Telegram Web Link
OZODNEWS: Мирзиёев ва Нобел | Украинага босқин: 1276-кун

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/qup2U3mCo-Q
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Икки хил манзара: Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилди. Учрашганлар зўр, учрашолмаганлар дод демоқда.

Камбағаллик ва мажбурий меҳнат: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мажбурий меҳнатга қарши рейдлар ўтказмоқда.

Навоийга ҳурматсизлик: Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳрида Алишер Навоийга бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси бузиб ташланди.

Украина урушининг 1276 куни: Украинада йил охиригача узоқ масофали “Фламинго” ракеталарининг оммавий ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳрида Алишер Навоийга бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси бузиб ташланди

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Z8gBNSaX9gc
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир олим Алишер Навоийнинг ёдгорлик мажмуаси бузиб ташланди.

18 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда айтилишича бу Толибон ҳукумати томонидан амалга оширилган.

Бу воқеа афғонистонлик ўзбеклар томонидан ўзбек маданиятига қарши тажовуз сифатида баҳоланди.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
OZODNEWS: Депорт бўлган муҳожирга 2 йил паспорт берилмайди | Украинага босқин: 1279-кун

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/1Cx0T0y2qM4
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Фаолларга ҳужум. Тошкентда собиқ депутатни сазойи қилишмоқчи, Фарғонада эса блогер калтакланди.
Тошкентда свет йўқ, Толибонга эса электр. Ўзбекистон Толибоннинг энергетик лойиҳаларига 243 миллион доллар ажратди.
Янги тақиқ. Чет элдан депорт қилинган ўзбекистонликларга 2 йил давомида хориж паспорти берилмайди.
Ғазода 18 минг бола ўлган. Эмина Эрдўған Мелания Трампни Ғазодаги болаларга эътибор кўрсатишга чақирди.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистонга экспорт, Тожикстондан импорт. Тошкентнинг энергетик келишувлари танқид остида

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ehhB50F0qMU
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўзбекистонда электр ва газ узилишлари кундалик муаммога айланиб бораётган пайтда, расмий Тошкент қўшни Афғонистонга катта миқдорда электр энергияси етказиб бериш бўйича келишув имзолади.

243 миллион долларлик лойиҳа ҳақида Толибон ҳукумати эълон қилди, Тошкент ҳозирча расмий баёнот бермади. Айни дамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти экспертлари бу ҳаракатни олқишлаб, Марказий Осиё давлатлари учун Кобул билан ҳамкорликнинг стратегик аҳамият касб этишини таъкидлашмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон Тожикистондан энергия харид қилиш бўйича шартнома ҳам имзолаган.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаолларга ҳужум: Тошкентда собиқ депутатни сазойи қилишмоқчи

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман кенгашининг собиқ депутати Феруза Бабашеванинг бу видеоси шу кунларда ҳокимлик вакилларининг эркин сўз, эркин матбуотга қаршилиги ва троллар ҳужуми масаласини яна кун тартибига чиқарди.

Феруза Бабашеванинг айтишича, Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов Феруза ва отаси ҳақорат қилинган ва обрўсизлантиришга ҳаракат қилинган постни тармоқларда улашган.

Собиқ депутат ўзининг ижтимоий тармоқдаги каналларида у ва отаси ҳақида ёзилган гаплар скриншотини жамоатчиликка эълон қилди.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада блогер калтакланди

Блогер Абдулазиз Рўзижонов Фарғона шаҳар пост-патрул хизмати ходимлари томонидан 20 август куни кечқурун Муҳайё савдо мажмуаси олдида ҳужумга учради.

Рўзижонов ҳақиқатан ҳам йўл ҳаракати қоидасини бузганини тан олади. Фақат қоидани бузган бир унинг ўзи эмас эди.

Блогернинг айтишича, пост патрул хизмати ходимларининг ўзлари ҳам, бошқалар ҳам қоидани бузган.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бадарға қилинган муҳожирларга хорижга чиқишга тақиқ қўйилди

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/qEemciVlBeQ
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорига биноан чет элдан бадарға қилинган ўзбекистонликларга 2 йил давомида хорижга чиқиш паспорти берилмайди.

Жорий йил 1 сентябридан кучга кириши кераклиги айтилаётган бу ҳужжат айниқса Россиядан депортация қилинган, чиқариб юборилган ёки киритилмаган меҳнат муҳожирларини хавотирга солмоқда.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎5
OZODNEWS: Москвада мигрантлар “Амина” иловаси орқали рўйхатдан ўтиши шарт қилиб қўйилди | Украинага босқин: 1281-кун

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/4TRHzYkT_zU
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

“Вся бизнес хороша”: Чорвоқдаги баҳсли Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси эгаси Эмин Агаларов Россия армияси учун энергетик ичимликлар ишлаб чиқаришга киришмоқда.

Оғизлар тикилди: Ўзбекистонлик журналист ва блогерларга Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасининг хавотирли экани ҳақида гапириш тақиқланди.

Гўшт нега қиммат: Бишкек Ўзбекистонга ноқонуний қўй-мол кўп ўтгани учун чорва экспортини вақтинча тақиқлади.

Тотал назорат: 1 сентябрдан бошлаб Москвада мигрантлар “Амина” иловаси орқали рўйхатдан ўтиши шарт қилиб қўйилди.

Путин оташкесимга рози бўлмаса Трамп Россияга иқтисодий санкциялар жорий қилишга тайёрлигини айтди.

“Қаерга борамиз, билмаймиз” — Исроил бомбардимонидан сўнг оилалар Ғазо шаҳрини тарк этмоқда.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Президентнинг ўғли ва невараси футбол афсоналари учрашувида иштирок этди

27 август куни Тошкентдаги «Бунёдкор» футбол академиясида жаҳон ва ўзбек футболи афсоналари ўртасида ўртоқлик футбол учрашуви бўлиб ўтди.

Жаҳон футболи афсоналари таркибида Роберто Карлос, Фабио Каннаваро, Марко Матерацци, Франк Рибери, Дида, Клод Макелеле, Кристиан Дзаккардо, Кевин Кураньи ва бошқа машҳур футболчилар майдонга тушдилар.

Ўзбек афсоналари жамоаси таркибида Миржалол Қосимов, Улуғбек Бакаев, Одил Аҳмедов, Игнатий Нестеров ва бошқа собиқ футболчилар қатнашдилар. Улар қаторида Саида Мирзиёеванинг ўғли Миромон, ҳамда президент Шавкат Мирзиёевнинг ўғли Миралишер ҳам иштирок этди.

Учрашув ўзбекистонлик футбол афсоналарининг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иштирокчилар орасида президент оила аъзоларининг, хусусан Саида Мирзиёеванинг ўғли Миромон, ҳамда президент Шавкат Мирзиёевнинг ўғли Миралишернинг иштирок этгани тармоқларда кескин муҳокама қилинди. Баъзи тармоқ фойдаланувчилари "президент ўғли ва неварасининг жаҳон ва ўзбек футболи афсоналарига нима алоқаси бор?" деган саволни қўймоқда. Сиз бунга нима дейсиз?

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎31👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КУН ВИДЕОСИ: Психогенетикани ўқиганини айтган домладан янги кашфиёт

Собиқ Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддиновга кўра, Тошкент шаҳрини чанг босаётганлигини сабаби дарахтларнинг кесилиши, қурилишлар бўлаётганлиги ёки сувсизлик эмас, балки одамлар орасида нафрат кучайиб кетгани. Сиз бунга нима дейсиз?

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎38👍8
Тотал назорат: Мигрантлар “Амина” иловаси орқали рўйхатдан ўтиши шарт қилиб қўйилди

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/oB0pSg4es08
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Москва ва Москва вилоятида мигрантлар “Амина” иловаси орқали рўйхатдан ўтиши мумкин — уй эгаси ёки пуллик хизмат кўрсатувчи воситачиларсиз. Аммо бу билан бирга, илова фойдаланувчиларнинг геолокациясини Россия ИИВга узатади. Ҳукумат буни “мигрантлар учун қулайлик” деб атаса-да, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар буни “тотал назорат воситаси” ва “инсон ҳуқуқларининг бузилиши” деб ҳисобламоқда.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎3
Трамп: Россияга иқтисодий санкциялар жорий қилишга тайёрман | Украинага босқин: 1281-кун

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/PrUIwvNr4Ys
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Украина уруши ва дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеалар тафсилотлари.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳожибой Тожибоев - Ҳазил ва ҳаёт ҳақиқати бирлашган санъат

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/4AVn5RitH5g
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Таниқли сўз устаси, қизиқчи Ҳожибой Тожибоев ўткир ҳазили, самимий чиқишлари, ҳаёт ҳақиқатига тўла кулдириш санъати билан миллионлаб мухлиснинг қалбини забт этган.

Ҳожибой жамият дардларининг ифодачиси сифатида ҳам мухлислари эсида қолган.

29 август куни улуғ санъаткор туғилганига 70 йил тўлди.

Озодликнинг 6 йил аввал у туғилиб ўсган Янгиқишлоқдан тайёрлаган видеосини кўринг.

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ депутатни сазойи қилишга уринган матбуот котиби ишдан кетди

Собиқ депутат ва жамоат фаоли Феруза Бабашевани маҳалласида сазойи қилишга уриниш ортидан Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби Беҳзод Қобулов лавозимидан кетди.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳаво сифати яна зарарли даражага етди

27 август куни Тошкентда ҳаво сифати яна зарарли даражага етди. Халқаро IQAir платформаси маълумотларига кўра, шаҳар ҳавосида ифлосланиш индекси 127 кўрсаткичини қайд этди. IQAir кўрсаткичи 100 дан юқори бўлса, саломатлик учун зарарли, 200 дан юқори бўлса, жуда зарарли деб баҳоланади.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
OZODNEWS: Мирзиёев 523 маҳкумни озод этди | Украинага босқин: 1283-кун

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/U5Gyu7gkFdo
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Мирзиёевнинг афви: 523 маҳкум озод этилди, лекин танқидчилар ҳануз қамоқда.
“Сен русларнинг қулисан”. Ўзбекистон ТИВ Россияда ўзбек таксичисининг таҳқирланишига муносабат билдирди.
ИИБ ходимлари зўравонлиги: Наманганда профилактика инспектори бир йигитни ўласи қилиб урди.
«Опен бюджет». Кўп овоз йиққанларга қўйу молдан тортиб, автомобилгача ваъда қилинди.
Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди: Демографик ўсиш қандай муаммоларни келтириб чиқармоқда?

🔺OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎2
ИИБ ходимлари зўравонлиги: Наманганда профилактика инспектори бир йигитни ўласи қилиб урди

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/8cCNiMY_Hh4
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Қашқадарёда профилактика нозири томонидан шафқатсиз калтакланган фермер беш ойдан бери адолат излаб тополмаяпти.

Наманганда яна бир профилактика инспектори майда безориликда гумон қилинган 31 яшар йигитни ўласи қилиб урди. Йигит қора талоғидан айрилди.

Энг қизиғи, қашқадарёлик капитан ҳам, наманганлик профиликтика нозири ҳам ҳеч нарса бўлмагандай ишлаб юрибди. Арзчиларнинг доди ички ишларнинг ўзида қолиб кетмоқда.

🔺 OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👎1
Афғонистонда 6,0 магнитудали зилзила. Камида 500 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг шарқидаги Покистон билан чегарадош ҳудудида кечаси 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра, офат оқибатида камида 500 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳат олган.

АҚШ Геология хизматига кўра, зилзиланинг эпицентри Нангарҳор вилояти Жалолобод шаҳридан 27 км шимоли-шарқда, 8 км чуқурликда жойлашган.

Тахминан 20 дақиқа ўтиб, айни ҳудудда 4,5 магнитудали яна бир зилзила қайд этилган.

Таъсирланган ҳудудларда кўплаб уй-жойлар вайрон бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остида тирик қолганларни излаш ишларини давом эттирмоқда.

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/27 14:55:22
Back to Top
HTML Embed Code: