Telegram Web Link
👤 AloqaBank - ўзбек тилининг нуфузини ошириш йўлида!

🇺🇿 Давлат тилини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган AloqaBank ходимлари учун бош офисида инновацион кутубхона очди. Манзилда 1500 номдаги 4500 дона энг зарур китоблар мавжуд.

📚 Шунингдек, AloqaVentures компанияси томонидан “Tilmoch” стартапи қўллаб-қувватланиб, таҳрир ва таржима соҳасида янги имкониятлар яратилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24👎7👍2
Uzum CB Insights версиясига кўра 2025 йилнинг энг истиқболли fintech-стартаплари ТОП-100 талигига кирди

Uzum миллий рақамли экотизими дунёдаги энг истиқболли 100 та fintech компаниясини ўз ичига олган саккизинчи йиллик Fintech 100 рейтингига кирди. Ушбу рўйхат fintech келажагини шакллантирадиган эрта ва ўрта ривожланиш босқичидаги стартапларни бирлаштиради. Танлов бир қатор миқдорий ва сифат мезонларига, жумладан, битимлар фаоллиги, саноат ҳамкорлиги, инвестиция кайфияти, ишга қабул қилиш динамикаси ва CB Insights шахсий таҳлилий маълумотларига асосланади.

Fintech 100 рўйхатига кириш Uzum'нинг нафақат Ўзбекистондаги, балки халқаро майдондаги етакчи инновацион компаниялардан бири сифатидаги ролини тасдиқлайди. Бу компаниянинг дунёдаги энг жадал ривожланаётган бозорлардан бирида инклюзив ва кенгайиб бораётган молиявий инфратузилмани яратишдаги муваффақиятининг эътирофидир.

Батафсил
| Реклама
2👍118👎3🆒2
Қарздорлик (кредит, микроқарз) тўлиқ сўндирилганидан сўнг

Банк кредит шартномасига асосан кредит бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур кредит бўйича::

• гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;

• гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.

3030-низом.

⚠️ Агар банк томонидан мазкур талаб бажарилмаса, банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади.

3492-низом (илова, 2.21 банд).

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1514👎2🆒2
2025 йил январь-сентябрь ойларида банкларнинг соф фойдаси 10,9 трлн сўмни ташкил қилган

Тақдим этилган маълумотларга кўра, тижорат банкларининг 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида соф фойдаси 10 трлн 876 млрд сўмни ташкил қилган ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,5 фоизга ёки 2,79 трлн сўмга кўпайган.

Соф фойда ҳажми бўйича топ-4 банкларнинг барчасининг соф фойдаси 1 трлн сўмдан ошган:
Ўзмиллийбанк – 1449,7 млрд сўм;
ЎзСҚБ – 1386,0 млрд сўм;
Hamkorbank – 1267,8 млрд сўм;
Капиталбанк – 1156,6 млрд сўм.

Шунингдек, ҳисобот даврида Apexbank (-52,2 млрд сўм) ва Yangi bank (-95,4 млрд сўм) ўз фаолиятини зарар билан якунлаган.

@bankmijoz
21👍14🆒6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонун устуворлиги, фуқаролар хавфсизлиги ва жамиятдаги барқарорликни таъминлашда Ички ишлар ходимларининг ўрни беқиёс. Уларнинг ҳар кунлик масъулиятли хизмати мамлакат ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Агробанк соҳа ходимларининг касб байрами муносабати билан Хоразмлик Баҳодир Қаландаров ҳақида ҳикоя қилувчи "Қаҳрамонлар" лойиҳасининг навбатдаги сонини тақдим қилди.

Кўришни тавсия қиламиз: https://youtu.be/Iq5_8mY_zHM?si=XXzqCel6QCR_puQW

@bankmijoz
20👎42👍2
Ўзбекистонда камида 10 та исломий банк очилиши кутилмоқда

Келгуси 5 йил ичида мамлакатимизда тўлиқ исломий принциплар асосида ишлайдиган камида 10 та банк фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев Spot нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Келгуси беш йил ичида бизда камида 10 та тўлақонли исломий банк бўлишини кутяпмиз. Шунингдек, анъанавий банкларда ҳам бир нечта ‘исломий дўконча’лар очилади. Улардан учтаси давлат банкларида ташкил этилиши режалаштирилган”
— деди Турдалиев.


Унинг таъкидлашича, Марказий банк исломий молияни яширин иқтисодиётдаги маблағларни банк тизимига жалб қилишнинг қонуний ва шаффоф механизми сифатида кўради.

Шу билан бирга, у аҳолининг анъанавий банк хизматларидан фойдаланмайдиган қисми ҳақидаги баҳоларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш кераклигини айтди:
“50–60% деганда — бу исломий молияни афзал кўрувчилар ҳақида, аммо анъанавий хизматдан бутунлай воз кечганлар сони анча кам,” — деди у.


@bankmijoz
👍6624🆒7
Кредит олишга тақиқ ёки Freeze хизмати фарқи

Кредит олишга тақиқ – жисмоний шахсларга ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни тақиқлаш имконини беради.

Бу хизмат кредит ташкилотларига кредит тарихини ўрганишни чекламайди.


Кредит ташкилотлари кредит ажратишидан аввал жисмоний шахс ўзига кредит ажратилишига тақиқ қўйганлигини ўрганди. Тақиқ аниқланса, кредит ажратилмайди.

❄️ Freeze хизмати – мазкур хизмат жисмоний шахсларга уларга тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича) бюродан олинишини тақиқлаб қўйиш имконини беради.

Бу хизмат кредит ташкилотларига кредит тарихи олишни чеклайди ва кредит ажратишни имконсиз қилиб қўяди.


⚠️ Freeze хизмати пуллик, кредитга тақиқ қўйиш эса бепул амалга оширилади.

Жисмоний шахслар қуйидаги порталлар ва иловалар орқали кредит олишга тақиқ қўйишлари ва Freeze хизматини ишга туширишлари мумкин:

✔️ portal.infokredit.uz портали;
✔️ my.gov.uz портали;
✔️ xazna иловаси ;
✔️ КАТМ мобил иловаси.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2314👎3🆒2
Кредит қарздорлигини ундириш

Банк кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади.

Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида банк қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади.

Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка, бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак.

Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача йўл қўйилмайди.

3030-низом.

@bankmijoz
👍2113
Марказий банкда янги тайинловлар амалга оширилди

Нодирбек Муҳаммадиевич Ачилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Н. Ачилов бугунга қадар Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган.

Санжар Салайдинович Носиров — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача С. Носиров Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.

Нусратулла Нигматуллаевич Фазилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Н. Фазилов илгари Банкларни пруденциал назорати департаментига раҳбарлик қилган.

@bankmijoz
2👍3716😡73🆒1
3030_11 ўзгаришлар.pdf
399.9 KB
❗️Банк хизматлари истеъмолчиларига қатор енгилликлар яратилмоқда

Марказий банк “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (№3030-11, 28.10.2025й) киритилганини маълум қилди.

Унга кўра:

👉 янги чек-лист жорий этилади — у орқали мижоз кредит олишдаги барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади;

👉 кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун шартномани ўзгартириш ва енгиллик бериш тартиби белгиланади;

👉 банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги, давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди;

👉 мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди;

👉 омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилмоқда.

Мазкур ўзгаришлар 2026 йил 29 январдан кучга киради.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
28👍17🆒5👎1
Доллар курси психологик нуқтадан пастга тушади

Сўнгги вақтларда АҚШ доллари расмий курси бир неча марта 12 минг сўмга яқин келиб, ҳар сафар шу ердан қайта юқорилаётган эди.

Бугунги сессияларда курси нархи 12 минг сўмдан пастга тушган. Орадан икки йилдан кўпроқ вақт ўтиб, эртадан бошлаб расмий курсни яна 12000 сўмдан пастга тушганига гувоҳ бўламиз.

@bankmijoz
2813🔥9👍4🆒2👎1
3697-низом.pdf
1.9 MB
“Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом (№3697, 28.10.2025й) қабул қилинди.

Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Мазкур низом 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ушбу низом қабул қилиниши муносабати билан “Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом (№2693, 06.07.2015й) ўз кучини йўқотади.

@bankmijoz
14🆒3👍2🔥2
⚡️Кредит тўловларини амалга оширишда қийналаётган қарздорларга енгиллик яратилади

Банклар молиявий қийинчиликлар, мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган ҳамда форс-мажор ҳолатлари туфайли ўз вақтида кредит тўловларини амалга оширишга қийналаётган истеъмолчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) имкониятлари борасидаги аризаларини кўриб чиқиш тартибига эга бўлиш талаби қўйилмоқда.

Мазкур тартиб камида қуйидагиларни ўз ичига қамраб олиши лозим:

• кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) турлари (масалан, кредит тўловлари муддатини узайтириш, кредит фоиз ставкасини қайта кўриб чиқиш, кредит тўловларини кечиктирганлик учун жарима ва пенялар миқдорини камайтириш ва бошқалар);
• кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга (реструктуризацияга) асос бўладиган молиявий қийинчиликлар, мураккаб ҳаётий вазиятлар ҳамда форс-мажор ҳолатлар рўйхати;
• истеъмолчининг аризаларини қабул қилиш, рўйхатга олиш тартиби ҳамда аризага илова қилинадиган зарур ҳужжатларнинг рўйхати;
• истеъмолчининг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари;
• қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш мезонлари;
• ариза бўйича банк томонидан қабул қилинган қарор ҳақида истеъмолчига хабар бериш тартиби ва муддати;
• ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси ҳамда унинг иловаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартиби;
• аризани қанотлантиришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинганда, бу тўғрисида асослантирилган ҳолда аризачига хабар бериш тартиби.


❗️Бунда банклар ўз тартибида ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олган аёлларнинг амалдаги кредитлари бўйича тўловлар муддатини ўн ойгача узайтириш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш бўйича қоидалар мажбурий тарзда акс эттирилиши лозим.

Мазкур тартиб банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштириши шарт.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍125103👎64🆒3😡3
Марказий банк Бошқарув Раиси ўринбосарлари бошқа ишга ўтган

Марказий банк Раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Аюбхон Камолов Наманган шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

У 5 йилдан буён Марказий банк раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Марказий банк Раисининг яна бир ўринбосари Содир Мелибаев ҳам бошқа ишга ўтгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиза, куни кеча Марказий банк Раисига янги 3 та ўринбосарлар тайинлаган эди.

@bankmijoz
24👍17🆒3👎1
Доллар расмий курси 12 000 сўмдан пастга тушди

Эртага - 30 октябрдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 11 990,53 сўм (-13,94 сўм) этиб белгиланди.

Қизиқ факт: доллар курси аввал ушбу кўрсаткични қайд этмаган. Сабаби 2023 йил августида курс бир кун ичида 11667 сўмдан 12075 сўмга сакраган эди.


Доллар ўзининг энг юқори қайд этилган нархидан (13003,95 сўм – 14.02.2025й) 1010 сўм атрофида пасайишга улгурди.

@bankmijoz
👍3431👎10🔥2
Банк тизимидаги етакчи банклар

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойлиги (январь-сентябрь ойлари) натижалари бўйича банк тизимида асосий йўналишларда етакчи бўлган банкларнинг топ учлигини келтирамиз.

👉 Активлар бўйича
• Ўзмиллийбанк (145,2 трлн сўм)
• Агробанк (101,0 трлн сўм)
• ЎзСҚБ (95,2 трлн сўм)

👉 Кредит портфели бўйича
• Ўзмиллийбанк (104,8 трлн сўм)
• Агробанк (77,0 трлн сўм)
• ЎзСҚБ (66,6 трлн сўм)

👉 Чакана кредитлар портфели бўйича
Ипотека-банк (26,5 трлн сўм)
• Халқ банки (22,8 трлн сўм)
• Ўзмиллийбанк (21,2 трлн сўм)

👉 Капитал бўйича
• Ўзмиллийбанк (19,4 трлн сўм)
• Агробанк (13,7 трлн сўм)
• ЎзСҚБ (11,4 трлн сўм)

👉 Корпоратив депозитлар қолдиғи бўйича
• Ўзмиллийбанк (34,6 трлн сўм)
• Ипотека-банк (19,9 трлн сўм)
• Халқ банки (19,7 трлн сўм)

👉 Аҳоли омонатлари қолдиғи бўйича
• Капиталбанк (25,3 трлн сўм)
• Ўзмиллийбанк (14,7 трлн сўм)
• Агробанк (13,1 трлн сўм)

👉 Соф фойда бўйича
• Ўзмиллийбанк (1449,7 млрд сўм)
• ЎзСҚБ (1386,0 млрд сўм)
• Hamkorbank (1267,8 млрд сўм)

👉 Муомалага чиқарилган карталар бўйича
• Халқ банки (10,3 млн дона)
• Агробанк (6,6 млн дона)
• Ипотека-банк (5,2 млн дона)

👉 Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар бўйича
• Халқ банки (3 114 дона)
• Агробанк (1 970 дона)
• Капиталбанк (1 478 дона)

👉 Ўрнатилган терминаллар бўйича
• Hamkorbank (53,9 минг та)
• Ўзмиллийбанк (39,8 минг та)
• Халқ банки (37,6 минг та)

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2517🔥5🆒4
🏦 Ipotekabank OTP Group Фарғона водийсида янги “Янги Наманган” банк хизматлари марказини ишга туширди

Наманган шаҳрининг Янги Наманган туманида Ipotekabank OTP Group янги банк хизматлари марказини ишга туширди. Мазкур янги офис банкнинг минтақавий тармоқларини кенгайтириш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш стандартларини татбиқ этиш йўналишидаги стратегик дастурининг таркибий қисми ҳисобланади.

Марказ OTP Group'нинг янгиланган бренд дизайнига асосан яратилган бўлиб, у замонавий дизайн ечимлари ва қулай, фунционал муҳит билан ажралиб туради. Бу ерда мижозлар — жисмоний ҳамда юридик шахслар — кредит ва депозит маҳсулотларини расмийлаштириш, маслаҳат хизматларидан фойдаланиш, шунингдек турли банк амалиётларини бажариш имкониятига эга бўладилар.

Ipotekabank OTP Group Бошқарув раисининг ўринбосари Дмитрий Сапронов: «Биз ўз тармоғимизни изчил кенгайтириб, мижозлар учун қулай, замонавий ва технологик муҳит яратишга интиляпмиз. Янги Намангандаги марказ эса Европа стандартларини маҳаллий эҳтиёж ва маданият билан уйғунлаштиришнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилади» – дея ўз фикрларини билдирган.

📍 БХМ манзили: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Янги Наманган массиви, Ислом Каримов кўчаси, 13-уй.
 
Telegram | Instagram | Facebook | Linkedin | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5013👍6👎3😢3🆒2
2025/10/31 02:26:21
Back to Top
HTML Embed Code: