BMB HOLDING ЖАМОАСИ ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМ ҲАШАРИ ВА ҚОВОҚ САЙЛИДА ИШТИРОК ЭТДИ
Юртимизда азалдан шаклланиб келган ҳашар анъанаси жамоалар ўртасидаги бирдамлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро ҳамжихатликни янада оширишга хизмат қилувчи муҳим омил хисобланади.
Шу одатга мувофиқ, жорий йилнинг 4 октябрь куни Ҳолдинг тизимига кирувчи корхоналар ходимлари учун Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган BMB AGRO далаларида пахта йиғим-терими бўйича ҳашар ва қовоқ сайли тадбири ташкил этилди.
Ҳашар давомида фаол иштирок этган ходимлар турли номинацияларда BMB HOLDING раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Кун якунида барча иштирокчилар учун гулхан атрофида маданий дастур уюштирилиб, жамоа аъзолари таниқли эстрада хонандаси Шуҳрат Дарё ижросидаги қўшиқлардан баҳраманд бўлдилар.
Ҳар йили ўтказиб келинадиган бу каби тадбирлар нафақат ходимлар ўртасидаги коммуникатив алоқаларни мустаҳкамлашга, балки мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда, ижтимоий масъулиятнинг ёрқин ифодаси ҳам саналади.

👍159❤10👏3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
Кўпчилигимиз ҳаётда нимагадир эришишни, кимдир бўлишни ёки нимагадир эгалик қилишни орзу қиламиз. Бироқ, бу орзулар аниқ қадамлар, муддатлар ва стратегиясиз қолиб кетса, улар шунчаки хаёл маҳсули бўлиб қолаверади. Улар худди харитасиз саёҳатга отланишга ўхшайди: манзил бор, лекин унга қандай етиб бориш номаълум. Режасиз орзу – бу келажакка йўлланган пассив истак, унинг амалга ошиш эҳтимоли эса жуда паст.
Режа – бу орзуга жон бағишлайдиган қудратли воситадир. Қачонки биз орзуимизни аниқ мақсадга айлантириб, унга эришиш учун босқичма-босқич режа тузсак, ўшанда у амалга ошадиган жараёнга айланади. Режа тузиш – бу катта мақсадни кичик, бошқариш мумкин бўлган вазифаларга бўлиш, ҳар бир қадам учун муддат белгилаш ва керакли ресурсларни аниқлашни англатади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
"Орзу — режа қўйилмаган ниятдир, режа эса амалга ошадиган орзудир."

👍122👏9❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BMB HOLDING ҚАЙТА ИШЛАНГАН МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ГЕРМАНИЯ БОЗОРЛАРИГА ЭКСПОРТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
Сўнгги йилларда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда маҳаллий экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш ва аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда.
Шу кунларда жаҳон бозорларида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаб келаётган BMB HOLDING тизимидаги BMB AGRO PLUS корхонасида қуритилиб, чуқур қайта ишланган сабзи маҳсулоти Германия бозорларига экспорт қилина бошланди.
Мазкур ҳамкорлик BMB HOLDING ва Германиянинг Saatenberg H&C GmbH компанияси ўртасида бир неча бор олиб борилган музокаралар натижасидир.
Хусусан, Saatenberg H&C GmbH компанияси раҳбариятининг Жиззах вилоятида фаолият юритиб келаётган Ҳолдинг тизимидаги корхоналарга ташрифи чуқур қайта ишланган ва музлатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Германия бозорларига экспортини йўлга қўйиш юзасидан бўлиб ўтган самарали музокараларнинг мантиқий давоми сифатида амалга оширилди.
Шу билан бирга, экспорт қилинаётган маҳсулотлар кўламининг кенгайиши Ўзбекистон ва Германия давлатлари ўртасида ташқи иқтисодий ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланиб, хориж бозорларида мамлакатимизда етиштирилган ва қайта ишланган турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган қизиқиш янада ортиб бораётганидан далолат бермоқда. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизнинг Европа давлатлари билан ташқи иқтисодий алоқалари янада кенгайиши жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.

👍149❤8👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
— Бенжамин Франклин.
Инсон доимо яхшиликка ишониши, умид билан яшаши керак. Чунки умид — ҳаракатга етаклайдиган куч, у инсонни олға интиладиган, мақсад сари боришга руҳлантиради. Ҳар бир нарсанинг яхши томонини кўриш инсоннинг маънавий кучини мустаҳкамлайди.
Бироқ ҳаёт доимо кутганимиздек кечмайди. Шундай пайтлар бўладики, воқеалар биз хохлаган йўналишда ривожланмайди. Ана шундай ҳолатларда руҳан ва ақлан тайёр бўлиш инсонни синдирмайди, аксинча, янада бақувват қилади. Шунинг учун ҳам, умид ва эҳтиёткорлик — муваффақиятли ва барқарор ҳаётнинг икки қанотидир.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
"Энг яхши воқеалар ривожига умид қил, лекин энг ёмонига тайёр бўл!"
— Бенжамин Франклин.
Инсон доимо яхшиликка ишониши, умид билан яшаши керак. Чунки умид — ҳаракатга етаклайдиган куч, у инсонни олға интиладиган, мақсад сари боришга руҳлантиради. Ҳар бир нарсанинг яхши томонини кўриш инсоннинг маънавий кучини мустаҳкамлайди.
Бироқ ҳаёт доимо кутганимиздек кечмайди. Шундай пайтлар бўладики, воқеалар биз хохлаган йўналишда ривожланмайди. Ана шундай ҳолатларда руҳан ва ақлан тайёр бўлиш инсонни синдирмайди, аксинча, янада бақувват қилади. Шунинг учун ҳам, умид ва эҳтиёткорлик — муваффақиятли ва барқарор ҳаётнинг икки қанотидир.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍128👏9🤩3
🇺🇿 ГЕРМАНИЯ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА
Жорий йилнинг 7 октябрь куни BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Манфред Хутерер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
👉🏻 Батафсил
🇷🇺 РАСШИРЯЕТСЯ ТОРГОВО-ЭКОНОМИЧЕСКОЕ СОТРУДНИЧЕСТВО С ГЕРМАНИЕЙ
7 октября текущего года состоялась встреча Председателя Наблюдательного совета BMB HOLDING Бекзода Маматкулова с Чрезвычайным и Полномочным Послом Федеративной Республики Германия в нашей стране Манфредом Хутерером.
👉🏻 Подробнее
🇬🇧 TRADE AND ECONOMIC COOPERATION WITH GERMANY IS EXPANDING
On October 7 of this year, a meeting took place between the Chairman of the Supervisory board of BMB HOLDING, Bekzod Mamatkulov, and the Ambassador Extraordinary and Plenipotentiary of the Federal Republic of Germany to our country, Manfred Huterer.
👉🏻 More

👍141❤4🔥4👏4🤩2
ТДТ доирасида органик брендлар салоҳияти:
янги кун тартиби
6–7 октябрь кунлари Озарбайжон Республикасининг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммити – дунё сиёсий ва иқтисодий манзарасида туркий ҳамкорликнинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур саммитда сўзлаган нутқида туркий давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч, стратегик шериклик ва амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, умумий иқтисодий маконни шакллантириш, транспорт-коммуникация тизимларини уйғунлаштириш, инновация ва “яшил иқтисодиёт” соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга оид аниқ таклифлар билдирилди.
Айниқса, туркий органик маҳсулотларнинг ягона брендини яратиш ва уни жаҳон бозорига олиб чиқиш ташаббуси – минтақавий иқтисодий интеграциянинг муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида аҳамиятга эга.
Ушбу муҳим халқаро жараён Ўзбекистон иқтисодий ахборотномасининг "Турк цивилизациясининг янги даври" номли Туркий давлатлар ҳамдўстлигига бағишланган сонида муҳим ўрин тутади. Ушбу сон туркий давр манифести бўлиб, ТДТ мамлакатлари етакчилари – туркий интеграция кун тартибини шакллантирувчи юқори мартабали раҳбарлар, олимлар ва ишбилармонларнинг фикр ва қарашларини бирлаштиради.
Жумладан, ахборотномада BMB Holding асосчиси Бекзод Маматқуловнинг Туркий давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар, тадбиркорлик фаолиятлари ва истиқболли лойиҳаларга оид таҳлилий фикрлари берилган. Хусусан, ушбу саҳифаларда BMB Holdingнинг BMB Za’faron бренди ТДТ брендининг таркибий элементи сифатида таърифланган.
BMB Za’faron бренди халқаро талабларга жавоб бериши, экологик тозалиги ва сифатга бўлган қатъий ёндашуви уни минтақавий ягона органик бренд концепциясига мос намуна сифатида ажратиб кўрсатади.
Давлатимиз раҳбари томонидан туркий органик маҳсулотлар брендини шакллантириш, экспертлар гуруҳини ташкил этиш ва уларни халқаро бозорга олиб чиқишга оид билдирилган ташаббуслар – минтақавий иқтисодий ҳамкорликда хусусий секторнинг ўрни тобора ортаётганидан далолатдир.
BMB Holding ушбу жараёнда ўзини фақат иқтисодий субъект сифатида эмас, балки туркий интеграция жараёнларига амалий ҳисса қўшаётган фаол ҳамкор сифатида кўради.
Ушбу мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин – "Шафран BMB Za'faron: Золотая нить, объединяющая тюркский мир"

👏87👍51❤10🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
— Наполеон Бонапарт
Қийинчиликлар — синовдир, улар орқали инсон ўзини танийди, ўз салоҳиятини англайди. Осон йўлда қўлга киритилган ютуқ инсонга катта қувонч бермайди, аммо азоб, меҳнат ва сабр билан эришилган зафарнинг қиймати беқиёс бўлади.
Ҳар бир қийин жанг, ҳар бир тўсиқ инсонни етиштириб, уни кучли ва иродали қилади. Ана шундай машаққатлар ортидан келган ғалаба нафақат ташқи муваффақият, балки ички ғурур ва руҳий қониқиш манбаига айланади. Шунинг учун ҳам ҳаётда қийинчиликдан қўрқмаслик, балки уни енгиш орқали зафарнинг ҳақиқий мазасини ҳис қилиш лозим.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
"Жанг қанчалик қийин бўлса, зафар шунчалик ёқимли бўлади"

👍120🔥6❤3👏1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИЗ - ТУРЛИЧАМИЗ, ЛЕКИН БИРДАММИЗ
Ҳар хил соҳалар, турли йўналишлар, бир мақсад.
Далада, офисда ёки корхонада - биз бир оиламиз.
Бу кун шунчаки ҳашар эмасди, балки BMB руҳини ҳис қилиш куни эди.
#BMBHolding #Teambuilding #BMBFamily

👍139❤8👏4🔥1
🇺🇿 ХИТОЙ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 7 октябрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов ва Хитойнинг “Tianjin Shenlong Herb Medicine Traditional Chinese Medicine Health Research Institute” ташкилоти Президенти Цян Тие ҳамда “Guoju (Tianjin) Medical Technology Co., Ltd” компанияси раҳбари Ван Жун ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
👉🏻 Батафсил
🇷🇺 НАЛАЖИВАЕТСЯ СОТРУДНИЧЕСТВО С КИТАЙСКИМИ ОРГАНИЗАЦИЯМИ
7 октября текущего года состоялась встреча заместителя генерального директора BMB HOLDING Сардорбека Розукулова с Президентом китайской организации “Tianjin Shenlong Herb Medicine Traditional Chinese Medicine Health Research Institute” Цян Тие и руководителем компании “Guoju (Tianjin) Medical Technology Co., Ltd” Ван Жуном.
👉🏻 Подробнее
🇬🇧 COOPERATION WITH CHINESE ORGANIZATIONS IS BEING ESTABLISHED
On October 7 of this year, a meeting was held between deputy general director of BMB HOLDING, Sardorbek Rozukulov, and the President of the Chinese organization “Tianjin Shenlong Herb Medicine Traditional Chinese Medicine Health Research Institute”, Mr. Qian Tie, as well as the сompany director of “Guoju (Tianjin) Medical Technology Co., Ltd” Mr. Wang Jun.

👍142👏7🔥6❤3