Telegram Web Link
🇺🇿BMB AGRO PLUS ЗАМОНАВИЙ “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА“ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН УЙҒУН РИВОЖЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–57-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимизда энергия тежамкор технологияларини жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат корхоналарига сотишни рағбатлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

👉🏻 Батафсил


🇷🇺 BMB AGRO PLUS РАЗВИВАЕТСЯ В ГАРМОНИИ С СОВРЕМЕННЫМИ ТЕХНОЛОГИЯМИ “ЗЕЛЁНОЙ ЭНЕРГЕТИКИ”

В целях реализации Постановления Президента Республики Узбекистан от 16 февраля 2023 года №ПП–57, в стране ведётся широкомасштабная работа по внедрению энергосберегающих технологий, использованию возобновляемых источников энергии и стимулированию продажи избыточно произведённой электроэнергии государственным предприятиям.

👉🏻 Подробнее


🇬🇧BMB AGRO PLUS IS DEVELOPING IN HARMONY WITH MODERN “GREEN ENERGY” TECHNOLOGIES

In order to implement the Decree of the President of the Republic of Uzbekistan dated February 16, 2023, No. RP–57, large-scale work is underway in the country to introduce energy-saving technologies, use renewable energy sources, and encourage the sale of surplus electricity to state enterprises.

👉🏻 More

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍136👏4🥰31🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BMB AGRO - бу замонавий технологиялар ва жамоавий аҳиллик уйғунлиги, сифат эса - Арнасой тупроғига берилган улкан меҳр, метин ирода ҳамда тинимсиз меҳнат натижасидир!
👍138🔥6👏61🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

"Ўзига ишонмаган одамни ҳеч ким ишончга лойиқ деб билмайди."


Инсоннинг ички дунёси, яъни ўзига бўлган муносабати унинг ташқи кўринишида, хатти-ҳаракатларида ва сўзларида акс этади. Агар инсон ўз кучига, билимига ёки қарорларига ўзи шубҳа билан қараса, буни атрофдагилар дарҳол сезади. Иккиланиш, қатъиятсизлик ва ўзига ишончсизлик билан айтилган сўзлар бошқаларда ҳам шубҳа уйғотади ва ундай одамга масъулиятли вазифани ишониб топшириш қийин бўлади. Чунки ўзига ишонмаган одам, гўёки ўзи таклиф қилаётган "маҳсулот"нинг сифатига ўзи кафолат бермаётган сотувчига ўхшайди.

Ҳаётнинг барча жабҳаларида бу қоида ўз исботини топади. Масалан, ишда ўзига ишонмаган раҳбар ўз жамоасини илҳомлантира олмайди ва уларнинг ҳурматини қозона олмайди. Жамоа аъзолари унинг қарорларига шубҳа билан қарай бошлайди. Шахсий муносабатларда эса, ўзига ишончсизлик инсонни заиф ва қарам қилиб кўрсатади, бу эса соғлом ва тенг ҳуқуқли муносабат қуришга халақит беради. Шунинг учун, ўзига ишончни ривожлантириш – бу такаббурлик эмас, балки атрофдагиларнинг ҳурмати ва ишончини қозониш учун зарур бўлган муҳим қадамдир. Бу инсонга ўз мақсадлари сари дадил бориш, масъулиятни ўз зиммасига олиш ва энг муҳими, бошқалар назарида ишончга лойиқ шахс сифатида гавдаланиш имконини беради.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍148🔥422
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

BMB-NRC Agrologistics корхонасида дунёнинг турли минтақаларига, хусусан, Хитой мамлакатига қовун экспорти шиддат билан давом этмоқда.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍1345👏3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

"Ҳаётингизни ўзгартиришни хоҳлайсизми? Аввал одатларингизни ўзгартиринг".


Ҳаётимиз алоҳида, катта бир ҳодиса эмас, балки ҳар кунги кичик танловлар ва ҳаракатларнинг йиғиндисидир. Айнан шу ҳар куни такрорланадиган ишлар – одатлар – бизнинг кимлигимизни, соғлиғимизни, молиявий аҳволимизни ва дунёқарашимизни шакллантиради. Агар ҳаётимизни катта бир бино деб тасаввур қилсак, кундалик одатларимиз унинг пойдеворини ва деворларини ташкил этувчи ғиштлардир. Мустаҳкам ва сифатли ғиштларсиз муҳташам бино қуриб бўлмаганидек, ижобий ва фойдали одатларсиз юксак ҳаёт сифатига эришиб бўлмайди.

Ҳаётни ўзгартиришга киришиш кўпинча катта ва қўрқинчли вазифадек туюлади. Бироқ, эътиборни одатларга қаратиш бу жараённи аниқ ва бошқариладиган қадамларга бўлиб ташлайди. Бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсани ўзгартиришга уриниш ўрнига, биргина кичик, аммо муҳим одатни (масалан, ҳар куни 15 дақиқа китоб ўқиш ёки эрталаб бир стакан сув ичиш) ўзгартиришдан бошлаш мумкин. Бу кичик ғалабалар вақт ўтиб катта натижаларга олиб келади ва "занжир реакцияси"ни юзага келтиради: бир яхши одат бошқа ижобий ўзгаришларни ўзига тортади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍1203👏3🔥2
🇺🇿 26 СЕНТЯБРЬ — ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ!

🇺🇿 Тинчлик-хотиржамлик, фаровон ва осуда ҳаётни таъминлаш азалдан ҳар бир давлат учун энг муҳим вазифа бўлиб келган. Ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам давлатнинг қудратли бўлишида, унинг мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишда махсус хизматларнинг ҳиссаси беқиёсдир.

🇺🇿 Жонажон Ўзбекистонимизнинг хавфсизлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилиш, тинч ва хотиржам ҳаётимизни асраб-авайлашдек машаққатли вазифаларни бажаришда Сизга куч-ғайрат ва зафарлар тилаб қоламиз.

🙂 BMB HOLDING жамоаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини касб байрами билан самимий қутлайди!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1457🔥2
⚽️ "BMB HOLDING KUBOGI 2025": спорт ва жамоавий якдиллик байрами

Бугунги шанба тонги "Ёшлик" спорт мажмуасида Ҳолдинг таркибига кирувчи корхоналар жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича "BMB HOLDING KUBOGI 2025" мусобақаси билан бошланди.

Кўтаринки кайфият ва шижоат руҳида бўлиб ўтган ушбу мусобақа соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоалар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва ходимлар ўртасида ижобий муҳитни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Турнирда Ҳолдинг тизимида фаолият юритиб келаётган қуйидаги жамоалар иштирок этдилар:

1. BMB HOLDING Бош офиси
2. BMB HOLDING Жиззах офиси
3. BMB IMPEX
4. BMB-OPERA ZAFFERANO
5. BMB AGRO PLUS
6. BMB AGRO

Турнир давомида ҳар бир жамоа, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ғалабага бўлган иштиёқини тўлақонли намоён этишга муваффақ бўлди. Голларга бой ва муросасиз руҳда ўтган учрашувларда қуйидаги футбол жамоалари ғолибликни қўлга киритди:

🥇 1-ўрин — BMB HOLDING Бош офиси
🥈 2-ўрин — BMB HOLDING Жиззах офиси
🥉 3-ўрин — BMB IMPEX

Совриндор жамоалар аъзоларига медаллар ва барча турнир иштирокчиларига рағбатлантирувчи ҳамда алоҳида индивидуал мукофотлар топширилди.

🔹 Бўлиб ўтган турнир нафақат спорт мусобақаси, балки барча иштирокчилар учун ҳақиқий бирдамлик, дўстлик ва қувонч байрамига айланди.

BMB HOLDING мамлакатимизда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш каби муҳим жараёнларда келгусида ҳам фаол иштирок этиб, тизим ташкилотларида фаолият олиб бораётган барча ходимларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ҳамда жамоалардаги ишчанлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишда давом этади.
👍161👏75🔥4🤩2
2025/10/22 20:39:12
Back to Top
HTML Embed Code: