
✍️ “Оққонга чалинган қизимни олиб даволаниш учун Кореяга кетдим...” – ёлғиз аёлнинг хориждаги тақдири
“Болам мўлтираб қарарди, мен эса умримда кўрмаган давлатга таваккал қилиб боргандим. Бор-будимизни йиғиб, ҳомийлар ёрдами билан 35 минг АҚШ доллари олиб бордик. Ундан кейин ҳам 15 мингча ишлатдик. Овқат тайёрлаб сотиб пул йиғдим. Яратганга шукр, соғайиб кетди. Қизим Жанубий Кореядаги мактабда аълочи” – дейди Дилхумор Мўминова.
– Қизингиз Афрўза Ҳабибуллаева ҳозир 8 ёшда экан. Жанубий Кореяга боришга нима мажбур қилди?
– Бундан тўрт йил олдин болам оққонга чалингани маълум бўлганида дунё кўзимга тор кўринганди. Ўзи оила бузилган, отам инсульт бўлиб, ётиб қолганди. Афрўза билан узоқ муддатли даволашни бошладик. Ўзимиз фарғоналикмиз, Тошкентда яшаш, шифохоналарда ётишнинг ўзи бўлмас экан.
Қизим бадани салга кўкариб кетадиган бўлиб қолди. Болалар ўйнаса ҳавас билан қараб туради, лекин бориб қўшилиб ўйнай олмайди. Ҳиндистонда давоси бор дейишди, лекин жуда катта маблағ керак экан.
Жанубий Корея тиббиёти ҳақида ҳам суриштирдим. “Жуда ривожланган, оққонга яхши натижалар кўрсатиляпти” деб тавсия қилишди. ОАВ, ижтимоий тармоқларда эҳсон сўрадик. Юртдошларимиз ёлғиз қўйишмади – 35 минг АҚШ доллари пул йиғилди ва боламни олиб, шарт жўнадим.
– Олдин бу давлатга борганмисиз? Хорижда қандай чоралар топдингиз?
– Умуман бормаганман. На тилни, на маданиятини биламан. Қўлимдаги пул фақат тўлов учун етарли эди. Ҳали узоқ муддатли даволаш, операция кутиб турарди. Қизим кўзимга қараб мўлтирарди, битта ўзбекча сўзга зор бўлардик.
Йиғлаб ўтирганим билан ҳаракатдан тўхтаб бўлмасди. Яна ҳомийлар изладим. Иложсиздан егулик тайёрлаб сотишни ўргандим. Топганимни тўлаб бордим. Чиндан ҳам Жанубий Корея тиббиёти анча кучли экан. Афрўза қийинчилик билан бўлсада енгиб кетди.
– Соғайиб кетибди, хайрли бўлсин. Энди Ўзбекистонга қайтасизларми?
(3 йил олдин жамоамиз билан ёрдам берган эканмиз. Давоми буёқда)

👍45❤12🕊2🥰1💯1🤗1
✅ Кал бўлиш ҳам жасорат! Хўш, Сиз қаҳрамонлик кўрсата оласизми?
✍️ АҚШнинг 41-президенти, катта Жорж Буш саратонга чалиниб, кал бўлиб қолган болачани қўллаб-қувватлаш учун сочини қириб ташлаган эди.
Мен “чистий калман”! Ҳазиллашганим йўқ. Бу ерда вазият жиддий. Сочимни олиш имкони бўлмагани учун шу қизгина ёрдам бермоқчиман.
16 ёшли Ўғилой лейкозга чалинган ва нурлар таъсирида сочи тўкилиб кетган. Узоқ йиғлади, нафақат рўмолини ечди, балки юзини яширишга кўнмади. “Андижонликмиз, интернетга чиқарсангиз дугоналарим кулиши мумкин”, деди.
“Кулмайди! Агар кулишса, демак улар дугонанг эмас. Ачинма” дея тушунтирдим.
“Тўрт нафар қизмиз. Фақат дадам ишлайди, маҳалланинг қўйларини боқади. Ўзи ўртаҳол оила эдик. Мен оққонга чалиниб, ҳаммани букиб қўйдим” дея мўлтиради у.
Ўғилойни хурсанд қилгунча, бирга суратга туширгунча анча суҳбатлашдим. Ўйладим – янги ғоя менимча. Ўзбекистонда оққон саратонга чалинган болажонларни қўллаб-қувватлаш челенжи қилинганми? Қилинмаган бўлса, мен ва дўстларим билан бирга биз қиламиз!
Учта вариант бор:
1. Сочингизни олдирасиз ва суратга тушиб, Ўғилойга жўнатасиз. Коллекция қиламиз. Худо хоҳласа соғайиб кетганида кулиб эслаймиз;
2. Соч олиш ноқулайлик туғдирса, атаганингизни ўтказишингиз мумкин: 9860082529986000 Матлубахон Бўриқулова, онаси номида.
3. Алоҳида аукцион қиламиз. Илк эҳсон 10 минг сўм билан бошлаб бераман ва мусобақалашамиз. Хўш – ким кўпроқ эҳсон беради? Бошладик!
P.S.: Оққон мавзусида кўп пост қўйганим учун узр. Таъсирли ҳолат бўлдида... Қизгинанинг соғлом пайтларидаги суратларини қаранг – ҳаёт қанчалар мусаффо бўлган. Лекин ҳозир ҳам енгилиш нияти йўқ. Ота-онаси олдида оғриқларни билдирмай жилмаяди. Иродасига қойил!

😢35👍9🔥9❤6🤝3🕊1