Telegram Web Link
Фурқат ижодига тан бераман!

Бу қўшиқни кўпчилигимиз эшитганмиз. Шеърнинг тўлиқ вариантини эътиборингизга ҳавола қиламан.

✍️ Фасли навбаҳор ўлди...

Фасли навбаҳор ўлди, кетибон зимистонлар,
Дўстлар, ғаниматдур, сайр этинг гулистонлар

Субҳидам тушуб шабнам, бўлди сабзалар хуррам,
Гул уза томиб кам-кам, ёғди абри найсонлар

Настаран ювиб юзни, ёсумон тузиб ўзни,
Наргис очибон кўзни, интизори ёронлар

Бир саҳар эдим уйғоқ: ўт тутошти оламға,
Тоғлар чекиб ларза, титради биёбонлар

Қумрилар қилиб ку-ку, булбул айлабон чаҳ-чаҳ,
Сарв гул уза доим тортар, оҳ-у афғонлар

Булбул ўқуғоч йиғлаб субҳидам хазон фаслин,
Ғунча қон ютуб, юз чок этти гул гирибонлар

Кечтилар вафо аҳли қолмайин тутуб савсан,
Кийди кўк қилиб сунбул зулфини паришонлар,

Куймасун бу савдода не учун димоғимким,
Ранж-у ғуссада доно, кечса шод нодонлар...

Мулло Холмуҳаммад ўғли Зокиржон – Фурқат (1859-1909) @az_sss
36👍18🕊2💯1
Қайсини танлайсиз?
Anonymous Poll
50%
Кола;
50%
Пепси.
😱15😢5👍32
Турбо-фаросат!*

✍️ Тошкент-Истанбул йўналиши. Ўзбегим оғриғи...

* Янги рукн ва сурат муаллифи:

Аброр Зоҳидов
@az_sss
😱12😁8🤣83👏21🤔1
Шартлари ҳамишагидек:

* Оилангиз, шароитингиз ҳақида қисқача маълумот, пластик картангиз рақами ва фамилияси (санаси керакмас);
* Суриштирилади, малол келмасин. Эълон айланиб юравермаслиги, хижолатли ҳолатнинг олдини олиш мақсадида мурожаат учун аниқ муддат қўйилмоқда;
* Боғланиш https://www.tg-me.com/Abror_Zohidov орқали. Телефон берилмайди;
* Фақат танланганлар билан қайта алоқага чиқилади. Қолганларга изоҳ берилмайди, танланмаганлик сабаблари тушунтирилмайди;
* Бўлишганлардан илтимос, шартларини ҳам тирканглар;
* Эҳсон 10 кишига 300 минг сўмдан бўлиши мумкин. Вазиятга қараб тарқатилади;

Диққат: Мурожаатлар сони 30 тадан ошса, қабул муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин. Чунки кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас.

Аброр Зоҳидов
@az_sss
20🙏14🕊6😍2👍1
Abror Zohidov
Шартлари ҳамишагидек: * Оилангиз, шароитингиз ҳақида қисқача маълумот, пластик картангиз рақами ва фамилияси (санаси керакмас); * Суриштирилади, малол келмасин. Эълон айланиб юравермаслиги, хижолатли ҳолатнинг олдини олиш мақсадида мурожаат учун аниқ муддат…
31 август, соат 00.45 да мурожаатлар сони 46 тага етди. Юқоридаги эълон ўз кучини йўқотди, қабул тугади. Энди саралаб, танланганлар билан қайта алоқага чиқилади. Эътибор учун катта раҳмат!
👍13🤝13🔥5💯4🙏32
Нега қизларга?

Чунки ўғил болалар скамейкада ётсаям айб эмас, қизлар ҳимояга кўпроқ муҳтож.

Муддат қанчагача?

Одатда бир ҳафтагача. Озиқ-овқат билан ҳам таъминлаймиз. Шу вақт оралиғида топиб олишар. Энг муҳими – сентябрь бошида таранглик пайтидан чиқиб олиш.

https://www.tg-me.com/Abror_Zohidov орқали алоқадаман. Раҳмат!
32👍27💯9🙏6🔥2🕊1😍1🤝1
Abror Zohidov
Шартлари ҳамишагидек: * Оилангиз, шароитингиз ҳақида қисқача маълумот, пластик картангиз рақами ва фамилияси (санаси керакмас); * Суриштирилади, малол келмасин. Эълон айланиб юравермаслиги, хижолатли ҳолатнинг олдини олиш мақсадида мурожаат учун аниқ муддат…
Имконимиз бўлса, ҳаммага берардик...

✍️"Мактаб бозори" бўйича эълон эсингиздами?

Жами 10 кишига 300 мингдан 600 минг сўмгача эҳсон ажратилди. Мурожаатлар икки холис инсон томонидан сараланди ва муносиб деб танланларга пул туширилди. Қароримизни ҳурмат қилишни ва бу сафар олмаганлар хафа бўлмаслигини сўраймиз. Яна эҳсонлар беришга етказсин.

🤲 Ҳаммага раҳмат!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
47👍15🕊9👏7🙏2🤝1
Шунга ҳам 9 йил бўлибди... Ислом Каримов вафот этганда йиғлаганмисиз?
Anonymous Poll
68%
Йиғлаганман;
32%
Йўқ, йиғламаганман.
😁60👍14🤣11🤔4👌1
✍️ “Она, мен сизни жаннатда кутаман...” – вафотидан 5 кун аввал сурат чизган 8 ёшли қизалоқ тақдири

Инсон бу дунёдан ўтганидан кейин ҳам яхшилик қилаверади. Ҳатто бола бўлса ҳам!

Одатда хайрия ёритмайман. Фақат таъсирли ҳолат бўлсагина муштарийларга тақдим этаман. Бугун айнан шундай кун экан.

Асакалик Фотимаи-Заҳро бугун орамизда йўқ. У ҳаёти охирида шу суратни чизган ва “Арғимчоқдаги қиз менман ва жаннатда сизни кутаман. Менинг ҳам расмимни сотишсин, болаларга ёрдам беринг” деган экан. Афсус, ўша пайт кўргазма бўлмади, аукцион қилмадик. Вақт ўтиб кетди...

Она бир неча бор сўради. Оддийгина суратни алоҳида эълон қилишга хижолат бўлдим. Бугун бир қизиқ ҳолат бўлди: ёлғиз она ижарада яшаркан. Ўғли махсус коллежга кирибди (кириш анча қийин, ким эканлигини сир тутдик). Формасини сотиб олиш керак экан (ҳайрон қолдим, шунақа экан). Ҳали Тошкентда яшаши, тирикчилиги бор.

Шу пайт икки ишни битта ҳожат билан битиргим келди. Демак, шу сурат сотилади. Қанча пул тушса, дастлаб йигитчага берилади. Агар кўпроқ тушса, ўзимизда навбатда турганларга тарқатилади.

Аукцион эмас, атаганини бераверсин. Энг кўп ўтказганга ва/ёки шу сурат чиндан олиб кетишни истаганга етказиб берамиз.

Икки томон таклифига кўра менинг картам: 9860120113552208 А. Зоҳидов

Аброр Зоҳидов
@az_sss
😢58👍10🔥95🕊4🤝1🤗1
Abror Zohidov
Photo
Қизалоқнинг сурати учун 7 млн пул тушди ва муҳтожларга тарқатилмоқда

👁 Вафотидан олдин чизган сурат жуда таъсирли бўлди.


Оққонга қарши охиригача курашган қизалоқ оиласи билан кўпчилик боғланди. Икки киши 1 млн ва ундан ортиқ эҳсон қилди ва рекордлар янгиланди. Доимгидек шахсини сир тутишди.

Йигитчанинг формаси учун 1 млн ўтказдик. Фотимаи-Заҳронинг ойисига ҳам 1 млн сўм ҳадя қилдик.

Қолган 5 млн сўмни 10 нафар бемор болажонларга 500 минг сўмдан тарқатамиз. Яна имкон топа олсак, 10 оилага озиқ-овқат тўплами тарқатамиз.

Азизларим – сизларга доим ишонганман!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
👏33👍226🔥2😢2🕊1🤝1
Жами 20 нафар муҳтожга пул ва/ёки озиқ-овқат тўплами тарқатилади. Дўстларим, илтимос, эълонни бўлишворинглар ва албатта қуйидаги шартларини ҳам тирканглар. Бу эҳсонга бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!

⚡️ Демак:

* Мурожаатга оилавий аҳвол, муҳтожлик сабаби, манзил, телефон, пластик карта каби қисқа маълумотларни киритиб, https://www.tg-me.com/SWT9999999 телеграми орқали йўлланг. Фақат шу ерга ёзинг!;
* Танловда устунлик тартиби доимгидек: дастлаб беморлар ва уларнинг яқинлари, кейин муҳтожлар, ундан сўнг мусофирлар ва ҳ.к.;
* Пул ва озиқ-овқат эҳсонлар 07.09.25 й,14.00 да, Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади. Пул ёки озиқ-овқатни бирини танлаш керак. Озиқ-овқатнинг ўрнига пул берилмайди. Узоқ ҳудудларга жўнатиш имкони йўқ. Эҳсон Тошкент шаҳридаги Республика гематология маркази дарвозаси ёнида тарқатилади;
* Пулларнинг максимал кўрсаткичи 500 минг сўмгача. Пуллар катта эҳтимол билан дорихонага тўғридан-тўғри тўлаб берилади. Фақат узоқдагиларга карта орқали ташланади;
* Мурожаатлар 06.09.25 йил соат 15.00 гача қабул қилинади, кечикманг!

⚡️ Диққат: Мурожаатлар сони 50 тадан ошса, қабул муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин. Чунки кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас;

* Бу эҳсонга бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!

Мурожаат намунаси:

1. ФИО, манзил, телефон, пластик карта (карта эгаси билан);
2. Муҳтожлик сабаби батафсил (беморлик бўлса, бемор исм-шарифи, бевалик бўлса, у ҳолат...);
3. Шартларга қўшимчалар киритилиши мумкин.
* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг.
* Мурожаат сўралганидек тўлдирилмаса эътиборсиз қолдирилади.

🔥 Қатъий шарт: Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан, намунадагидек яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади. Муносиб топилмасангиз жавоб ёки изоҳ берилмайди. Нега сиз танланмаганлигингиз ёки нима учун бошқалар мослиги ҳақида маълумот тақдим қилинмайди. Қайта сўрайверманг!

Ҳаммага раҳмат!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
34👍12🤝2🥰1👏1
Бу менинг 30 йиллик дўстларим!

1995 йил СамМИга кирганмиз ва ҳануз биргамиз. Салкам 50 ёшга бордик, шукр. Лекин 100 йилдан бери биргадекман. Фахрланаман!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
👍8415🤗9🏆1🫡1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁20👏41
✍️ Чечен қизини олиб қочган ўзбек йигит тақдири

Андижондаги қипчоқлар маҳалласи орасидан бир йигитни уч чечен излашган.

Тақдири қизиқ бўлган одамларни излаб юраман. Айримлари ўзлари айтиб беришади, кимдир эшитганини суриштириб топаман. Яна биттаси ҳақида ҳикоя қилгим келди. Афсуски оиласининг исмларини айтишга хижолат бўлди. Мен ўзимча Мамажон ака деб олдим.

СССР пайти армияга борган Мамажон ака Чеченистонга тушади. Офицерлар маҳаллий аҳолига умуман яқинлашмасликни тайинлайди. Икки йил катта муддат, барибир ким биландир танишади, кўришади. Чечен соҳибжамоли билан кўришиб, ошиқ бўлади. Ўзбек йигити ҳам норғул пайти, қорароқ бўлса-да – келишган. Қиз ҳам кўнгил беради хуллас.

Хизмати тугаганидан кейин икковлашиб жўнаб қолади ва “Андижан обль, с. Кипчак” деган хат қолдиради. Ўзи рози бўлиб кетдими, мажбурлаб олиб кетдими, нима фарқи бор? Ишқилиб қизни олиб қочган деган гап тарқалади ва уч йигит унинг орқасидан боришади.

Поездда тушишлари билан таксидан “Кипчак” маҳалласини сўрашади ва уни киракаш “Қипчоқ” деган қишлоққа олиб боради. Бориб “Мамажон қайси?” деб сўрашади. Қишлоқдан бешта Мамажон йигит чиқади, аммо бирортаси улар эмасди. Маҳалла йигитлари бу ерда одам йўқлигини айтишганида чеченлар “Бизни алдаяпсанлар, синглимизни у беркитган ёки ўлдирган. Топиб берасанлар!” дея тўполон қилишган.

Ўртада маҳаллий йигитлар билан можаро бошланиб кетади, муштлашув даҳанаки жангга айланади. Шунда битта оқсоқол “Ҳой мусулмонлар! Меҳмонни шунақа қиламизми? Булар чеченлар, ҳеч нарсадан қайтмайди. Тўхтатинглар!” дея амаллаб тинчитади ва уйига олиб кетади.

“Болам, сен уйингга қайт. Ҳозир яна тўполон бўлмасин. Мен синглингни суриштираман” деб ҳурмат билан алдаб кузатиб қўяди.
Чечен йигитлар уйига қуруқ қўл билан қайтишади. Ойлар ўтади. Онаси “Менинг қизимни ўғирлашди, энди кўзим йўлда ўтади” деб йиғлайверади. Ака-укалар яна Андижонга қайтишади ва оқсоқолнинг уйига келишади.

Оқсоқол “Эй болам, суриштирдим. Мен ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Андижонда Қипчоқ, Кипчак, Қипчоқлар, Қипчоқ чек, Қипчоқобод сингари еттита маҳалла бор экан. Энди битта мошина қилиб, ҳаммасини бориб кўриш керак” дейди.

Уч кун деганда топилади. Мамажон ака ақлли бўлган – чечен акаларини ҳурмат билан кутиб олади, ҳовурлари босилгунча индамай туради. Чунки шу ҳолатни сезган, тайёрланиб юрган бўлади. Кейин ҳовлисига таклиф қилади. Синглиси чиройли бўлиб кутиб олади, бахтли эканлигини айтади. Ака-укалар хотиржам бўлишади ва икки кун меҳмон бўлиб, орқага қайтишади.

Мамажон ака бир йилдан кейин ўғилли бўлади. Хотини, ўғилчаси, ота-онасини олиб, Чеченистонга боришади. Шу билан қуда-анда бўлиб кетишади.

СССР тарқалиб, Чеченистонда урушлар бўлганда бу икки оила тақдири жуда оғир бўлади. Энди униси алоҳида мавзу...

(Давоми йўқ. Фақат Мамажон ака билан чечен янга бахтли яшаб юрганларини айтишим мумкин)

"Ishonch.uz" сайтида ҳам ёритилди.

Аброр Зоҳидов
@az_sss
👍5113🕊2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍112🕊1
2025/10/20 05:08:16
Back to Top
HTML Embed Code: