Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир мавсум, мингта табассум!

Арнасойнинг фидокор ва меҳнатсевар аёллари пахта мавсумини бошлаб юборишди!

Меҳнат — улар учун одат, мавсум эса бирга бўлиш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш палласи.
Ҳар бир терилган ғўза ортида – тинимсиз меҳнат, сабр ва фидоийлик турибди.

BMB Agro нинг аҳил жамоасидаги меҳнаткаш опа-сингилларимизга куч-ғайрат, серҳосил мавсум ва яхши кайфият тилаймиз!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👏81👍699🤩3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли обуначилар!

Эътиборингизга "Masofadan" медиалойиҳасининг навбатдаги сонини ҳавола этамиз.

Лойиҳамизнинг бугунги сони, Арнасой туманида жойлашган BMB AGRO дала майдонларида қовоқ маҳсулотини етиштириш ва ҳосилини йиғиб олиш жараёнларини ёритишга бағишланади.

Хусусан, майдонларда қайси турдаги қовоқлар етиштирилиши ва уларнинг афзаллиги, ҳосилни зараркунандалардан ҳимоялаш усуллари ҳамда теримдан сўнг ҳосилдан қандай қайта ишланган маҳсулотлар тайёрланиши ҳақида ҳикоя қиламиз.

Шу билан бирга, "Masofadan" медиалойиҳасининг эътиборингизга хавола этилаётган ушбу сонида қовоқнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида ҳам сўз юритилади.
👍123👏148🔥5🥰2
BMB HOLDING ЖАМОАСИ ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМ ҲАШАРИ ВА ҚОВОҚ САЙЛИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Юртимизда азалдан шаклланиб келган ҳашар анъанаси жамоалар ўртасидаги бирдамлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро ҳамжихатликни янада оширишга хизмат қилувчи муҳим омил хисобланади.

Шу одатга мувофиқ, жорий йилнинг 4 октябрь куни Ҳолдинг тизимига кирувчи корхоналар ходимлари учун Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган BMB AGRO далаларида пахта йиғим-терими бўйича ҳашар ва қовоқ сайли тадбири ташкил этилди.

Ҳашар давомида фаол иштирок этган ходимлар турли номинацияларда BMB HOLDING раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Кун якунида барча иштирокчилар учун гулхан атрофида маданий дастур уюштирилиб, жамоа аъзолари таниқли эстрада хонандаси Шуҳрат Дарё ижросидаги қўшиқлардан баҳраманд бўлдилар.

Ҳар йили ўтказиб келинадиган бу каби тадбирлар нафақат ходимлар ўртасидаги коммуникатив алоқаларни мустаҳкамлашга, балки мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда, ижтимоий масъулиятнинг ёрқин ифодаси ҳам саналади.
👍16010👏3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

"Орзу — режа қўйилмаган ниятдир, режа эса амалга ошадиган орзудир."


Кўпчилигимиз ҳаётда нимагадир эришишни, кимдир бўлишни ёки нимагадир эгалик қилишни орзу қиламиз. Бироқ, бу орзулар аниқ қадамлар, муддатлар ва стратегиясиз қолиб кетса, улар шунчаки хаёл маҳсули бўлиб қолаверади. Улар худди харитасиз саёҳатга отланишга ўхшайди: манзил бор, лекин унга қандай етиб бориш номаълум. Режасиз орзу – бу келажакка йўлланган пассив истак, унинг амалга ошиш эҳтимоли эса жуда паст.

Режа – бу орзуга жон бағишлайдиган қудратли воситадир. Қачонки биз орзуимизни аниқ мақсадга айлантириб, унга эришиш учун босқичма-босқич режа тузсак, ўшанда у амалга ошадиган жараёнга айланади. Режа тузиш – бу катта мақсадни кичик, бошқариш мумкин бўлган вазифаларга бўлиш, ҳар бир қадам учун муддат белгилаш ва керакли ресурсларни аниқлашни англатади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍123👏92
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BMB HOLDING ҚАЙТА ИШЛАНГАН МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ГЕРМАНИЯ БОЗОРЛАРИГА ЭКСПОРТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Сўнгги йилларда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда маҳаллий экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш ва аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда.

Шу кунларда жаҳон бозорларида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаб келаётган BMB HOLDING тизимидаги BMB AGRO PLUS корхонасида қуритилиб, чуқур қайта ишланган сабзи маҳсулоти Германия бозорларига экспорт қилина бошланди.

Мазкур ҳамкорлик BMB HOLDING ва Германиянинг Saatenberg H&C GmbH компанияси ўртасида бир неча бор олиб борилган музокаралар натижасидир.

Хусусан, Saatenberg H&C GmbH компанияси раҳбариятининг Жиззах вилоятида фаолият юритиб келаётган Ҳолдинг тизимидаги корхоналарга ташрифи чуқур қайта ишланган ва музлатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Германия бозорларига экспортини йўлга қўйиш юзасидан бўлиб ўтган самарали музокараларнинг мантиқий давоми сифатида амалга оширилди.

Шу билан бирга, экспорт қилинаётган маҳсулотлар кўламининг кенгайиши Ўзбекистон ва Германия давлатлари ўртасида ташқи иқтисодий ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланиб, хориж бозорларида мамлакатимизда етиштирилган ва қайта ишланган турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган қизиқиш янада ортиб бораётганидан далолат бермоқда. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизнинг Европа давлатлари билан ташқи иқтисодий алоқалари янада кенгайиши жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.
👍1508👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

"Энг яхши воқеалар ривожига умид қил, лекин энг ёмонига тайёр бўл!"

— Бенжамин Франклин.

Инсон доимо яхшиликка ишониши, умид билан яшаши керак. Чунки умид — ҳаракатга етаклайдиган куч, у инсонни олға интиладиган, мақсад сари боришга руҳлантиради. Ҳар бир нарсанинг яхши томонини кўриш инсоннинг маънавий кучини мустаҳкамлайди.

Бироқ ҳаёт доимо кутганимиздек кечмайди. Шундай пайтлар бўладики, воқеалар биз хохлаган йўналишда ривожланмайди. Ана шундай ҳолатларда руҳан ва ақлан тайёр бўлиш инсонни синдирмайди, аксинча, янада бақувват қилади. Шунинг учун ҳам, умид ва эҳтиёткорлик — муваффақиятли ва барқарор ҳаётнинг икки қанотидир.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍129👏9🤩3
🇺🇿 ГЕРМАНИЯ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

Жорий йилнинг 7 октябрь куни BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Манфред Хутерер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

👉🏻 Батафсил


🇷🇺 РАСШИРЯЕТСЯ ТОРГОВО-ЭКОНОМИЧЕСКОЕ СОТРУДНИЧЕСТВО С ГЕРМАНИЕЙ

7 октября текущего года состоялась встреча Председателя Наблюдательного совета BMB HOLDING Бекзода Маматкулова с Чрезвычайным и Полномочным Послом Федеративной Республики Германия в нашей стране Манфредом Хутерером.

👉🏻 Подробнее


🇬🇧 TRADE AND ECONOMIC COOPERATION WITH GERMANY IS EXPANDING

On October 7 of this year, a meeting took place between the Chairman of the Supervisory board of BMB HOLDING, Bekzod Mamatkulov, and the Ambassador Extraordinary and Plenipotentiary of the Federal Republic of Germany to our country, Manfred Huterer.

👉🏻 More

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍1424🔥4👏4🤩2
2025/10/23 06:52:58
Back to Top
HTML Embed Code: