Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фердинанд Маркос, Филиппиннинг энг кўп ҳукмронлик қилган диктаторларидан бири сифатида, ўзининг сиёсий инқирозлар ва коррупция билан тўла тарихига эга. У 1965 йилдан 1986 йилгача Филиппин президентлигида бўлган ва ўз ҳукмронлиги даврида мамлакатни кучли бошқаришга ҳаракат қилган. Аммо унинг ҳокимияти ўзининг авторитаризми, диктатура ва халққа қилинган зулм билан ажралиб туради.

Бу видеода айнан шу диктатор ҳақида сўз боради: https://youtu.be/5U53xaTM7XE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги ташаббуси билан олинган подкастда суҳбатлашдик. “Сайилгоҳ” подкастида тасвирга бўлган ҳуқуқ масаласини муҳокама қилдик.

Тасвирга бўлган ҳуқуқлар бўйича янги Қонун лойиҳаси одамларга нима беради? Бу сўз эркинлигига таъсир қиладими? Энди розилик олмасдан, ҳеч кимни расмга тушириб бўлмайдими, расмга туширса-чи, қандай чора кўрилади? Ушбу саволларга Қонунни ёзган мутахассис ва экспертлар жавоб беради.

📹Батафсил👇
https://www.youtube.com/watch?v=qSLyaHa6TTg
Корпоратив низолар

Корпоратив низолар одатда фуқаролик низоларига жуда ўхшаб кетади ва икки ўртадаги фарқ нозик парда кабидир. Масалан таъсисчилар ўртасидаги айнан улушлар ёки улушлардан келиб чиқадиган ҳуқуқлар масаласидаги низолар.

ИПК 30-моддасида корпоратив низолар нималардан иборат эканлиги келтирилган:
1) юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ низолар;
2) хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг, улушларнинг, кооперативлар аъзолари пайларининг мансублиги, уларга юкламалар белгилаш ва улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар, бундан хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар аъзоларининг пайларини ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ёки эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар мустасно;
3) юридик шахс иштирокчиларининг (муассисларининг, аъзоларининг) юридик шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) бундай битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъволари бўйича низолар;
4) қимматли қоғозлар эмиссияси билан, шу жумладан эмитентнинг бошқарув органлари қарорлари юзасидан низолашиш билан, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимлар, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча равишда чиқариш) натижалари бўйича ҳисоботлар (хабарномалар) юзасидан низолашиш билан боғлиқ низолар;
5) қимматли қоғозларни номинал сақловчиларнинг акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш, қонунда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни қимматли қоғозларни жойлаштириш ва (ёки) уларнинг муомаласи муносабати билан қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари томонидан амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятидан келиб чиқадиган низолар;
6) юридик шахс иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги низолар;
7) юридик шахс бошқарув органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги низолар.

Қонунга мувофиқ корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига бошқа низолар ҳам киритилиши мумкин.


Хўп, нега иш корпоратив низо деб баҳоланиши керак, бундан тарафларга нима фойда? Бу саволга кўпчилик юристлар ишни фуқаролик суди эмас, иқтисодий суд кўргани бизга маъқул деган жавобни эшитамиз. Бундай ишлар бўйича иқтисодий судларда малака ва мактаб шаклланган деб ҳисоблайди тажрибали юристлар. Фуқаролик судларида балки намунали судьялар бордир, лекин барибир нуфуз жиҳатидан иқтисодий судларга ҳали етолмади деб ўйлайман шахсан ўзим.

👉@bahodirahmedoff👈
Чўнтагидан наша чиққан одамларга 15 сутка берилмаган. Нега?

Кейс:
Суд хужжатига кўра, 2019 йил 18 ноябрда соат 22-50 ларда икки фуқаро Учтепа тумани, 21-квартал, 56 ва 57-уйлар оралиғида кетаётганларида Учтепа туман ички ишлар органи ходимлари томонидан гумон қилиниб, шу жойнинг ўзида холислар иштирокида текширилган. Текширишда фуқароларнинг чўнтагидан яшил рангли ўтсимон ўткир ҳидли модда мавжудлиги аниқланган.

Кимёвий экспертиза хулосасида фуқаролардан олинган ўсимлик таркибида гиёҳванд модда тетрегидроканнабинол мавжуд эканлиги кўрсатилган.

Биринчи инстанция судининг қарори билан икки ҳуқуқбузарга МЖтКнинг 56-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Кассация инстанцияси судининг қарори билан биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий суд эса тайинланган ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазосини саккиз сутка маъмурий қамоқ жазосига ўзгартирган.

Судлов ҳайъати бундай хулосага келишда маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигига, яъни ҳуқуқбузарлар муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигига, улар ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганлигига, бундай ҳолларда МЖтКнинг 56-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан ушбу модда санкциясида назарда тутилган энг оғир жазони қўллаб бўлмаслигига асосланган.

👉@bahodirahmedoff👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўрта асрларда Европа жамиятида католик черкови жуда кучли ҳукмронликка эга бўлган. Индульгенция эса, ўрта асрлар черковининг ўзининг кучини кучайтирган бир тизим эди. Индульгенция, гуноҳларни кечириш ёки уларга жазо бермаслик эвазига, маълум миқдорда пул тўлашни ўз ичига олган. Бу тизим орқали черков одамларнинг гуноҳларини кечириш учун пул йиғиш билан шуғулланган. Индульгенция тизими баъзан халқ орасида катта норозиликларга сабаб бўлган, чунки кўплаб одамлар бу тизимни адолатсиз деб ҳисоблаган.

Европадаги инқилобларга нима сабаб бўлгани ва ҳаммаси қандай ўзгаргани ҳақида батафсил видеода билиб олинг: https://youtu.be/m7EjLKGGoNM
Тафтиш инстанцияси судларида ишни кўриш доираси

Маъмурий судларда ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиш доираси, МСИЮТКнинг 266-6-моддасига кўра, тафтиш инстанцияси ишни кўришда биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талабларни қабул қилмаслиги ва бундай талаб билдирилса уларни кўриб чиқмаслиги белгилаб қўйилган. Демак, тафтиш инстанциясида фақатгина биринчи инстанцияга киритган даъво аризангизда сўралган талаблар бўйичагина иш кўради.

Иқтисодий судларда белгиланган қоида хам шунга ўхшаш. Кодекснинг 324-6-моддасида ишни тафтиш тартибида кўриш чегаралари белгиланган, унга кўра, биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар тафтиш инстанцияси суди томонидан қабул қилинмаслига ва кўриб чиқилмаслиги қайд этилган.

Фуқаролик судларида эса бошқача тартиб белгиланган. ФПКнинг 419-27-моддасида тафтиш тартибида ишни кўриш доираси белгиланган. Унга кўра, суд ишни тафтиш инстанциясида кўраётганида, суд ҳужжатларининг қонунийлигини, асослилиги ва адолатлилигини текшириши ҳамда янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин дея белгиланган. Бундан ташқари, тафтиш инстанцияси судига суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиш мажбурияти юкланган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларни тафтиш тартибида кўриб чиқишда, бироз бошқача тартиб белгиланган. МЖТКнинг 324-37-моддасига эътибор берсак, суд ишни тафтиш тартибида кўришда, тегишли илтимосномалар мавжуд бўлганда ёки ўз ташаббусига кўра ишдаги мавжуд ва судга тақдим этилган янги далилларни текширади дея белгиланган. Шунингдек, берилган шикоятнинг (протестнинг) важлари билан чегараланмай, унга илова қилинган қўшимча материалларни ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини тўлиқ ҳажмда текшириш мажбурияти белгиланган.

Жиноят судларида тафтиш инстанциясида кўриш доираси эса ЖПК 483-моддасига кўра, шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади. Бундан ташқари, қуйи инстанция судлари томонидан текширилган далилларни ҳам, ишни кўришда апелляция, кассация инстанцияси ёки тегишли тафтиш инстанцияси судига тарафлар томонидан тақдим этилган ёки улар томонидан талаб қилиб олинган ва текширилган, эътиборга олинадиган янги далилларни ҳам текширишдан иборат.

👉 @bahodirahmedoff
Гаров: жуда арзимас мажбурият бузилиши

Кредит олгансиз 100 млн. сўмлик, қарздорлик вужудга келди айтайлик 2 млн. сўм. Гаровга 125 млн сўмлик мулкни гаровга қўйиб бергансиз. Банк шу сумма учун гаров мулкига қаратиб судга чиқяпти. Шу жойида судга тушунтириш керакки бу пулни мен бераман муаммо йўқ лекин шу арзимаган пул учун гаровга қаратилиши нотўғри деб айтинг. Нега?

Фуқаролик кодексининг 13-моддасига кўра, фуқаролик
ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиш усуллари ҳуқуқни бузишга мутаносиб бўлиши ҳамда ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасидан чиқиб кетмаслиги керак.

Кодекснинг 279-моддасига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб ҳисобланади:
1) агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг 15 фоизидан камроқни ташкил қилса;
2) агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет уч ойдан ошмаган бўлса.

👉@bahodirahmedoff👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топиш қачон бўлади?

Фуқаролик Кодекси 33-модда:
Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин.

Фуқаролик Кодекси 36-модда:
Агар фуқаронинг қаерда турганлиги ҳақида унинг яшаш жойида уч йил мобайнида маълумот бўлмаса, башарти у ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган бўлиб, унинг қаердалиги ҳақида олти ой мобайнида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд уни вафот этган деб эълон қилиши мумкин.

👉@bahodirahmedoff👈
Адвокатга жиноий иш қўзғатиш

Адвокатлик касби жуда нозик бўлгани учун қонунда бир неча кафолатлар белгиланган. Ҳусусан, Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисидаги Қонун 6-моддасига кўра, Адвокатга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қўзғатилиши мумкин.

Шунингдек, ушбу моддага асосан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси адвокатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят прокурорлари, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномасига кўра жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилиши мумкин.

Буни-ку ҳали тажрибаси йўқ юристлар билмаслиги мумкин. Лекин амалиётда айрим судьялар бу нормани билмаётганлиги ҳам учраб тураётгани ҳақида ҳамкасбларимиз бот-бот айтиб туришади.

👉@bahodirahmedoff👈
Ҳамшира 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинибди. Бемор вафот этган

У унинг уйига оғир аҳволда келган беморга ҳеч қандай шифокор рецептисиз, ўзи томонидан дори воситаларини буюриб, ушбу дори воситаларини марҳуманинг қўл билак соҳаси орқали томирига жўнатиб, муолажани давом эттириши натижасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, шу куни соат 23:10ларда хонадонида вафот этишига сабабчи бўлган. дорилар аралашмасини томиридан юборганидан сўнг бемор тез ёрдам етиб келгунча вафот этган.

Суд-тиббий экспертизаси натижасида тиббиёт муассасасига жўнатиш ўрнига, уй шароитида, тасдиқланган стандартларга тўғри келмайдиган муолажалар ўтказганлиги қайд этилган.

Ҳамшира ЖК 116-моддаси 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одам ўлишига сабаб бўлса) билан айбли деб топилган. Жахо: 1 (бир) йил тиббиёт соҳасида ҳамшира вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 (икки) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

👉@bahodirahmedoff👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитой — минг йиллик тарихга, улкан маданиятга ва цивилизацияга эга энг қадимий империялардан биридир. Бу юртда дунёнинг энг узоқ ҳукмрон сулолалари — Шан, Чжоу, Хан, Тан, Мин ва Син империялари ўтган.

Хитой қадимда қоғоз, компас, босма машина ва порох каби кашфиётлар орқали бутун Осиёда устунликка эришган. Унинг марказида эса ҳар доим тартиб, меҳнат ва сабр қадриятлари турган.

Буюк Ипак йўли орқали у дунё билан боғланиб, маданият, савдо ва фан марказига айланган. Асрлар давомида урушлар, исёнлар ва хорликлардан ўтган бўлса ҳам, Хитой ҳар сафар ўзини қайта тиклаб, янада кучлироқ бўлиб чиққан.

Бугун у шунчаки давлат эмас — минг йиллик маданиятнинг давомчиси, Осиёнинг юраги ва инсоният тарихининг узвий бир бўлагидир.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/1jz85Uf5FTw?si=bGmjamq-BYA3Skl6
Аслида улар маъмурий ишлар

Ҳозирда кўплаб суд иши предметлари моҳиятан маъмурий низо бўлса-да иқтисодий судларда кўриб чиқилмоқда. Аслида бундай ишларни маъмурий судлар кўриб чиқиши керак.

Мисол тариқасида лицензияни бекор қилиш суд ишлари. Зотан бу ишлар маъмурий мазмунга эга ишлардир. Ўртада бекор қилинаётган хужжат лицензия - бу маъмурий хужжатдир. Уни бермаслик ҳаракати(сизлиги) ҳам маъмурий судда кўриб чиқилганидек, уни бекор қилиш ҳам маъмурий судда кўрилиши лозим.

Бундай мисолларга ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ишларини ҳам олиш мумкин. Мисол қилиб фаолиятни тугатиш, чеклаш, тўхтатиш, молиявий санкцияларни қўллаш каби ишларни ҳам келтирсак бўлади.

Келажакда биз албатта маъмурий суд ишларини қамровини кенгайтириш томон юришимиз керак. Давлат билан тўқнаш келувчи кўплаб ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилиши лозим. Бу фикрни кўриб тажрибали, малакали юристларни энсаси қотиши мумкин. Чунки иқтисодий судларда ишни кўриш, ичига кириш юқорироқ даражада, савия ҳам баландроқ деб ўйлаймиз деб айтишлари мумкин. Лекин биз қачонгача "қўй энди малакаси баланд" деб иқтисодий судларга тўғри келса-келмаса иш юкламасини оширишимиз керак? Биз моҳиятга қарашимиз керак. Кимда малака етарли бўлмаса уни тўғрилашимиз керак.

👉@bahodirahmedoff👈
davletovuz
1,8 млрд доллар аэровокзал қурилишига
Шуни ичида кичиккина қилиб учиб келганларни кутиб олиш жойи ҳам қилинса хурсанд бўлардик. Совуқда кутиб оёқдан зах ўтиб кетади баъзан
🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ АЛЮМИНИЙ ҚАДОҚ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАВОДИ ИШГА ТУШДИ!

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги биринчи алюминий қадоқ ишлаб чиқариш ва салқин ичимликлар қуйиш заводи “EAST CAN SOLUTIONS” 💼 фаолияти билан танишди.
Бу лойиҳа — Ўзбекистон саноатида янги йўналишни бошлаб берган, маҳаллий ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга яқинлаштирган катта қадам ҳисобланади.
➡️ Лойиҳа қиймати — 90 миллион доллар,
➡️ Майдони — 21 гектар,
➡️ Янги иш ўринлари — 500 та,
➡️ Маҳаллийлаштириш даражаси — 90%,
➡️ Ишлаб чиқариш қуввати — йилига 600 млн донaдан 2,2 млрд донaгача.

Ишга тушгандан сўнг корхона ички бозор эҳтиёжини тўлиқ қоплаб, йилига 60 миллион долларлик импорт ўрнини босади ва 100 миллион долларлик экспорт имкониятини яратади.

“EAST CAN SOLUTIONS” нафақат янги ишлаб чиқариш мажмуаси, балки миллий саноатда янги тафаккурнинг бошланғич нуқтаси бўлди — инновация, сифат ва экспорт салоҳиятини бирлаштирган илк алюминий қадоқ заводи сифатида тарихда қолади. 🖥
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шаръий никоҳдаги эр уйдан ҳайдаб чиқарилган

Битта аёл шаръий никоҳдаги эрини, уйдан мажбурий тартибда суд орқали чиқарворибди. Қанақасига дейсизми? Қисқача айтбераман.

Шаръий эр М.М. уй-жойда яшаб келиши жараёнида доимий жанжал кўтаргани, аёлни ҳақоратлагани, ургани сабабли туман маъмурий судининг 2020 йил 9 декабрдаги қарорига асосан МЖТКнинг 41-моддаси (ҳақорат), 52-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик (Қасддан енгил тан жароҳати етказиш) содир этишда айбдор деб топилган ва унга нисбатан жарима жазоси тайинланган.

Ушбу воқеалар туфайли даъвогар Н.А. 2020 йил 26 ноябрда ўзига тегишли ушбу уйдан чиқиб кетиб, ота-онасининг уйида яшашга мажбур бўлган.

Туман ИИБ ХҚМБ катта инспекторининг маълумотномасида М.М. 2020 йил 25 ноябрь куни бўлиб ўтган жанжал вақтида қўлидаги ошхона пичоғи билан Н.А.нинг бармоқларини кесиб юборганлиги, уни калтаклаганлиги боис кўз, бурун ва тиш соҳасида тан жароҳати олганлиги, шунингдек, Н.А.га доимий равишда руҳий тазйиқ ўтказилганлиги сабабли уйдан чиқиб кетганлиги, аммо бунга қарамай М.М. телефон орқали ҳам унга таҳдид этгани қайд этилган.

Н.А.га доимий равишда руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилганлиги сабабли ҳимоя ордери ҳам берилган.

Юқоридагиларга асосланиб суд қарори билан Уй-жой кодекси 74-моддасига асосан М.М. уй-жойдан чиқариб юборилган.

👉@bahodirahmedoff👈
Судларимизда қатъият етишмаяпти

Конституция 138-моддасига асосан суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Яъни қайсики давлат органи, ташкилоти ёки ҳар қандай МЧЖ учун судлар мажбурий хужжатлар қабул қилади. Чунки одил судлов фақат судлар томонидан амалга оширилади.

Бироқ айрим давлат органлари ёки ташкилотлари (айнан улар) томонидан судларга нисбатан жиддий муносабатда бўлмасликларини кўрамиз. Суд мажлисларига келишмайди, айтилган хужжатларни олиб келишмайди ва ҳо. Мисол тариқасида яқинда бир суд ишимизда МИБ ижрочисининг хатти-ҳаракатлари юзасидан маъмурий судда қатнашдик. Қайси судда эканлигини келтирмаймиз чунки судья опамизниям маҳалла-кўйи қуда-андаси бор. Шу судда ижрочи жалб қилиниши керак эди. Чунки Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (МСИЮТК) 67-моддасига асосан исботлаш мажбурияти қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашилаётган маъмурий органларнинг ва мансабдор шахсларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ ижрочи бошқа жойда юргани сабабли телеграмда видео орқали қатнашди ва овози жуда ёмон эшитилди. Шу сабабли ижрочи ўзингиз келинг деб суд иши кейинга қолдирилди. Кейинги судгаям ижрочи келмади ва яна телеграмдан қатнашди. Энг қизиғи судья бунга эътибор ҳам қилиб қўймади. Оддий бир фуқаро шундай қилса судья индамай кетармикин?!

Бошқа бир суд ишимизда эса аксинча бўлди. Судга жавобгар (бир давлат органи) вакиллари 2та суд мажлисики келмади. Суд қолдирилди улар йўқлиги сабабли. Шунда судья огоҳлантириш хати юборди бу давлат органига. Агар келмасангиз бу судга ҳурматсизлик деб баҳоланади деб. Бундай ҳолат бошқа бир суд ишида ҳам кузатилганини ёзгандик. Ҳадеб судга келавермаган давлат ташкилоти раҳбари жазоланганди. Судья шундай қатъият кўрсатиши керак.

Судьяларимиздан илтимос ўзларингиз учун бўлмаса ҳам одил судлов даргоҳи ҳурмати сал қатъиятли бўлинглар. Амалдорлар хоҳласа келади хоҳласа келмайдиган жой бўлиб қолмасин суд маҳкамаси.

👉@bahodirahmedoff👈
Хужжатларнинг фарқи

Сиз қайсидир хужжатдан норозисиз. Лекин унинг устидан қай тартибда мурожаат қилиш керак? Хужжатлар ҳам ҳар хил-ку.

Маъмурий хужжат. Агар сиз низолашмоқчи бўлган хужжат маъмурий хужжат (ҳоким қарори, қадастр рўйхатдан ўтказиши, солиқ органи қарори) бўлса, унда бу оммавий-маъмурий муносабат сифатида маъмурий низо ҳисобланади. Бунда қарорни ҳақиқий эмас ёки ҳаракат қонунга хилофлиги бўйича маъмурий судга мурожаат қиласиз.

Маъмурий бўлмаган қарорлар. Турли корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг маъмурий ва оммавий ҳуқуқий бўлмаган хужжатлари бўлади. Уларнинг устидан кўпчилик адашиб маъмурий судга ариза киритишади. Аслида бундай хужжатлар фуқаролик судлари тартибида кўриб чиқилади. Масалан бир ОТМ талабани ўқишдан четлаштириш бўйича қарор чиқарган ва бу қарор юзасидан низолашиш.

Иш берувчининг буйруқлари. Ҳар қандай ташкилот, муассаса, корхона ўз навбатида иш берувчи ҳам ҳисобланади. Унинг ходимларга нисбатан чиқарилган хужжатлари бўйича фуқаролик судларида низолашиш мумкин. Масалан ходим ишдан ҳайдалди ва ишга тиклаш бўйича судга берди. Бунда иш берувчининг буйруғи, хизмат текширув хулосаси каби хужжатлар ишга тиклаш предмети доирасида кўриб чиқилади.

Корпоратив хужжатлар. МЧЖ ва АЖ каби ташкилий шаклга эга жамиятларда бошқа таъсисчилар ёки акциядорларга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар юзасидан низоларни мисол қилиб олсак бўлади.

Ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайдиган ҳужжат. Масалан қаранг агар сиз норози хужжат божхона талабномаси бўлса нима бўлади? Агар маъмурий судга арз қилинса, божхона органининг талабномалари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқарувчи ҳужжат ҳисобланмаслиги ва улар аризачининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслигидан келиб чиқиб, суд қарорларини бекор қилиб, МСИЮтК 108-моддасининг 1-бандига асосан иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Бу бўйича суд амалиёти шаклланган.

👉@bahodirahmedoff👈
Сенатор сўрови

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Бахром Абдуллаев “Зарур дорихона амалиёти” стандарти талаблари асосида жиҳозлаш учун йиғимлар масаласида сенатор
сўрови юборибди.

“Зарур дорихона амалиёти” (GPP – good pharmacy practice) стандарти - мамлакатимизда аҳолини сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Унга кўра, 2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар, 2026 йил 1 январга қадар эса бошқа дорихоналар сертификат олиши зарур. Сертификат Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан берилади. Бунда Марказ ходимлари дорихоналар фаолиятини жойига чиқиб текширади, белгиланган талабларга жавоб берган дорихоналарга 3 йил муддатга сертификат берилиши назарда тутилган.

Аммо амалиётда эса дорихоналар ушбу сертификатни олиш учун 8,5 млн сўмгача мажбурий тўлов тўлашга мажбур бўлаётганлиги, ҳар 9 ойда ўтказиладиган навбатдаги инспекция текшируви учун эса қўшимча 3,2 млн сўм тўлов ундирилаётганлиги сабабли жамоатчилик ва тадбиркорлар орасида катта норозиликка сабаб бўлган. Жумладан, кўплаб дорихона эгалари буни қонун билан белгиланмаган мажбурий йиғим сифатида баҳолаётганлиги айтилган.

Сенатор сўровида, ортиқча маъмурий юк ва мажбурий йиғимлар билан боғлиқ бундай ҳолатларга ўз вақтида эътибор қаратилмаса, бу фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигига ва давлат органларига бўлган ишонч даражасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эканлигини қайд этган ҳолда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовга сенатор сўрови юборган. Унда Агентлик директоридан GPP сертификати учун тўловлар қандай ҳисоб-китобларга кўра шакллантирилганлиги, ундирилган тўловлар қаерга сарфланаётгани юзасидан асослантирилган тушунтириш беришни сўраган.

👉 @bahodirahmedoff
2025/10/28 06:11:34
Back to Top
HTML Embed Code: