Telegram Web Link
Ваъда вафоси билан ва дарҳол эҳсон!

Ғурурланаман!!!
25🕊3🤝1
🖌 Муҳаммаджон домла илғор

– 1.600.000 сўм!!!
Зўри борми?
👍8🕊53👏3🙏2🔥1🤝1
👏 Саховатпеша укамиз Сарварбекдан

– 1.700.000 сўм!!!
Хўўш?
🥰114🎉3👏1😍1🤝1
🖌 Муҳаммаджон янги ғолиб:

– 2.000.000 сўм!!!


Домла дарҳол эҳсон қилиб берди. Дўппини қайтариб ҳадя қилди. Эстафета давом этади!

Яна бошидан бошлаймиз – ким шу каттакон дўппи учун 50 минг сўм беради?
👍13👏7😍5🤝3🕊1💯1🤗1
⭕️ Ваъда вафоси билан!

Эҳсон дарҳол тушириб берилди – 2.000.000 сўм!!!. Муҳаммаджон домланинг илмига, топганларига барака берсин!
🙏145👏5🔥4😍4🕊1💯1🤝1🤗1
Улкан дўппи учун эҳсон рейтинги – 25 млн пул йиғилди! Аукцион давом этмоқда

Нақд орқали:
1. Шаҳриёрбек Тоштемиров – 7.000.000 сўм, суперқаҳрамон;
2. Асқархон Ғозихонов – 5.000.000 сўм, суперқаҳрамон;
3. Ойбек Нажмитдинов – 3.000.000 сўм, суперқаҳрамон.

Карта орқали:
1. Nodira MUKHAMMADIYEVNA – 2.500.000 сўм, суперқаҳрамон;
2. Муҳаммаджон домла Ҳайдаров – 2.000.000 сўм, вицеқаҳрамон;
3. IKROMOV SHAMSIDDIN – 1.500.000 сўм, қаҳрамон;
4. Шахсини сир тутган йигит – 1.500.000 сўм, қаҳрамон;
5. Улуғбек Ҳодиев – 1.000.000 сўм, қаҳрамон.

11 июнь 12.00 дан 12 июнь 21.00 га қадар 10 млн сўмдан ортиқ пул келиб тушди. Табриклар ва қутловлар келишда давом этмоқда!

🏆 Демак, бемор болажонлар учун йиғилган жами пуллар 25 млн сўмдан ортди!!!

🔥Аукцион давом этмоқда. Сиз навбатдаги қаҳрамон бўлишингиз мумкин!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🥰25🔥2311👏7👍61🤝1
🔥 Улкан дўппи учун аукцион орқали йиғилган пуллар тарқатилмоқда!

Бу сафар фақат оққонга ва саратонга чалинганларга жами 35 нафар муҳтожга пул ва/ёки озиқ-овқат тўплами тарқатилади.


Дўстларим, илтимос, эълонни бўлишворинглар ва албатта қуйидаги шартларини ҳам тирканглар!

⚡️ Демак:

* Мурожаатга оилавий аҳвол, муҳтожлик сабаби, манзил, телефон, пластик карта каби қисқа маълумотларни киритиб, https://www.tg-me.com/SWT9999999 телеграми орқали йўлланг. Фақат шу ерга ёзинг!;
* Танловда устунлик тартиби доимгидек: дастлаб беморлар ва уларнинг яқинлари, кейин ижарада яшовчи муҳтожлар, ундан сўнг талабалар, мусофирлар ва ҳ.к.;
* Пул ва озиқ-овқат эҳсонлар 15.06.25 й,14.00 да, Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади. Пул ёки озиқ-овқатни бирини танлаш керак. Озиқ-овқатнинг ўрнига пул берилмайди. Узоқ ҳудудларга жўнатиш имкони йўқ;
* Пулларнинг максимал кўрсаткичи 1 млн сўмгача, минимум 500 минг сўмдан. Пуллар катта эҳтимол билан дорихонага тўғридан-тўғри тўлаб берилади. Фақат узоқдагиларга карта орқали ташланади;
* Мурожаатлар 14.06.25 йил соат 16.00 гача қабул қилинади, кечикманг!

⚡️ Диққат: Мурожаатлар сони 60 тадан ошса, қабул муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин. Чунки кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас;

* Бу эҳсонга бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!

Мурожаат намунаси:

1. ФИО, манзил, телефон, пластик карта (карта эгаси билан);
2. Муҳтожлик сабаби батафсил (беморлик бўлса, бемор исм-шарифи, бевалик, талабалик, ижара бўлса, у ҳолат...);
3. Шартларга қўшимчалар киритилиши мумкин.
* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг.
* Мурожаат сўралганидек тўлдирилмаса эътиборсиз қолдирилади.

🔥 Қатъий шарт: Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан, намунадагидек яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади. Муносиб топилмасангиз жавоб ёки изоҳ берилмайди. Нега сиз танланмаганлигингиз ёки нима учун бошқалар мослиги ҳақида маълумот тақдим қилинмайди. Қайта сўрайверманг!

Ҳаммага раҳмат!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
23👏9👍6🤝2😱1🕊1💯1
✍️ Боғланиш фақат телеграм орқали: https://www.tg-me.com/Abror_Zohidov

* Эҳсонлар 15.06.25 й,14.00 да, Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади;

* Ўзингизга ортиқ бўлган тоза ва бус-бутун кийим-кечаклар қабул қилинади. Илтимос, ўзингиз билмаган ҳолатда хўрламанг!

* Тошкент шаҳри, Чилонзор туманига етказиб бериш шарт (тўлиқ манзил телеграм орқали берилади). "Дастафка"сига ўзингиз тўласангиз, савоб яхлит бўлади;

* Бериш ниятида бўлганлар кийим-кечакларни аввал суратга тушириб юборинг. Аввалдан раҳмат!

👁 Фақат ҳақиқий муҳтожларга берилади!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
13👍12🔥4🕊1🤝1
Abror Zohidov
🔥 Улкан дўппи учун аукцион орқали йиғилган пуллар тарқатилмоқда! Бу сафар фақат оққонга ва саратонга чалинганларга жами 35 нафар муҳтожга пул ва/ёки озиқ-овқат тўплами тарқатилади. Дўстларим, илтимос, эълонни бўлишворинглар ва албатта қуйидаги шартларини…
🙋‍♂️ Диққат!

Соат 8.00 га қадар 86 та мурожаат келди. Шу боис қабулни муддатидан олдин тўхтатдик. Ўзи 35 кишига бериладиган эҳсонда кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас.

Бунга қадар жўнатганлар навбати билан ўрганилади. Янги мурожаатлар қабул қилинмайди. Ҳаммага раҳмат!

Шу тарзда бу эълон ўз кучини йўқотди!
🤝1211
Abror Zohidov
🐏 Салом, 300 доллар! ✍️ Олдинги сўров бекорга эълон қилинмади. Қурбонликка аталган жонлиқ баҳоси ҳам бозорнинг ўзига хос индикатори. 🙋‍♂️ Пул топиб, қурбонлик қилишни энди йўлга қўйган пайтларим 100 долларнинг кучи дадил эди шекилли, туппа-тузук қўй билан…
👁 Нострадамус билан Ванга кампирга нон қолмади))

Роса бир йил олдин "200 долларга қурбонлик қўй олдик, бу кетишда яна яқинларда 300 доллар бўлиб кетса керак" деб ёзган эканман. Ёрвораманей...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
😁312😢21👌1🕊1
🔥 Чунган чунди!
💯28😁81
Ҳатто янгилари ҳам бор!

Яхши инсонлар тоза, яхши ҳолатдаги кийимлар юборишди ва келишда давом этяпти. Бир опамиз яп-янги кийимлар жўнатди. Эртага эҳсон билан қўшиб тарқатамиз. Ким олса ҳам маза қилиб ишлатади.

Биз ҳам болалигимизда ишлатилган кийимларни индамай кияверардик. Ҳозир жуда кучайиб кетдик.

Эслатма: Эртага 15 июнь, 14.00 да, Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍286🕊3🤝2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 Дарра билан савалашга муносиб!

Мана шу иркит матоҳ учун вақт, электр энергия, тозалаш воситаларини ишлатганларни жазолаш лозим.

Энг муҳими ва оғриқлиси, тиллодан ортиқ неъмат – сув. Экологияга оқизаётган, оби-ҳаётни аямай сочганларни шафқатсиз уриш керак. Ўша чириган гиламинг қимматбаҳо ва қадимий бўлса ҳам ташлаб юбор, ноинсоф!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍242🤣1
🚕 Тошкентда бемалол такси қилаверинг, бироқ...

✍️ Пойтахтда фақат “прописка” билан кира қилиш ҳақидаги бемаъни фикри туғилмай ўлди. Ҳартугул, қонунчиликми, ҳукуматми, вазирликми – калласи ишлади.

Вилоятлардан келиб ишлаётганлар бемалол ишлашсин, тирикчилигини қилсин, омон бўлишсин. Фақат ўйлантирган, сўнгги пайтлар норозиликка сабаб бўлаётган айрим (!) ҳайдовчилар ҳақида фикр билдиргим келди:

1. Пойтахтда (умуман, ҳамма жойда) “правило”га жиддий қаранг! Ҳудудларда, қишлоқларда босиб юраверишади, йирик шаҳардаям “йўл меники” деган фикрда бўлишади. Табиийки норозилик туғилади;
2. Кира қилиб юрган экансиз, телефонда ё гаплашманг, ё қисқа қилиб алоқани узинг. Бир йигитни кўрдим – мен келаётганда телефонда эди, мени шунча юриб тушириб, яна гаплашиб кетди. Гаплари ҳам бетайин – “Гаштак қачан? Тўйлар бўляппа? Борганда жиз апперасанма?..”. Уят бу!;
3. Балки сизда доимий чўмилиш имкони бўлмас, мусулмон покиза юриши шарт. Ўзингиз ўрганиб кетгандирсиз, лекин ҳидга жиддий қараш керак. Тўғри, “Яндекс”да эътироз билдириш мумкин, бироқ кўпчилик андиша қилади, ёзиб ўтирмайди;
4. Тилни ўрганиб олишингиз керак. Албатта, давлат тили бор, аммо рус тилининг ўрни ҳали катта;
5. Хушмуомала бўлинг. Кўпчилик жайдари ва содда одамларда сўкиниш шунчаки оддий гапдек қабул қилинади. Сўзга эҳтиёт бўлинг;
6. Аёллар билан муносабатда икки карра кўпроқ ўйлаб гапиринг.

Биласиз а? “Яндекс”да буюртма қилаётганда кўпчилик рақамига қараб бекор қиляпти. Ҳеч қандай қонун йўқ, лекин мижоз танлаш ҳуқуқига эга, демак ўйлаб кўриш пайти келди.

P.S.: Маҳаллийчиликдан нариман, ўзим жуда ёмон кўраман, ўзим ҳам ғирт жайдариман. “Вилоятлик ҳам тартибли, тошкентликлар орасида ҳам бетартиблар кўп” дейишингиз мумкин. Ҳақсиз, ҳар хили бор. Бироқ узоқдан бола-чақам учун деб йўлга чиққанлар янада эътиборлироқ бўлишлари шарт.

Азиз вилоятликларимиз – Тошкент ҳаммангизники!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍2423🤗6💯3🔥2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Мирзакаримбойни ёмон кўриб, гўрига ғишт қалабмиз. Ўўўўйлаб қарасак, бой ўша пайтлардаёқ бекорга гапирмаган экан...

Аброр Зоҳидов
👍36💯63🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆 Улкан дўппи учун аукцион жуда зўр ўтди – 40 млн сўм йиғилди! Ким 5 млн сўм таклиф этса, дўппи бирданига топширилади

🤝 Эсингизда а, хижолатли ҳолат бўлганди. Ҳаммаси чиройли якунланди – андижонлик йигитлар 10 млн сўм ҳадя қилишди.

Хуршидбек Кадиров ва жамоаси алоқага чиқди ҳамда 10 млн сўм тушириб бериб, каттакон дўппини қайта ҳадя қилиб беришди, барака топишсин. Олдин 25 млн йиғилгани ҳақида хабар берган эдик, булар ва бошқа эҳсонлар билан бирга 40 млн маблағ тўпланди.

Гематология шифохонаси ёнида 7 та сумкада кийим-чечак, 24 кишига озиқ-овқат тўплами, бевосита ёки карта орқали 17 кишига 500 мингдан 1 млн сўмгача тарқатиб берилди. Дорихонага қўшимча захира туширилди, энг зарур ҳолатда дори олиш мумкин. Жуда-жуда оғир вазият учун 3-4 кишига захира қилиб қўйдик, қўшимча тушириб берамиз.

Шу тарзда жами 45 кишига эҳсонлар тарқатилди. Ўзбегим – фахрланамиз!

🤝 Дарвоқе, улкан дўппи Нодирбек ака Тўйчиев эгаси томонидан сақланяпти. Бу сафар аукцион қилимаймиз – ким биринчи бўлиб 5 млн сўм таклиф қилса, улкан дўппи топширилади ва ғолиб сифатида эълон қилинади. Тушган 5 млн сўм бир болага яхлит берилади.

Азизларим, сизга ишонамиз!


Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👏389🕊3🤝2🤗2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙋‍♂️ Ғолиб аниқ – улкан дўппи 5 млн сўм билан Самарқандга кетди!

✍️ Самарқандлик қадрдон укамиз Иномиддин Нозимов шу ондаёқ алоқага чиқди ва 5 млн сўм тушириб берди.

Шахсини сир тутишни хоҳлади, лекин ўзимиз мажбурлаб эълон қилдик. Чунки ибратнинг ҳам ўрни бор.

Тушган 5 млн сўм саратонга чалинган 8 ёшли қизгина – Моҳларойимга берилмоқда. Ғурурланамиз!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
41🕊13😢12🤝2
🤷🏻‍♂️Янги таклиф: ўзим ҳам хижолатман)))

Суратга қаранг, Ҳожилар оиласига ҳавас қилинг.


Укамиз Иномиддин Нозимов ота-онаси билан маслаҳатлашиб, улкан дўппини яна ҳадя қилиб беришди. Ҳам пул, ҳам дўппи бизда. Зўр а?! Фахрланаман!

Яна таклифлардан фақат хурсанд бўламиз. Дўппини бу сафар олиб кетишса, янаям яхши бўларди.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👏2414🫡14👍10🕊2🤝2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤷🏻‍♂️ Тошкентдаги тўйда ўрис артистларига 650 минг доллар берилди

Филипп Киркоров, Иван Ургант, Ксения Собчакларга 8 млрд сўм берилибди. Яна қистир-қистир ҳам бўлгандир.

Миллионлаб одам тирикчилик кўйида юрган, минглаб бола дард билан олишиб турган бир пайтда Тошкентда катта тўй қилинибди. Россия пропагандонларидан иборат гуруҳини ким таклиф қилгани ноаниқ. Тўй ўшаники, пул ўшаники, қонун бўйича ҳақи бор албатта.

Энг ачинарлиси, шу қўшиқ учун пул бергани жалька. На овоз, на шоу бор. Филипп саҳнага чиққандан кўра фонограмма қилгани яхши эди. 650 минг доллар ҳавога учибди.

"Азоблаш хизмати" бўлибди-ку бу санъат 😄

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
😱36😢1044😁2🤝2💯1
2025/10/23 09:04:04
Back to Top
HTML Embed Code: