🇺🇿 ВMB HOLDING ФРАНЦИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни BMB HOLDING Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Уалид Фук билан учрашув ўтказди.
👉🏻 Батафсил
🇷🇺 BMB HOLDING УКРЕПЛЯЕТ СОТРУДНИЧЕСТВО С ФРАНЦИЕЙ
30 сентября текущего года Председатель наблюдательного совета BMB HOLDING Бекзод Маматкулов провёл встречу с Чрезвычайным и Полномочным Послом Французской Республики в Узбекистане господином Уалидом Фуком.
👉🏻 Подробнее
🇬🇧 BMB HOLDING STRENGTHENS COOPERATION WITH FRANCE
On September 30 of this year, Bekzod Mamatkulov, Chairman of the Supervisory Board of BMB HOLDING, held a meeting with Mr. Walid Fouque, the Extraordinary and Plenipotentiary Ambassador of the French Republic to Uzbekistan.
👉🏻 More
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

👍154🔥8👏6❤4⚡3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли обуначилар!
Эътиборингизга "Masofadan" медиалойиҳасининг навбатдаги сонини ҳавола этамиз.
Лойиҳамизнинг бугунги сонида, Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган BMB AGRO дала майдонларида етиштирилаётган, ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва умуман олганда озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида билиб оласиз.

👍129🤩4👏2❤1
Ҳурматли устоз ва мураббийлар!
BMB HOLDING жамоаси номидан “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан чин дилдан табриклаймиз!
Устоз ва мураббийлик – нафақат касб, балки буюк масъулият ва ёш авлод қалбини шакллантириш, уларни илм ва маърифатга, инсонпарварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш демакдир. Ҳар бир бизнес, ҳар бир ютуқ ва ҳар бир муваффақиятнинг ортида мана шу буюк инсонлар меҳнати ётади.
BMB HOLDING таркибидаги ҳар бир тармоқ ва ҳар бир лойиҳа ёшларнинг билим ва камолотга интилишига асосланган. Бу йўлда устоз ва мураббийларимиз кўрсатган йўл, берилган илм беқиёс аҳамиятга эга.
Сизнинг заҳматингиз – нафақат ёш авлоднинг, балки бутун мамлакатнинг келажагини барпо этувчи мустаҳкам пойдевордир. Сиз юртимизнинг тараққиётига хизмат қилаётган, ўз ишларига садоқат билан ёндашадиган ёш кадрлар тайёрлашда муҳим ўрин тутасиз. Бинобарин, биз ҳар бир ютуқда сизнинг ҳиссангиз борлигини яхши англаймиз ва фахрланамиз.
Барча устоз ва мураббийларимизга соғлиқ - саломатлик, оилавий бахт ва меҳнатларингизда бардавом ютуқлар тилаймиз. Меҳнатингиз биз учун - энг буюк қадрият!
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси

👍134❤4👏4🤩3🎉2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли кузатувчилар!
Эътиборингизга #weekly_report лойиҳасининг 8-сонини тақдим этамиз. Унда сиз ўтган ҳафта давомида BMB HOLDING фаолиятига доир асосий янгиликлар билан қисқача танишиб борасиз.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Эътиборингизга #weekly_report лойиҳасининг 8-сонини тақдим этамиз. Унда сиз ўтган ҳафта давомида BMB HOLDING фаолиятига доир асосий янгиликлар билан қисқача танишиб борасиз.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍132👏5❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир мавсум, мингта табассум!
Арнасойнинг фидокор ва меҳнатсевар аёллари пахта мавсумини бошлаб юборишди!
Меҳнат — улар учун одат, мавсум эса бирга бўлиш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш палласи.
Ҳар бир терилган ғўза ортида – тинимсиз меҳнат, сабр ва фидоийлик турибди.
BMB Agro нинг аҳил жамоасидаги меҳнаткаш опа-сингилларимизга куч-ғайрат, серҳосил мавсум ва яхши кайфият тилаймиз!

👏81👍68❤9🤩3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли обуначилар!
Эътиборингизга "Masofadan" медиалойиҳасининг навбатдаги сонини ҳавола этамиз.
Лойиҳамизнинг бугунги сони, Арнасой туманида жойлашган BMB AGRO дала майдонларида қовоқ маҳсулотини етиштириш ва ҳосилини йиғиб олиш жараёнларини ёритишга бағишланади.
Хусусан, майдонларда қайси турдаги қовоқлар етиштирилиши ва уларнинг афзаллиги, ҳосилни зараркунандалардан ҳимоялаш усуллари ҳамда теримдан сўнг ҳосилдан қандай қайта ишланган маҳсулотлар тайёрланиши ҳақида ҳикоя қиламиз.
Шу билан бирга, "Masofadan" медиалойиҳасининг эътиборингизга хавола этилаётган ушбу сонида қовоқнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида ҳам сўз юритилади.

👍122👏14❤8🔥5🥰2
BMB HOLDING ЖАМОАСИ ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМ ҲАШАРИ ВА ҚОВОҚ САЙЛИДА ИШТИРОК ЭТДИ
Юртимизда азалдан шаклланиб келган ҳашар анъанаси жамоалар ўртасидаги бирдамлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро ҳамжихатликни янада оширишга хизмат қилувчи муҳим омил хисобланади.
Шу одатга мувофиқ, жорий йилнинг 4 октябрь куни Ҳолдинг тизимига кирувчи корхоналар ходимлари учун Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган BMB AGRO далаларида пахта йиғим-терими бўйича ҳашар ва қовоқ сайли тадбири ташкил этилди.
Ҳашар давомида фаол иштирок этган ходимлар турли номинацияларда BMB HOLDING раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Кун якунида барча иштирокчилар учун гулхан атрофида маданий дастур уюштирилиб, жамоа аъзолари таниқли эстрада хонандаси Шуҳрат Дарё ижросидаги қўшиқлардан баҳраманд бўлдилар.
Ҳар йили ўтказиб келинадиган бу каби тадбирлар нафақат ходимлар ўртасидаги коммуникатив алоқаларни мустаҳкамлашга, балки мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда, ижтимоий масъулиятнинг ёрқин ифодаси ҳам саналади.

👍159❤10👏3🔥1