Telegram Web Link
НЕЧА АСРДАН БЕРИ АҚЛ ЖАВҲАРИДАН БЕНАСИБ ЖАМИЯТ ҲАҚИДА

(ТУҒИЛГАН КУН УЧУН ЁЗИЛГАН ТАБРИК - МАТН)

2021 йили Европа олимлари Катта Андрон Коллайдер (К.А.К)да мавҳум материя аталмиш заррани кашф қилиш учун тажрибани бошлаб юборишади: Иккита протонни нур тезлигидан (2 баробар?!) юқори тезликда тўқнаштиришади. Протонларнинг тўқнашувидан, олимларнинг айтишича, коинотнинг шартли 25 фоизини ташкил қилган ушбу мавҳум материя- зарра кашф бўлиши-аниқланиши керак бўлади.

Жумладан, коинотнинг шартли 75 фоизини эса мавҳум энергия ташкил қилади дейишади, олимлар. Қолгани кўзимиз билан кўриб турган нарсалар.

Айтишларича, кўзимизга кўринмайдиган зарраларни, дарвишлар, орифлар оддийроқ айтганда, фикрнинг бошқа ўлчамларига ўтганида кўзлари билан кўришар экан.

Ҳар қандай жамиятнинг тараққиёт шарти одамни Аллоҳ берган ақл жавҳари орқали муносабат қилиши учун қонунларнинг ишлаб туришида, бу одамзот учун энг фундаментал нарса ҳисобланади.

Ғарб жамиятлари айнан, бизга кўринмас материя ва энергия( қувват-иллоҳ-биллоҳ)нинг одам орқали тараққиётга хизмат қилишлари учун жамият қонунларини жорий этишган.

Қонунлар эса инсониятнинг узоқ асрлик тажрибасидан олинган, ҳаводан олиб ёзилмаган. Жумаладан, илоҳий қонунлар ғарб конститусияларида мужассамланган. Қонунларнинг бош мотиви:Олий қадрият –Одам ҳисобланади.

Туркистонда , кейинги 400-500 йилда фақат психологик жараёнлар қонунлашди, формаллашди. Ҳозир ҳам қонунлар ўрнига авторитаризм, ёки психологик муносабатлар формаллашган, конститусия неформал ҳолатда.

Туркистон, ўзбек жамияти неччи асрдан бери, аниғроғи, бир қанча асрлардан бери қонун нималигини билмай яшаган ва бу “мевасини” бериб келмоқда.

Абдурауф Фитрат “Шайтоннинг Тангрига исёни” асарида шу ҳақда ёзади. 20 асрда яна бир мутафаккир Антонен Арто “психологик қарашларимиз шайтонку” дея қадимгилар назарда тутган шайтонинг географиясини, инсон минтақасида жойлашган ўрнини кўрсатиб беради.
“Биз қалбларни муҳрлаб қўюрмиз” ояти, айнан жамиятларда қўл бола бошқарув ҳақида айтилган. Атрофимиздаги бошқарув шакли айнан қалб муҳридир- қалб муҳрини ўзимиз яратяпмиз.

Аксинча, конститусия ишлаши қалбдан муҳрни кўтаришдир, қонун шунга хизмат қилади, аммо қонуннинг вазифаси қонун бузилмаслигидир.

Жамиятлардаги эркинликни, демократияни имитасия қиладиган партиялар, ташкилотлар фақат тирикликка (энергия) нисбатан тўсилган пардалардир , холос. Қуръонда айтилган оятнинг муҳридирлар, холос.

Европа олимлари, фараз қилаётган, ва 2021 йилда кашф қилишмоқчи бўлган заррани дарвишлар вақт узунасида коинотда кашф қилиб келишади, кўзлари билан ҳам кўришади. Одамни коинотдаги ҳамма нарсани ўзида жамлаган кичик коинот дейишади, ахир.

Инсонлар қонунлар орқали муносабат қилмаган жойлар, Рауф Парфи таъбири билан айтганда, “Ўликзор” ҳисобланади. Ва бу чуқур бир асос остида айтилади, шунчаки хаёлга келган бир сўз эмас.

Яссавий ҳикматларида денгизга чўкиб жавҳарга етсам деб ёзади ва бошқаларга ғоя беради. Лекин уни шахсий нарса қилиб олиш мумкин эмас. Биз унга бўйсунамиз, у бизга бўйсунмайди.

Ундан биз озиқланамиз, у биздан озиқланмайди.
(Davlatlar, xalqlarning parchalanib yo'q bo'lib ketish sabablari haqida)

НЕЧА АСРДАН БЕРИ АҚЛ ЖАВҲАРИДАН БЕНАСИБ ЖАМИЯТ ҲАҚИДА

( Inténtalo encontrar)

2021 йили Европа олимлари Катта Андрон Коллайдер (К.А.К)да мавҳум материя аталмиш заррани кашф қилиш учун тажрибани бошлаб юборишади: Иккита протонни нур тезлигидан (2 баробар?!) юқори тезликда тўқнаштиришади. Протонларнинг тўқнашувидан, олимларнинг айтишича, коинотнинг шартли 25 фоизини ташкил қилган ушбу мавҳум материя- зарра кашф бўлиши-аниқланиши керак бўлади.

Жумладан, коинотнинг шартли 75 фоизини эса мавҳум энергия ташкил қилади дейишади, олимлар. Қолгани кўзимиз билан кўриб турган нарсалар.

Айтишларича, кўзимизга кўринмайдиган зарраларни, дарвишлар, орифлар оддийроқ айтганда, фикрнинг бошқа ўлчамларига ўтганида кўзлари билан кўришар экан.

Ҳар қандай жамиятнинг тараққиёт шарти одамни Аллоҳ берган ақл жавҳари орқали муносабат қилиши учун қонунларнинг ишлаб туришида, бу одамзот учун энг фундаментал нарса ҳисобланади.

Ғарб жамиятлари айнан, бизга кўринмас материя ва энергия( қувват-иллоҳ-биллоҳ)нинг одам орқали тараққиётга хизмат қилишлари учун жамият қонунларини жорий этишган.

Қонунлар эса инсониятнинг узоқ асрлик тажрибасидан олинган, ҳаводан олиб ёзилмаган. Жумаладан, илоҳий қонунлар ғарб конститусияларида мужассамланган. Қонунларнинг бош мотиви:Олий қадрият –Одам ҳисобланади.

Туркистонда , кейинги 400-500 йилда фақат психологик жараёнлар қонунлашди, формаллашди. Ҳозир ҳам қонунлар ўрнига авторитаризм, ёки психологик муносабатлар формаллашган, конститусия неформал ҳолатда.

Туркистон, ўзбек жамияти неччи асрдан бери, аниғроғи, бир қанча асрлардан бери қонун нималигини билмай яшаган ва бу “мевасини” бериб келмоқда.

Абдурауф Фитрат “Шайтоннинг Тангрига исёни” асарида шу ҳақда ёзади. 20 асрда яна бир мутафаккир Антонен Арто “психологик қарашларимиз шайтонку” дея қадимгилар назарда тутган шайтонинг географиясини, инсон минтақасида жойлашган ўрнини кўрсатиб беради.
“Биз қалбларни муҳрлаб қўюрмиз” ояти, айнан жамиятларда қўл бола бошқарув ҳақида айтилган. Атрофимиздаги бошқарув шакли айнан қалб муҳридир- қалб муҳрини ўзимиз яратяпмиз.

Аксинча, конститусия ишлаши қалбдан муҳрни кўтаришдир, қонун шунга хизмат қилади, аммо қонуннинг вазифаси қонун бузилмаслигидир.

Жамиятлардаги эркинликни, демократияни имитасия қиладиган партиялар, ташкилотлар фақат тирикликка (энергия) нисбатан тўсилган пардалардир , холос. Қуръонда айтилган оятнинг муҳридирлар, холос.

Европа олимлари, фараз қилаётган, ва 2021 йилда кашф қилишмоқчи бўлган заррани дарвишлар вақт узунасида коинотда кашф қилиб келишади, кўзлари билан ҳам кўришади. Одамни коинотдаги ҳамма нарсани ўзида жамлаган кичик коинот дейишади, ахир.

Инсонлар қонунлар орқали муносабат қилмаган жойлар, Рауф Парфи таъбири билан айтганда, “Ўликзор” ҳисобланади. Ва бу чуқур бир асос остида айтилади, шунчаки хаёлга келган бир сўз эмас.

Яссавий ҳикматларида денгизга чўкиб жавҳарга етсам деб ёзади ва бошқаларга ғоя беради. Лекин уни шахсий нарса қилиб олиш мумкин эмас. Биз унга бўйсунамиз, у бизга бўйсунмайди.

Ундан биз озиқланамиз, у биздан озиқланмайди.
https://www.tg-me.com/boysunqur
Inténtalo encontrar
Суғд, Сўғд, Суғуд
Суғд, Сўғд, Суғуд - Ўрта Осиёдаги қадимий тарихий-маданий вилоят. Илк марта ахоманийлар сулоласи вакилларининг қоятош хотирот битикларида Сугуда шаклида қад. Эрон салтанатига тобе қилинган сатрапликлардан бири, мамлакат номи сифатида қайд этилган. Юнон манбаларида — Согдиана. Бу шакл юнонлар томонидан сўз таркибидаги — анака — тегишлилик, мансублик маъносини билдирувчи нисбат қўшимчасини сўз ўзагига қўшиб юборишдан пайдо бўлган. Хитой манбаларида — Сули. Сўғдиёна ёзуви ёдгорликлари мамлакат номини Сўғдиёна ёки Сғуд шаклида кўрсатади. Суғдик ёки Сғудик, Суғдиёнак — Сғудиёнак шакллари "Суғдга тегишли", "Суғдий" каби маъноларда қўлланади. Урта асрларда арабий, форсий, туркий манбалар мамлакат номини Сўғдиёна шаклида қўллайди.
Сўғдиёна сўзининг маъноси фанда турлича талқин қилиб келинади. Маc, Сўч —ҒҒ Сўз — "куймоқ, ёнмоқ, порламоқ" деб изоҳланган. Бундан Сўғдиёнани "Муқаддас илоҳий олов (Зардуштийлик тасаввурига кўра) билан покланган ер" каби маънода талқин этишга ҳаракат қилинган (В. Томашек). Яна бир изоҳга кўра, Сўғдиёна сўзи сернам, унумдор ер деб тушунилади. Бунга ҳозирга қадар пастлик, сув йиғиладиган ер "С, Суғут" деб аталишини далил қилиб кўрсатилади. Авестола С. мамлакат номи сифатида бир марта учрайди. "Ардвисура Яшти" —("Обон Яшт") ва Ардви (Амударё) Ишката, Парута, Моури, Сугуда ва Хваразм томон ҳаётбахш сувларини элтади, дея таъкидланади. Авестонинг Видевдат наскида эса Ахурамазда яратган эзгу юртлардан бири Гава дейилади ва у ерда сугдлар яшайди деб кўрсатилади.
Сўғдиёна мамлакати (пойтахти — Самарқанд, 645—654 йилларда Кеш) 3 тарихийгеографик ҳудудни бирлаштирган: Самарқанд , Бухоро ва Кеш-Нахшаб.
Ҳар 3 қисм ўзаро табиий чегарага ҳам эга эди: Зарафшон тоғ тизмалари Самарқанд ва КешНахшаб ўртасини Карманадан кейин Малик чўли Бухоро ва Самарқанд ўртасини ажратиб турган.
Буюк ипак йўлининг марказий тармоклари Сўғдиёна орқали ўтган. Натижада Суғд халқаро савдо муносабатларида муҳим ўрин тута бошлаган. Буюк ипак ёʻли бўйлаб Сўғдиёна савдогарларининг қишлоқлари, шаҳарларида эса уларнинг маҳаллалари пайдо бўлган. Сўғдиёна тили халқаро тил ролини ўйнаган. Бу ҳол Хитой сайёҳлари томонидан Сўғдиёнанинг чегаралари ҳақида нотўғри тасаввурлар ҳосил қилган (Сюан Сзан).
Сўғдиёна мил. ав. 6—2—1-асрларда аввал аҳамонийларга, сўнгра македониялик Александр тузган салтанатга, унинг давомчиси Салавк давлатига, Юнон-Бақтрияга тобе бўлган. Мил. ав. 2—1-асрлардан бошлаб Сўғдиёна ўз мустақиллигини тиклашга киришган. Унинг марказий ва маҳаллий тангалари зарб қилина бошлаган. Сўғдиёна астасекин ҳар 3 қисмни ўз атрофига тўплаган конфедератив давлат уюшмасига айланиб борган.
Милодий 1-минг йилликнинг 1-ярмида Сўғдиёна кушонлар, хионийлар, абдаллар, кидарлар таъсирида бўла туриб, ўз нисбий мустақиллигини сақлаб келди. Сўғдиёна конфедерацияси мил. 6-аср ўрталаридан 8-асрнинг бошларигача сиёсий жиҳатдан кучайиб борган. Араб истилосининг бошланғич давридан (8-асрнинг 1 чораги), то Сўғдиёна подшоси Турғар даври охиригача (738—759 йиллар) Сўғдиёна ўзининг конфедератив хусусиятини саклашга ҳаракат қилган. Турғардан кейин Сўғдда ихшидлик сиёсий ҳокимият тугаб, мамлакат халифалик таркибига сингдирилган.
Мирсодиқ Исҳоқов.
Сўғдиёна - савдогарлар юрти
4-8-асрларда сўғдлар Узоқ Шарқ, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ минтақалари савдосида асосий воситачи бўлганлар ва бутун Буюк ипак йўли бўйлаб мунтазам халқаро карвон савдосини ташкил этганлар. Сўғд бу даврларда бекликлар ва эркин шаҳарлар ҳамдўстлигидан иборат бўлган ва улар орасида Самарқанд, Маймурғ, Кеш, Нахшаб, Иштихон, Кушания, Бухоро, Амул ва Андхой ажралиб турган. Хитойгача бўлган бутун йўл бўйлаб, жанубдаги Хотан ва Шарқий Туркистон орқали Лоб Нор ва Еттисув шимолигача сўғд мулкий ҳудудлари таркиб топган ва улар 12-асргача мавжуд бўлган. Сўғдларнинг Туркистон ва Хитойдаги энг йирик мулклари уларнинг алоҳида жамоалар бўлиб яшаган Куча, Чанан, Ланчжоу, Дунхуан, Лоян каби шаҳарларда мавжуд бўлган. 4-асрда Дунхуаннинг ўзида сўғд жамоаси тахминан 1000 кишидан иборат бўлган. Самарқанднинг шарқий дарвозалари "Хитой" номи билан аталади. Халқаро савдо алоқалари Самарқанд, Пайкенд ва бошқа йирик шаҳарлардаги бой сўғд уйлари томонидан назорат қилинар эди. Улар ўз воситачилари орқали кредитлар беришган, савдо келишувларини бошқаришган. Тан сулоласи тарихида қайд этилишича, Кан ҳукмдорлигида "янги туғилган ўғил чақалоқ ширинсўз бўлиши ҳамда пулни маҳкам ушлаши учун унинг тилига тош асал, кафтларига эса елим суртилган...Йигирма ёшга тўлган эркак қўшни ўлкаларга жўнаб кетган ва қайси жойда манфаат кўрса, ўша ерга борган". Олис сафарлар, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Туркия халқ ҳунармандчилиги ва анъаналари билан танишув орқали Ғарб ва Шарқ ютуқларини ўзида мужассам этган ноёб ва очиқ сўғд маданияти шаклланган. Сўғд ҳунармандчилиги маркази ва савдо йўллари - Самарқанд, Панжикент, Пайкент, Бухоро ва Варахши хавфсизлигини таъминлаш эҳтиёжи кучли давлатлар билан иттифоқ тузишга қаратилган сиёсий йўналишни белгилаб берган. 6-асрда Сўғд Эфталийлар давлати, кейинчалик Турк хоқонлиги таркибига кирган, 630 йилдан буён эса Хитойнинг Тан сулоласи ҳукмдорлигини тан олган. Хоқонлик юксалиши даврида сўғдлар туркийларнинг Хитойдан ўлпон сифатида олган шойи билан савдо қилиш имкониятига эга бўлишган. 6-асрнинг 70-йилларида тюркий ҳукмдорлар буюриғи билан сўғд савдогари Маниах савдо кафолатлари юзасидан музокараларни аввалига Эрон Шаҳаншоҳи, сўнгра Византия императори билан олиб борган. Ўрта асрларда сўғд тили Буюк ипак йўлидаги асосий мулоқот тилига айланган. Буддистлар, насронийлар, манихейлар ўзларининг диний матнларини сўғд тилига таржима қилишган. Бунда улар ўзларининг ёзма анъаналаридан фойдаланишган: буддистлардан ҳинд алифбоси, манихейлардан арамейс босмаси, насроний-сурияликлардан дастлабки умумий мактубот, несториян ва яковитлардан диний эътиқод алифболарини ўзлаштиришган. Бироқ улар арамей босмасига асосланган ва кейинчалик уйғурлар томонидан фойдаланилган илк сўғд ёзуви ўрнини эгаллай олмади. Мазкур ёзув намуналари билан Дунхуандаги мулкий ҳудудлардан йўлланган "қўҳна мактублар" ва Зарафсхон водийсидаги Муг тоғида топилган ҳужжатлар ёрдамида танишиш мумкин. 8-аср бошида Сўғд Қутайба ибн Муслимнинг мусулмон қўшинидан мағлубиятга учрайди ва ҳалифаликка бўлинган ҳолда ислом динининг жуғрофий-сиёсий маконида қудратли савдо-ҳунармандчилик маркази бўлиб қолади.
Shohistaxon O'ljayeva
https://telegra.ph/MU%D2%B2AMMAD-SOLI%D2%B2-Hal%D2%9Bimning-dardi-menga-uj%D2%9Bu-bermajdi-12-03Аслида менинг табиатим – аполитик инсонман. Яъни сиёсатни ёмон кўрган одам, совет даврида, ҳозир ҳам жуда яхши кўраман деб ўйламайман сиёсатни.

Лекин бир шундай тарихий давр келдики, шоир ҳам сиёсат билан шуғулланишга мажбур бўлди. Ҳали Маяковскийнинг гапи бор. “Я наступил на горлу собственной песни” деган, тахминан шундай ибораси бор.
МУҲАММАД СОЛИҲ ВА НУРУЛЛОҲ МУҲАММАД РАУФХОН СУҲБАТИДАН ПАРЧА
НМ: Чунки улар ойдинларимиз эди, йўл кўрсатувчиларимиз эди. Бир тўп подага айланиб қолди халқ. Бир қўрқув салтанати ташкил бўлди. Бутун бир совет даҳшати, ҳарбийлари билан, КГБси билан халқнинг лидерлари, ойдинлари боши олинганидан кейин бу халқ қўйдай ювош бўлиб қолди-да. Ўшанинг кайфияти “Мумкин эмас”да айнан сезилади. Бу узоқ вақт давом этаяпти, мана ҳозирги кунларгача… Қўрқув салтанатидан қутулиб кетганимиз йўқ. Ташқарида бир-икки йил яшаб кўрган одамлар биз қанақа муҳитда яшаётганимизни билади.

МС: Мен бир тажрибамни айтай. Мен бу ерда яшаб, масалан, Истанбулда, Оврупада яшадим, бизнинг мамлакатдан келган, ҳатто эски СССРдан келган одамларни мен гапирмасаям юзидан танирдим. Ҳаммасининг юзида бир қўрқув тамғаси бор. Худди орқасидан биров қувиб келаётгандай ҳадиксираб, сал нарса учун жаҳли чиқишга ёки қўрқиб қочиб кетишга тайёр… Ёки шундай бир саросима юзида бор. Бир қўрқув бор. Бу ўша қулликнинг тамғаси. Фақат ўзбеклардагина эмас, руслардаям бор эди. Бугун русларда бу тамға йўқолди. Аммо ўзбекларда бу тамға ҳамон давом этаяпти. Бу асорат бугунги кунда янаям жирканчроқ шаклда давом этди. Чунки қайта қуриш йилларида бизда пайдо бўлган эркинлик руҳини Каримов ўлдирди. Совет даврида бу қулликни ҳис қилиш, унга қарши курашиш бир шараф эди, чунки ташқаридан келган бир душман эди у. Аммо ўзимиздан чиқиб туриб, бизга босқинчидан кўпроқ зулм ўтказган ҳукмдорга қуллик халқ учун катта бир ҳақорат бўлди. Ва бугун ҳам мана шунинг асоратидан қутулганимиз йўқ.

НМ: Ўша қўрқувни юракларга сингдирган коммунистик тузум – совет мустамлакасидан қутулганимиз мустақиллик биз кутган озодликни, биз кутган эркинликни бермай, бошқа нарса бўлиб чиққанлиги аламли. Ҳозир айтдингиз, мана, душман бегона бўлса бошқа масала у. Сал енгилроқ бўлади. Чунки шу бегоналар эзаяпти, дейсиз. Ўзингдан чиққани бало бўлади. Мен сизга ўзи адабиёт ҳақида гаплашамиз, шеърлар ҳақида гаплашамиз, деган ниятимда, барибир, истаймизми, йўқми, сизнинг иккинчи бир фаолиятингиз – сиёсат ҳақида сўрамоқчи бўлиб турувдим. Лекин бу шеърларни эшитиб ўтирибмиз, бу мавзуга аллақачон кириб бўлинган экан…

МС: Амалдаги фаолият, яъни актив соф сиёсат, табиий, бу шеърлар пайдо бўлганидан бир ўн беш йил кейин бошланди. Лекин сиёсатнинг тамали ўша пайтда биз ёзган асарларда эди. Мен фақат ўзимни назарда тутаётганим йўқ, умуман, бизнинг ўша авлод. Бу жараён балки баъзи шахсларда секинроқ юрган бўлса, баъзиларда тез юрди. Лекин ҳаммаси ҳам истаса-истамаса, сиёсийлашган эди. Яъни 80-йиллар охирига бориб, биздаги ўша мавжуд Сталин даврида яратилган аполитизм, яъни сиёсатдан узоқлилик секин-секин йўқола бошлади ва ҳатто шоирлар ҳам шеър ёзишни қўйиб, мақола ёза бошлади. Яъни сиёсийлашди жамиятимиз. Ва бу бизнинг мазлум халқимиз учун жуда катта бир чиқиш йўли эди – сиёсийлашув. Лекин, мана, кейинги Каримов даврида, 26 йил ҳукмронлик қилди, ва мана шу сиёсийлашган бир жамиятни яна ўша аполитизм чуқурига, жарга итарди. Ва халқимиз сиёсатдан қанча узоқ бўлсак, шунча тинч яшаймиз, деган қаноатда бўлди. Аслида ақлли инсонлар бундай деб ўйламайди. Лекин халқимизнинг аксарияти сиёсатдан узоқлаштирилди. Ва сиз ўзингизнинг ишингизни қилинг, сиёсатни деган коммунистларнинг ақидаси яна жамиятимизда устун рол ўйнай бошлади.

НМ: Сизни 50-йиллар авлоди дедик. Мана шу авлод ҳам кейинги ўзгаришлардан унумли фойдаланган ҳолда миллатни уйғотишга турли йўллар билан ҳаракат қилди. Биз бунинг самарасини қайта қуриш даврида кўрдик. Шу авлод етакчилик қилди. Ташқаридан биламиз энди, қачон ва қайси ҳаракатлар пайдо бўлди? Сизда шахсан сиёсатга аралашиш қачон пайдо бўлди?
https://www.tg-me.com/boysunqur
ТУШКУНЛИК ҲУРРИЯТНИНГ АКСИ - ЮСУФ ҚУДУҒИ

Польшалик ёзувчи Януш Леон Вишневскийни фақат ўзбек тилида китоб ўқийдиган ўқувчи билмайди. Аммо унинг китоблари дунё тилларида таржима қилиниб, фильм ҳам ишланган.

“Тармоқ ичидаги ёлғизлик” романини рус тилида ўқиганлар кўп, фильмини ҳам кўришган, китоби ёққанди, фильмида эса польшалик актрисанинг жозиба ва шарми тасвирда устунлик қилган, менинг назаримда.

Я.Л.Вишневский ҳиссиётларни матнга сингдира оладиган замонавий ёзувчилардан бири, унинг касби асли физик. Кейин ёзиб бошлаган.

“Тармоқ ичидаги ёлғизлик” да унинг сабаблари кўрингандай, туюлади. Романда одамдаги тушкунлик жараёни матнда юзага олиб чиқилган, ёзувчининг олим экани ҳам бу ҳолда қўл келгандай, тиниқ ва физик ифодалайди.

Бу ҳақда тушкунлик қаърига тушиб чиққанлардан эшитгандим. Айниқса, бизнинг халқ тушкунлик ичида яшайди, лекин тушкунлик ичида яшаётганини ўзи билмайди деб қўшиб қўйганди.

Руҳий гимнастика эҳтиёжи билан мамлакатдан ташқарига чиқиб келганлар буни яққол кўришади.

Биз қайси асрнинг қайси йили қайси куни қайси соату дақиқаси қайси воқеа сабаб тушкунлик домига тушдик, ҳеч ким билмайди. Бу сана тарихий воқеалар билан урғуланмаган. Аниқланмаган.

Аммо юксакликдан қаърга қулаш тушкунликнинг географияси ва психологик нуқтасидир.

Аслида, Вишневский ва жоурналист Дорота Веллман ўртасида кечган савол-жавоблардан иборат китоб ҳақида ёзмоқчи эдим.
https://www.tg-me.com/boysunqur
255 бетли савол-жавоблардан иборат китобда ёзувчининг ички дунёси ажойиб услубда очиб берилган. Қисқа савол ва унга тиниқ ва шаффоф жавоблар, шуниси ёқти.
https://telegra.ph/Bahadyr-FMusaev-12-13“Писатель, который пишет из желания быть в согласии с народом, и писатель, который пишет из желания быть в согласии с истиной – знаешь ли ты, в чем разница между обоими? Первый – плод финика, а второй – его косточка Кушай себе плод на здоровье, но помни, что косточка, которую ты кидаешь прочь, пробивает землю и скрывается под почвой на некоторое время; потом бог пошлет ей облако, оно прольет влагу и оживит ее после смерти. Она покажется наружу, вырастет, тень от нее увеличится, а плоды ее будут есть и твои потомки, и внуки, и их дети”.
👍1
Ўзбекистон ва дунё: Абдулҳамид Исмоил янги романи ва эски тақиқлар ҳақида

Лондондаги “Пушкин уйи” (Pushkin House) да таниқли ўзбек ёзувчиси Абдулҳамид Исмоил (Ҳамид Исмоилов)нинг инглиз тилида чоп этилган навбатдаги романи тақдимоти бўлиб ўтди.
https://www.tg-me.com/boysunqur
“Of strangers and bees” (“Мусофирлар ва асаларилар хусусида”) адибнинг инглиз тилида дунё юзини кўрган еттинчи романидир.

Роман ўзбек тилида 2001 йилда “Ҳайи-ибн-Якзон ё Мусофирлар ва асаларилар хусусида” номи билан Парижда нашр этилган.

Tilted Axis Press нашриёти веб саҳифасида айтилишича, илк бор шу йилнинг 24 октябрида чоп этилган китобнинг барча нусҳалари бир ой ичида сотиб бўлинган ва нашриёт ноябр ойи охирида китобни қайтадан нашр қилган.

Британиядаги қатор нуфузли нашрлар, жумладан, “Гардиан” рўзномаси китобга тақриз чоп этган.

Замонавий Ибн Сино ҳақида ҳикоя қилувчи роман америкалик таржимон Шелли Фэйрвезер-Вега томонидан инглиз тилига ўгирилган.

Унда ўқувчи Ибн Сино ҳануз ҳаёт деб ишонадиган роман қаҳрамони ёзувчи Шайхов билан бирга замон ва маконлар оша Бухородан Парижга, Тошкентдан Лондонга, Усмонли Туркиясининг “Лола даври”-ю Италиянинг “Уйғониш” даврларига саёҳат қилади.

Муаллиф романда сўфийлар таълимоти тасаввуф билан асаларилар ҳаётидаги ўхшашликни қаҳрамонларнинг ўзига хос ҳаёт йўли мисолида кўрсатиб беради.

Ўзбекистонда тақиқланган ёзувчи

“Ҳозирги кунда Исмоилов Ғарбда кенг нашр қилинаётган ягона ўзбек ёзувчисидир”, – деб ёзди китоб тақдимотида иштирок этган Лондон SOAS (Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари)Университети тадқиқотчиси Алишер Илҳомов.

“Айтиш жоизки, ўз вақтида Бродский ва Солженицин каби, Ҳамид ака ҳам қувғиндаги ёзувчи ҳисобланади. Мирзиёев даврига келиб, кўпчилик сиёсий илиқлик даври бошланишини кутиб турган бир пайтда уни мамлакатга қўйишмади. Бу Ўзбекистонни ҳануз Каримов режимида шаклланган гуруҳлар бошқараётганини кўрсатади”, деб ёзди Алишер Илҳомов Фэйсбук саҳифасида.

Шу йил мартида Абдулҳамид Исмоилнинг “Жинлар базми” романи (таржимон Дональд Рейфильд) 2019 йилги Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки адабий мукофоти ғолиби бўлганди.

Мукофотнинг умумий қиймати 20 минг фунт стерлинг (26 мингАҚШ доллари).

Ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий ҳаёти ва у асарларида тасвирлаган хонлар даври қаламга олинган роман ўзбек тилидан инглиз тилига ўгирилган биринчи йирик асар бўлган.

Лондондаги Мустақил ҳакамлар ҳайъати “Жинлар базми” романини “ўзбек тахтлар ўйини” деб таърифлаган.

Абдулҳамид Исмоил ўзбек, рус, инглиз, француз ва немис тилларидаги ўнлаб шеърий ва насрий китоблар муаллифи.

У асарлари хорижий тилларга энг кўп ўгирилган ўзбек ёзувчиси бўлишига қарамай, Ўзбекистондаги ўқувчилар оммасига унчалик яхши таниш эмас.

Ҳамид Исмоил 1992 йилда профессионал фаолияти туфайли Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган ва шундан буён Лондонда яшаб, ижод қилади.

У 2010-2014 йилларда Лондондаги Би-би-си Жаҳон Хизматининг фахрий ёзувчиси (Writer in Residence) бўлган.

Манба: bbc.com/uzbek
Бизда тарихни халқ яратади, деб одамларнинг кўзига қум сочишади. Тарихни шахслар яратади, қўлидан иш келадиган одамлар яратади. Шахслар бўлиши учун уни бошига уриш керак эмас, қўллаб қувватлаш керак, унга муҳит яратиш керак. Муҳит бўлмаса бўлмайди. Салжуқийлар ҳукмдори Алп Арслондан сўрашибди: шундай қудратли империя нега парчаланди? “Бунга сабаб шуки, биз қўлидан иш келадиган одамларга майда-чуйда ишларни бердик. Қўлидан иш келмайдиган пандавақиларга катта-катта вазифаларни бердик. Катта вазифаларни улар эплолмади. Наригилар ишини писад қилмади”, деган эканлар. Ҳар бир раҳбарлик қиладиган одамни ўз жойини топиб қўйиш керак. Фалон жойни битирган, фалон медални олган деган гаплар керак эмас. Энг катта унвонларимизни олганлар ҳақиқий асар қандай бўлишини билмай ўтиб кетди. Эҳтимол билишни хоҳламагандир. Жилпиллаб ҳамманинг олдида ўзини кўрсатиб шеър ўқиб юрганларга қараб баҳо бермаслик керак. Улар адабиётнинг устидаги кўпиклар. Бировларга орқа қилиб ҳар хил ишлар қилиб юрибди. Мавқелари бор. Лекин булар сохта. Ҳақиқий ўрни йўқ ундайларни. Улар кун кўриш билан овора.

© Маҳмуд Саъдий
https://www.tg-me.com/boysunqur
Азиза Умарова: Хотира ҳақида

Эрталаб қизиқарли воқеа бўлди. ‘’Старые фотографии Туркестана’’ (“Туркистоннинг тарихий фотосуратлари”) гуруҳида кимдир томонидан босмачилар тўғрисида хабар қолдирилиб, унда улар томонидан 1922 йилда рус ва маҳаллий аҳолини шафқатсизларча қирғинбарот қилиниши тарихи ҳақида ёзилган. Бунда қоринлари ёрилган ҳомиладор аёллар, чормихга тортилган болалар, нақд қонлари ичилган гўдаклар акс этган. Буларнинг барчаси манбада ёзилиб, кирилл алифбосидаги матн скрин қилиб келтирилган. (Англаганингиздек, ўша пайтларда маҳаллий аҳоли кирилл алифбосини билмаган). Яъни, бу менга бир томонлама ёритишдек туюлмоқда.

Хабарга нисбатан мен босмачилар ҳақидаги советларнинг эски ташвиқотини юритмаслик ҳамда холисона нуқтаи назарда бўлиб ўрганиб чиқишга чақирдим. Босмачилар орасида жиноятчилар бўлган, бироқ бугунги кунда аталаётгандек миллий-озодлик ҳаракати намояндалари ҳам бўлган. Масалан, ўз пайтида Душанбеда уларга аталган ҳайкал ўрнатилган. Буни фанатизмларсиз, далиллар билан оқилона ўрганиш шарт. Алалхусус, 1917 йилда мустақил демократик республика – Туркистон мухторияти эълон қилинди, бироқ қизил аскарлар келганлиги сабаб 1918 йилнинг февралида у қулади. Шубҳасиз, кимдир охиригача ўзини-ўзи ҳимоя қилишга аҳд қилган.

Гуруҳ фаолларининг менга нисбатан қолдирилган бир қатор ҳақоратли изоҳларидан сўнг гуруҳда мени блоклашди. Бундан аввал мени босмачиларнинг авлоди, ақлан ривожланишдан орқада қолган ва ҳоказолар билан айблашди.

Қачонгача тарихимизни батафсил ўрганмай узоқ вақт ўтирамиз-а? У ҳақидаги илмий ишлар қачон эълон қилинади? Ошкор қилинмаган тарихий архивлар қачон очилади? 20-асрнинг энг муҳим тарихий босқичларидаги жиҳатнинг ўрнини аниқ белгилаб олишимиз шарт. Мақсад эса, ҳар қандай нафратни қўзғатмайдиган, бироқ аниқ ва тушунарлиликни йўлга қўйиш.

2019 йил ҳукм сурмоқда ахир...

Manba: https://www.facebook.com/aziza.umar.7/posts/10101562000705232

https://www.tg-me.com/boysunqur
УХЛАЁТГАНЛАР КЎП ОРАМИЗДА


«Ўзининг шахсий манфаати учун ҳақиқатнинг юзига оёқ босиш паст иш. Қўлёзмалар ёнмайди деган руснинг мард ёзувчиси Булгаков. Сталин билан юзма-юз тортишган. Бешинчи томлигини ўқисангиз, ҳам изтироб чекасиз, ҳам инсоннинг мардлигига қойил қоласиз.

Биз имкониятдан фойдаланишни хоҳламаймиз. Ялқов бўлиб қолганмиз. Мана шундай зўр инсонлар тарбиялаш учун эркин муҳит яралиши керак.

Ижод эркин бўлмаса, эркин фиркламаса, адабиёт эркин бўлмайди. Бизда қолипга тушиб қолган ҳаммаси.

Бизда темирйўл, Қамчиқ довонига аталган роман, қисса, поема ёзишади. Чунки қаҳрамон бўлмоқчи. Тасаввур қилолмайман, лаганбардор қаҳрамон бўлмоқчи.

Мени хурсанд қиладигани ёшлар орасида ўзини ўзи анализ қиладиган болалар анчагина.

Демак, биз уйғонаяпмиз. Аммо ухлаётганлар кўп орамизда.

Агар одамнинг кўзи очиқ бўлса, дунёдаги воқеаларни тўғри идрок қилса, одамларни тўғри тушунса, у ёзувчи бўлмаса ҳам шулар миллатнинг кўзини очади. Шунақа одамлар бор, улар одамларни уйғота олади».
https://www.tg-me.com/boysunqur
© Маҳмуд Саъдий
НАБИЖОН БОҚИЙ: ҚОДИРИЙ ҲОЗИР ТИРИК БЎЛГАНИДА ҚАМАЛАРДИ

Ёзувчи Набижон Боқий ошкоралик сиёсати шарофати билан 80 йилларда Ўзбекистондаги КГБ архивларига киришга муваффақ бўлган эди. Айни ҳужжатлар асосида у Қодирий ва Чўлпонларнинг қатл этилишига Ғафур Ғулом, Ғайратий, Олим Шарофутдинов каби ёзувчилар чақуви сабаб бўлганига оид ҳужжатларни очиқлаган эди.

“Элтуз” нашрига берган интервьюсида 63 яшар адиб Набижон Боқий ўзининг “Қатлнома” китобига асос бўлган айни ҳужжатларни эслайди. Ўша пайтда “Муштум” журналида ишлаган Набижон Боқий Туркистон ойдинлари қисматига оид НКВД/КГБ ҳужжатларини ошкор қилиш ташаббусини таҳририят олдига қўяди.

“Мана Москва матбуотини ўқияпсиз. Нега улар ёзаяпти биз ёзмаяпмиз. Бизда ҳали ҳам “Муштум” колхоз раиси билан, отарчиларни танқид қилишдан нарига ўтмаяпти” дейди.

Шу тариқа журнал КГБ идорасига расмий хат билан мурожаат қилади. Сатирик журнал ходими саккиз ой давомида 1937-38 йиллар қатағонига оид архив ҳужжатларини ўрганади.

“Элтуз” мухбири шу ўринда, “Қодирийлар Шавкат Мирзиёевнинг туғилишини орзу қилган” дея президентни мақтаган ёзувчи Ибоҳим Ғафуров фикрига баҳо беришни сўради.

“Агар Қодирий тирик бўлганида эди ҳукуматни танқид қилгани учун қамаларди. У албатта фаол блогерлар тарафида бўларди. Шабнам Оллошукурова каби жиннихонага ташлашарди. Чунки у ўша пайтда тузумни танқид қилгани, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Йўлдош Охунбобоевни, мамлакатнинг иккинчи рахбари Акмал Икромовларни ҳажв қилгани учун қамалганди”, деди Набижон Боқий. manba: eltuz.com
https://www.tg-me.com/boysunqur
Forwarded from Kino san'ati
​​"ҲУРЛИҚО ВА ИТЛАР”

Ислом мамлакатларида “тинч” услубида ёки “тинчсиз” йўсинда уруш бўлаётганига бир неча асрлар бўлган, бугунги воқеалар чўзилиб келаётган урушнинг узвий давоми, холос.

Одамлар дин ва диний мафкура ўртасидаги чегарани белгиламай қўйганидан , бугун улар суперзомбига айланди.

Тунислик режиссёр Kaouther Ben Haniaнинг “Ҳурлиқо ва итлар” фильми ислом жамиятларидаги дунёқарашни белгилайди, дейилса хато бўлмас. Яққол нарсани кўриб, унга баҳо бера олишни билмайдиганлар ҳақида фильмнинг мазмуни.

Навоий шеърларида итлар образи кўп учрайди, ҳатто “итлар” радифли ғазаллари ҳам бор. У иймон ҳудудида (реалликда) туриб воқеликка назар солади.

Фильмнинг эса содда ва беғубор дунёдан умиди бор, ўзининг ҳурлиқолигини билмаган ҳурлиқо- қаҳрамони итлар орасига тушиб қолади.

Итлар эса ҳар қандай ҳудудга таҳдид қиладиган образ, фиқҳ-ҳуқуқ конструксияси жамиятларда қурилмаганидан ҳар қандай ҳудудлар бой берилар экан.

Фильм режиссёри картинада шу ҳақда гапиради.

Расмда фильм режиссёри Kaouther Ben Hania


Мурод Човуш

(Филмни бу ердан онлайн томоша қилишингиз мумкин.)

👉 Кино санъати 👈
МАВҲУМЛИК ҲАҚИДА


Фикрлашни чексизлик орқали бўйнига олган ҳар қандай шахс учун нарсаларга ном бериш энг қийин ҳисобланади. Агар ном бердингизми ёки тасвирладингизми демак, ғайб пардалари кўтарилиб кетади, йўллар очилиб кетади, воқеликдаги муаммолар ечилиб кетади ва хоказо. Мутафаккирлар шундай дейишади.
Навоий бир ғазалида бунга урғу беради:
Эй Навоий, иста маъни оламиким, келди дун,
Ҳар кишиким майли ушбу дунёи дун саридур.

Охирги 500 йил ҳақида гурунг кетганда мутаффаккир шоир Рауф Парфи “балки биз ўлган миллатдирмиз”, деган жумлани айтади. Охирги 500 йилликнинг бўшлиғини Навоий образи компенсасия қилиб тўлдирмоқда. Ҳозир ҳам. Орада ва ҳозир ҳам ирреал дунёда яшаётгандаймиз: мавҳумлик орқали- психологик қарашларимиз билан дунёга, воқеликка ном бермоқчи бўламиз, шу асосда яшаймиз, шу асосда жамиятни қурмоқчи бўламиз. Тескариси бўлиши керак эди.
Навоий замонидан кейин Туркистон ирреаллик даврига қадам қўйди. (Аслида Навоий замонидан олдин бу касалликнинг аломатлари кўрина бошлаганди.) Дин бошқа, ҳаёт бошқа, жамият бошқа, давлат бошқа, сиёсат бошқа шаклидаги фикрлаш тарзи одамлар онггини эгаллаб қўйди. Ҳозир ҳам шундай. Давом этмоқда. Ирреализм даври.
Ғарб дунёси жамиятда демократик конструксиялар яратгани боис ирреаликдан реаллик дунёсига қадам қўйди: жамиятдаги ўзаро тенг муносабатларда реалликнинг-тирикликнинг сифатлари намоён бўла бошлади. Бу энди бошқа мавзу.
Навоий ислом маданиятига туркий тил орқали энг катта ҳисса қўшган шахс ҳисобланади. Унгача форс тилида инсонга ҳаёт бергувчи реалликни кўп ва хўп тасвир этишган, ном беришган эди.
Навоий зудлик билан форс тилида яратилган шаклларни олиб маъно оламига туркий тил кийдиради. Яна ўткан йўлдошлари келиб қолган жойдан чексизлик томон ёлғиз бир ўзи сафар қилади. Кундаликларида- ғазалларида ушбу сафарларини қайд этади, ном беради. Лекин у бораётган, кезаётган манзилларда дунёдаги бир улуғ Одам отининг чангги қолган эди.
Ул қуёш васлин тиларсен, бўл мужаррад, негаким,
Кўкка Руҳуллоҳни еткурган анинг тажридидур.

“Дунё маданияти бу - коллектив меҳнат.”- деган эди бир шоир. Фақат ушбу меҳнат эгалари ҳаётда бир-бирларини умуман кўришмаган, вақт узунасида бир-бирларидан узоқ яшашган. Лекин уларни боғловчи бир нарса бор- реаллик.
Мутафаккирлар наздида Реаллик Жаннат, дўзах тушунчаларини берувчи сарҳадларни ҳам қамраб олади. Навоий ҳам, масалан, “Хамса” бошланишида осмонларнинг сифату феълларини тасвирлаб беради. Навоий реаллик орқали атрофида кечаётган воқеликни достон шаклида тасвир этганда қандай бўларди деган савол одамни қийнайди. Бу аслида ҳар қандай ижодкорнинг орзуси ҳисобланади. Навоийдан сал олдинроқ яшаган Данте бунга уннаб кўради. Лекин ном беришда адашиб кетади. Воқелик билан реаллик чегарасини ўрнатолмайди, чалкашиб кетаверади, натижада зиддиятли, бир- бири билан ўрни алмаштирилган тасвирга дуч келамиз.
20 аср бошларида реаллик кўзи билан воқеликка қарайдиган, унга ном берадиган ижодкорлар пайдо бўлди. Айниқса, А.Фитрат асарлари залолатга кетиб қолган, яъни тирикликдан узилиб қолган воқеликни тасвирга олади, ном беради. Чўлпон “Уйқуда ул пари” деб Навоий замонидан кейинги жамиятда кечиб келаётган трагизмни нуқтада туриб айтади: уйғониш одамнинг қўлидан келади ҳам қўлидан келмайди дейди.
(Орада Машрабнинг ҳаракатлари –ёзган ғазаллари ирреал ҳаётда яшовчилар учун алаҳсирашдек туюлади.)
Воқеликка чексизлик орқали аниқ ташхис қўйилса, ўлик жамиятни тирилтириш мумкин экан. Ирреаликдан реаликка қайтариш мумкин экан. Бунинг учун ўзбек бадиий тафаккури Навоийдан Навоийгача йўл юриши керакдир, эҳтимол
"Аслида одам жаннатни қидиради-ҳар ҳаракати шу мотив бўйича." - ўқигандим. Китоблар ушбу онтологик муаммони ҳал қилишда яхши ёрдам берса керак, китоб ўқиш сокин тиниқликни талаб қилади. Борхесни ўқиш учун сокин тиниқликни яратиш кифоя, у онтологик жиҳатдан ёрдамини аямайди.

Айниқса, бундай китоблар, эгасига ўхшаб қашшоқлашган ўзбек тилида нашр бўлса.

Борхесни ёзувчи ва таржимон Шариф Аҳмедовнинг рангли ўзбекчасида ўқиш ўқувчига завқ беришига ишонаман.

ЛАО-ЗИ нинг матнлари содда тиниқлик билан ёзилгани фаросатли ва метафизика билан қизиқувчи ўқувчини қизиқтириб қўйиши тайин,зеро ЛАО-ЗИ нинг ўзи китобда ёзганидек: Нодир сўз табиатга уйғундир. Европаликлар расио дейишади. Айни замонда сўз ва унинг уйғунлиги танқис, буни учратдингизми Хизрга дуч келишингиз табиий.

Шоир ва таржимон Фахриёрнинг "Мета ҳикоялар оралаб" публисистик китоби "Академнашр" нашриётида бугун нашрдан чиқти- интеллектуал китоб. Китобни ҳали ўқимадим, варақладим: унда айтилган кўп фикрлар ижодкорларга импульс бериши аниқ. Зомин тоғларидан нарини кўрмаган ёш адабиётчиларга бу китоб завқ беради: мафкура ва адабиёт орасини фарқлашда, албатта.

Шарифжон Аҳмедовнинг интеллектуал матни яъни, ёзувчининг "Бир тушнинг эврилишлари" китобида нашр бўлган ҳикояларни интернетда ўқигандим, энди китоб ҳолида нашр бўлган.
Ўқувчи бу китобни ўқигандан кейин ўзбек адабиётида ҳам муқобил бошқа адабиёт борлигини ҳис қилади.

Борхеснинг "АЛ-МУҲТАСИМГА ЯҚИНЛАШУВ" китоби дизайни, муқоваси ва ичидан танланган имло ҳарфлари дид ҳосил қилиб китобнинг бирлигига хизмат қилган.

Ўзбекистонлик ноширлар ҳам жаҳондан қолишмай сифатли китоб чиқаришмоқда. Борхеснинг бу китоби сифати учун медал берса- арзийди. Кўплар чет элдан катта пулга ёллаб дизайнерлар олиб келишади. Ўзимизда ҳам бу каби рассом- дизайнерлар борлигини кўриб қоламиз.
2025/10/22 15:35:48
Back to Top
HTML Embed Code: