Telegram Web Link
⚡️ Хотин-қизлар учун фоизсиз таълим кредит ажратиш тартиби

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Кредит кимларга берилади?

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

- Кундузги;
- Сиртқи;
- Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар эканку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг эттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.

Қандай ҳужжатлар керак?

- банкка ариза;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
- таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
- талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
📣 Umumtaʼlim maktablarida “Soʻnggi qoʻngʻiroq” tadbirlarini oʻtkazishga doir zarur tavsiyalar

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan umumtaʼlim muassasalarida 2023-2024-oʻquv yilini yakunlash va “Soʻnggi qoʻngʻiroq” tadbirlarini oʻtkazish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqildi.

🔹 Unga koʻra, umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Soʻnggi qoʻngʻiroq” tadbirlari:

joriy yilning 25-may kuni soat 8:00 dan 9:00 ga qadar tashkil etiladi;

maktab oʻquvchilari sonidan kelib chiqqan holda faqatgina 1-, 4-, 9-, 11-sinf oʻquvchilari jalb etiladi;

mahalla faollari, ota-onalar va huquqni muhofaza qilish idoralari vakillari bilan hamkorlikda yongʻin va texnika xavfsizligi qoidalariga amal qilingan holda tashkil etiladi;

faxriy oʻqituvchilar, ota-onalar, mahalla faollari, oʻrnak boʻladigan maktabning sobiq bitiruvchilari taklif etiladi;

yil davomida namunali xulq va aʼlo baholarga oʻqib, eng yuqori reyting koʻrsatkichlariga erishgan iqtidorli bitiruvchilar ragʻbatlantiriladi;

maktab hayotida faol ishtirok etayotgan, odob-axloqi, intiluvchanligi bilan tengdoshlariga oʻrnak boʻlayotgan oʻquvchilarning ota-onalariga “Eng faol ota”, “Jonkuyar ona”, “Masʼuliyatli ota-ona”, “Aʼlochi oʻquvchi otasi”, “Bilimli qiz onasi” nominatsiyalari boʻyicha tashakkurnomalar beriladi.

📍 2023-2024-oʻquv yilini yakunlash va “Soʻnggi qoʻngʻiroq” tadbirlarini oʻtkazish davomida quyidagilar taqiqlanadi:

turli restoran va kafelar, xonadonlarda “Bitiruv oqshomlari”ni oʻtkazish, bosqichli nazorat imtihonlari va yakuniy davlat attestasiyalarini oʻtkazishda, taʼlim muassasalarini yangi oʻquv yiliga tayyorlash borasida oʻquvchi va bitiruvchilar hamda ularning ota-onalaridan turli xil pul mablagʻlarini yigʻish;

bitiruv tadbirlarida oʻquvchilardan qimmatbaho sovgʻalar uchun pul yigʻish, bitiruv kechalariga atab qimmat kiyimlar olish, yengil avtomashinalarda sayr tashkil etish.

oʻquvchilarning guruh-guruh boʻlib xiyobonlar, istirohat bogʻlari, choʻmilish havzalariga borishi.

👉 Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimdagi barcha xodimlar, ota-onalar hamda keng jamoatchilik vakillaridan joriy oʻquv yilini yakunlash va “Soʻnggi qoʻngʻiroq” tadbirlarini oʻtkazishda mazkur tavsiyalarga amal qilishlarini soʻrab qoladi.
❗️Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 гача фақатгина 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилади.

2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

турли ресторан, кафелар ва хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли пул маблағларини йиғиш;

битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.

ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
❗️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга қабул июнь ойидан бошланади

Президент мактабларига икки синфга 12 нафардан жами 24 нафар ўқувчи, ихтисослаштирилган ва ижод мактабларига белгиланган квота доирасида ўқувчилар қабул қилинади.

Агентлик тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари қуйидаги ҳужжатларни ariza.piima.uz веб-сайти орқали топшириши керак:

👉 баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси;
👉 ўқувчининг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;
👉 ўқувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва ота-онасининг (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун телефон рақамлари.

Ўқувчиларга ҳужжат топшириш жараёнида ихтиёрий равишда ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактабларидан бирини қўшимча танлаш имконияти берилади.

Бунда, Президент мактабига кириш имтиҳонининг 2-босқичида муваффақиятли иштирок этиб, ўқишга кира олмаган ўқувчилар ҳудуддаги ўзи танлаган ихтисослаштирилган мактабига белгиланган квота доирасида, тўплаган баллари кетма-кетлиги бўйича имтиҳонсиз қабул қилинади. Агар квота доирасидан ошиб кетса имтиёз қўлланилмайди.

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
Ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатганлик учун жавобгарлик бор

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
👉
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
👉
мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).

☝️Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми?

Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.

Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
#Биласизми

🔰Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

📁 Мазкур ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
Телеграмда турли хил кўринишларда вирусли дастур ва сохта ҳаволалар тарқалмоқда!

Унутманг! фирибгарларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш орқали контактларингизга турли хил кўринишларда зарарли ҳаволалар тарқатиш ва эгаллаб олишдир.

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
Ота оналарга эслатма!

Ҳурматли ота оналар. Фарзандларингиз таътилда яхши дам олишлари учун мактабдаги каби қулай шароит яратиб беринг. Масалан, фарзандингиз оёқ кийими изларини деворларга тушира олсин, хонтахта ёки жавонларга меҳмон кутадиган столларингизга ўйиб севгани ёки ёмон кўрган одамининг исмини ёза олсин. Кирган уйларида чироқларни бемалол ёниқ қолдирсин. Еган ва ичган нарсасининг қолдиғи қоғозларини истаган ерига ташласин, бор овози билан истаган гапини гапирсин. Энг муҳими сиз овозингизни чиқариб ёки қўл билан жазоламанг. Aкс ҳолда бу бола психологиясига таъсир қилиши мумкин.

Токи уч ой ичида болаларимиз мактабда қиладиган ишларини эсдан чиқариб қўймасинлар. Сизга иккитагина ёки нари борса тўрттагина боламизни уч ойгинага омонат қолдиряпмиз. Кейин 1400 та боламизни ўзимиз 9 ой эплаб оламиз сизларни аралаштирмасдан!

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
21 май 04-1126 ВММТБ.pdf
347.4 KB
⚡️«Сўнгги қўнғироқ» байрам тадбирининг тантанали қисми учун намунавий сценарий

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирининг тантанали қисмини ўтказиш учун намунавий сценарий ишлаб чиқилди

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
Шахматдаги пиёда

Шахматда бир қоида бор. Агар пиёда рақиб катакларининг биринчи қаторига етиб борса шохдан ташқари ҳоҳлаган фигурасига айланиши мумкин. Лекин, от ёки фил бундай бўла олмайди. Шунинг учун пиёда бўлиб туғилганингизга хафа бўлманг. Меҳнатингиз билан маррага етиб боринг ва ҳоҳлаган фигурага айланинг. Бунинг маззаси ўзгача бўлади.

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга
табрик !

Азиз ўғил-қизларим!

Сизлар жонажон Ватанимиз шонли тарихининг бир қисми, ўз маданияти ва анъаналарини асрлар давомида асраб-авайлаб келаётган буюк халқнинг дилбандлари, Янги Ўзбекистоннинг умиди ва таянчи ҳисобланасиз. Яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман, давлатимизнинг эртанги тақдири, унинг равнақи ва тараққиёти сизларнинг қўлингизда.
Ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтаманг, катта мақсадлар йўлида имкониятларингизни синаб кўришдан, бу йўлда хато қилиш ва улардан сабоқ олишдан қўрқманг. Чунки халқимиз сизларга катта умид ва ишонч билан қарамоқда.

Сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, иштиёқингиз ва кучингиз нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунёни ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз олдингизга қўйган эзгу мақсадингиздан ортга чекинманг.

Ҳар бирингиз устозларингиз ва ота-онангиз қалбингизга сингдирган қадриятларга ҳамиша содиқ бўлиб, халқимизнинг бебаҳо меросини янада бойитишга, юртимизнинг ёруғ келажагига ҳисса қўшишга интилинг.

Биз жаҳонга илм-маърифат, маънавий бойлик етказиб берган не-не улуғ зотларнинг авлодимиз. Уларга хос бўлган ноёб хусусиятлар, улар яратган анъаналар бугун ҳар биримизнинг қалбимизда, онгимизда ва ҳаётимизда яшамоқда.

Эндиликда биз ана шу буюк аждодларимизнинг чинакам давомчилари бўлган қалби қайноқ ёшларимизнинг юксак маънавий ва интеллектуал салоҳияти, уларнинг дунёни лол қолдирувчи ютуқлари билан ҳам фахрланишга ҳақлимиз.
Ҳеч шубҳасиз, ҳаётда юксак натижаларга эришиш учун тинимсиз ҳаракат, шижоат ва жасорат талаб этилади.

Сизларнинг чуқур билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш орқали Ватанимизга муносиб фарзандлар бўлиб етишишингиз ва унинг тақдири учун масъулиятни зиммангизга олишингизга ишонаман.
Бу шарафли йўлда барчангизга бахт ва омад доимо ёр бўлишини тилайман.
 
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайр мактабим...

Бугун, 25 май - Сўнгги қўнғироқ! Равшан Собиров ва Сетора гуруҳи ижросидаги ушбу қўшиқни эшитган ҳар бир инсоннинг ҳаёлидан мактаб даврлари ўтади.

Барчамиз соғинган мактаб даври фақатгина ширин хотиралар билан эсланади!

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга табрик

Поздравление выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
⚡️ Янги ўқув йилидан давомат инсон омилисиз юритилади

⚡️ 2025 йил 1 сентябрга қадар барча мактабларга назорат камералари ўрнатилиб, биометрик идентификация тизими жорий қилинади

Умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар давоматини доимий равишда мониторинг қилиш мақсадида «Хавфсиз мактаб» тизими жорий қилинади. Бу ҳақда «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур»да назарда тутилган.

Дастлаб умумий ўрта таълим муассасаларига «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида назорат камералари ва биометрик идентификация тизимларини ўрнатиш билан боғлиқ молиялаштириш манбалари аниқланади.

2024 йил 1 январга қадар «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси камида 130 та умумий ўрта таълим муассасасида жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрга қадар «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси босқичма-босқич барча умумий ўрта таълим муассасаларида жорий этилади.

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
Олий таълим муассасаларига кришда 20 та тоифа абитуриентлари учун имтиёзлар бор (1-10)

10
. Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари
Президентнинг 2020 йил 21 апрелдаги [ПҚ-4688-сон] қарорига асосан бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолибларига олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёз берилади.

11. «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги [468-сон] қарори билан «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолибларига давлат олий таълим муассасаларига ўқишга имтиҳонсиз киришда имтиёз берилади.

12. «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги [393-сон] қарорига кўра, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

13. Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар
Президентнинг 2021 йил 9 августдаги [ПҚ-5216-сон] қарори асосида олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (йигирма беш ёшга тўлмаган) чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.

14. Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги [393-сон] қарори билан Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни қабул жараёнида тақдим этганда олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовлари фанлар мажмуасига чет тили фани киритилган йўналишларда мос чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топширмайди.

15. Халқаро имтиҳон тизимлари сертификатларига эга абитуриентлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги [468-сон] қарорига кўра, илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга ўқишга киришда мазкур фан доирасида тестдан озод этилади ва максимал балл берилади.

16. Коллеж ёки техникумдаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар
Вазирлар Маҳкамасининг 9 июндаги [322-сонли] қарорига мувофиқ, коллеж ёки техникум дипломидаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар контракт асосида ОТМга қабул қилинади. Бунда тавсияномага эга абитуриентлар орасида алоҳида тест ўтказилади, улар орасидан юқори балл тўплаган 500 нафаригина ОТМга кира олади.

17. Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун тавсиянома
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги [402-сон] қарори билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун ОТМга киришда қўшимча 4 фоизли грант ажратилади.

18. Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга абитуриентлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 ноябрдаги [675-сон] қарори билан камида 5 йил иш стажига эга фуқароларга суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берилади.

19. Профилактика инспекторлари
Президентнинг 2021 йил 30 ноябрдаги [ПҚ-23-сон] қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган, касбига фидойи, ташаббускор профилактика (катта) инспекторлари қуйидаги ОТМга кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилинади.

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
#Диққат

❗️Фирибгар харомхўрлар янги усулга ўтишди, улар МИБдан қарзсиз деб хатто исм фамилиянгиз билан аниқ-тиниқ ёзиб хабар юборишяпти😨

Агар иловага кирсангиз, пластик картангиз ва телеграм аккоунтингизни ўғирлашади

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.
⚡️Расман: Хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди

30 майдан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган тавсияномалар бериш учун аризалар қабули бошланди.

Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Талабгорларнинг аризалари 8 июнга қадар қабул қилинади.

Аризалар 10 июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Тавсиянома электрон шаклида 15 июнга қадар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади.
⚡️Расман: Хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди

30 майдан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган тавсияномалар бериш учун аризалар қабули бошланди.

Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Талабгорларнинг аризалари 8 июнга қадар қабул қилинади.

Аризалар 10 июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Тавсиянома электрон шаклида 15 июнга қадар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади.

🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
❗️Eҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди

Хужжатлар қачонгача қаерга юборилиши керак?

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатлари 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилади. Аризаларни xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда юборишингиз мумкин.

Хотин қизлар тавсиянома олиш учун қайси меъзонларга тушиши керак?

👉 кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;
👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
👉 турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
👉 ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
👉 икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
👉 ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.

Тавсияномалар фуқароларга қачон берилади?
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди»;

Тавсиянома талабгарга неча бал қўшиб беради?

Тавсиянома бал қўшиб бермайди. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар алоҳида қўшимча квота бўйича қабул қилинади. Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.

Асос: Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом❗️Eҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди

Хужжатлар қачонгача қаерга юборилиши керак?

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатлари 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилади. Аризаларни xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда юборишингиз мумкин.

Хотин қизлар тавсиянома олиш учун қайси меъзонларга тушиши керак?

👉 кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;
👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
👉 турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
👉 ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
👉 икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
👉 ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.

Тавсияномалар фуқароларга қачон берилади?
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди»;
Тавсиянома талабгарга неча бал қўшиб беради?
Тавсиянома бал қўшиб бермайди. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар алоҳида қўшимча квота бўйича қабул қилинади. Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.

Асос: Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом

🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
2024/05/31 23:22:21
Back to Top
HTML Embed Code: