Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонун устуворлиги, фуқаролар хавфсизлиги ва жамиятдаги барқарорликни таъминлашда Ички ишлар ходимларининг ўрни беқиёс. Уларнинг ҳар кунлик масъулиятли хизмати мамлакат ҳаётида муҳим ўрин тутади.
Агробанк соҳа ходимларининг касб байрами муносабати билан Хоразмлик Баҳодир Қаландаров ҳақида ҳикоя қилувчи "Қаҳрамонлар" лойиҳасининг навбатдаги сонини тақдим қилди.
Кўришни тавсия қиламиз: https://youtu.be/Iq5_8mY_zHM?si=XXzqCel6QCR_puQW
@bankmijoz

❤20👎4⚡2👍2
Ўзбекистонда камида 10 та исломий банк очилиши кутилмоқда
Келгуси 5 йил ичида мамлакатимизда тўлиқ исломий принциплар асосида ишлайдиган камида 10 та банк фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев Spot нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Марказий банк исломий молияни яширин иқтисодиётдаги маблағларни банк тизимига жалб қилишнинг қонуний ва шаффоф механизми сифатида кўради.
Шу билан бирга, у аҳолининг анъанавий банк хизматларидан фойдаланмайдиган қисми ҳақидаги баҳоларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш кераклигини айтди:

“Келгуси беш йил ичида бизда камида 10 та тўлақонли исломий банк бўлишини кутяпмиз. Шунингдек, анъанавий банкларда ҳам бир нечта ‘исломий дўконча’лар очилади. Улардан учтаси давлат банкларида ташкил этилиши режалаштирилган”
— деди Турдалиев.
Унинг таъкидлашича, Марказий банк исломий молияни яширин иқтисодиётдаги маблағларни банк тизимига жалб қилишнинг қонуний ва шаффоф механизми сифатида кўради.
Шу билан бирга, у аҳолининг анъанавий банк хизматларидан фойдаланмайдиган қисми ҳақидаги баҳоларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш кераклигини айтди:
“50–60% деганда — бу исломий молияни афзал кўрувчилар ҳақида, аммо анъанавий хизматдан бутунлай воз кечганлар сони анча кам,” — деди у.
@bankmijoz
👍68❤24🆒7
Кредит олишга тақиқ ёки Freeze хизмати фарқи
⛔ Кредит олишга тақиқ – жисмоний шахсларга ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни тақиқлаш имконини беради.
Кредит ташкилотлари кредит ажратишидан аввал жисмоний шахс ўзига кредит ажратилишига тақиқ қўйганлигини ўрганди. Тақиқ аниқланса, кредит ажратилмайди.
❄️ Freeze хизмати – мазкур хизмат жисмоний шахсларга уларга тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича) бюродан олинишини тақиқлаб қўйиш имконини беради.
⚠️ Freeze хизмати пуллик, кредитга тақиқ қўйиш эса бепул амалга оширилади.
Жисмоний шахслар қуйидаги порталлар ва иловалар орқали кредит олишга тақиқ қўйишлари ва Freeze хизматини ишга туширишлари мумкин:
✔️ portal.infokredit.uz портали;
✔️ my.gov.uz портали;
✔️ xazna иловаси ;
✔️ КАТМ мобил иловаси.
@bankmijoz
Бу хизмат кредит ташкилотларига кредит тарихини ўрганишни чекламайди.
Кредит ташкилотлари кредит ажратишидан аввал жисмоний шахс ўзига кредит ажратилишига тақиқ қўйганлигини ўрганди. Тақиқ аниқланса, кредит ажратилмайди.
Бу хизмат кредит ташкилотларига кредит тарихи олишни чеклайди ва кредит ажратишни имконсиз қилиб қўяди.
Жисмоний шахслар қуйидаги порталлар ва иловалар орқали кредит олишга тақиқ қўйишлари ва Freeze хизматини ишга туширишлари мумкин:
@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24❤14👎3🆒2
Кредит қарздорлигини ундириш
Банк кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади.
Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида банк қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади.
Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка, бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак.
Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача йўл қўйилмайди.
3030-низом.

👍23❤14
Марказий банкда янги тайинловлар амалга оширилди
➖Нодирбек Муҳаммадиевич Ачилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Н. Ачилов бугунга қадар Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган.
➖Санжар Салайдинович Носиров — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача С. Носиров Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
➖Нусратулла Нигматуллаевич Фазилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Н. Фазилов илгари Банкларни пруденциал назорати департаментига раҳбарлик қилган.

2👍38❤16😡7⚡3🆒1
3030_11 ўзгаришлар.pdf
399.9 KB
❗️Банк хизматлари истеъмолчиларига қатор енгилликлар яратилмоқда
Марказий банк “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (№3030-11, 28.10.2025й) киритилганини маълум қилди.
Унга кўра:
👉 янги чек-лист жорий этилади — у орқали мижоз кредит олишдаги барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади;
👉 кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун шартномани ўзгартириш ва енгиллик бериш тартиби белгиланади;
👉 банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги, давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди;
👉 мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди;
👉 омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилмоқда.
Мазкур ўзгаришлар 2026 йил 29 январдан кучга киради.
@bankmijoz
Марказий банк “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (№3030-11, 28.10.2025й) киритилганини маълум қилди.
Унга кўра:
Мазкур ўзгаришлар 2026 йил 29 январдан кучга киради.
@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤28👍17🆒5👎1
Доллар курси психологик нуқтадан пастга тушади
Сўнгги вақтларда АҚШ доллари расмий курси бир неча марта 12 минг сўмга яқин келиб, ҳар сафар шу ердан қайта юқорилаётган эди.
Бугунги сессияларда курси нархи 12 минг сўмдан пастга тушган. Орадан икки йилдан кўпроқ вақт ўтиб, эртадан бошлаб расмий курсни яна 12000 сўмдан пастга тушганига гувоҳ бўламиз.

❤28⚡13🔥9👍4🆒2👎1
3697-низом.pdf
1.9 MB
“Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом (№3697, 28.10.2025й) қабул қилинди.
Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Мазкур низом 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ушбу низом қабул қилиниши муносабати билан “Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом (№2693, 06.07.2015й) ўз кучини йўқотади.

❤15🆒3👍2🔥2
Банклар молиявий қийинчиликлар, мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган ҳамда форс-мажор ҳолатлари туфайли ўз вақтида кредит тўловларини амалга оширишга қийналаётган истеъмолчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) имкониятлари борасидаги аризаларини кўриб чиқиш тартибига эга бўлиш талаби қўйилмоқда.
Мазкур тартиб камида қуйидагиларни ўз ичига қамраб олиши лозим:
• кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) турлари (масалан, кредит тўловлари муддатини узайтириш, кредит фоиз ставкасини қайта кўриб чиқиш, кредит тўловларини кечиктирганлик учун жарима ва пенялар миқдорини камайтириш ва бошқалар);
• кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга (реструктуризацияга) асос бўладиган молиявий қийинчиликлар, мураккаб ҳаётий вазиятлар ҳамда форс-мажор ҳолатлар рўйхати;
• истеъмолчининг аризаларини қабул қилиш, рўйхатга олиш тартиби ҳамда аризага илова қилинадиган зарур ҳужжатларнинг рўйхати;
• истеъмолчининг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари;
• қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш мезонлари;
• ариза бўйича банк томонидан қабул қилинган қарор ҳақида истеъмолчига хабар бериш тартиби ва муддати;
• ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси ҳамда унинг иловаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартиби;
• аризани қанотлантиришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинганда, бу тўғрисида асослантирилган ҳолда аризачига хабар бериш тартиби.
❗️Бунда банклар ўз тартибида ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олган аёлларнинг амалдаги кредитлари бўйича тўловлар муддатини ўн ойгача узайтириш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш бўйича қоидалар мажбурий тарзда акс эттирилиши лозим.
Мазкур тартиб банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштириши шарт.
@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍126❤106👎6⚡4😡4🆒3
Марказий банк Бошқарув Раиси ўринбосарлари бошқа ишга ўтган
Марказий банк Раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Аюбхон Камолов Наманган шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
У 5 йилдан буён Марказий банк раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Марказий банк Раисининг яна бир ўринбосари Содир Мелибаев ҳам бошқа ишга ўтгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиза, куни кеча Марказий банк Раисига янги 3 та ўринбосарлар тайинлаган эди.

❤25👍17🆒3👎2
Доллар расмий курси 12 000 сўмдан пастга тушди
Эртага - 30 октябрдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 11 990,53 сўм (-13,94 сўм) этиб белгиланди.
Доллар ўзининг энг юқори қайд этилган нархидан (13003,95 сўм – 14.02.2025й) 1010 сўм атрофида пасайишга улгурди.
@bankmijoz
Эртага - 30 октябрдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 11 990,53 сўм (-13,94 сўм) этиб белгиланди.
Қизиқ факт: доллар курси аввал ушбу кўрсаткични қайд этмаган. Сабаби 2023 йил августида курс бир кун ичида 11667 сўмдан 12075 сўмга сакраган эди.
Доллар ўзининг энг юқори қайд этилган нархидан (13003,95 сўм – 14.02.2025й) 1010 сўм атрофида пасайишга улгурди.
@bankmijoz
👍34❤31👎10🔥2
Банк тизимидаги етакчи банклар
Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойлиги (январь-сентябрь ойлари) натижалари бўйича банк тизимида асосий йўналишларда етакчи бўлган банкларнинг топ учлигини келтирамиз.
👉 Активлар бўйича
• Ўзмиллийбанк (145,2 трлн сўм)
• Агробанк (101,0 трлн сўм)
• ЎзСҚБ (95,2 трлн сўм)
👉 Кредит портфели бўйича
• Ўзмиллийбанк (104,8 трлн сўм)
• Агробанк (77,0 трлн сўм)
• ЎзСҚБ (66,6 трлн сўм)
👉 Чакана кредитлар портфели бўйича
• Ипотека-банк (26,5 трлн сўм)
• Халқ банки (22,8 трлн сўм)
• Ўзмиллийбанк (21,2 трлн сўм)
👉 Капитал бўйича
• Ўзмиллийбанк (19,4 трлн сўм)
• Агробанк (13,7 трлн сўм)
• ЎзСҚБ (11,4 трлн сўм)
👉 Корпоратив депозитлар қолдиғи бўйича
• Ўзмиллийбанк (34,6 трлн сўм)
• Ипотека-банк (19,9 трлн сўм)
• Халқ банки (19,7 трлн сўм)
👉 Аҳоли омонатлари қолдиғи бўйича
• Капиталбанк (25,3 трлн сўм)
• Ўзмиллийбанк (14,7 трлн сўм)
• Агробанк (13,1 трлн сўм)
👉 Соф фойда бўйича
• Ўзмиллийбанк (1449,7 млрд сўм)
• ЎзСҚБ (1386,0 млрд сўм)
• Hamkorbank (1267,8 млрд сўм)
👉 Муомалага чиқарилган карталар бўйича
• Халқ банки (10,3 млн дона)
• Агробанк (6,6 млн дона)
• Ипотека-банк (5,2 млн дона)
👉 Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар бўйича
• Халқ банки (3 114 дона)
• Агробанк (1 970 дона)
• Капиталбанк (1 478 дона)
👉 Ўрнатилган терминаллар бўйича
• Hamkorbank (53,9 минг та)
• Ўзмиллийбанк (39,8 минг та)
• Халқ банки (37,6 минг та)
@bankmijoz
Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойлиги (январь-сентябрь ойлари) натижалари бўйича банк тизимида асосий йўналишларда етакчи бўлган банкларнинг топ учлигини келтирамиз.
• Ўзмиллийбанк (145,2 трлн сўм)
• Агробанк (101,0 трлн сўм)
• ЎзСҚБ (95,2 трлн сўм)
• Ўзмиллийбанк (104,8 трлн сўм)
• Агробанк (77,0 трлн сўм)
• ЎзСҚБ (66,6 трлн сўм)
• Ипотека-банк (26,5 трлн сўм)
• Халқ банки (22,8 трлн сўм)
• Ўзмиллийбанк (21,2 трлн сўм)
• Ўзмиллийбанк (19,4 трлн сўм)
• Агробанк (13,7 трлн сўм)
• ЎзСҚБ (11,4 трлн сўм)
• Ўзмиллийбанк (34,6 трлн сўм)
• Ипотека-банк (19,9 трлн сўм)
• Халқ банки (19,7 трлн сўм)
• Капиталбанк (25,3 трлн сўм)
• Ўзмиллийбанк (14,7 трлн сўм)
• Агробанк (13,1 трлн сўм)
• Ўзмиллийбанк (1449,7 млрд сўм)
• ЎзСҚБ (1386,0 млрд сўм)
• Hamkorbank (1267,8 млрд сўм)
• Халқ банки (10,3 млн дона)
• Агробанк (6,6 млн дона)
• Ипотека-банк (5,2 млн дона)
• Халқ банки (3 114 дона)
• Агробанк (1 970 дона)
• Капиталбанк (1 478 дона)
• Hamkorbank (53,9 минг та)
• Ўзмиллийбанк (39,8 минг та)
• Халқ банки (37,6 минг та)
@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25❤21🔥5🆒4
Наманган шаҳрининг Янги Наманган туманида Ipotekabank OTP Group янги банк хизматлари марказини ишга туширди. Мазкур янги офис банкнинг минтақавий тармоқларини кенгайтириш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш стандартларини татбиқ этиш йўналишидаги стратегик дастурининг таркибий қисми ҳисобланади.
Марказ OTP Group'нинг янгиланган бренд дизайнига асосан яратилган бўлиб, у замонавий дизайн ечимлари ва қулай, фунционал муҳит билан ажралиб туради. Бу ерда мижозлар — жисмоний ҳамда юридик шахслар — кредит ва депозит маҳсулотларини расмийлаштириш, маслаҳат хизматларидан фойдаланиш, шунингдек турли банк амалиётларини бажариш имкониятига эга бўладилар.
Ipotekabank OTP Group Бошқарув раисининг ўринбосари Дмитрий Сапронов: «Биз ўз тармоғимизни изчил кенгайтириб, мижозлар учун қулай, замонавий ва технологик муҳит яратишга интиляпмиз. Янги Намангандаги марказ эса Европа стандартларини маҳаллий эҳтиёж ва маданият билан уйғунлаштиришнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилади» – дея ўз фикрларини билдирган.
Telegram | Instagram | Facebook | Linkedin | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
50❤22👍7😢4👎3🆒2
Келгуси йилдан бошлаб банклар кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан сўнг, бироқ кредит шартномаси расмийлаштирилишидан (оферта тасдиқланишидан) олдин, истеъмолчи-жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги чеклистни тақдим этишлари шарт бўлади.
Мазкур чеклист:
Чеклист кредит шартномаси ҳужжатлари билан биргаликда банкда ёки банкнинг ахборот тизимларида сақланади.
Истеъмолчи-жисмоний шахс чеклистдаги барча бандлар билан танишганлигини белгиламагунча ҳамда чеклистни тасдиқламагунча кредит шартномасини расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.
@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26👍13🆒4
Чунки брокер нафақат билим улашади, балки амалий ёрдам ҳам кўрсатади.
Айнан нима AMARKETS билан ишлашни самарали қилади?
📌 Савдо ғоялари ва таҳлиллари
AMARKETS билан трейдер ўзини бозорда ишончли ҳис қилади ва тезроқ муваффақиятга эришади.
Рўйхатдан ўтинг: https://amrkts.club/49uonjD
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎11❤10😡3😢2🆒1
❗️ 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Президент қарори билан киберхавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги пулли электрон давлат хизматларини кўрсатиш имконияти яратилиши белгиланган.
@bankmijoz
@bankmijoz
👍21❤6🆒4👎1
Бино банк филиали, офис ёки бошқа фаолият турларидан келган таклифга кўра ижарага берилади. Ижара нархи келишилган ҳолда белгиланади.
Қўшимча маълумот олиш учун:
+998 99 010 78 45,
+998 99 010 78 46
Мазкур иншоотдан шу кунга қадар Агробанк Тошкент шаҳар филиали ижара асосида фойдаланиб келган.
“Ziraat Bank Uzbekistan"нинг расмий саҳифалари:
Sayt | Telegram | Instagram | LinkedIn | Facebook | Ziraat Mobile | Careers
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17🆒1
Халқ банки жисмоний шахсларга янги уй-жой хариди учун “Фаровон” ипотека кредитини таклиф этмоқда.
Кредит доимий даромадга эга, шунингдек, расмий даромадга эга бўлмаган ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар учун мўлжалланган.
Кредит шартлари:
• Муддати: 20 йил (6 ойгача имтиёзли давр билан)
• Бошланғич тўлов: 15% бошлаб*
• Йиллик фоиз ставкаси: 17% бошлаб
Кредит миқдори:
• Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 миллион сўмгача
• Тошкент шаҳри учун – 420 миллион сўмгача
*Расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун ипотека кредити Тошкент шаҳрида 15%, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 25% бошланғич тўлов билан, йиллик 18% ставкада расмийлаштирилади.
Ипотека кредитини субсидия асосида расмийлаштириш учун Халқ банки офисларига мурожаат қилиш мумкин.

❤21👍7👎4⚡3🔥1🆒1