Telegram Web Link
#фаолиятдан

👍 Текширувлар қонунийлиги – бизнес ривожининг кафолати: назорат органлари ходимларининг малакаси оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида назорат қилувчи органларнинг текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга ходимларининг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👍 Бугун, 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида Бизнес-омбудсман девони томонидан назорат қилувчи органлар ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди. Унда 41 та назорат органидан 250 дан зиёд ходим иштирок этди.

Курс давомида иштирокчиларга текшириш жараёнларини қонуний тартибда олиб бориш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларига қатъий риоя қилиш, текшириш ўтказишда ваколатли органларни хабардор қилиш тартиби, шунингдек, мониторинг ва жамоатчилик назоратини таъминлаш, профилактик чора-тадбирларни самарали ўтказиш каби муҳим мавзулар юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Ушбу ўқув семинарларини мунтазам ўтказиб бориш назорат органлари ходимларининг билим ва малакасини ошириб, тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг кескин камайишига, пировардида эса бизнес муҳитининг янада яхшиланишига хизмат қилади.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍 No comment: назорат органлари ходимлари учун ўтказилган семинардан видеолавҳалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида республикамиз бўйлаб семинарлар ташкил қилинмоқда.

Тошкент шаҳрида ўтказилган навбатдаги ўқув курсида тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувлар тартиби тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍 Тадбиркорлик салоҳиятини янада оширишга хизмат қиладиган янгиланишлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга пойтахтни комплекс ривожлантириш, саноат ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш масалалари юзасидан ахборот берилди.

Тақдимотда “Янги авлод” махсус саноат зонасини ривожлантириш режалари кўриб чиқилди.

774 гектар майдонда ташкил этилган мазкур ҳудудда ҳозиргача 268 гектарда 28 та лойиҳа амалга оширилмоқда, уларнинг умумий қиймати эса 800 миллион долларга тенг. Яна 300 гектарда жойлашадиган 30 та лойиҳа бўйича инвесторлар аниқланган бўлиб, умумий инвестицияларнинг ҳажми 400 миллион долларни ташкил этади.

Саноат зонасини янада кенгайтириш ва янги қувватларни жойлаштириш ҳисобига иш ўринларини яратиш, юқори қўшилган қийматли ҳамда технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фаолиятдан

👍 Фоторепортаж: Тошкентда назорат органлари ходимлари учун семинар давом этмоқда

-/-/-

#из_деятельности

👍 Фоторепортаж: В Ташкенте продолжается семинар для сотрудников контролирующих органов

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍 17 октябрь — Бутун жаҳон камбағалликка қарши курашиш куни

БМТ Бош Ассамблеяси қарорига кўра, ҳар йили 17 октябрь камбағалликни тугатиш учун кураш куни сифатида нишонланади.

👍 Юртимизда бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда.

👍 “Камбағал оилалар реестри”га 667 мингдан ортиқ оила киритилди. Бу шунчаки рақамлар эмас улар ортида янги имкониятлар олган минглаб инсонлар тақдири мужассам.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔈 Бизнес-омбудсманлар ва IV Бизнесда ҳалоллик халқаро форумига марҳамат!

2025 йил 21 октябрь куни Тошкентдаги “Hilton” меҳмонхонаси Ўзбекистоннинг ҳалоллик ва бизнес ҳуқуқини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини акс эттирувчи муҳим майдонга айланади!

Форумда хорижий Бизнес-омбудсманлар институтлари вакиллари, Жаҳон банки, ЕТТБ, ОТБ каби халқаро молия институтлари, БМТ, ЕХҲТ каби йирик халқаро ташкилотлар экспертлари иштирок этади.


👍 Нуфузли тадбирни ёритиш учун маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларини ҳамкорликка таклиф этамиз.

Форум тафсилотларини бизнинг каналда кузатиб боринг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔈 Ҳурматли тадбиркорлар!

Бизнес-омбудсман девони тадбиркорлик фаолиятига аралашиш ҳолатлари бўйича Сизнинг фикр-мулоҳазаларингизни ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказади.

Тадбиркорлик фаолиятингизга қайси давлат органи кўпроқ аралашади? Текширишлар сони кўпайдими? Тадбиркорларни текшириш соҳани тартибга солишга ва тадбиркорлар фаолияти сифатини оширишга хизмат қилаяптими?


👍Бефарқ бўлманг: сизнинг объектив фикрингиз биз учун муҳим. Ушбу маълумотлар тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

👍 Сўровномада иштирок этиш учун ҳавола:
https://forms.gle/WcGC8bMByYocFrRm7

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

👍 Назорат қилувчи органлар ходимларининг малакаси оширилмоқда

👍 Ҳурматли тадбиркорлар, фаолиятингизда ўтказиладиган текширувлар ҳақидаги маълумотларни “Telegram”даги @tekshiruvinfo_bot га СТИР рақамини юбориш орқали ёки СМС тарзида 4064 қисқа рақамига "ИНН" сўзи, бўш катак қолдириб, СТИР рақамини юбориш орқали билиб олишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дайжест

13 – 18 октябрь кунлари Бизнес-омбудсман девони фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести

🔹Бизнес-омбудсман девони раҳбари назорат органлари фаолияти ва коррупцияга қарши курашга бағишланган танқидий муҳокамада иштирок этди

🔹“Ўзбекистон – Хитой тадбиркор аёллари форуми” бўлиб ўтди

🔹Жиззах вилоятида тадбиркорларнинг муаммолари тингланди

🔹Назорат органлари ходимларининг малакаси оширилмоқда

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
2025/10/31 11:53:04
Back to Top
HTML Embed Code: