Telegram Web Link
⚽️ "BMB HOLDING KUBOGI 2025": спорт ва жамоавий якдиллик байрами

Бугунги шанба тонги "Ёшлик" спорт мажмуасида Ҳолдинг таркибига кирувчи корхоналар жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича "BMB HOLDING KUBOGI 2025" мусобақаси билан бошланди.

Кўтаринки кайфият ва шижоат руҳида бўлиб ўтган ушбу мусобақа соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоалар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва ходимлар ўртасида ижобий муҳитни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Турнирда Ҳолдинг тизимида фаолият юритиб келаётган қуйидаги жамоалар иштирок этдилар:

1. BMB HOLDING Бош офиси
2. BMB HOLDING Жиззах офиси
3. BMB IMPEX
4. BMB-OPERA ZAFFERANO
5. BMB AGRO PLUS
6. BMB AGRO

Турнир давомида ҳар бир жамоа, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ғалабага бўлган иштиёқини тўлақонли намоён этишга муваффақ бўлди. Голларга бой ва муросасиз руҳда ўтган учрашувларда қуйидаги футбол жамоалари ғолибликни қўлга киритди:

🥇 1-ўрин — BMB HOLDING Бош офиси
🥈 2-ўрин — BMB HOLDING Жиззах офиси
🥉 3-ўрин — BMB IMPEX

Совриндор жамоалар аъзоларига медаллар ва барча турнир иштирокчиларига рағбатлантирувчи ҳамда алоҳида индивидуал мукофотлар топширилди.

🔹 Бўлиб ўтган турнир нафақат спорт мусобақаси, балки барча иштирокчилар учун ҳақиқий бирдамлик, дўстлик ва қувонч байрамига айланди.

BMB HOLDING мамлакатимизда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш каби муҳим жараёнларда келгусида ҳам фаол иштирок этиб, тизим ташкилотларида фаолият олиб бораётган барча ходимларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ҳамда жамоалардаги ишчанлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишда давом этади.
👍161👏75🔥4🤩2
📷 Эътиборингизга "BMB HOLDING KUBOGI 2025" мусобақасининг энг қизиқарли бахсларидан тайёрланган фотолавҳаларни тақдим этамиз.
👍106🔥32👏3🤩2🎉1
📷 "BMB HOLDING KUBOGI 2025" мусобақасининг энг қизиқарли бахсларидан тайёрланган фотолавҳалар билан таништиришни давом этамиз.
👍141🔥9👏5🤩2
2025/10/23 02:40:03
Back to Top
HTML Embed Code: