Тил қоидаларига риоя қилинмаган суд қарорлари бекор қилинган

Судларда тил масаласида эътибор қандай?

Олий суд 2020 йил обзорида келтирилишича, бир иш бўйича тарафлар ўзбек миллатига мансуб бўлсалар-да, ўтказилган суд муҳокамаси ва тузилган ҳал қилув қарори рус тилида бўлган. Норози тараф бу каби процессуал қонун талаби бузилганлиги ҳақидаги важлар апелляция инстанцияси томонидан эътиборсиз қолдирилган ва иш ушбу инстанцияда ҳам таржимон иштироки таъминланмаган ҳолда рус тилида олиб борилиб, суд ҳужжати ҳам рус тилида чиқарилган.

Судлар тегишли экспертиза тайинламасдан ҳамда иш юритишнинг тилга доир қоидасига эътибор бермасдан, процессуал ҳуқуқ нормасини бузилишига йўл қўйган.

Натижада биринчи ва апелляция суд инстанцияларининг хужжатлари бекор қилинган ва иш янгидан кўриш апелляция инстанциясига юборилган.

Бу масала 2020 йилда кўрилган иш. Олий суд қуйи судларга намуна бўлиши керак. Шунингдек ҳозирги кундаги Олий суд судлов ҳайъати ҳам ўша вақтдаги ҳайъатдан ўрнак олишлари лозим.

👉@bahodirahmedoff👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сингапур асосчиси Ли Куан Ю — мамлакат тарихидаги энг муҳим шахс. У 1965 йилда Сингапур мустақилликка эришгач, уни камбағал портдан замонавий, интизомли ва бой давлатга айлантирган. Ли Куан Ю ҳалоллик, тартиб ва меритократияни бошқарувнинг асосий тамойилларига айлантирган.

Унинг икки ўғли — Ли Сиэн Лун ва Ли Сиэн Янг — ҳам давлат ҳаётида муҳим роль ўйнаган. Каттаси, Ли Сиэн Лун, узоқ йиллар Сингапур бош вазири бўлиб, отасининг ислоҳотларини давом эттирди. Кенжаси, Ли Сиэн Янг эса бизнес соҳасида фаолият юритиб, "SingTel" компаниясига раҳбарлик қилган.

Сўнгги йилларда икки ака-ука ўртасида оталарининг мероси ва сиёсий йўналишлар борасида келишмовчиликлар пайдо бўлди. Шунга қарамай, Ли оиласи Сингапур тараққиёти, ҳалоллик сиёсати ва замонавий давлат модели билан бутун дунёга танилган.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/Ok4GoNSDVJg?si=5BsNx-ColLI-SDH1
Дастлабки тергов муддатлари

ЖПК 351-модда

Дастлабки тергов жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим.

Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган дастлабки тергов муддати тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши мумкин.

Кейинчалик дастлабки тергов муддати фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан етти ойгача узайтирилиши мумкин.

Иш қўшимча тергов ўтказиш учун қайтариб юборилганда, шунингдек тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча тергов муддати мазкур ишни терговчи қабул қилган пайтдан эътиборан бир ой доирасида белгиланади.

👉@bahodirahmedoff👈
653 та солиқ органлари қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган Олий суд

Жорий йилнинг 9 ойида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 13 379 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 5 387 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Ҳисобот даврида маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 5 396 та иш кўриб чиқилди.

Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 1 411 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 412 та аризаси қаноатлантирилган. Шунингдек, солиқ органларининг 1 578 та қароридан 653 таси ҳамда кадастр агентлигининг 1 876 та қароридан 525 таси ҳақиқий эмас деб топилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 2 326 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 301 та қарор бекор қилиниб, 10 та қарор ўзгартирилди. Кассация тартибида 1 077 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 165 та қарор бекор қилиниб, 8 та қарор ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 1 249 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 105 та қарор бекор қилиниб, 3 та қарор ўзгартирилди.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 1 177 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан 229 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 101 таси бекор қилинди.

👉@bahodirahmedoff👈
Ҳар йили минглаб одамлар ҳаж зиёратини орзу қилади. Лекин шу пайтгача бу жараёндаги энг катта муаммо — навбат ва ҳужжатбозлик эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони асосида ишлаб чиқилган “Ҳаж ва Умра ягона портали” шу муаммоларга нуқта қўядиган муҳим қадам бўлди.

Энди зиёратга боришни истаган ҳар бир фуқаро икки йўлдан бири орқали — www.my.gov.uz ёки www.haj-umra.gov.uz орқали электрон навбатга ёзилиши мумкин. Бундай жараёнда қоғоз ҳужжат йиғиш, идорадан идорага юриш, “кимдир орқали ёзилиб олиш”дек ҳолатлар энди йўқ. Фақат ЖШШИР ва телефон рақамини киритишнинг ўзи етарли — қолган маълумотлар автоматик шаклланади.

Энг муҳими, энди ҳеч кимнинг навбати “тасодифан” йўқолиб қолмайди. Илгаригидек маҳалладаги дафтарлар ёниб кетиши, китоб алмашиши, ёки кимнингдир навбати сирли тарзда “кейинга сурилиши” каби ҳолатларга чек қўйилади. Бу тизим инсон омилини бутунлай четга чиқаради.

Ягона Портал орқали ҳар бир фуқаро ўз навбатини электрон кўринишда кузатиб боради. Ҳеч қандай “тезлаштирилган” ёки “алоҳида” тартиб қолмайди. Ҳамма учун тенг имконият, аниқ қоидалар ва шаффоф жараён бўлади.

Аслида гап фақат навбатда эмас, ишончда ҳам. Янги портал одамлар ишончига муносиб тизим бўла олади — чунки у қаердадир қоғозда эмас, рақамли асосда, адолатли ва аниқ тарзда ишлайди.

👉@bahodirahmedoff👈
Инкассо

Савол: Менда МЧЖ яни фирма бор эди икки йил олдин фаолиятимни тўхтатган эдим, лекин бир фирма менга инкассо қўйиб қарздор қилиб қўйибди. Менда ҳужжатлар етарли. Шунақаси ҳам бўладими?

Жавоб: Албатта бундай ҳолатлар кўп учрайди. Инкассо топшириқномаси қўйиш учун суд ижро варақаси асос қилинган бўлади. Ижро варақа учун суднинг кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ажрими бўлиши лозим. Сиз мана шу суд хужжати (иқтисодий суд менимча) устидан шикоят бериб бекор қилдирсангиз инкассо ҳам ўз-ўзидан бекор бўлади.

#savol

Саволларингиз бўлса @ABarizabot га мурожаат этинг

👉@bahodirahmedoff👈
Ҳурматли тадбиркорлар!

2025 йил 1 сентябрдан уч йил муддатга кластерлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарига ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланган.

Бироқ, айрим кластерлар томонидан сентябрь ойи учун ҳисоботларда эски тартиб бўйича, яъни 12 фоиз ставкада ижтимоий солиқ ҳисоблаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластерларига имтиёзни қўллаш бўйича ўтказилган мониторинг натижасига кўра, вилоятдаги 3 та кластер томонидан 12 фоизли ставкада солиқ ҳисобланиб, ҳисоботлар тақдим этилганлиги аниқланган. Кўрилган амалий чора-тадбирлар туфайли қайта ҳисоб-китоб қилиниб, солиқ суммаси 177,8 млн сўмга камайтирилди.

👉@bahodirahmedoff👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳозирги ҳолатда фақатгина бой қатлам уй ололади. Ўрта қатламни оддий ишда ишлаб пул тўплаб уй олиши қийин"

Сиз бу фикрга қўшиласизми?

Қўштирноқ подкастини янги сонини кўришингизни маслаҳат бераман. Урбанист Искандар Солиев билан фойдали ва қизиқ суҳбат.

▶️ https://youtu.be/U-iCRNkCE6Q
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ ҳуқуқбузарликлари бўйича хабар берган фуқароларга 24,1 млрд сўм мукофот тўланган

2025 йилнинг январ-сентябр ойларида “Soliq” мобил иловасининг “Soliq hamkor” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 82 857 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
🔹74 970 таси харид чеки бермаслик;
🔹3 001 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
🔹184 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
🔹4 702 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 34 139 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 24,1 млрд сўм мукофот тўланган.

👉@bahodirahmedoff👈
Савол: Мени 2 маротаба ғайриқонуний ишдан бўшатишди. Суд орқали тикландим. Ҳозирги кунда 3-маротаба бўшатишди. Саволим мен ҳозир судга берсам яна ишга тикланаманми?

Жавоб: Ишдан бўшатиш буйруғи ғайриқонуний бўлса, уни бекор қилишни қонунда белгиланган чеклови йўқ. Сизни 100 марта ғайриқонуний бекор қилса, судга бериб 100 марта тикланиш эҳтимолингиз бор.

#savol

Саволларингиз бўлса @ABarizabot га мурожаат этинг

👉@bahodirahmedoff👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МИБ номидан фойдаланиб амалга оширилаётган фирибгарликлар

“Замон” информацион дастурида хабар қилинишича, киберфирибгаркар ўзларини Мажбурий ижро бюроси ходими деб таништириб, фуқароларга қарздорлик ҳақида хабарларни Telegram орқали юборишмоқда..

Қайд этилишича, бунда фуқарога қарздорлик вақтида тўланмаган тақдирда, ундан қўшимча жарима ундирилиши ҳамда пул маблағлари банк картасидан автоматик тарзда ечиб олиниши ҳақида огоҳлантириш юборилади. Шунингдек, фирибгар “МИБуз” иловасини юклаб олишга ундайди. Улар шахснинг исм-шарифи ва паспорт рақамларини ҳам ишлатиб, ишонч қозонишга уринмоқда.

“Агар сизнинг телефонингизга МИБ номидан шубҳали хабар келса, ҳеч қандай иловаларни юклаб олманг. Бу орқали фирибгарлар сизнинг банк картангиз маълумотларини қўлга киритиши мумкин”, дейилади хабарда.

Бюро томонидан Telegram орқали хабар бериш тизими жорий этилмагани, қарздорлик ва ижро ҳаракатлари юзасидан хабарлар фақат SMS кўринишида юборилиши таъкидланди.

👉@bahodirahmedoff👈
Ариза киритаётганда ишончнома бўлиши

Бир туманлараро фуқаролик судига киритган аризамиз (электрон база орқали) қайтарилаверди. Шундан сўнг масъул шахсга алоқага чиққанимизда оғзаки тарзда аризага ишончнома илова қилинмаганини айтибди. Ваҳоланки биз база орқали аризани киритганмиз холос. Даъво аризани имзоламаганмиз. Базага киритаётганда ордер илова қилганмиз.

Пленум қарорида ҳам аниқ келтирилган. Адвокат ишга киришиши учун адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатлар тузилмаси томонидан берилган ордер тақдим этилиши кифоя бўлиб, у адвокатга юридик ёрдам сўраб мурожаат этган шахс манфаатларини судда ҳимоя қилиш ҳуқуқини (ФПК 69-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари) беради.

ФПК 69-моддаси 2-қисмига кўра, ишончномада махсус кўрсатилган бўлиши керак бўлган ваколатлар мавжуд. Булар:
📃 шартнома бўйича вакиллик қилувчининг арз қилинган талаблардан тўлиқ ёки қисман воз кечиш,
📃 уларнинг асосини ёки предметини ўзгартириш,
📃 миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш,
📃 даъвогарнинг талабларини тан олиш,
📃 келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишув тузиш,
📃 ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (бошқа шахсга ишониб топшириш),
📃 суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, аризаларни имзолаш,
📃 ижро варақасини ундирувга тақдим этиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулларни олиш.

Яъни ишончнома юқоридаги ҳолатларга ваколат беради ва ишончномасиз айнан шу ҳаракатларни амалга ошира олмаймиз. Лекин даъво аризани ҳимоямиз остидаги шахс даъвогар имзолаган. Агар шу масала юзасидан ажрим чиқарилган бўлганда биз бу ажрим устидан ҳусусий шикоят киритардик. Одатда бундай масалалар билан судья бўлмаган суд ходимлари шуғулланади. Судьялар бу қоидаларни яхши билади деб ўйлайман. Ëрдамчилари ва девонхона ходимларига доим тушунтириш олиб бориб туриши керак судьялар.

👉@bahodirahmedoff👈
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-1-моддаси. Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш

Ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, —

ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —

ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотин уйдан чиқиб кетган бўлсаям мулк бўлинадими?

Оила кодекси 23-моддасига кўра,
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Шундай суд қарорлари мавжудки, эр-хотин бошқа-бошқа жойда яшашни бошлаганидан бошлаб орттирган мулкларини умумий мулк эмас деб топган ҳолатлар бор. Масалан, эр пул топиб уни банкка омонатга қўйган, у пайтда 6 ойдан бери хотини билан яшамаётган бўлган. Бу пайтда олинган даромад ҳам умумий биргаликдаги мулк деб топилмаган. Хотиннинг даъвоси суд томонидан рад этилган.

👉@bahodirahmedoff👈
Суднинг қарорига кўра, фуқаро М.Ш. хонанда Алижон Эшонқулов ижросидаги "Арзимас", А.Худойқулов ижросидаги "Ўзгани ер, ўзингни осмон дема", С.Бадалов муаллифлигидаги "Фарқимиз қолмади ғайридинлардан" номли қўшиқларини турли тадбирларда ижро этганлиги, шунингдек INSTAGRAM ва YOUTUBE ижтимоий тармоқларига жойлаштирганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан турдош ҳуқуқларни бузганлиги учун МЖтКнинг 177-1-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилган. Суд томонидан эса БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилган.

#sudishi

👉 @bahodirahmedoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маст одамни алдаш оғирроқ ҳолатга олиб келади

Бу ўғирлик. Аслида алдаш бу фирибгарлик бўлади тўғрими? Лекин маст одам бу воқелик моҳиятини англаш қобилиятига эга бўлмаган шахс ҳисобланади.

Олий суд Пленум қарори 6-банди:
Судларга тушунтирилсинки, фирибгарликда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни айбдор мулкдорлиги ёки эгалигига ихтиёрий равишда берадиган ақли расо шахсга нисбатан содир этилган бўлиши шарт. Айбдор томонидан, била туриб, ақли норасо шахсни ёки воқелик моҳиятини англаш қобилиятига эга бўлмаган (масалан, кичик ёшдаги болалиги (14 ёшга тўлмаганлиги), кўзи ожизлиги, руҳий жиҳатдан норасолиги, алкоголь, гиёҳвандлик воситаси, уларнинг аналоглари ёки психотроп модда таъсирида оғир даражада мастлиги туфайли) шахсни алдаш ва ундан мулкини олиш фирибгарлик тариқасида эмас, балки ўғирлик сифатида квалификация қилиниши лозим, чунки бундай ҳолларда шахс мулк унинг эгалигидан чиқиб кетаётганлигини англамайди.

Официантлар, алдаб юрманглар а мастларни!

👉@bahodirahmedoff👈
МЧЖ йиғилиш қарорига таъсир кўрсатувчи овоз

МЧЖининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларни кўришда ишнинг барча ҳолатларини тўлиқ ўрганилиши керак. Ҳусусан, сулар даъвогарнинг овози овоз бериш натижаларига қай даражада таъсир кўрсата олиши мумкинлигини аниқлашлари лозим.

Масалан қаранг, МЧЖнинг 5 нафар таъсисчиси бор. 4 нафарининг улуши 22 фоиздан бўлиб, жами 88 фоиз улуш ва улар умумий йиғилишга ўртага қўйилган масалага "розиман" деб овоз беришди. Бир таъсисчи эса 12 фоиз улушга эга ва у "қаршиман" деб овоз берди. Шу қарши бўлган одам йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб судга берса, суд унинг овози ҳал қилармиди ўзи дея эътибор бериш керак. Унинг қарши овози шундоқ ҳам 12 фоиз ва қолган 88 фоиз ёқлаб овоз беряптию дея МЧЖ қарорини кучида қолдириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жамият қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризада норози таъсисчи жамият устидан ариза киритади, таъсисчилар устидан эмас. Яъни жавобгар сифатида МЧЖни кўрсатиши керак. Бу бўйича алоҳида пост қилганмиз.

#korporativ

👉@bahodirahmedoff👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Янги Ўзбекистон» университетида сунъий интеллект кластери ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди. Унда «Янги Ўзбекистон» университети негизида «тармоқ – олийгоҳ – ҳамкор» тамойилига асосланган Сунъий интеллект кластери ишга туширилиши маълум қилинди.

Бу кластер илмий изланишлар, стартаплар ва амалий лойиҳаларни бирлаштиришга хизмат қилади. Университетда шунингдек, сунъий интеллект ва информатика йўналишида халқаро докторантура дастурлари ҳам йўлга қўйилган.

Бу ташаббус жуда ўринли деб ҳисоблайман, чунки AI технологиялари энди назария даражасида эмас, амалий ишлар орқали ўрганилиши керак. Агар кластер ҳақиқатан ҳам очиқ ва амалий бўлса, бу соҳада ўқиётган ёшлар учун катта имконият яратади.

👉 @bahodirahmedoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бунёдкор стадиони ёнбошидаги парковка ҳақида

👉@bahodirahmedoff👈
Жамоатчилик ютуғи! Мопед ва скутер учун “права” олиш осонлашди!

2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутер ҳайдовчилари учун “A1” кичик тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади.

Энг муҳим ўзгариш — мажбурий ўқув курслар бекор қилинмоқда. Демак, энди фуқаролар назарий ва амалий машғулотларга бир неча ой сарфламайди, балки мустақил тайёргарлик асосида ёки онлайн шаклда билим олиб, тўғридан-тўғри имтиҳон топшириши мумкин. Бу, айниқса, курьерлар ва мопедда ишлайдиганлар учун катта енгиллик бўлади.

Қарорга кўра, имтиҳон талаблари ҳам соддалаштирилган: назарий тестда 20 саволдан 16 тасига тўғри жавоб бериш кифоя. Шу билан бирга, “A”, “B”, “C” ёки “D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар мопед ёки скутерни алоҳида рухсатномасиз бошқаришлари мумкин.

2026 йил 1 февралдан эса “A” ва “B” тоифалари учун назарий қисмни мустақил ўзлаштиришга рухсат берилади, бу эса таълим жараёнини янада эркинлаштиради.

Шунингдек, автомактаблардаги бюрократик талаблар ҳам қисқартирилди: эндиликда гуруҳ тўлмагунча кутиш ёки ЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш шарт эмас. Ҳар бир талабгор ўзига қулай вақтда ўқишни бошлаши мумкин.

❗️2026 йил 1 апрелдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида йўлда ўрнатилган автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган 12 турдаги қоидабузарликлар учун ҳам жарима баллари ҳисобланади.

Эндиликда транспорт эгаси ва уни бошқарган шахс ўртасидаги фарқ аниқ белгиланади: жарима балл автомобиль эгасига эмас, балки ҳайдовчига ҳисобланади.

👉@bahodirahmedoff👈
2025/10/28 05:50:43
Back to Top
HTML Embed Code: