Telegram Web Link
"Сўз сурат" дейилармиди))
🤣36😁431
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир халқпарвар бўлса, шунчалик бўлар-да...😄
🤣25😁72🤝1
Ҳоким тайинланса:

1. Янги ҳоким албатта янги амали ҳақида билмаган, “ҳеч қўйишмагани” учун рози бўлган;
2. Янги ҳоким албатта қўлини кўксига қўйиб расмга тушиб бериши керак;
3. Янги ҳоким албатта халқ учун ишлашни ваъда қилади;
4. Депутатлар кенгаши бир овоздан қўллайди, ҳатто уни танимаса ҳам;
5. Янги ҳоким тайинланаётганда йиғилиш бўлади. Бирор киши (бирорррр жонзот) қаршилик қилмайди, ҳеч бўлмаса бир калом танқид ҳақида гапирмайди.

P.S.: Яккабоғ тумани янги ҳокимининг айби йўқ. Шунчаки бугун шу одамнинг расми тўғри келиб қолди. Бу гаплар либбой янги ҳокимга тўғри келаверади.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
💯24🤣19🤝6🤗2
Хивага борганмисиз?
Anonymous Poll
30%
Ҳа;
70%
Йўқ.
👍75
🔥 Ғазо манзараси

Қизи учун жонини берадиган инсон – ота. Бир куни жавоби борку ахир...

Аброр Зоҳидов

Телеграм | Инстаграм
😢77😱8💯83
🤷🏻‍♂️ Ижара нархлари пасаймоқда

Муҳим жиҳатни унутмаслик лозим – нархлар даромадларга нисбатан арзон бўлиб кетмади. Шунчаки олдинги даврларга нисбатан пасайди.

Тошкентдаги эълонларга жавобан бўлаётган қўнғироқлар, бозорга чиқарилаётган вариантлар нархига кўра шундай хулоса қилиш мумкин: яқиндагина 400 долларга берилаётган хонадонлар бугун 300-350 доллар атрофида таклиф қилиняпти, 250-300 долларга талаш бўлаётган квартираларга бугун талаб ҳаминқадар.

Эътиборлиси – нарх тушиши бюджет (яъни шартли олсак, нархи 250-300 долларгача бўлган) вариантларга жиддий таъсир қилгани йўқ. Вазият мазкур бозор ваниҳоят чўққисига чиқиб, маълум жиловланишга тушганини англатади.

Бунга нималар сабаб бўлди?
1. Россия омили. Жуда кўпчилик релокантлар Ўзбекистонга келишди. Аммо уларнинг аксарияти учун шаҳарларимиз, хусусан пойтахт Тошкент вақтинча бошпана эди. Узоқ режа тузганлари ҳам бу ерда муносиб иш, ҳаётдаги ўрнини топа олишмади ва қайтиб кетишди;
2. Иқтисодий омил. Аҳоли даромадлари кўнгилдагидек эмас, инфляция муттасил ошиб бормоқда, тирикчилик қийинлашяпти. Бундай пайтда қиммат ижарага талаб пасаяди. Қиммати тушиши эса арзонига ҳам таъсир қилади;
3. Умумий ижараларнинг тахминан ярми тўғри келадиган Тошкент олдингидек жозибадор эмас. Пойтахтда иш топиш, оилани таъминлаш жуда қийинлашиб кетди. Вилоятларда даромад у қадар катта бўлмасада, арзонлик ортидан кун кўриш мумкин. Айрим ёшлар ишлаш учун бошқа ҳудудларни ҳам излашяпти;
4. Пойтахтнинг коммунал муаммолардан холи яшаши ҳақидаги афсонага путур етди. Ўтган йилги аномал совуқда ва аномал иссиқда кўриндики, тошкентликлар вилоятларга нисбатан ҳам қийин аҳволда қолишди. Бу ҳам Ўзбекистон марказига интилишни пасайтирди;
5. Талабалар таътил муносабати билан йирик шаҳарлардан кетишди. Камхарж қатлам бўлсада, талабалар ҳам маълум талабни ҳосил қилишар, ижара бозорига жиддий таъсир кўрсатишарди. Айнан улар сентябрдан бошлаб янги тўлқинни ҳосил қилишлари мумкин.

Ижарачилар бу вазиятда нима қилишлари керак?

Дарҳол уй эгасига ультиматум қўйманг. Чунки 50 доллар иқтисод қиламан деб, яшаб турган уйингиздан чиқиб кетиш ўзини мутлақо оқламайди. Маклер тўлови, кўчиш харажатлари, адаптация жараёни бу пулни бефойда қилиб қўяди. Лекин мулкдорга вазиятни ётиғи билан тушунтирсангиз, тенденция шу тарзда давом этса, нархни қайта кўриб чиқишни таклиф қилсангиз бўлади.

⭕️ Ҳозир дастлабки ютуқ – муттасил ошиш тўхтади, доллар пасайиши, ижара харажати енгиллаши. Энди пасайиш жараёни ҳеч бўлмаса бир-икки мавсум давом этса, аҳолига осон бўларди. Янаям ким биларди – Ўзбекистоннинг бу ёввойи бозорини тушуниб бўлмайди...


Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍27👏5🤝522
Бухорога борганмисиз?
Anonymous Poll
47%
Ҳа;
53%
Йўқ.
🥰10🔥5🕊3🤝1
Хотинингиздан қўрқасизми?*

* 1. Эркаклар учун; 2. Бииир кулиш учун :)
Anonymous Poll
52%
Ҳа...
48%
Албатта қўрқаман!
🤣58😁15👍5😱21🥰1🤔1
Замминистрнинг хотини синди: ГАИ бошлиғининг хотини ундан ҳам кучли экан!

Фарғона ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Акмал Аҳмедовнинг хотини қора “Малибу”да бор-йўғи 61 та жарима қилибди. Албатта, тўламаган.

Тўламайдиямда! ГАИ начальнигининг эрка хотини штраф қилган бўлса, ким ундирарди? Анекдот бўлардида ўзи. Янаям зўр жойи – эр ўзининг хотини учун қарор чиқариб, “охирги зарурат юзасидан содир этилган” деб топибди ва 61 та жаримани бекор қилибди.

Аши минг йиллик гап: қонун қора халқ учун, имтиёз амалдорлар учун. Жааа бўлса “интизомий чора” кўрилади-да, нимўпти шунга?..

Фақат биз хотинимиздан қўрқамиз, деб юргандик. Ана, ГАИ началнигиям қўрқаркан-ку 😄.

Манба: Kun.uz

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍41😁33😱5🤔42
Самарқандга борганмисиз?
Anonymous Poll
72%
Ҳа;
28%
Йўқ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана бу бошқа гап!

Хато ҳаммада бўлади. Муҳими – хатони тан олиш ва камчиликни бартараф қилиш. ИИВ тизими эркакча жавоб берди. Маладес!!!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍337🤝1
Гурвак дейдилар буни!

Кўрган одам “хомак бўлса керак” деб ўйлаши аниқ. Лекин Хоразм гурваги либбой қовунни ортда қолдиради.

Жигарим, Ботир  оғамдан ҳар мавсум бир қоп гурвак келади. Ўзим ейман, яқинларга бераман, қўшниларга бир тиликдан тарқатаман. Бу мазани фақат еб кўриб баҳо бериш мумкин.

Олдин ҳам ёзгандим: “Бир марта хоразмликлар билан қайси қовун ширинроқ эканлиги тўғрисида тортишиб, Тошкентдан поездда бир қоп қилиб амири, обиноввот, кўкча ва бошқа қовунлар кўтариб боргандим. Ўзим тан олмай тураверганман ўшанда. Лекин менинг бир қоп қовунимни кўримсиз ҳандалакдеккина гурвак ортда қолдирганди. Вей, тилни ёрадия...”

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍30🤗17💯1210🔥3🕊21🤝1
✍️ * Боғланиш фақат https://www.tg-me.com/Abror_Zohidov телеграм орқали, узр, телефон рақами берилмайди. Келиш вақти бўйича огоҳлантирилиши ва бўш кунлар аниқлаб олиниши шарт.

Биринчи навбатда – шифохонага келганлар (5 кунгача, егулик билан), иккинчи – вилоятларда иши битмай турли ташкилотларга келганлар (2 кунгача), учинчи – талабалар, ишга келганларга (квартира топгунларича бўлган 2-3 кунга) уй топширилади. Бепул квартирага келганларга озиқ-овқат беғараз берилади.
👍6414🤝4🔥2🤔2🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо қизалоқлари: "Шаҳид бўлган отам бизни ҳам ўзи билан олиб кетса эди..."

Даҳшатли урушни бошидан кечираётган замин болаларининг гапларини эшитиб титраб кетасан киши.

– Оч-наҳор ҳолатда ва совуқда ухлаймиз. Отамиз шаҳид бўлган. У тирик вақтида ўтинимиз бўларди, иссиқ жойда ухлардик. Ҳаммаси барбод бўлди. Ҳамма отаси бор болалар илиқ жойда ухлайди. Мен отамиз бизниям ўзи билан олиб кетишини истардим!..

P.S.: Бу лавҳани кўриш учун таржима ҳам шарт эмас, нигоҳларнинг ўзи етарли. Инсон ўзинг, инсон ўзинг...

👁 ЙИҒЛАНГ!!!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
😢48😱64
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санъат бу!

🥗 Бу ошпазни ўн йиллардан бери кузатаман. Ҳар куни тонналаб ош тайёрлаш осон иш эмас. Ўртача 5-7 минг киши келиб кетади.

⚡️ Кўринг, завқланинг. Келганингизда ўзим ошга эрийман.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍3210😱4🕊1
✍️ “Бепул квартира” ҳақида ҳар 10-15 кунда пост қўяман

🤷🏻‍♂️ 5 йилдан бери бепул квартира бераман. Негадир навбатда постим жуда оммалашиб кетди. Бир кунда 2 мингдан ортиқ лайк, салкам 500 та изоҳ ёзди, 75 киши бўлишишди. Кўпчилик алоқага чиқишди ва саволлар беришди.

Айримларини айтиб ўтсам:
* * *
– Бир йилга берасизми?
– Йўқ.
* * *
– Дархонда борми?
– Йўқ.
* * *
– Бепул квартирангиз “мышеловка”ку?!
– Келинг, кўринг.
* * *
– 25 минг доллар бериб тура оласизми?
– Йўқ.
* * *
– Дўхтирларни ҳам гаплашиб берасизми?
– Қийин масала. Ўртага тушиб, кўп азият чекканман.
* * *
– Мошина қўйишга шароит борми?
– Билмадим, ўзим пиёда юраман.
* * *
– Бошқаларнинг ёнига эмас, менинг бир ўзимга алоҳида квартира қилиб берасизми?
– Йўқ. Оилавий ёки жамоавий бўлса майли эди...
* * *
– Бепул керак эмас. Ойига 100 долларгача бўлса, ўзимиз тўлаймиз.
– ...
* * *
– Тошкентда бошланғич уйга тўловга ёрдам қила оласизми?
– Йўқ.
* * *
– Сизники фақат Чилонзорда эканку?
– Бори шулар.
* * *
– Кредитимга ёрдам бера оласизми? Уйга кредит топиб бера оласизми? Кафил бўла оласизми?
– Йўқ. Йўқ. Йўқ.

(Кўпчиликка рад қилиб, хафа қилган бўлсам узр албатта)

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
😱38😁23👍206🤗4👏2🤣2🤝2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤷🏻‍♂️ Бу онангни эмгурлар бир йилдаёқ янги метрони бошқатдан бузиб ташлайверадими?

Ўрисни ёмон дердик, совет даври ёмон дердик. Мен туғилмасимдан аввал, 50 йил олдин қурилган, ота-онам мени чақалоқлигимда ҳавас қилиб метрога олиб тушишганига ҳам 45 йил бўлибди.

Шу темирйўллар, шу бетонлар, шу кўприклар қилт этмай турибди. Бу йенангни от тепгурлар яп-янги метро линиясини бир йилдаёқ бошқатдан бузяптими, сифатсиз бўлганми демак?

Бу метро кимнинг пулига қурилган?! Халқ шўрига ҳар доимгидек...

* Узр, энг маънавий услубда ёздим.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
😢32💯13😱8👍43
✍️ Ҳей билимдонлар, бяхкенг! Нимаси хота, нармалний йозилганку!
😁25😢18🤣65😱5💯41
“Олтин қалам” оласан, Kun.uz'дан кетасан! ☺️

✍️
Kun.uz'да “Олтин қалам” мукофотини олганлар жуда кўпчилик. Аниқроғи собиқ олганлар.

Ўз вақтида Kun.uz'да ишлаганлар, “Олтин қалам”ни жаранглатиб олганлар рўйхатидан от ҳуркади: Элмурод Эрматов, Шуҳрат Шокиржонов, Жамшид Ниёзов, Илёс Сафаров ва бир чеккада Аброр Зоҳидов...

Энди тавсиям – “Олтин қалам” олманг! Ҳали ишлаб турганлар ва бу мукофотни олганлар – Шокир ака Шарипов ва Руслан Сабуровлар эҳтиёт бўлинг. Ҳайдалиб кетасиз))

Ҳазил албатта. Kun.uz'да умримизнинг чиройли дамлари ўтган, жамоамизга ҳалигача боғланиб турамиз, чойхона қиламиз. Бу ташкилот доим очиқ юз билан кутиб олган, хурсандчилик билан ишлашга шароит берган, кетганда ҳам ҳурмат билан кузатиб қўйган. Фахрланаман!

“Олтин қалам” олганлар рўйхати бундан ҳам узун бўлаверсин!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🔥18👍13🤗97
2025/10/24 15:58:33
Back to Top
HTML Embed Code: