Telegram Web Link
“Яхши дам – меҳнатга ҳамдам”, деб бежизга айтилмаган.
Бизнинг жамоамиз халқимиз орасида кенг тарқалган бу мақолга риоя қилиб, юртимизнинг сўлим гўшасига дам олиш учун чиқди.

Жамоамиз ходималари нонушта, тушлик, кечки таомлар учун дастурхон ёзиб, баҳорий таомлар билан ўзаро бир-бирларини меҳмон қилдилар.

Сумалак сайли давомида “Муслимаат” радиосининг 1 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Ундан “Зийнат” гуруҳининг чиқишлари ҳам ўрин олди.

Тадбир сўнгида:
“Ўзаро ҳадя улашинглар, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласизлар” ҳадисига амал қилган ҳолда, устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида ходималар бир-бирларига ҳадя улашдилар.

Бу жараённинг қизиқарли, қувноқ ўтишини таъминлаган жиҳат — совғаларнинг ноодатий ва қизиқарли бўлиши кераклиги эди.

Сайл давомида “Пешқадамлар карвони” жамоасининг ҳар бир бўлими аъзолари ўз қўллари билан варрак ясадилар.
Ёқимли шамол бошланиши билан улар кўкка кўтарилди.

Варрак учиришдан ташқари, ходималар турли миллий ўйинларимизни ҳам ўйнашди.
Сайл давомида баҳор фаслининг севимли таоми бўлмиш сумалак ҳам пиширилди.

Табиатнинг сокинлиги, тоза ҳаво ва самимий муҳит барчамизга куч-қувват, кўтаринки руҳ бағишлади.

Ушбу сафар давомида нафақат ҳордиқ чиқардик, балки меҳр-оқибатимиз мустаҳкамланди, жамоа бўлиб халқ анъаналарини нишонладик.

Бу сайл жамоанинг ҳар бир аъзоси учун келгусидаги режаларига янги ғоялар йиғиш учун ёрдам берди, десак муболаға бўлмайди.

@BintuSodiq
❤‍🔥718👍490189🥰88😍68👏19🔥17🎉14😭12🏆10🍓5
Ҳар ойда 3 кун рўза тутиш – суннат

САВОЛ:
Ассалому алайкум. Рамазон ойидан ташқари ҳар ойда 3 кундан рўза тутиш керак экан. Қайси кунлари рўза тутиш вожиб?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Бу уч кунни «оқ кунлар» дейилади ва у кунларда рўза тутиш вожиб эмас, суннат.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 3-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
278👍179❤‍🔥32🔥25🤔12🎉5🏆3🍓3👏1😐1
"Билқис" – ўз устида ишлашга интилувчи аёллар жамоаси, яна бир қадам, олға!
2025 йил 12 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган КАТТА БИЗНЕС ФОРУМда "Пешқадамлар карвони" муассасаси қошидаги "Билқис" лидерлар клуби аъзолари фаол иштирок этишди.
Бизнесни тизимлаштириш, ходимларни самарали бошқариш ва филиаллар очиш каби муҳим мавзуларни қамраб олган мазкур форумда иштирок этиш "Билқис" аъзолари учун шахсий ва касбий ривожланиш сари ташланган муҳим қадам бўлди.
Форумда клуб аъзолари:
Бизнесни раҳбарсиз ҳам ишлайдиган даражага олиб чиқиш;
Иш жараёнларини автоматлаштириш ва тизимлаштириш;
Янги филиаллар ташкил этиш бўйича амалиётлар ҳақида чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
"Билқис" клуби аъзолари бундан кейин ҳам ўз устида ишлаш, билим ва тажрибасини ошириш орқали, самарали ва барқарор бизнес қуриш йўлида олға интилишда давом этади!

@BintuSodiq
👍165157🔥24🍓10❤‍🔥6🎉5🏆5😢1😐1
ЯХШИЛИК ВА СИЛАИ РАҲМ
017 - ОТА-ОНАДАН ДУО ОЛИШ
ОТА-ОНАДАН ДУО ОЛИШ

#ЯХШИЛИК_СИЛАИ_РАҲМ
@bintusodiq
🔥114👍7338🥰11❤‍🔥6🏆4🍓41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таянч докторантуранинг афзалликлари

💚Тўлиқ

«Мен ҳам олима бўламан»

@BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17847❤‍🔥12🤩12🥰9😍7🏆5🍓5
😢1.35K291😭250👍143💯51🔥42🥰1410🎉8🍓5👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
28-ҚАДАМ

Тарбияда 101 қадам

Устоз-мураббий ўқувчисини жиддий қабул қилиши, уни қадрлаши ва буни ўз хатти-ҳаракатлари билан унга билдириши керак.

#101qadam
@BintuSodiq
👍22651🔥28🍓6🥰5❤‍🔥3🤩3💯2
2025/07/08 13:00:50
Back to Top
HTML Embed Code: