Warning: mkdir(): Permission denied in /var/www/bootg/function.php on line 101

Warning: file_put_contents(aCache/detail/b/n/p/z/bnpz_uz.txt): Failed to open stream: Permission denied in /var/www/bootg/function.php on line 103
Buxoro NQIZ|Бухарский НПЗ| Rasmiy kanal - Telegram Web
#БНҚИЗ_янгиликлари #заковат

📌Аввал хабар берганимиздек, 8 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Брейн Ринг” интеллектуал ўйинида БНҚИЗ жамоаси ғолибликни қўлга киритган эди.

Кеча интеллектуал ўйин иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ БТ раиси М.Гуломов томонидан ишчи-ходимларимизга эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш жоизки, Бухоро НҚИЗ жамоаси ҳар жабҳада ўзининг фаоллигини кўрсатмоқда. Ёш заковатчиларимизга келгуси ишларида зафарлар тилаймиз, ютуқларингиз бардавом бўлсин!

🔻БНҚИЗнинг сўнгги янгиликларини расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг
web-sayt | telegram |instagram|facebook |YouTube|
Ҳурматли
Тўхтапулот Жумаевич!

Бутун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси ва шахсан ўз номимдан сизни туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман!


Сиз касбий маҳорати ва масъулияти истеъдод ва меҳнатсеварлик билан ажралиб турадиган мутахассислардансиз.

Ҳамкасблар сиздан мақсадлилик, ҳалоллик, қарор қабул қилишда қатъийлик ва ишга содиқликни ўрганишади.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида самарали меҳнат қилган вақт давомида ҳамкасбларингиз орасида самимий ҳурмат қозондингиз. Биз сизнинг ҳар кунги фидокорона меҳнатингизни, танлаган мақсадингизга садоқат ва ғамхўрлигингизни қадрлаймиз.

Ишончим комилки, сизнинг ташкилотчилик истеъдодингиз, бой тажрибангиз, қатъиятингиз, ҳалоллигингиз бундан кейин ҳам меҳнат фаолиятингизда содиқ ва ишончли ҳамроҳ бўлиб қолади.

Байрамингиз муносабати билан самимий табрикларимни ҳамда фаровонлик ва муваффақиятлар, барча режаларни амалга ошириш, сизга яқин ва азиз инсонларни қўллаб-қувватлаш учун тилакларимни қабул қилинг.

Сизга чин юракдан самарали меҳнат, долзарб муаммоларни ҳал қилишда катта муваффақиятлар, янги ғалабалар ва ютуқлар тилаймиз!

Сизга ва яқинларингизга бахт, соғлик ва узоқ умр ёр бўлсин!

Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
А.А.Фазилов.
#танлов

Меҳнат муҳофазаси

Нефтни қайта ишлашда, кўп хавф-у хатар,
Хавфсизлик талабин таъминлангизлар.
Ҳар дамда бизни хавф-хатар кутар
Меҳнат муҳофазасин таъминланг дўстлар!

Касбни сев, хавфсиз ишла, асра ҳаётинг,
Ва хатардан бўл доим узоқ.
Дўстим сени уйда кутар оиланг,
Хавф-у хатар бўлмасин тузоқ.

Ишчининг устида бўлсин иш кийими,
Бошда каскаси, ёнда газ ниқоб.
Бажаринг вазифангиз хавфсиз, хатарсиз,
Аниқланган хавф-у хатар даф қилинг шу тоб.

✍️ О.А.Намозов
#Туғилган_кун
2024 йил 2 майда туғилган кунларини нишонлаётган ҳамкасбларимизни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси номидан таваллуд топган кунлари билан табриклаб, уларга соғлик-саломатлик, узоқ умр, оилаларига тинчлик-хотиржамлик ва ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Муҳидов Исомиддин Зайниддинович
– Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехи маҳсулот кузатувчиси;
Холов Шухрат Шамиевич – Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехи маҳсулот кузатувчиси;
Ниёзов Акбаржон Азимович – Электр таъминоти цехи электромонтёри;
Сайфуллоев Шохрух Шариф ўғли – Ўлчов назорати асбоблари ва автоматика цехи асбобчиси;
Жумабоев Шамсиддин Баннобович – Автонақлиёт цехи ҳайдовчиси;
Рахимова Озода Бомуротовна – ИО, УЖФ ва КХ цехи кўкаламзорлаштириш ишчиси;
Тошмуродова Гулшида Яхшимурод қизи – ИО, УЖФ ва КХ цехи услубчи шогирди;
Рузиев Шукрулла Рахматович – Юридик хизмат қарзларни ундириш ва активлардан самарали фойдаланиш бўлими бошлиғи;
Амонова Робия Умуровна – Хўжаликни бошқариш хизмати хизматчиси;
Абдуллаева Раъно Саъдуллаевна – Тиббиёт-санитария қисми ҳамшираси;
Чориев Элёр Комилович – Қурилиш-монтаж цехи бетончиси;
Ачилов Бобиржон Ботиржонович – Ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази етакчи муҳандиси.
#Tajriba

Kadrlar tayyorlashda zamonaviy yondashuvlar

“O‘zbekneftgaz” AJ va tizim tashkilotlarining bir guruh xodimlari biznes jarayonlari reinjiniringini takomillashtirish bo‘yicha tashkil etilgan o‘quv kurslarida ishtirok etishdi.

Batafsil
___

Современные подходы в подготовке кадров

Группа сотрудников АО «Узбекнефтегаз» и системных организаций приняла участие в учебных курсах, организованных по совершенствованию реинжиниринга бизнес-процессов.

Подробно

👇Bizni kuzating:

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook
Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади.

Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.

👇Bizni kuzating:

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook
#БНҚИЗ_янгиликлари #танлов

📣Ҳурматли каналимиз аъзолари!

📎“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ташкил этилган Республика танловида қатнашаётган Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимларини қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз!🤝

Танловнинг 1-босқич ғолиблари энг кўп лайк 👍 йиғган иштирокчилар бўлади.

Ушбу 4 та видеонинг барчасига лайк босинг ва танишларингизга юбориб қўйинг👍

👇👇👇

1-иштирокчимиз Исмоилова Маҳлиё

👉 https://www.instagram.com/reel/C6X_jxrNxEt/?igsh=MTZwbjIxZmZmanZjMw==

2-иштирокчимиз Рамазонова Маржона

👉 https://www.instagram.com/reel/C6YDYSiNP3K/?igsh=bWw1MHplNzRpMWc0

3-иштирокчимиз Раупов Азизбек

👉 https://www.instagram.com/reel/C6Wgx-jtui3/?igsh=MW5ienhxMzR6dzg5Mw==

4-иштирокчимиз Исмоилова Фароғат

👉 https://www.instagram.com/reel/C6WilyDtgFv/?igsh=MWx2YnB4a28yM2w3dA==

*Инстаграм ссылкаларнинг устига босинг ва видеоларга лайк(юракча белгиси❤️) босинг

Бухоро НҚИЗ жамоаси ғолиб бўлиши учун ҳамкасбларимизни қўллаб-қувватланг!
Давлатимиз раҳбари сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор аниқ таклифларни билдирди.

Биринчидан, янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши таъкидланди. Ушбу ҳужжат Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Иккинчидан, тез орада мамлакатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди иш бошлайди. Ушбу суд Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида алоҳида ўринга эга бўлади.

Учинчидан, яқин вақтда саноат зоналари тизимида мутлақо янгича ёндашувлар жорий этилади. Саноат зоналарини бошқаришда хусусий операторлар, жумладан, юқори малакали хорижий компанияларни фаол жалб қилиш амалиёти кенгайтирилади. Махсус иқтисодий зоналар фаолият муддатлари бўйича чекловлар ҳам бекор қилинади.

Хорижий сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача, яъни, икки баробар узайтирилади. Бунда, қонунлар билан кафолатланган амалдаги имтиёз ва преференциялар тўлиқ сақлаб қолинади.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари иқтисодиётда чуқур трансформация жараёнлари, қулай инвестиция ва бизнес муҳити ҳамда саноатда юқори қўшилган қийматни яратиш изчил давом эттирилишини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Биринчи йўналиш: “яшил” энергетика. Энергетика тармоғи самарадорлигини ошириш бутун минтақамиз учун долзарбдир. Бу борада мамлакатимизда 28 та лойиҳа устида ишлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон 2030 йилгача 20 гигаваттдан ортиқ қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш ва энергетика балансида унинг улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилган.

Бугун форум доирасида инвесторлар учун қўшни Қирғизистон ва Тожикистондаги гидроэлектр станцияларини биргаликда қуриш лойиҳалари тақдимоти ўтказилади. Президент ушбу йўналишда барча давлатлар етакчи компанияларини очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорликка таклиф этди.

Facebook|Instagram|X
Учинчи йўналиш: фойдали қазилмалар. Ўзбекистон – минерал ресурслар ва муҳим металларнинг катта базасига эга мамлакатдир.

Ўтган ойда Европа Иттифоқи билан ўта муҳим хомашё соҳасида стратегик ҳамкорлик ўрнатилди. Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия билан ҳам шундай битим устида иш олиб борилмоқда.

Бу борада замонавий халқаро тажриба асосида янги таҳрирдаги “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинади.

Давлатимиз раҳбари стратегик хомашёларни чуқур қайта ишлаш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш учун етакчи компанияларни Ўзбекистонга таклиф этди.

Facebook|Instagram|X
Тўртинчи йўналиш: мамлакатнинг IT трансформацияси. Бир йил ичида IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар экспорти икки баробар ошди. Келажакда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш режа қилинган.

IT-парк резидентлари сони ўн баробар кўпаяди, келгусида 100 минг янги ишчи ўрни яратилади. Бундан ташқари, унинг базасида хорижий компаниялар учун Рақамли технологиялар халқаро маркази яратилмоқда.

Бу борада Саудия Арабистонининг “Data Volt” компанияси билан “яшил” энергия асосида ишлайдиган “Маълумотлар маркази” барпо этилаётгани таъкидланди. Бу мамлакатимизни рақамли иқтисодиётга ўтказиш ва сунъий интеллект асосида технологияларни жорий этишга улкан туртки бағишлайди.

Facebook|Instagram|X
Бешинчи йўналиш: транспорт инфратузилмасини ривожлантириш. Ўзбекистон қулай ва замонавий транспорт тизимларини яратиш вазифасига устувор эътибор қаратмоқда.

Темир йўл соҳасида туб ислоҳотлар олиб борилмоқда, тармоққа хусусий инвесторларни жалб этиш учун кенг имкониятлар очилмоқда. Пуллик автомобиль ва тезюрар темир йўлларни қуриш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Тошкент, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларини ривожлантириш ва янгиларини қуриш бўйича салоҳиятли хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик лойиҳалари тайёрланмоқда.

Маълумки, хорижий шериклар билан биргаликда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон ва Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўлларини қуриш бўйича дастлабки ишлар бошланди. Ушбу стратегик лойиҳалар минтақадаги геоиқтисодий вазиятни бутунлай ўзгартириб, Марказий Осиёни Шимол ва Жануб, Шарқ ва Ғарб билан боғлайдиган глобал транзит марказига айлантиради.

Ўзбекистон инвесторларни ва халқаро ташкилотларни бу йирик минтақавий лойиҳаларда қатнашишга, Буюк Ипак йўлини замонавий асосда қайта тиклашга таклиф қилади.

Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на III Ташкентском международном инвестиционном форуме

Address by President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Third Tashkent International Investment Forum

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#нафақага_кузатиш
Бугун уй-жой, коммунал хўжалиги департаменти чойшабчиси Батирова Шамсия Худойназаровна нафақага кузатилди.

Заводимизда кўп йиллик меҳнат фаолиятини юритган, фидоийлиги, жонкуярлиги билан жамоада ҳурмат қозонган Шамсия Худойназаровна нафақага кузатилди.

Эндиликда нафақа гаштини сурадиган Шамсия Худойназаровнага самарали меҳнатлари учун ташаккур билдирамиз ва келгусида соғлик-саломатлик, тинчлик, хотиржамлик, фаровон-осуда ҳаёт тилаб қоламиз!

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ матбуот хизмати

🔻БНҚИЗнинг сўнгги янгиликларини расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг
web-sayt | telegram |instagram|facebook |YouTube
2024/05/02 11:48:20
Back to Top
HTML Embed Code: