Telegram Web Link
Кундузларни соим, тунларни қоим бўлиб ўтказиш

САВОЛ: Ассалому алайкум! «Кундузларни соим, тунларни қоим бўлиб ўтказиш» қандай бўлади? Қайси вақтда ва нeча соат ухлаган афзал? (Балки кундузи ухланар?)

❗️Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Кундузлари соим бўлиш рўза тутиш билан, кечаси қоим бўлиш эса ибодат билан машғул бўлган ҳолда тонг оттириш билан бўлади. Бедорликнинг энг афзали туннинг охирги учинчи қисмидагисидир. Шомдан бомдодгача бўлган вақтни учга бўлиб, охирги бўлагини оласиз. Унгача ухлашингиз мумкин. Биз шуни қилиб олсак ҳам, катта гап. Суннатда қуёш чиқиб бўлгандан то пешин вақтигача «қайлула» қилиб олиш (ухлаб олиш) тавсия қилинган. Валлоҳу аълам.

©️ Одинахон Муҳаммад Содиқ.
📚"Билимсизликнинг шифоси – савол" китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йилнинг 9 октябрдаги 5548-сонли тавсияси билан чоп этилган.

@BintuSodiq
37. Инсоннинг наслини муҳофаза қилиш
Мукаммал саодат йўли
37. Ислом шариати инсон наслини муҳофаза қилиш мақсадида шариатга иддани киритди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Мукаммал_саодат_йўли

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2012 йил 17 майдаги 1136-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

@BintuSodiq
Қўшнидан Аллоҳ таоло берган неъматни – қуёшни, ҳавони тўсманг!

Баъзи маҳаллаларга борганимизда бир эътибор бериб қарайлик. Баланд-баланд иморатларнинг ёнида ғарибгина қўшни ҳовлиларни кўрамиз. Ана шу баланд-баланд уйларни қурган бойвачча бу билан қўшнисининг ҳаққини поймол этаётгани ҳақида бир ўйлаб қўйсин. Чунки у ўзининг ҳавои нафсини қондириш эвазига қўшнисидан Аллоҳ таоло берган неъматни – қуёшни, ҳавони тўсяпти.

🖋Одинахон Муҳаммад Содиқ
📚"Гўзал ўрнак"

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича ­қўмитасининг 2024 йил 25 июлдаги 03-07/4498-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

@BintuSodiq
38. Инсоннинг наслини муҳофаза қилиш
Мукаммал саодат йўли
38. Ислом шариати инсон наслини муҳофаза қилиш мақсадида насабнинг поклигига катта аҳамият берди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Мукаммал_саодат_йўли

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2012 йил 17 майдаги 1136-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

@BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир ҳаракатингиз синчков кузатилади

"Ижтимоий Дилемма" – бизни замонавий дунёнинг ижтимоий-ахлоқий муаммолари билан таништиради.

#InternetParhez

@BintuSodiq
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига кўра, тўғри кийинишнинг 8️⃣ та олтин қоидаси

@BintuSodiq
39. Инсоннинг наслини муҳофаза қилиш
Мукаммал саодат йўли
39. Ислом шариати инсон наслини муҳофаза қилиш мақсадида яқин қариндошлар орасида никоҳни ҳаром қилди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Мукаммал_саодат_йўли

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2012 йил 17 майдаги 1136-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

@BintuSodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3️⃣3️⃣-ҚАДАМ

Тарбияда 101 қадам

Бугунги кунда шундай даврда яшамоқдамизки, кўплаб инсонлар селда оқиб кетаётган шох-шаббалардек онгсиз равишда «оқиб» кетмоқдалар. Ундан ҳам ачинарлиси шуки, оқиб ўтаётган ерларига ҳаёт бахш этадиган кучдаги қанчадан-қанча «дарёю сойлар» аҳли бўлмаган кишилар томонидан тўғри йўналиш берилмагани учун, афсуски, бефойда «оқиб» кетмоқдалар.

#101qadam
@BintuSodiq
Жума куни "Силаи раҳм" амалини бажариш янада савоблидир


@BintuSodiq
2025/07/06 11:48:55
Back to Top
HTML Embed Code: