Telegram Web Link
🕋 Каъба ҳақида

@BintuSodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ ходималарига Қурбон ҳайити муносабати билан ҳадялар улашдилар.

@BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафа куни бомдод намозидан бошлаб, охирги ташриқ кунининг аср намозигача такбир айтар эдилар» (Байҳақий ривояти).

Такбири ташриқ лафзлари:
اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْدُ.
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд» ("Баҳрур-роиқ").


Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, ҳамд Аллоҳга хосдир.

🔸Такбири ташриқ арафа куни, яъни 5 июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 9 июнь аср намозига қадар айтилади:

  5 июнь — 5 маҳал
  6 июнь — 5 маҳал
  7 июнь — 5 маҳал
  8 июнь — 5 маҳал
  9 июнь — 3 маҳал

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

@BintuSodiq
🌙 Бугун жаннат яқин бўлади! Бандаларга жаннат энг яқин бўладиган, дўзах энг узоқ бўладиган кун арафа кунидир.

Арафа кунингиз муборак бўлсин!

@BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг афзал кун – Арафа муборак!

Арафа кунидан афзал кун, қадр тунидан афзал тун йўқ. Бу иккисида қилинган дуо-илтижо энг яхши солиҳ амаллардан бўлиб, ижобат бўлиши ҳам аниқроқдир.

@BintuSodiq
Қизлар ва уларнинг оналари учун яқин кунларда янгилигимиз бор. Нима деб ўйлайсиз?

@BintuSodiq
🌙 Арафа куни қилиш тавсия этиладиган амаллар

🔸Арафа куни рўза тутиш
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...", дедилар".
Шунингдек, ушбу мазмундаги ҳадиси шариф ҳам бор: "Арафани ҳурмат қилинг! Зеро, у Аллоҳ қадрлайдиган кундир".

🔸Арафа куни кечаси, яъни ҳайит кунига ўтар кечасини зикру тасбеҳ ва дуо-ю истиғфор билан бедор ўтказиш мустаҳаб.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг кечасини бедор ўтказса, қалблар ўладиган (яъни, Аллоҳнинг зикридан ғофил бўладиган ва қотиб қоладиган) кунда унинг қалби ўлмайди", деганлар.

🔸 Кўп дуо қилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Энг афзал дуо Арафа кунидаги дуодир".
Термизий ривояти.
Ўзимиз, оиламиз, ота-онамиз, уммат учун дуо қилиш; гуноҳлардан кечирим сўраш; Аллоҳдан ҳидоят, барака, саломатлик сўраш энг яхши амаллардан биридир.

🔸Зикр ва тасбеҳларни кўпайтириш
Таҳлил: Лаа илаҳа иллаллоҳ
Такбир: Аллоҳу акбар
Таҳмид: Алҳамдулиллаҳ
Истиғфор: Астағфируллоҳ

🔶 Қуръон тиловати
Зулҳижжанинг 9-кунида Қуръон ўқиш, тафаккур қилиш ва маънолар устида ўйлаш қалбни поклайди, Аллоҳга яқинлаштиради.

🔶 Ота-онани хурсанд қилиш, узр сўраш
Арафа куни кечирим сўраш, ярашиш, юракларни юмшатиш учун энг қулай кун.

Манба: Islomuz, Muslimuz

@BintuSodiq
24. Инсоннинг ақлини муҳофаза қилиш
Мукаммал саодат йўли
24. Инсоннинг ақлини муҳофаза қилиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Мукаммал_саодат_йўли

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2012 йил 17 майдаги 1136-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

@BintuSodiq
🌙 Муборак байрам муносабати билан жамоамиз томонидан сиз учун яна бир байрам туҳфаси тайёрланди. Олдинги сонини катта қизиқиш билан томоша қилган кўрсатувингиз "Боғбон"нинг янги сони чиқиш арафасида.

⚡️АНОНС

"Отасига ўхшамабди", деган гап қаттиқ теккан

Премьера эфир вақти: 8 июнь якшанба, соат 20:00 да

«Боғбон» кўрсатуви
https://youtu.be/nkKBKEv8gzI

@BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌙 Ҳурматли юртдошлар, азиз мўмин-мусулмонлар!
Тақво ва сидқнинг, Аллоҳга чин бандаликнинг рамзи – Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

“Ийдул Азҳо” айёмида Аллоҳ таоло розилигини истаб қилган барча эзгу амалларингизни, дуоларингизни Аллоҳ таоло даргоҳида қабул айласин! Аллоҳ таоло юртимизга тинчлик, хонадонларимизга файз-барака ато этсин!

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин, азизлар!
2025/07/04 20:20:51
Back to Top
HTML Embed Code: