Telegram Web Link
Туркияни 4 денгиз қуршаб туради: Қора денгиз, Мармар денгизи, Эгей денгизи ва Ўрта ер денгизи.

Бу сафар энди Ўрта ер денгизи билан танишамиз.

Бугун фақат отель ва унинг территориясини ўрганишга вақт кетди. Сузишга эртанги кунни ажратдик.
👍191😁1
Агар Туркия "all inclusive" ига ўзбек ошини қўшганида борми, бутун дунёдан туристлар тонггача ҳам навбатга турвурарди. Ғалати-ғалати нарсалар ейишади-е булар.
😁112👍2
Қисқа видеолар улашган яхшими, ёки биратўла миниблогча қилақолайми)

Очиғи, дам олиш орасида телда ишлаш вақтни оляпти.

Яхшиси кечроқ "all inclusive" - меҳмонхона ҳаётининг плюс-минуслари ҳақида видео қиламан.

Ужин ва кечки денгиз сайридан сўнг. Бизда соат 19.35 бўлди.
👍20
Must do

Дунёга келиб, шу икки ишни албатта қилиб кўринг:

1. Тонгда қуёш денгиз уфқида бош кўтаришини томоша қилиш.

2. Тунда ой нури остида денгизда сузиш.

Денгиз тўлиқ сизники бўлади, ҳеч ким халақит бермайди. Таннинг роҳати даражасида илиқ, руҳнинг енгиллиги даражасида енгил сезасиз ўзингизни...

Яратганга шукр.

@azitravel
🔥1711👍3🥰1
Аёлларнинг бахтли лаҳзалари-шоппинг.

Аланья- биз билган бозорбоп Истанбул эмас ва бу ерда биз ўрганган осиёбоп кийимлар йўқ ҳисоби. Мен офис кийими деб сўрасам, устимдан кулишяпти:)

Бу ҳудудда қиш бўлмайди, ёпиқ ва узун кийимлар йўқ, ҳамма купальникдан бироз узунроқ кийимда юрар экан. Фақат туристлар учун тери, норька куртка, сумка ва кроссовка яхши сотилади ва деярли нархлар Тошкент билан бир хил.

Об-ҳаво иссиқ, дим, доимий пляж кайфияти бўлгани учунми маҳаллий аҳолини (туристлар кўп юрадиган жойларда кузатишимча) асосан кроссовка, шортик, бели очиқ кофта, спортивкада кўрдим.

Хуллас, Waikiki va DeFactoдаги онам таъбири билан айтганда "шўлтираган" стилдаги кийимлардан бошқа нарса топиш иложсиз.

@azitravel
😁10👍6🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
13🥰9🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
11🔥1
2025/10/31 06:21:24
Back to Top
HTML Embed Code: