Telegram Web Link
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Трамп Исроил Эронга режалаштирган ҳужумдан воз кечганини маълум қилди

"Исроил Эронга ҳужум қилиш ниятида эмас. Барча самолётлар ортга қайтади. Ҳеч кимга зарар етмайди, сулҳ кучида қолмоқда!", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Бундан ташқари, Трамп бишқа бир постида Эрон ҳеч қачон ўзининг ядровий объектларини тикламаслигини қайд этди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 Исроил Эрон шимолидаги Бабол ва Бабольсер шаҳарлари атрофига зарба берди — ISNA агентлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇺🇸🇮🇷 Эрон томонидан сулҳнинг бузилишига жавобан Исроил ҳарбийлари Теҳрон яқинидаги радиолокация мажмуасини йўқ қилди

Бу ҳақда Исроил бош вазири офиси хабар берди.

"Президент Трамп ва бош вазир Нетаняҳу ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг Исроил кейинги ҳужумлардан тийилди”, дейилади баёнотда.

Бош вазир офиси, шунингдек, Трампнинг Исроилга “уруш мақсадларига эришилгани учун катта миннатдорчилик” билдиргани ва ўт очишни тўхтатиш режимининг барқарорлигига ишонч билдирганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россиянинг Днепропетровск вилоятига уюштирган ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Бундан ташқари, Днепропетровск вилояти раҳбари Сергей Лисакнинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида 153 киши жароҳат олган. Улардан 12 нафари оғир аҳволда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Россия Днепр шаҳрига баллистик ракеталар билан ўққа тутган. Украина Фавқулодда вазиятлар хизматининг хабар беришича, шаҳарда ётоқхона, гимназия ва маъмурий бино зарар кўрган. Ҳужум натижасида “Одесса-Запороже” поезди ҳам шикастланган, йўловчилар орасида жароҳатланганлар бор.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Москва билан келишувга эришишга умид қилишини билдирди

АҚШ президенти журналистнинг NATO давлатларининг Гаагадаги саммити якуний баёнотида Россия таҳдид сифатида тилга олингани ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб қайтарди:

"Мен бунга эътибор қаратишим керак. Аммо Россия билан келишувга эришишни истардим. Биласиз, Владимир Путин менга қўнғироқ қилди. У: “Эрон масаласида ёрдам бера оламанми?” деб сўради. Мен: “Йўқ, менга Эрон бўйича ёрдам керак эмас. Менга сиз билан келишиш керак”, дедим. Шунинг учун Россия билан келишувга эришишга умид қиламан".

Бундан ташқари, Доналд Трамп NATO'нинг Гаагадаги саммити доирасида Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашишини маълум қилди.

Трамп 14 июнда Путин билан бўлиб ўтган телефон суҳбатини назарда тутган эди. Ўшанда томонлар Эрон-Исроил можаросини муҳокама қилган ва Путин уни ҳал этишда воситачилик қилишни таклиф этган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ Олий суди ноқонуний муҳожирларни депортация қилишни маъқуллади

Қўшма Штатлар Олий суди Бостон округ судининг ноқонуний муҳожирларни учинчи давлатларга депортация қилишни тўхтатиш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

Мамлакат ички хавфсизлик вазирлиги суднинг бу қарорини олқишлади. Вазирлик Олий суд қарорини "Америка халқининг ҳимояси ва хавфсизлиги учун ғалаба" дея баҳолади.

"Энди ходимларимиз ҳужжатлари бўлмаган муҳожирларни “уларни қабул қилишга тайёр бўлган мамлакатлар”га депортация қилишлари мумкин", дейилади АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги баёнотида.

Ноқонуний иммиграцияга қарши кураш Трампнинг асосий сайловолди ваъдаларидан бири эди. Тhe Washington Post газетасининг хабар беришича, президент бир йил ичида Қўшма Штатлардан 1 миллион муҳожирни депортация қилишни режалаштирмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Зеленский ўзини энг зўр эмас, балки ҳозир Украинани бошқара оладиган энг тажрибали одам деб ҳисоблашини айтди

Украина президенти бу ҳақда Sky News телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Sky News журналисти Зеленскийдан уруш давом этаётгани ва унинг АҚШ президенти билан муносабатлари "яхши эмаслигини" ҳисобга олиб, ҳокимиятни бошқа раҳбарга топшириш ҳақида ўйлаганлиги сўради.

"Мен бунга ҳар доим тайёрман, лекин бу оғир синовдан қандай ўтганимизни ҳисобга олиб, халқимга, ўзим севган ва ҳурмат қиладиган одамларга хиёнат этишга тайёр эмасман. Уруш давом этмоқда ва менинг буюк бурчим бу урушдан ўз ватаним билан бирга чиқишдир. Агар халқим “бошқа раҳбар керак” деб ҳисобласа, мени эътироз билдиришга ҳаққим йўқ. Мен чарчадим, бу ҳақиқат, чунки мамлакат жанг қилмоқда. Бундан ҳам кўпроқ чарчаган одамлар бор", — деди Зеленский.

Журналист ундан "Зеленский Украина билан урушда қатнашиш учун энг яхши номзодми?", деб сўради.

"Мен энг тажрибалиман, балки энг зўр эмас. Ҳар доим сиздан яхшироқ одамлар бўлади. Мураккаб вазиятларда мен ҳар куни раҳбарлар билан 20 та музокара ўтказдим. Буларнинг барчасига эришиш керак, биз нафақат келишув, балки натижа ҳам келтиришимиз керак", — дея фикр билдирди Зеленский.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇱🇺🇸🇺🇦 Гаагада NATO'нинг икки кунлик саммити бошланди

Алянс саммити 24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Гаага шаҳрида бўлиб ўтади. Саммитнинг асосий мавзуси Европа давлатларининг мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача ошириш бўлиши кутилмоқда, АҚШ президенти Доналд Трамп бу талабни қатъий равишда илгари сурмоқда. Кутилишича, Трамп саммитнинг иккинчи куни нутқ сўзлайди.

Politico маълумотларига кўра, алянс аъзолари орасида АҚШ президенти саммит натижаларидан қониқиш ҳосил қилиши муҳим экани борасида “умумий келишув” мавжуд. Шу мақсадда саммит ташкилотчилари тадбир дастурини қисқартирган ва ааосий эътиборни Трамп учун муҳим бўлган мудофаа харажатлари масаласига қаратган.

Украина президенти Володимир Зеленский ҳам саммитда иштирок этмоқда, анжуманнинг очилиши муносабати билан уюштириладиган кечки овқатга таклиф этилган.

Зеленский аллақачон Гаагага етиб келган ва Нидерландия бош вазири Дик Схооф билан учрашган", дея хабар бермоқда “Суспилне” телеканали.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 NATO: Россия армиясининг Украина урушидаги йўқотишлари бир миллион кишидан ошди

"Шундан 250 минг нафари ҳалок россиялик аскарлар ҳисобланади. NATO баҳосига кўра, иқтисодий нуқтаи назардан Россия урушни камида 2027 йилгача давом эттириш имкониятига эга", — дея маълум қилди DW нашрига алянснинг юқори мартабали расмийси Гаагадаги саммитдаги брифингда.

NATO бош котиби Марк Рютте алянс саммити бошланиши олдидан Украина президенти Володимир Зеленский билан биргаликда ўтказган брифингда Киевга келгусида ҳам ёрдам берилишига кафолат берди. Унинг эслатишича, бу йил иттифоқчилар Украинага хавфсизлик соҳаси учун тахминан 35 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатишга ваъда берган.

"Алянс шундай шароит яратадики, тинчлик ўрнатилгач, Украина анча қудратли бўлади Владимир Путин унинг бир қарич ерини ҳам эгаллашга уринмайди", — дея таъкидлади Рютте.

Зеленский NATO ва Европа иттифоқининг бирлиги Украина учун энг муҳим омил эканини айтди.

"Сиз бу бирдамликни Украинани қўллаб-қувватлаш атрофида кўряпсиз. Бу бирлик Украинанинг кучайишига ва Россияга қарши урушда ўзини самарали ҳимоя қилиш имкониятига йўл очишига умид қиламан", — деди Украина президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇲🇳 Улан-Батор шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. Шунингдек, қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Агар Исроил ўт очишни тўхтатиш режимини бузмаса, Теҳрон сулҳга риоя қилади — Эрон президенти Масъуд Пизишкиён.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакстат

Қайси мамлакат фуқаролари Халқаро фазо станциясига борган?

Ҳиндистон ўзининг илк фазогирини Халқаро фазо станциясига юборади. Шубҳаншу Шукла венгриялик Тибор Капу, америкалик командир Пегги Уитсон ва Полша вакили Славош Узнански-Вишневский билан бирга парвоз қилади.

Станцияда 24 йилдан бери инсонлар узлуксиз яшаб келмоқда – бу паст Ер орбитасида инсоннинг энг узоқ доимий фаолияти бўйича рекорд ҳисобланади. NASA маълумотларига кўра, бугунгача у ерда 23 давлатдан, бешта халқаро ҳамкорлик доирасида, 280 дан зиёд киши бўлган. Уларнинг катта қисми, 169 нафари, АҚШ фуқароларидир. Россия 63 нафар билан иккинчи ўринда, Япония эса 11 нафар фазогир билан учинчи ўринда туради.

39 ёшли Шукла – Ҳиндистондан орбитага чиққан учинчи шахс. Ундан аввал Ракеш Шарма 1984 йили ва Калпана Чавла 1997 йили парвоз қилган. Чавланинг 2003 йилдаги сўнгги парвози ҳалокат билан тугаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон ҳаво ҳудуди Теҳронга ва Теҳрондан халқаро рейслар учун “олдиндан рухсат олиш шарти билан” очилди — Flightradar24.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Эрон Исроил устидан ғалаба қозонганини эълон қилди — Fars агентлиги

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши мамлакат "душманни мағлубиятини тан олишга ва бир томонлама равишда тажовузни тўхтатишга мажбур қилганини" маълум қилди.

Мамлакат ҳукумати фуқароларни кўчаларга чиқиб, “Исроил устидан қозонилган ғалабани” нишонлашга чақирди. Ҳозирда Теҳрондаги Инқилоб майдонида оммавий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 Эронга қарши кампания ҳали якунланмаган, олдинда унинг янги босқичи турибди — Исроил армияси Бош штаби раҳбари Эяль Замир

"Биз Эроннинг ядро ва ракета дастурларини бир неча йил орқага сурдик. Аммо биз ҳушёр бўлишимиз шарт. Ҳозирги устувор йўналиш Ғазо сектори ҳисобланади. Биз ҲАМАСни батамом йўқ қилишимиз зарур", — дея таъкидлади Замир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп томонларни, айниқса Исроилни сулҳга риоя қилишга чақирган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Демократ конгрессмен Эль Грин Конгрессга Трампга импичмент эълон қилиш бўйича резолюция киритди — Тhe Hill

Эль Грин бунга сабаб сифатида президент Доналд Трампнинг Конгресс билан маслаҳатлашмасдан Эронга зарба берганини кўрсатмоқда.

Грин АҚШ Конституциясининг 1-модда, 8-бўлим, 11-бандини импичмент учун асос сифатида кўрсатмоқда, унга кўра, бошқа давлатларга уруш эълон қилиш ҳуқуқи Конгрессга берилган.

"Президент Трампнинг бир томонлама, ҳеч қандай асосли сабабсиз бошқа давлатга қарши куч ишлатиши, Конгресснинг рухсатисиз ёки хабарисиз ҳаракати Қўшма Штатларга бевосита таҳдид мавжуд бўлмаган бир шароитда ваколатни суиистеъмол қилишдир ва бу Америка демократиясининг авторитаризмга айланишига олиб келади", дейилади резолюция матнида.

Аввалроқ бошқа бир демократ конгрессмен Александрия Окасио-Кортес ҳам Доналд Трампнинг Эронга берган зарбалари импичмент учун асос бўлиши мумкинлигини билдирган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Европа Кенгаши Украина бўйича махсус трибунал тузади

"Чоршанба куни Украина президенти ва Европа Кенгаши бош котиби Украинага қарши босқинчилик жинояти бўйича Махсус трибунал ташкил этиш тўғрисидаги келишувни имзолайди", деб хабар берди Европа Кенгаши матбуот хизмати.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇳🇱 АҚШ президенти Доналд Трамп NATO'га аъзо давлатллар етакчилари саммитида қатнашиш учун Нидерландияга етиб келди — Fox News.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/13 13:25:01
Back to Top
HTML Embed Code: