БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакиласи Акико Фужии хоним:
Бугунги мақсадимиз — коррупцияга қарши курашишда жавобгарлик ва олдини олиш чораларини уйғунлаштириш, барча корхоналар, жумладан, кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун мутаносиб ва адолатли риоя этиш тизимини кенгайтириш, шунингдек, ҳалолликни Ўзбекистон бозорида ҳақиқий рақобат устунлигига айлантиришдан иборат.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бизнесда ҳалолликни рағбатлантириш ва илгари суриш механизмлари: ахлоқий амалиётларни таъминлаш учун стимуллар" мавзусидаги 4-сессия бошланди.
Сессияда давлат ва хусусий сектор томонидан комплаенс ва ҳалол бизнес амалиётини ривожлантиришга кўмаклашувчи механизмлар, Франция Коррупцияга қарши кураш агентлиги ва Жаҳон банкининг тажрибаси кўриб чиқилмоқда.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фаолиятдан
👍 Бизнес-омбудсманлар ва IV Бизнесда ҳалоллик халқаро форумидан ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун, 21 октябрь куни Тошкент шаҳрида Бизнес-омбудсманлар ва IV Бизнесда ҳалоллик халқаро форуми ўтказилди.
Тадбирда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг институционал механизмларини мустаҳкамлаш, ҳалол бизнес амалиётлари ва коррупцияга қарши комплаенс соҳасидаги халқаро илғор тажрибалар муҳокама қилинди.
Форум якунида Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартиясига янги аъзоларни қўшиш маросими бўлиб ўтди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Бугун, 21 октябрь куни Тошкент шаҳрида Бизнес-омбудсманлар ва IV Бизнесда ҳалоллик халқаро форуми ўтказилди.
Тадбирда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг институционал механизмларини мустаҳкамлаш, ҳалол бизнес амалиётлари ва коррупцияга қарши комплаенс соҳасидаги халқаро илғор тажрибалар муҳокама қилинди.
Форум якунида Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартиясига янги аъзоларни қўшиш маросими бўлиб ўтди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2025 йилдаги ПҚ-290-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан уч йил муддатга кластерлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарига ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланган.
Бироқ, айрим кластерлар томонидан сентябрь ойи учун ҳисоботларда эски тартиб бўйича, яъни 12 фоиз ставкада ижтимоий солиқ ҳисоблаш ҳолатлари кузатилмоқда.
Жумладан, Самарқанд вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластерларига имтиёзни қўллаш бўйича ўтказилган мониторинг натижасига кўра, вилоятдаги 3 та кластер томонидан 12 фоизли ставкада солиқ ҳисобланиб, ҳисоботлар тақдим этилганлиги аниқланган. Кўрилган амалий чора-тадбирлар туфайли қайта ҳисоб-китоб қилиниб, солиқ суммаси 177,8 млн сўмга камайтирилди.
Ўз фаолиятингизда қонунчилик билан берилган имтиёзлардан фойдаланишни яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Имтиёзларни қўллашда ёки ҳисобот тақдим этишда муаммога дуч келсангиз, Бизнес-омбудсман девони томонидан ташкил этилган Телеграм гуруҳи ёки 1100 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда
👍 Бизнес-омбудсманлар ва IV Бизнесда ҳалоллик халқаро форуми
Тадбирни ёритишга 20 га яқин ОАВ вакиллари, хусусан, теле ва радиоканаллар, электрон оммавий ахборот воситалари, хорижий ОАВлар вакиллари кенг жалб қилинди.
👨💻 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Тадбирни ёритишга 20 га яқин ОАВ вакиллари, хусусан, теле ва радиоканаллар, электрон оммавий ахборот воситалари, хорижий ОАВлар вакиллари кенг жалб қилинди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (ПФ-186-сон, 21.10.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра:
“аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” тамойилини ҳаётга тўлиқ жорий этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари аҳоли ва тадбиркорларга комплекс хизмат кўрсатувчи замонавий тузилмага трансформация қилинади;
маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этишда туман (шаҳар) ҳокимликларининг маъмурий ваколатлари янада кенгайтирилади;
туман (шаҳар) ҳокимларининг ҳудудий ривожланишга оид устувор вазифалари ва масъулият доираси аниқ белгиланади.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маълумки, қонунчиликка кўра, кўчма савдо объектини жойлаштириш учун тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион орқали 36 ойгача, айрим ҳудудлар учун эса кўпи билан 120 ойгача ижарага берилиши белгиланган.
Тегишли савдо жойида кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати K-Savdo орқали икки мартагача узайтирилиши мумкин.
Ҳозирда K-Savdoда кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини узайтириш тўғрисидаги электрон бланкларни ишлаб чиқиш ишлари якунланмаганлиги сабабли айрим ҳолларда тадбиркорларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилиш ҳолати кузатилмоқда.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат Бизнес-омбудсман девони томонидан мутасадди ташкилотлар билан биргаликда назоратга олинди.
Шу ўринда, давлат органларидан техник сабаблар бартараф қилингунига қадар шу каби ҳолатлар аниқланган тақдирда тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чорасини қўлламаслик сўралади.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Юқоридаги каби ҳолатларга дуч келаётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 га яқин мамлакатдан 250 га яқин киши иштирок этган Форум турли мамлакатларнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш институтлари, давлат органлари, бизнес вакиллари ва экспертлар учун тажриба алмашиш, тизимли муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳалол бизнес амалиётларини илгари суриш учун самарали платформа вазифасини ўтади.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
