Telegram Web Link
Фарзандга берилган тарбия – юксак мақомларга
сабаб бўлсин


Ота-она фарзандини боққанига, уни тарбиялаш йўлида қийинчилик кўрганига, машаққат тортганига ачинмасин, юраги сиқилмасин, тажанг бўлмасин, норози бўлиб, турли гап-сўзларни айтмасин. Чунки бу билан у ажр-савобга эга бўляпти. Ўзи дунёга келтирган боласини тарбиялаш орқали охирати учун юксак мақом касб қилишга имконият топяпти.

«Гўзал ўрнак» китобидан

@BintuSodiq
Forwarded from Bintu Sodiq
Bintu Sodiq каналида 1446 йил танлови!

Бу галги танловимиз халқаро замонавий алоқа ва ахборот воситаси бўлмиш интернетдан фойдаланишнинг одоблари, унинг қулайликлари ва зарарларига бағишланади.

Танлов икки йўналишда бўлиб, уларнинг шартлари қуйидагича:

1-йўналиш: «Сиз интернетдан нима мақсадда фойдаланасиз? Интернетдан фойдаланиш одобларига амал қиласизми?» Ўзингиз амал қилиб келаётган интернет одоблари ҳақида ёзинг. Бу ҳақда билган маълумотларингизни тақдим этиб, йиллик танлов ғолибига айланинг.

2-йўналиш: «Интернетга киришдан олдин вақтни зое қилмаслик учун нималарга аҳамият берасиз? Интернет касалликми ёки овунчоқ?
Турли сайт эгаларининг маънавий-маърифий ҳуқуқларига тўла риоя қилишга аҳамият бериш керакми? Интернетда чат, форум, фейсбук, твиттер каби алоқа воситалари орқали кишилар бир-бирлари билан ёзишма, сўзлашма, суратли мулоқотлар олиб боришмоқда, вақтни зое қилувчи нарсалар тарқатилмоқда. Турли ўйинлар ва мусобақалар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари жорий қилинмоқда.

Сиз бунга қандай қарайсиз? Мулоҳаза ва фикрларингизни видеолавҳа, шорт ёки ролик шаклида юборинг ва танлов ғолибига айланинг.

Танлов учун материал ва ўзингиз ҳақингиздаги тўлиқ маълумотларни 1446 йил 15 зулҳижжагача қабул қиламиз.
Уларни қуйидаги ботга жўнатинг: @tanlov_BintuSodiq_bot

@BintuSodiq
02. Инсон ҳақиқати
Мукаммал саодат йўли
02. Инсон ҳақиқати.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Мукаммал_саодат_йўли

@BintuSodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Аёл биринчи ўринга оиласини қўйиши керак"

©️ Одинахон Муҳаммад Содиқ

@BintuSodiq
Йўл узоқ бўлса-да, Роббинг сенга яқин.

@BintuSodiq
03. Саодат излаб
Мукаммал саодат йўли
03. Саодат излаб

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Мукаммал_саодат_йўли

@BintuSodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
30-ҚАДАМ

Тарбияда 101 қадам

Устоз-мураббий ҳар бир ўқувчисининг феъл-атворини яхши билиши ва руҳиятига кира олиши керак.

#101qadam
@BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума тонги нақадар гўзал!

Киши бу дуони ўқиса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечириб юборилади.

@BintuSodiq
04. Маърифат излаб
Мукаммал саодат йўли
04. Маърифат излаб

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Мукаммал_саодат_йўли

@BintuSodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илм инсонни юксалтиради.

🎙Устоз Анвар Аҳмад

📚«Руҳий тарбия»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 2 майдаги 03-07/2598-сонли тавсияси асосида чоп этилган.

@BintuSodiq
Фитналар асрида собит қилувчи амаллар...

@BintuSodiq
05. Ақлни пешлайдиган илм
Мукаммал саодат йўли
05. Ақлни пешлайдиган илм

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Мукаммал_саодат_йўли

@BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳар бир инсоннинг ўз тақдири бор..."

"Ҳиммат" кўрсатуви

🎞Tўлиқ видео

@BintuSodiq
Муҳаммад Қодир деб исм қўйса бўладими?

Савол: Ассалому алайкум, «Muslimaat.uz» ижодкорлари. Саволим қуйидагича: Худо хоҳласа, ўғил фарзанд кўрсам, Муҳаммад Қодир исмини қўйсам бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Муҳаммаддан кейин у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари ёки сифатларидан қўйиш лозим. Мисол учун, Муҳаммад Амин, Муҳаммад Содиқ каби. Қодир – Аллоҳнинг сифати. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йилнинг 9 октябрдаги 5548-сонли тавсияси билан чоп этилган.

@BintuSodiq
2025/07/06 17:17:36
Back to Top
HTML Embed Code: